Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
Жорий йилда вилоят ҳокимлари ва элчилар 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилиш, экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш устида аниқ режа ва мажбурият билан ишлашлари шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент топшириғига кўра, туроператор, меҳмонхона, транспорт корхоналари, олийгоҳлар вакиллари билан бир неча бор учрашилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.

Ўрганишлар кўрсатганидек, туристларни фаол жалб қиладиган жойлар ҳақида контент кам, бори ҳам қизиқарли эмас, сайёҳларни 4-5 кун олиб қоладиган турпакетлар етишмайди. Йўл чипталарини 3-6 ой олдиндан брон қилиш, сотиб олишда ноаниқликлар жуда кўп. Музей, театр, маданият масканлари туризм дастурлари билан боғланмаган, уларнинг ишлаш вақти ҳам сайёҳлар талабидан келиб чиқмаган.

Давлатимиз раҳбари соҳа мутасаддилари шу ва бошқа камчиликлар билан тизимли ишламаётганини танқид қилди ва кескин ўзгариш қилиниши зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди, авиапарк 44 тага етди.

Ўтган йили янги Самарқанд аэропорти “бешинчи осмон” режимида ишлашига ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайди.

Лекин, ички рейслар тақчиллиги кузатилмоқда, темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди.

Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:

- йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётларни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;

- авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;

- 1 майдан бошлаб водий – Урганч, водий – Термиз, водий – Бухоро, водий – Самарқанд, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиабилет харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.

Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:

- 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;

- 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;

- 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;

- 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.

Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.

Мисол учун, бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам. Лекин, Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар харажат қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд.

Ёки, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Пайариқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.

На темир йўли бор, инфратузилмаси ривожланмаган, чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади. Улар:

- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;

- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;

- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;

- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.

Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Мамлакатимизда ҳозирги туризм мавсуми қисқалиги, уни узайтириш бўйича салоҳият жуда катта экани таъкидланди.

Тошкент, Жиззах вилоятларида қишки мавсумда – тоққа чиқиш, чанғи учиш майдонларини, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёзги мавсумда – чўмилиш масканларини ташкил этиб, туристик мавсумга яна икки ой қўшиш мумкин.

Шу муносабат билан тегишли вазирликлар ва мутасаддиларга фестивал ва маданият тадбирларини кўпайтириш, қишки, экологик туризмни ривожлантириш, қўриқхона, табиат боғлари ва табиат ёдгорликлари имкониятидан фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.

Ички туризм бўйича муаллимлар ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида дастурни тасдиқлаб, уларнинг юртимиз бўйлаб саёҳати ва дам олишларини ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Бу йил мамлакатимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилди.

“Ўзбекистон ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиб, туризм брендини янгилаш, хорижий телеканалларда “Ўзбекистон ташриф қоғози”ни эфирга узатиш, АҚШ, Хитой, Араб давлатлари, Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларнинг йирик шаҳарлари гавжум кўчаларидаги экранларда “Ўзбекистон туризм бренди” ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш, миллиардлик обуначилари бор интернет платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоят ҳокимлари ҳам ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишга ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилади. Улар:

- ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;

- Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аэропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;

- ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;

- фестивал ва концертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#кун_тарихи

3️⃣0️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


🚫 1775 йил
— Буюк Британия парламенти Шимолий Америка мустамлакаларининг Британиядан бошқа давлатлар билан савдо қилишини тақиқлаган;

⚔️ 1814 йил — Наполеонга қарши
иттифоқчи кучлар (Россия, Англия, Пруссия) Парижни эгаллаб олган ва Наполеон ҳокимиятига чек қўйган;

📌 1820 йил— Гавайи оролларига илк америкалик миссионерлар келишган;

🤝 1856 йил— 1853-1856 йилларда бўлиб ўтган Қрим уруши Парижда тинчлик шартномаси имзоланиши билан якунланган;

📜 1867 йил— Вашингтонда Россия-Америка шартномаси имзоланиб АҚШ Аляскани Россиядан 7,2 миллион долларга сотиб олган;

1870 йил —АҚШ Конституциясига 15-тузатиш кучга кирган, унда овоз бериш ҳуқуқини беришда ирқий ажратиш бекор қилинган;

⚔️ 1905 йил— Грекларнинг Крит оролидаги турклар ҳукмронлигига қарши қўзғолони юз берган;

🚊 1943 йил— Тошкент темирйўлчилари асбоб-ускуналар ортилган эшелонни Сталинград темирйўл тармоғини тиклаш учун юборган;

⚔️ 1945 йил — Германия қўшинлари Гданскдан (Польша) ҳайдаб чиқарилган;

📸 1950 йил — Нью-Жерси штатида янги кашфиёт— фототранзистор намойиш этилган;

🧰 1953 йил — Италиядаги антидемократик сайлов қонунчилигига норозилик сифатида умумий иш ташлаш бўлган;

🇬🇧 1972 йил— Буюк Британия Шимолий Ирландияда тўғридан-тўғри бошқарувни жорий қилган;

🔫 1981 йил — АҚШ президенти Рональд Рейганнинг ҳаётига суиқасд қилинган;

🖼 1987 йил—Лондон ким ошди савдосида Ван Гогнинг "Кунгабоқар" картинаси 50 миллион долларга сотилган;

🇺🇿 1990 йил— Ўзбекистон Республикасида 41 кишидан иборат ижроия ҳокимияти тузилган;

📺 1992 йил — Томас Ҳаррис асари асосида суратга олинган "Қўзичоқлар сукунати" фильми бешта Оскар мукофотига сазовор бўлган;

⚖️ 1992 йил — Портленд шаҳар суди қарори билан "Philip Morris" тамаки ишлаб чиқариш компанияси зиммасига қирқ йил давомида Марльборо сигаретасини чекиб ўпка саратонидан вафот этган кишининг оиласига 81 миллион доллар тўлаш ҳукми юклатилган;

🇧🇾 1995 йил— Белоруссия Президенти А. Лукашенко парламентни тарқатиш бўйича референдум эълон қилган.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Паркент тумани туризм салоҳияти ОАВ нигоҳида

@tarix_chorrahasida
#Афиша

🔶🔷Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишлаб Абдулла Қодирий мемориал музейи ҳамда "Турон" АКМ ҳамкорлигида "Амир Темур-фахримиз, ғуруримиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Тадбир 2023 йил 4-апрел соат 14:00 да бўлиб ўтади.

📍Манзил: Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 6-уй.

Барча юртдошларимизни ушбу тадбирга таклиф этамиз!

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📌📌Деворларга чизилган дипломатия

🏛Афросиёб саройи деворларида қадим, эрамизнинг VII асрга оид деворий суратлар бутун дунё олимлари эътиборини тортган, дунё аҳлинининг шов-шувига сабаб бўлган.

📜Узоқ Кореядан келган элчилар тасвирланган бу деворий сурат эрамизнинг VII асрида Корея давлати мавжудлигини исботлайди. Ушбу девор расми мактаб тарих дарсликларига киритилган ва корейс ўқувчилари томонидан ўрганила бошланди.

🔸Девор расмларида Афросиёб (қадимги Самарқанд) ҳукмдори турли давлатларнинг элчиларини қабул қилиш маросими тасвирланган.

▶️БАТАФСИЛ

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

3️⃣1️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


🛳 1770 йил — инглиз сайёҳи Жеймс Кук Янги Зеландияни ўрганиб чиқиб, унинг орол эканлигини аниқлаган ва у ерни тарк этиб, ғарбга Австралияга йўл олган;

1814 йил— Император Александр I бошчилигидаги рус қўшини ғалаба билан Парижга киришган;

1889 йил —Парижда Эйфел минорасининг тантанали очилиши бўлиб ўтган. Муҳандис Густав Эйфел минора тепасига Франция байроғини осиб қўйган.

🚗 1901 йил — илк Mercedes-Benz автомобили ишлаб чиқарилган;

🤝 1917 йил —АҚШ Даниядан Виржиния оролларини 25 миллион долларга сотиб олган;

8⃣ 1923 йил — Бенито Муссолини Италияда иш кунини 8 соат қилиб чеклаган;

1954 йил — СССРнинг НАТО ташкилотига аъзо сифатида кирмоқчи бўлиб билдирган илтимосномаси рад этилган;

🪙🖼 1955 йил— Совет ҳукумати Дрезден галереясидаги хазиналарни Германия Демократик Республикасига қайтаришга қарор қилган;

💷 1959 йил — ўғрилар Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг уйидан 10 минг фунт стерлингни ўғирлаб кетишган;

🇫🇷 1967 йил — Франциянинг НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиш тўғрисидаги қароридан сўнг ташкилотнинг штаб-квартираси Париждан Брюсселга кўчирилган;

🇺🇸 1968 йил — "қора ҳукумат"нинг Детройт конференцияси АҚШнинг жанубий штатларида Янги Африка Республикасини яратиш мақсадини эълон қилган;

🇺🇿 1990 йил— Тошкентда XII чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг биринчи сессияси тугаган;

📌 1991 йил — Варшава шартномаси мамлакатларининг навбатдан ташқари йиғилишида ташкилотнинг ҳарбий тузилмаларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган;

🇦🇱🗳 1991 йил — Албанияда биринчи марта кўп партияли сайловлар бўлиб ўтган;

🇬🇪 1991 йил — Грузиядаги референдумда аҳолининг 90% мустақиллик учун овоз берган;

🇺🇳🇱🇾🚫 1992 йил — БМТ Ливиянинг Лоcкерби ҳудудида Панамерика самолётининг портлашидаги икки гумондорни экстрадиция қилишдан бош тортганидан кейин Ливияга қарши санкцияларни жорий этган;

📌 1992 йил — Бошқирдистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Россия Федерацияси таркибидаги Бошқирдистон Республикасига айлантирилган;

🇺🇿🇲🇩 1995 йил— И.Каримов Молдова Республикасига ташриф буюрган, икки мамлакат ўртасида дўстона ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган;

🪐 2005 йил — профессор Майкл Браун бошчилигидаги астрономлар томонидан "Makemake" митти сайёраси кашф этилган.

@tarix_chorrahasida
#Хотира_кеча

🔹Шундай инсонлар борки йиллар, асрлар ўтсада  инсонлар хотирасида абадий қолади. Оққўрғон тумани маданият бўлимида йиллар давомида  раҳбарлик лавозимида ишлаб ходимлари ўртасида ҳурмат- эҳтиром қозонган Зайнобиддин Мақсудов ҳам шулар жумласидандир.

📍Барча бирдек устоз деб эътироф этган ушбу инсонни вафот этганининг 7-йиллиги муносабати билан Оққўрғон тумани "Тарих ва ўлкашунослик" музей - мемориали  ва  Оққўрғон туман "Ахборот маркази кутубхонаси"   билан хамкорликда "Хотира кеча"си ташкил этилди. 

🔘Унда бу инсоннинг шогирдлари, оила аъзолари ва ўзи ўқиган мактаб ўқувчилари иштирок этди.

@tarix_chorrahasida
#Tарғибот_суҳбатлари

⚡️Вилоятимизнинг туман ва шаҳарлари бўйлаб ўтказилаётган Маданий мерос объектларини асрашга доир тарғибот суҳбатлари давом этмоқда.

🔺🔺🔺Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ўтказилаётган мазкур суҳбатлардан асосий кўзда тутилган мақсад инсониятнинг қадим тарихини ўзида сақлаётган қадамжолар ва зиёратгоҳларга айрим ҳуқуқбузар фуқаролар томонидан етказилаётган зарарларни олдини олиш ҳамда бу қадимий обидаларни асл ҳолида келажак авлодларга етказишдир.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

3️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


🌍 1502 йил— Христофор Колумбнинг тўртинчи экспедицияси бошланган;

📜 1559 йил —1494-1559 йиллардаги Италия урушларини тугатган Като-Камбрезия шартномаси тузилган;

📌 1829 йил— инглиз Жеймс Каррингтон қаҳва доналарини майдалайдиган машинага патент олган;

📨 1860 йил —АҚШда қитъалараро почта хизмати ишга туширилган. Отлиқ курьерлар 10 кун ичида 3 минг километр масофага 75 килограмм хатлар етказиб беришган;

🇧🇬 1879 йил — София Болгария пойтахти деб эълон қилинган;

🚗 1885 йил — немис ихтирочиси Готлиб Даймлер ўзининг илк ярим от кучига эга двигателига патент олган;

📌 1926 йил— Иосиф Сталин Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг Бош котиби этиб сайланган;

📚 1928 йил— "Алиса мўжизалар мамлакатида" қўлёзмаси америкалик харидорга 15.400 фунт стерлингга (75,260 АҚШ доллари) сотилган;

✈️ 1933 йил — биринчи марта Эверест чўққиси устидан самолёт учиб ўтган;

📄 1948 йил— АҚШ президенти Гарри Трумен Маршалл режасини маъқуллаган. СССР эса лойиҳада иштирок этишдан бош тортган;

🛰 1966 йил — Советларнинг "Луна-10" автомат станцияси дунёда илк маротаба Ой атрофидаги орбитага чиққан;

📺 1967 йил — "Кавказ асираси ёҳуд Шурикнинг янги саргузаштлари" фильмининг премьераси бўлиб ўтган;

🎥 1972 йил— 20 йиллик муддатдан сўнг Чарли Чаплин АҚШга қайтиб келган;

📌 1979 йил — ХХР Ташқи ишлар вазирлиги 1950 йилда Сталин ва Мао Цзедун ўртасида имзоланган "Дўстлик, иттифоқ ва ўзаро ёрдам шартномаси"ни янгиламаслик нияти ҳақида эълон қилган;

🚫 1987 йил —Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг штаб-квартирасида чекишни тақиқлаш жорий этилган;

💣 2017 йил — Санкт-Петербург метросидаги теракт оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 87 киши яраланган.

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

⚡️⚡️ХV асрдаги ўзбек безак элементи Берлин Ислом санъати музейига қандай бориб қолган?

📌Берлин ислом санъати музейининг нодир экспонатларидан бири темурийлар даври охири – ХV аср охирларига оид сопол безак намунасидир. Ушбу плитка ноодатий тарзда сирланган бўлиб, унда тўқ сариқ рангли ёрқин нақш мавжуд.

📚Музейга етиб боргунга қадар у узоқ йўлни босиб ўтди. Унинг биринчи харидори музейнинг собиқ директори Фридрих Зарре бўлиб, у 1904 йилда Ўзбекистондан узоқда, Жазоирда ушбу артефактни сотиб олган. 1922-1923 йилларда экспонат музейга унинг бошқа харидлари билан бирга келтирилди. Дастлаб, бу ғишт бўлаги бинонинг бир қисми бўлган, қурилишга кўрсатма берган буюртмачининг номи унинг ўнг бурчагида араб ёзувида битилган: Темурий Султон Абул-Музаффар Абу Сайид Баҳодирхон.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

4️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


🇻🇦1297 йил— Рим Папаси Корсика ва Сардинияни Арагон қиролига топширган;

📌 1350 йил —Польша ва Венгрия Галиция-Волин ерларини ўзаро тақсимлашган;

🏴‍☠ 1581 йил — собиқ қароқчи Френсис Дрейк бутун дунё бўйлаб саёҳатини якунлагач, қиролича Елизавета I "Пеликан" кемасига келиб уни рицарлик унвони билан тақдирлаган;

1785 йил —инглиз ихтирочиси Эдмунд Картрайт оёқ билан ишлайдиган механик дастгоҳ учун патент олган;

🇩🇿🇫🇷 1790 йил —Франция ва Жазоир 100 йиллик тинчлик шартномасини имзолаган;

🇺🇸 1850 йил — Лос-Анжелес шаҳарга айланган;

🔫 1866 йил —Дмитрий Каракозов император Александр II га қарши суиқасд уюштирган. Подшо омон қолган ва Каракозов осиб ўлдиришга ҳукм қилинган;

🇧🇴🇨🇱 1884 йил — Соҳил бўйидаги Антофагаста вилоятини Чилига ўтказилгач, Боливия денгизга чиқиш имкониятини йўқотган;

📌 1896 йил —Юконда олтин васвасаси бошланган;

📰1914 йил— Тошкентда ўзбек тилидаги "Садойи Туркистон" газетаси илк маротаба нашр этилган;

📜 1917 йил — Муваққат ҳукумат ташқи ишлар вазири Милюков уруш пайтида Россиянинг ташқи мақсадларини эълон қилган: Чехословакия, Югославия, Украинанинг Австрия-Венгрия ерларини Россия билан бирлаштириш ва Константинополга эгалик қилиш орқали Босфор бўғозига чиқиш;

🤝1949 йил — Вашингтонда АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Голландия, Дания, Исландия, Италия, Канада, Люксембург, Норвегия, Португалия ва Франция ўртасида Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти— НАТО тузилган;

🇸🇳🇸🇩 1959 йил —Судан ва Сенегал бирлашган давлат тузишган (бу давлат бир ярим йилдан сўнг парчаланган);

🚫 1972 йил —Совет Иттифоқи Коммунистик партияси раҳбарияти Александр Солженицинга адабиёт бўйича Нобел мукофотини топшириш учун Швеция вакилларига виза беришни рад этган;

🇺🇸 1973 йил —Нью-Йоркда (Манҳеттен) Жаҳон савдо маркази очилган;

🚀 1983 йил —Американинг Challenger космик кемасининг биринчи парвози бўлиб ўтган;

🇺🇿2002 йил— Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида" Конституциявий қонун қабул қилинган;

🇮🇶 2004 йил —"Армия Маҳди" исломий ташкилоти раҳбарлигида Ироқдаги босқинчи кучларга қарши шиалар қўзғолони бошланган;

🇸🇾 2017 йил —Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қурол ишлатилган.

@tarix_chorrahasida
#ЭКСПОНАТ

⁉️⁉️Х-ХII асрларда қандай қозонлар ишлатилган?

🖇Бир қарашда ҳозирги қозонларга ўхшамайдиган ушбу бежирим идиш Х-ХII асрларда ҳақиқатдан ҳам қозон вазифасини бажарган.

🔵Сополдан ишланган, қизғиш рангли, оловга чидамли бўлган бу қозон таркибида лой, қум, гипс ва кварс ҳам бор. Унинг иккита  тутқучи бўлиб, у тутқичдан бу тутқичгача илонсимон  нақш билан безатилган.

🔖Ҳозирги кунда ушбу экспонат Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#музейга_саёҳат

📍Тошкент вилоятидаги биринчи Ўлкашунослик музейи қайси?

🌀Мазкур музейга виртуал саёҳат...


@tarix_chorrahasida