#таассурот
Хива - 2021: «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро форумидан лавҳа.
Telegram|facebook

#янгилик
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро форумидаги нутқи
➡️БАТАФСИЛ

Telegraph

Азиз дўстлар! Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Аввало, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, халқимизнинг маънавий-моддий меросини оммалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшиб келаётганингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.…
Sunbula (UzHits.Net)
Nasiba Abdullayeva
#қалбкуйи
Насиба Абдуллаева
«Сумбула»
Сумбула-ю сумбула,
Ўраб олай гул билан.
Мени кўнглим сен билан,
Сен кетарсан ким билан,
Қадамингга гуллар очилсин...
Мен бу ерда ўт ёқсам,
Фарғонада тутуни.
Бу дунёда бормикан-о,
Юрак-бағри бутуни,
Қадамингга гуллар очилсин...
Дарҳақиқат бу дунёда юрак-бағри бутун инсон бормикан? Ҳаммада бир армон бор. Тафаккур қилинг-а, мол-давлат ўткинчи, ҳою ҳавас ҳам. Шундай экан, борлиқни тўлдириб яшанг, сизу биздан хайрли амаллар ва яхши ном қолсин!
🎧Оқшомни ажойиб тарона оғушида ўтказинг. Хайрли тун!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрлитонг
Бир улуғ устоз ҳар кун эрталабдан шод ва хурсанд бўлишни канда қилмас экан, ундан сўрашибди:
"Ҳеч қачон сизни ўйчан ёки ғамгин кўрмаймиз, бунинг сабаби нима, устоз"?
Шунда устоз:
- Ҳар кун эрта саҳарлаб тураманда, бугун нимани танлашимни ҳал қиламан: қайғуними, шодликними, бахтними, бахтсизликними.... деб жавоб берибди.
🌼Сиз-чи? Сиз бугун нимани танлайсиз? Ҳаракатними ёки ҳаракатсизликни, яхшиликними, ёмонликни, шодликними, ғамни? Танлов сизда!

#тарих
Оҳангарон водийсидаги қўрғонлар
🟡Қўрғонлар дарёнинг икки соҳили бўйлаб жойлашган ва карвон йўллари, асосий сўқмоқ йўллар ҳам улар орқали ёки уларнинг ёнидан ўтган. Шунинг учун асосий карвон йўллари ҳам ўнг соҳил ва чап соҳил бўйлаб жойлашган.
⚠️Қуйида Оҳангарон дарёси бўйидаги айрим қўрғонларнинг номлари келтирилади:
❇️Ўнг соҳил Арашон бобо зиёратгоҳидан келувчи йўлда: Кўксарой-Тўрткўл (Тангатопдида), Калавур ва Дарни қальа (Эски Боғисўғдда), Намудлиғ (ҳозирги Ангрен кўмир кони ўрнида), Даҳкент (ҳозирги Дукент шаҳарчаси). Чап томонда Обрлиқ (Облиқ), тўғри йўлда Самарбий қўрғони (Самарчиқ қишлоғида), сўнгра Увакбобо зиёратгоҳидан ўтиб, Алишердаги чойхона, ундан Тўрткўл ота (Қўчқор ота) зиёратгоҳи, Оқмачит қишлоғидан Қайирмага бурилгач, Шешенгир ота зиёратгоҳидан Қорахтойдаги қўрғонга келинган. Бу ерда дарё орқали Теловга кечув бўлган.
❇️Қорахтойдан Унгутдаги Барбал ота зиёратгоҳи ёнидан ҳозирги Янги Ангрен ИЕС ўрнидаги Ғойиб ота зиёратгоҳига, ундан Ақчасойга ўтиб, Хонобод қўрғони (ҳозирги Оҳангарон шаҳри)га келинган. У ердан йўл тармоқланиб, дарё бўйида Мунчоқтепага, шимолга юрилса, Шоубайдулла ота зиёратгоҳидаги Сакокат қўрғонидан Қайнар шаҳарчасига, ундан Паркентга бориш мумкин бўлган.
❇️Шоубайдулла бободан Шоабдумалик бобо зиёратгоҳи ва қўрғонига, ундан Шоштепа қишлоғига, ундан Биловтисойдан ўтилгач, Кичик Парпи ота зиёратгоҳи, ундан Номданак йўлидаги Оқота зиёратгоҳига ўтилган.
❇️Қайнардан Қорабошсой орқали Емишқозига ҳам йўл бўлган. Хонободдан бошқа йўл Итсийгак қўрғони (ҳозирги Ўзар)га, сўнгра Оқтош ("От заводи"), Уйшун, Қоратош авлиё, Емишқози (қадимги Панжхош шаҳарчаси), шимоли-шарққа бурилгач, Адҳам саҳоба зиёратгоҳи, Улкан Тўйтепа, у орқали Болоён, Бинкент (Тошкент)га келинган. Емишқози тепалигидан Чувилдоқ, Шаршар ота, Ғойиб ота, ундан Хумрак (Киндиктепа), Холбекқўрғонга келинган (ҳозир Тўябўғиз сув омбори тагида). Холбекқўрғондан Бискат (Пискент)га йўл бўлган.

(1 қисм)Telegram|facebook
Билимингизни синаб кўринг!
Дор ўйинлари қачон ва қаерда пайдо бўлган?

Anonymous Quiz
71%
2500 аввал Шарқда
13%
3000 йил аввал Жанубда
11%
2000 йил аввал Ғарбда
5%
2200 йил олдин Шимолда
#номоддий_мерос
Дорбозлик қачон пайдо бўлган?
📌Дорбозлик, дор ўйин — баланд дор устида томоша кўрсатиш санъати, цирк санъати жанри. Дор устида ҳар қандай нотурғун ҳолатда ҳам гавда мувозанатини сақлаш маҳорати намойиш этилади.
⚡️Дор ўйинлари тахминан 2,5 минг йил муқаддам Шарқда пайдо бўлган, сўнг бутун дунёга тарқалган. Дастлаб паст қурилган, машклари ҳам содда бўлган. Давр ўтиши билан дор тобора баландроқ қурилиб, ўйинлари мураккаблаша борган. Дор ўйинлари аввал очиқ майдонларда, XVII аср охиридан эса цирк саҳнасида намойиш этиладиган бўлди ва цирк санъатининг ажралмас қисмига айланди, янги тараққиёт даврини бошлади.
▶️Ўзбекистонда Дор ўйинлари қадим тарихга эга. Баъзи манбалар Амир Темур саройида ажойиб дор ўйинлари кўрсатилганини тасдиқлайди. Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида, айниқса Қува, Асакада тараққий этган. Ўтмишда ўзбек дорбозлари Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, XVIII-XIX асрларда Россияда ўз маҳоратларини намойиш этганлари тўғрисида маълумотлар бор.
▪️Ўзбек дорбозлари 25-30 м баландлиқдаги устунларга қия қилиб тортиладиган арқон устида лангар-чўп билан бўладиган ўйинларни: югуриш (олға, орқага), сакраш, оёкларга пичоқ ёки патнис боғлаб, шунингдек, кўзни боғлаб, бошга халта ёки қозон кийиб юриш, якка ва қўш чиғириқда ўйнаш каби турли-туман машқларни бажарган. Дор ўйинлари дор тагида раққосларнинг ўйинлари, қизиқчилар, аскиячиларнинг чиқишлари ҳамда анъанавий цирк турларидан симдор, ёғочоёқ, найрангбозлик, бесуяк, муаллақчилик, ўргатилган айиқ, илон, маймун, от, эчки ўйинлари билан бирга олиб борилган.

#Фаолият
ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ
🕌Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида “Ийк ота” зиёратгоҳи бор. Ушбу жой азалдан зиёратгоҳ бўлган. Бироқ, бир вақтлар у ерга келиб-кетувчи зиёратчилар, сайёҳлар учун ҳеч қандай шароит муҳайё қилинмаган эди. “Ийк ота” зиёратгоҳи ҳам туман хокимлиги томонидан капитал реконструкция қилиниб, зиёратчилар ихтиёрига топширилган.
🔹У ерда 150 ўринли масжид, эркаклар ва аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар, динний ва бошқа турдаги адабиётлар жамланган кутубхона, ошхоналар барча қулайликларга эга холатга келтирилган. Айниқса, куз мавсумида зиёратгоҳ ховлисидаги гулу райхонлардан таралаётган ҳуш ифор барчага кўтаринкилик кайфиятини бахш этади. Зиёратгоҳнинг манзараси киши диққатини ўзига жалб этади.

Umid (UzHits.Net)
Botir Zokirov
#қалбкуйи
Ботир Зокиров
«Умид»
Кеча боғда ой шуъласи
Тушмас эди юзларимга,
Барг аро боққан юлдуз бугун
Қўнар изларимга.
Нега дил орзиқади десам, мана
Куз келибди яна.
Ҳамон шу куз тонгларин,
Висол онларин эсларман, нигор.
Ҳамон дилда умид бор,
Кўришармиз, балки яна куз куни.
🎧Оқшомни ажойиб тарона оғушида ўтказинг. Хайрли тун!
Telegram|facebook
Ботир Зокиров
«Умид»
Кеча боғда ой шуъласи
Тушмас эди юзларимга,
Барг аро боққан юлдуз бугун
Қўнар изларимга.
Нега дил орзиқади десам, мана
Куз келибди яна.
Ҳамон шу куз тонгларин,
Висол онларин эсларман, нигор.
Ҳамон дилда умид бор,
Кўришармиз, балки яна куз куни.
🎧Оқшомни ажойиб тарона оғушида ўтказинг. Хайрли тун!
Telegram|facebook
#тарих
Оҳангарон водийсидаги қўрғонлар
🟡Чап соҳил қўрғонлари.
❇️Юқори оқимда йўл юриш қийин бўлганлиги учун у анча пастдан – Нишбошсой этагидаги Чулдуқ ота зиёратгоҳидан бошланган. Бу ерда қадимги (Кўҳисим) Қўрғонтепа қальаси бўлган. Бу ерда маьданчилик маркази ҳам бор эди. Ғарбга томон Гўшсой бўйида Гўшқўрғон (аслида Қўқон хонининг кўшки бўлган), қуйироқда Дўсқўрғон, Машат ота, Ғойиб ота зиёратгоҳларидан ўтилгач, Жалойирқўрғонга келинган.
❇️Бу ердан Кандирсойга, катта карвон йўлига чиқиш мумкин эди. Кандирсойда Оқота, Мусофир Отадан ўтиб, Қўшработда дам олингач, Кандир довонидан Қўқонга борилган. Жалойир қўрғонидан Овжазсой этаги орқали ёз пайтлари Жонибек қўрғонига бориш мумкин бўлган.
❇️Дарё бўйлаб ғарбга юрилса, Теловнинг Қўрғонтепасига, ундан Қоратут ота зиёрат қилингач, дарё соҳили бўйлаб Болғали қўрғонига келинган. Бу ерда мадраса, темирчилик устахоналари, бозор бўлган (ҳозирги Қизилой қишлоғида). Болғалидан Илоқ пойтахти Тункат (Обиз қишлоғи), сўнгра Қуюн қальаси, Парпи ота зиёратгоҳидан Қайсар қўрғони ва карвонсаройига келинган. Ундан чап томонда Қорамозор қишлоғига, тўғрига юрилса, Қорқиясойдан ўтгач, Қирққиз зиёратгоҳидан қуйироқда Кўлотага, Коризга келинган.
❇️Бу ердан шимолда Култепадан ўтиб, Бобоғози Турки Тўғон зиёратгоҳидан Керовчига ёки Бискат (Пискент) даги Қальан Болога келинган. У ердан ҳозирги Туябўғиз орқали ҳозирги Тўйтепа(Нукат)га борилган. Кориздан йўл Қорқўйли ота, Ачамайли қўрғони, у ердаги Ғубур ота зиёратгоҳи, Жағалбайли, Оқбалиқдаги Қўчқор ота зиёратгоҳи, Мойтепа орқали Равотга келинган.
❇️Емишқозидан ғарбга Ғойиб ота, Жартепа орқали Илоқ дарёсининг сув айирғичи Киндиктепанинг юқори томонидан кечувдан ўтиб, Қизилқияда тўхталган. Кечувни Қорақўйлининг қирқ жанговар лашкари назорат қилиб турган. Йўл иккига айрилган.
❇️Жанубга юрган карвон, 18 чақирим юргач, Сомсирак(Бўка)даги Сулдузтепа истехкомига келган. Бу ердан бир пайтлар Илоқ пойтахти бўлган Қанха узоқ эмас. Карвон Сомсирак-Кўкорол орқали Илоқнинг жанубидаги дарвоза ўрнатилган Қолгансирга етиб борилади. Дарвозани Қорақўйлининг 40 жанговар лашкари қўриқлаган.
❇️Бу ердан Бекободга йўл бўлган. Қанғхадан Шоҳруҳияга йўл узоқ эмас. Йўлда Оққўрғондаги Камарган ота, Шомир Қори авлиё зиёратгоҳлари мавжуд бўлган.

(2-қисм)
Telegram|facebookThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#номоддий_мерос
“Қарабтеп” ёки халқ тилида “Ланка” деб аталувчи ўйин фолклор рақс кўринишида