Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
205 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#Фаолият

"Боғизиён ота"да иш қизғин

🕌Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси мавжуд барча тарихий дурдоналар ҳисобланган маданий мерос оъектларига ҳамиша эътибор қаратиб келган.

📌Пскент туманидаги “Боғизиён ота” зиёратгоҳидаги биноларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Зиёратчилар учун қулайлик ва шароит яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌱Жараёнда зиёратгоҳ ва унинг атрофи ёввойи ўтлар, чиқиндилардан тозаланмоқда. Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ўриндиқлар қўйилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар бошқа зиёратгоҳларда ҳам амалга оширилмоқда.


Telegram|facebook
#экспонат

Сопол сув қувурлари ҳақида биласизми?

⚱️Илгари сув қувурлари бўлмаган деб ким айтди? Ақлан етук бўлган ота-боболаримиз бунинг ҳам йўлини топишган. Улар лойни пишитиб, сопол қувурлар ясашган.

🏛Олмалиқ шаҳридаги Ўлкашунослик музейида X-XI асрга тегишли сополдан ясалган сув қувурлари сақланади. Тункентдан топилган бу экспонат 1993 йил 28 май ойида музейга олиб келинган.

Telegram|facebook
Men sevaman (UzHits.Net)
Xayrullo Lutfullayev
#қалбкуйи

Хайрулла Лутфуллаев
«Мен севаман»


Юрагимни ҳеч сезасанми,
Мен севаман, сен севасанми?


Севиш, севилиш бахти барчамизга насиб этсин!

🎧Оқшомни ажойиб тарона оғушида ўтказинг. Хайрли тун!

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Биз ҳамма нарсани эртага суришга одатланганмиз. Аслида БУГУН бахтли бўлишимиз керак...

Telegram/facebook
#фаолият

📌 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари, Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ҳамда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари "Парпи ота" зиёратгоҳида бўлишди.

Жараёнда зиёратгоҳни ободонлаштиришда қўшган ҳиссаси учун вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов ва зиёратгоҳ бошқарувчиси Гулчеҳра Арслоновага Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Тelegram/facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбир давомида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов галдаги режалар ҳақида мамлумот берди.

Telegram/facebook
#тарих

‼️"Арашонбобо" зиёратгоҳи

🌐Ушбу зиёратгоҳ Оҳангарон водийсининг энг юқори оқимида, Арашон бобо сойида жойлашган. Арашонсойга 8 ирмоқ қўшилади, узунлиги 19 км. Қор ва ёмғирдан сув олади. Ушбу сой Чотқол ва Қизилтўр тоғ тизмалари қўшилган ердаги булоқдан бошланади.

📌Арашон булоғи ҳақида профессор И.Ёрматов "Илоқ тарихи", "Саодат водийси" асарларида ҳам қимматли маьлумотлар келтириб ўтади.

❇️"Арашан- иссиқ, шифобахш булоқ, Оҳангароннинг юқори оқимида жойлашган, иссиқ, муқаддас сув (турк, мўғул тилида). Арасан, Аршан, Нарзан ва бошқа фонетик вариантлари мавжуд. Ушбу географик атама Тинч океанидан Қора денгизгача, Сибирдан Тибет тоғигача, Хитой ва Мўғилистонгача ҳудудда учрайди. Арашон сўзи санскритча "расауана"-яьни нектар, "тириклик суви" маьносида келади. Ўзбек тилида "арашон", тува, олтойда-"аржан", қозоқ тилида-"арсан", қирғиз, манжур тилида-"арашан", дейилади китобда.

⚠️Археологлар В.А.Цой, С.А.Ашировнинг "Ғарбий Тян-Шан. Муқаддас жойларга саёҳат" асарида қуйидаги маьлумот келтирилади:

"Арашон-Муғтурганжойнинг бошқача номи, Арашонсойнинг бошланиши ва Узункўл яқинида бўлиб, бу ерда қўрғон қолдиғи жойлашган тепалик мавжуд. Юқорида 80×135 метр майдонча бор, тепаликнинг баландлиги 50-70 метр. Қўрғон(қальа) илгариги карвон йўлида жойлашган. Сойнинг сўл томонида тошдан терилган 3 мозор бор.

📍Мозордан тепароқда 4×6 метр ўлчамдаги эски масжид қолдиғи бўлиб, девор қолдиғининг баландлиги 0,5 метр. Мозордан 50 метр масофада иссиқ булоқ (38°) бўлиб, унинг сарфи 1 соатда 10 м3".

Telegram|facebook
#номоддий_меоос

ЛАПАР ҚАНДАЙ ЎЙИН?

🔰Ҳозирги пайтда деярли унутилиб, йўқолиб кетган миллий ўйинлардан бири лапар ўйинидир.

📌Лапар ўйини қадимда мавжуд бўлган бештош, тўққизтош сингари бир неча тош ўйинларидан бири бўлиб, бу ўйин ўғил болалар орасида кенг тарқалган. Мазкур ўйинда супта, текис, юпқа, ярим кафтчалик келадиган кичик тош танланиб, иккинчи-нишон қилиб тикилган худди шундай тош ўн қадам узоқликдан улоқтирилади. Улоқтиришда нишон тошни уриб йиқитиш кўзда тутилади.

🔹Отганда нишонни йиқитишнинг иложи бўлмаса, улоқтирилган тош бориб тушган ердан туриб, энди бола бармоқлари воситасида нишонни шу лапар билан уриши керак бўлади. Бунинг учун лапарчи энгашиб, тиззалаб олар экан, ўнг қўли ўрта бармоғини ёзиб, учини ер бўйлаб лапартошга қадайди. Иккинчи чап қўлининг ўрта бармоғи билан уни тутиб тураркан, ўнг қўл бармоғида лапарни куч билан илиб отади.

▪️Лапартош ер бўйлаб, ёйинки ер узра ҳаволаб бориб, нишонга тегиши, уни бориб йиқитиши лозим. Тегса, яхши ўйин давом этаверади. Теккизилмаса, ўйин навбати рақиб болага ёки рақиблср гуруҳига ўтади. Лапар ўйини 100 гача бўлган маррали ҳисоб билан ўлчаниб, тик туриб отгандаёқ нишонга теккизилса, биратўласи 20 соққа, теккизолмай, ерга тушириб, сўнг қаричлаб урилса, 5 соққадан берилган. Қайси томон 100 соққани олдин тўпласа, ўша ютган ҳисобланади.

⚡️Лапар тош ўйини болани ақлий жиҳатдан ҳисоб-китобни ўргатади, чама, режа, тўғри мўлжал олиш қобилиятини оширади. Жисмоний жиҳатдан эса қўл-оёқ ҳаракатлар ги чаққонлаштириб, мускулларни ривожлантиради. Кўриш, эшитиш сезгиларини ўткирлаштиради. Жамоада ўзини тутиш, муомала маданиятига ўргатади. Лапар тош ўйини Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб туманларида ўйналиб келинган.

Telegram|facebook
Forwarded from Ангрен шаҳар тарихи музейи - 🏛🌍🏞 (Муқаддам Қосимовна)
🔊🔊🔊🔊🔊
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН!!!

Ҳурматли юртдошлар, азиз ватандошлар!

Сиз азизларни жорий йилнинг 21-сентябрь куни Ангрен шаҳар тарихи музейи ташкил топган кун муносабати билан бўлиб ўтадиган "Очиқ эшиклар куни" га таклиф этамиз!

"Очиқ эшиклар куни" да сизларни бир-бирига ўхшамаган байрам дастурлари, турли хилдаги кўргазмалар, маҳорат дарслари, тунги музей лойиҳаси ҳамда музей бўйлаб бепул саёҳат кутмоқда.

Шошилинг! Сизларни кутамиз!

Байрам тадбири эрталаб соат
9 дан кечки соат 21:00 гача давом этади
.
Audio
#қалбкуйи

Дадахон Ҳасанов
"Мани севган ёримни ой жамоли бор"

Мани севган ёримни ой жамоли бор,
Жамолига ярашган ҳинди холи бор.
Юраккинам ўртайди сўзин эшитсам,
Тилларининг учида асал боли бор...

Оқшомни барҳаёт наволар оғушида ўтказинг. Тунингиз сокин ва хайрли ўтсин!

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁#иқтибос
🍂#ҳикмат

Бахт - бу ўйлаётганинг, сўзлаётганинг ва амалингнинг ўзаро уйғун келишида.

✍️
Маҳатма Ганди.

Telegram|facebook
#статистика

ЎЗБЕКИСТОНДА НЕЧТА МУЗЕЙ БОР?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этади.

Ҳудудлар бўйича:

🕌 Қорақалпоғистон Республикасида 4 та;
🕌 Андижон вилоятида 2 та;
🕌 Бухоро вилоятида 19 та;
🕌 Жиззах вилоятида 5 та;
🕌 Қашқадарё вилоятида 3 та;
🕌 Навоий вилоятида 5 та;
🕌 Наманган вилоятида 2 та;
🕌 Самарқанд вилоятида 12 та;
🕌 Сурхондарё вилоятида 2 та;
🕌 Сирдарё вилоятида 1 та;
🕌 Тошкент вилоятида 5 та;
🕌 Фарғона вилоятида 13 та;
🕌 Хоразм вилоятида 3 та музей ўз экспозициялари билан ташриф буюрувчиларга хизмат қилмоқда.

Telegram|facebook