Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
205 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#тарих

⁉️Ўзбекистонда илк музей қачон ташкил этилган?

🏛Ўзбекистондаги дастлабки музей 1876 йилда Тошкентда ташкил этилган бўлиб, у "Туркистон" музейи деб аталган.

🗿Музей 1877 йил январда этнография, техник ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, табиат тарихи ва археология бўйича 1500 дан ортиқ предметларга, 800 қадимий танга ва медалларга эга эди.

📌1888 йилда музей низоми ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Унда музей ихтисоси, вазифаси, иш характери белгилаб берилди. Музейга раҳбарлик қилиши беш кишидан иборат Назорат комитетига юкланди. Ушбу музейга геология, ботаника, зоология, этнография, археолия, нумизматика, саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича материаллар тўплаш ва сақлаш ҳуқуқи берилди.

🔖Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрел 1992 йил, 203 сонли қарори асосида музей қайта ташкил этилди. У Ўзбекистон тарихи Давлат музейи деб номланди. Музейдан 12 минг га яқин экспонат ўрин олган. Ҳозирда эса уларнинг сони 250 мингга етган.


@tarix_chorrahasida
#тарих

⁉️⁉️Ўзбекистондаги илк театр қачон ташкил этилган?

Ўзбек миллий академик драма театри — Ўзбекистонда янги саҳна санъатини шаклланиши ва ривожланишига карвонбошилик қилган театр жамоаси, энг кекса ва йирик театрлардан биридир. У 1913 йил Тошкентда ташкил топиб, 1914 йилнинг 27 февралида М.Беҳбудийнинг "Падаркуш" асари билан очилган (жадидларнинг "Турон" номли театр труппаси спектакли).

📌Труппанинг бадиий раҳбари Aбдулла Aвлоний, маънавий ва моддий ҳомийлари Мунавварқори Aбдурашидхонов сингари Тошкентнинг мўътабар кишилари ташкил этган.

🔖Театр саҳнасида драма, мусиқали драма, болалар театри йўналишлари вужудга келади. Бу жараён 1929 йил театрдан драма, мусиқали драма, ёш томошабинлар давлат театрлари ажралиб чиқиши билан якунланди.

📍1921—25 йиллар давомида "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" (Хуршид), "Қароқчилар", "Макр ва муҳаббат" (Ф.Шиллер) сингари драма, мусиқали драма, фожиа жанрларига оид асарлар саҳналаштирилди. 

⭕️Театрга 1929 йил Ҳамза номи, 1933 йил "академик драма театри" мақоми берилди. 1935 йил Уйғур саҳналаштирган "Ҳамлет", "Отелло" (1941, A.Ладигин билан ҳамкорликда), 1939 йил Я.Бобожонов саҳналаштирган "Бой ила хизматчи" спектакллари режиссура ва ижрода бадииёт намунаси сифатида қайд этилган. 

Театрда Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йиллар "Ҳамза", "Жалолиддин Мангуберди", "Aлишер Навоий" ва бошқалар, урушга жавобан "Фронт", "Ўлим босқинчиларга" каби спектакллар қўйилди.


@tarix_chorrahasida
#Тарих

НИМА УЧУН “ДЕГАНТЕПА” ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Тошкент вилояти маркази бўлган Нурафшон шаҳрида ҳам бир нечта маданий мерос объектлари жойлашган.

✏️ Шулардан бири даври аниқланмаган “Дегантепа” археология ёдгорлигидир. Ушбу тарихий объект ҳақидаги ҳақиқатлар бирор бир илмий асосланган асарларда ўз аксини топмаган.

✏️Бироқ, ривоятларга қараганда Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг куёвлари ҳазрати Али р.а. Ўрта Осиё халқларини мусурмон динига ўтказишга ваъда берган бўлиб, бунинг уддасидан чиқиб, ўз отларида тепалик устига чиқиб “Деганимни қилдим-ку” деб, айтади. Ана ўша даврдан бошлаб ушбу тепалик “Дегантепа” номи билан аталиб келинади.

✏️Маҳаллий аҳолининг берган маълумотларига кўра, тепаликдаги от изларига ўхшаш излар ҳазрати Али р.а.нинг отини излари деган фикрлар бор. Ушбу тепаликда ҳали тадқиқот ишлари олиб борилмаган.

@tarix_chorrahasida
#тарих

🕌🕌ГУМБАЗ БОБО МАҚБАРАСИ

🪔Гумбаз бобо мақбараси XI асрга мансуб бўлган меъморий  ёдгорлик бўлиб, 1929 йилда Облиқ ревкоми тилмочи (таржимон) бўлган А.Н.Актюрин томонидан бузиб ташланган. 1960 йил аҳоли ташаббуси ва хашар йўли билан қайта тикланган

📯Гумбаз бобо – Эрвали бобонинг отаси. У Яссавия тариқатининг намоёндаси, табобат ва тасаввуф оламининг таниқли вакилларидан бири эди. Унга атаб ер остида жойлашган чиллахона ва қабр устида янги мақбара қурилган.



@tarix_chorrahasida
#тарих

📍📍Қирғизқулоқ ёдгорлиги

🧷Ушбу ёдгорлик Чирчиқ дарёси ўнг қирғоғи, Чирчиқ шаҳридаги қуйи Комсомолъск посёлкаси рўпарасидаги жарликда жойлашган. Бу ҳудуд тарихи Чирчиқ шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан ўрганиб борилмоқда.

Қирғизқулоқ ёдгорли В.Д.Жуков томонидан 1935 йилда қайд этилган. Ёдгорлик тавсиф этилмаган, ўлчанмаган. Олинган материал эрамизнинг Х асрига мансуб. Ҳозирда қазиш ишлари ўтказилмаган.


@tarix_chorrahasida
#тарих

📍📍Темиртаки ота мақбараси

🖇Зиёратгоҳ ва мақбаралар инсонларга ўтган улуғ бобокалонларини хотирлашга ёрдам беради. Тошкент вилояти ҳам ана шундай масканлар маконидир.

🔖Қайси асрда бунёд этилганлиги аниқланмаган Темиртаки ота мақбараси Бекобод туманининг "Хамза" МФЙ ҳудудида жойлашган. Ўша ерлик аҳоли бу мақбарани деярли ҳар куни зиёрат қилади.



@tarix_chorrahasida
#тарих

🔖🔖Aнгрен шаҳар тарихи музейидаги Aнгрен билан боғлиқ маълумотлар:

🧷Aнгрен (форс. Оҳангарон "темирчилар" атамасининг русча бузилган шакли). Шаҳарга 1942 йилда асос солинган. 1946 йил 13 июн Оҳангарон шаҳридан ажралиб Aнгрен мақоми берилган. Ўрта асрларда аҳоли зич яшаган, темирчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган.

📌1934 йил геологик-қидирув ишлари бошланган. 1940 йилда Aнгренда дастлабки кўмир шахтаси барпо қилинган ва 1942 йил ишга тушган. 1941 йил Тошкент-Aнгрен темирйўли ўтказилди. 1996 йилда шаҳарда 3000 кишилик масжид қурилди;


@tarix_chorrahasida
#тарих

📌📌Фронт ортида матонат ва жасорат кўрсатган ўзбек аёллари

🖇Ўзбек аёллари ўзининг матонати, сабр-тоқати, метин иродасию жасорати билан ҳамиша мавқеини сарбаланд ушлаган.

🖇Мамлакатимиз хотин-қизлари тарихнинг турли даврларида, суронли йилларида, ҳар хил қийинчилик ва жангу жадалларда ҳам ўзини йўқотмай, иродасини мустаҳкам ва бошини тик тутиб, матонат намунасини кўрсатган.

БАТАФСИЛ🔽


@tarix_chorrahasida
#тарих

ЖАЛОЙИРЛАР

🖇ЖАЛОЙИРЛАР, жалоирлар — туркий халқлардан бири. Рашидуддиннннт ёзишига кўра, Жалойирлар XII асрда Онон ва Керулен дарёлари бўйида яшашган. Улар 10 бўлакка (қабилага) бўлинган, ҳар бир қабиланинг ўз саркардаси (қабила бошлиғи) бўлган. Жалойирларнинг катта бир қисми кидонлар билан бўлган урушда енгилгач, Чингизхон аждодларига тобе бўлган.

🔖Чингизхон ҳукмронлиги даврида, Жалойирлардан бир қанча эътиборли беклар ва лашкарбошилар етишиб чиққан. XII асрнинг охири ва XIII асрнинг бошларида Жалойирларнинг катта қисми Еттисув ва Мовароуннаҳрнинг айрим вилоятлари (Оҳангарон водийси ва Хўжанд тумани) га кўчиб келиб ўрнашган. 1370 йилда Амир Темур бу гуруҳни ўзига тобе этади, аммо Жалойирлар тез-тез қўзғолон кўтариб туришган. 1376 йилдаги қўзғолон бостирилгач, улар бир қанча гуруҳларга ажратилиб, бир бўлаги Тошкент воҳасида қолдирилган, қолганлари Мовароуннаҳрнинг бир қанча туманларига (асосан, Зарафшон бўйларига) кўчирилган. Шу тарзда Амир Темур Ж. нинг Оҳангарон ва Хўжанд улусини тарқатиб юборади. Ўзбекистонда Жалойир номи билан боғлиқ қишлоқлар бор.

📍XIII аср давомида Жалойирларнинг катта бир гуруҳи Озарбайжон ва Ироққа кўчиб ўз давлатини барпо этганлар (қ. Жалойирийлар давлати).

🖌Ўрта Осиё ва Қозоғистонда яшовчи Жалойирлар кейинчалик ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ ва қирғиз миллатлари таркибига кирган. Қозоқлар таркибидаги Жалойирлар йирик уруғларга бўлинган: сирмоноқ, ориқтиним, бойчегир, қайчили, сигирчи, болғали, кучук, қорачопон, андас, қалпс, мирза, ўроқли, оқбўйим. Қирғизлар таркибида Жалойирларнинг кучук, минғитай, супатай уруғлари бўлган. Ўзбеклар таркибида Жалойирларнинг икки йирик қайчили ва болғали уруғлари ҳамда бир қанча уруғ бўлинмалари бўлган (қарғали, бошқирд, қароабудал, қоракўли, қорачопон, чувулдоқ, жастабан ва б.).


@tarix_chorrahasida
#тарих

Ўзбекнинг 92 уруғи ҳақида шеърларда ва қиссаларда кўп эшитгансиз, аммо уларни тўлиқ номма-ном биласизми? Биз сизларга ушбу маълумотни ҳавола этамиз.

Ўзбекнинг 92 уруғи:

1. Минг
2. Юз
3. Қирқ
4. Жалойир
5. Сарой
6. Қўнғирот
7. Олчин
8. Арғун
9. Найман
10. Қипчоқ
11. Қалмоқ
12. Чақмоқ
13. Қирғиз
14. Қарлуқ
15. Турк
16. Туркман
17. Боёвут
18. Бурлан
19. Самарчиқ
20. Кабаша
21. Нужин
22. Килачи
23. Килакаш
24. Бурат, бурят
25. Убрат
26. Қиёт
27. Хитой
28. Қанғли
29. Урюз
30. Жунналахи
31. Қутчи
32. Отарчи
33. Пўлотчи
34. Жийит
35. Жуют
36. Жулжут
37. Турмаут
38. Ўймовут
39. Орлот
40. Керойит
41. Онгут
42. Тангут
43. Мангут
44. Жаловут
45. Мамасит
46. Меркит
47. Буркут
48. Қият
49. Қуралаш
50. Ўғлон
51. Қари
52. Араб
53. Илажи
54. Шибирғон
55. Кишлиқ
56. Гарай,гирей
57. Дурмен
58. Тобин
59. Тама
60. Рамадан
61. Уюшун
62. Бадай
63. Хафиз
64. Уюрчи
65. Журат
66. Татар
67. Ё‘рға
68. Баташ
69. Қовчин
70. Тумбай
71. Тилов
72. Кардори
73. Сахтиян
74. Қирғин
75. Ширин
76. Киркин
77. Чимбой
78. Чехилкас
79. Уйғур
80. Анар
81. Ябу
82. Тарғил
83. Тургак
84. Тейит
85. Қоҳат
86. Фақир
87. Қужалиқ
88. Шуран
89. Даражит
90. Шужат
91. Кимат
92. Ауган

@tarix_chorrahasida
#тарих

⚪️🟣Бобохон ота зиёратгоҳи ҳақида эшитганмисиз?

Бобохон ота зиёратгоҳи (ХII асрларни ўз ичига олади) Ўрта Чирчиқ тумани Ўртасарой ҳудудига қарашли Чорвачи кўчасида жойлашган. Бу қабристон ичидаги қадимий жой ҳақида ҳар хил миш-мишлар тарқалган бўлсада, ҳали илмий исботини топгани йўқ.

🔖Бобохон ота зиёратгоҳи чуқур йўлакдан иборат бўлиб, ҳозирги кунда фақат иккита хонаси ўрганилган. 2 хонани қуриш учун ишлатилган ғиштлар Амир Темур даврига оид. Маҳаллий аҳоли ўрганиш жараёнида 2 хонадан сўнг узун йўлак, йўлак 2 томонида кичик хоналар борлиги, йўлакни охири кўринмаганлиги, ёритиш мосламасининг текширув жараёнида ишламай қолиши ва текширувчиларни саросимага тушганлиги сабабли бу йўлакни ёпиб қўйишган.

📍Зиёратгоҳ ёнига қабристонни барпо этган инсонни дафн этишмоқчи бўлганида, 3х3 ҳажмли ғишт билан қурилган, ғиштлари сайқалланган қабрга дуч келинган. Унинг ичида узун ва гавдали инсонга тегишли суяклар топилган. Бу қабр ўша заҳоти ёпиб қўйилган.

@tarix_chorrahasida
#тарих

​​Жарбоши авлиё ота зиёратгоҳи

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сижжак қишлоғи, Сарбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган. Шу ерлик Равшан отанинг айтишларига қараганда, бу ерда “Жарбоши ота” деган авлиё чиллахоналари бўлган экан.

Илгари ушбу жойни “Ойтепа” ҳам деб аташган экан. Авлиё ота шу жойга дафн этилган деган тахминлар ҳам бор. Ўрганишлар натижасида “Жарбоши авлиё” диққатга сазовор жойи ва зиёратгоҳи VII-VIII асрдан бери мавжуд эканлиги маълум бўлган.
Жарбоши авлиё ўша даврлардаги Сижжак қишлоғи одамларини дуо ўқиб, дам солиб даволар эканлар.

Одамларга ислом дини таълимоти, ўқиш, ёзиш ва бошқа илмларни ўргатган эканлар. У киши келажакда содир бўладиган ҳодисаларни ҳам олдиндан айтиб бера олиш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли ҳамма уни авлиё мақомига кўтарган экан. Унинг қаердан келганлиги ва исми маълум эмас. Фақат жарнинг ёнида қўним топиб шу ерда яшаганлиги учун ўша даврларда маҳаллий аҳоли бу жойни “Жарбоши авлиё” деб аташган экан ҳамда бу ер зиёратгоҳга айлантирилган. “Жарбоши авлиё” (ота)нинг қабрлари қаердалиги маълум эмас.

Бу диққатга сазовор жой ва зиёратгоҳга Республикамизнинг турли жойларидан фуқаролар келиб қурбонликлар қилишади. Айниқса, фарзандлари бўлмаган оилалар ва соғлиғидан шикоят қилувчи фуқаролар кўп келиб туришади ҳамда ушбу ердаги булоқ сувларида чўмилишади ва покланишади.


@tarix_chorrahasida
#тарих

‼️Оққуш бўлиб учиб кетган бобо

🕌Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри “Гулбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Оққуш бобо” зиёратгоҳи бор. Унинг ҳудуди 1,15 гектардан иборат. Мақбара “Оққуш бобо” номи билан аталган қабристоннинг ичида жойлашган. Қабристоннинг киравериш йўлагида эски масжид биноси бўлиб, ҳозирда ундан фойдаланилмайди.

🏚Шу масжиднинг рўпарасида эса илгарилари масжид ходимларининг яшаши учун қурилган эски бир бино ҳам бор. Бироқ, ушбу бино ҳозирда авария ҳолатига келиб қолган.

🔰Оққуш бобо ҳозирги Гулбоғ қишлоғига келиб қўниб, қушлар гўштидан таом тайёрлашга киришган. Икки одам бу ерга етиб келганларида уларни дастурхонга таклиф қилган ва овқатни ейишларини, лекин суякларини бўлмасдан қолдиришларини айтган. Овқатланиб бўлишгач, лаганда қолган суякларга жон кириб, улар яна қушга айланиб учиб кетган. Шундан сўнг одамлар Оққуш бобонинг авлиёлигига тан беришган.

@tarix_chorrahasida
#тарих

‼️БУЗРУК ОТА ЗИЁРАТГОҲИ‼️

❇️Асл исми Неъматиллохон ибн Зайнобиддин Мағрибий бўлиб, Ҳазрати Али ворислари бўлмиш Ҳасан ва Ҳусаннинг набираси бўлган. Тақдир тақозоси билан Бузрук бобо милодий 950 йилларда Бухородан Хўжанд шаҳрига йўл олган. Халқ орасидаги ривоятларга қараганда, Бузрук бобо деҳқон бўлган. Абдуллахон подшолиги даврида ҳаммани йиғинга чақирганда Бузрук бобо келмаган, борган ясовулларга эса ҳандалак пишганда бораман деган жавобни берган. Икки кундан кейин яна қайтиб келган ясовулларга хонга тортиқ сифатида иккита ҳандалак бериб юборган экан. Бобокалонимизнинг ҳассаси сеҳрли бўлган, унинг ёрдамида кўпгина муқаддас булоқлар пайдо бўлган. «Чаноқбулоқ», «Бобой-об», «Обигарм» каби булоқлар халқ орасида машҳур бўлиб, улар шубҳасиз Бузрук бобо номи билан боғлиқ. Арслонбоб ва Занги оталар ҳам ҳазратнинг шогирдларидан.

🕌Мағриб-у Машриқдан келиб-кетувчи карвонлар учун ҳам ўзига хос қўнимгоҳ бўлиб келган Бузрук бобо зиёратгоҳи йиллар давомида минглаб мўмин-мусулмонларнинг муқаддас манзилгоҳига айланган. Бу ерга Бухорои шарифдан, ҳаттоки Арабистондан ҳам зиёратчилар келиб турган. Зиёратгоҳ милодий XII - XIII асрларда обод маскан бўлган. Бироқ, Чингизхон қўшинлари унга катта талафот етказгани боис, зиёратгоҳ XVI-асрга қадар қаровсиз қолган.

1502 йилда Мирзо Бобур бу ерларга келиб, қабрни ғишт девор билан ўраб, дарахт кўчатлари экиб кетгани айтилади. XIX-асрда Қўқон хони Худоёрхон қамишзорлар орасида қолиб кетган мақбара ёнида баланд минора қурдирди. Минг афсуски, кейинчалик бу минора ҳам бузилиб кетди. Бекободнинг машҳур, бебош шамоли зиёратгоҳ атрофини кезмас экан. Айтишларича, ўйноқи ва кучли шамолдан безган Бузрук ота 2—3 метр наридан айланиб ўтишин истаб дуо ўқиган экан. Шамол ҳамон бу ҳудудга яқин келмас экан.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тарих

‼️“МУШУК ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ

🕌Халқ орасида шундай ривоятлар борки, Абу Хурайра розиаллооҳу анҳуни иккинчи номлари Мушук ота деб аталган. Улар пайғамбаримизнинг ҳузурларига кириб келганликларида эшикни тақиллатиб, бошларида, елкаларида, қўлларида бир нечта мушуклар борлиги сабаб эшикни оча олмаслигини айтиб Пайғамбаримизнинг ўзлари эшикни очиб қарасалар ҳолатни кўриб Сиз энди “Мушук ота”сиз, деб атаганлари маълум. Шундан кейин уни Мушук ота деб аташган.

Шу ерларга уларнинг издошлари келиб, Ислом динини тарғиб қилган деган тахминлар бор. У ерда жуда катта чинор дарахтлари бор бўлган. Мушук ота издошлари қайси даврларда Нурафшондаги ушбу қадамжоларга келиб яшаганликлари аниқ эмас. Яна ушбу жойни майдони жуда катта эканликлари халқ орасида айтилади. У авлиё, каромат соҳиби бўлганликлари ҳақида ривоятлар бор.

@tarix_chorrahasida
#тарих

‼️ТЕПАЛИК ОСТИГА БЕРКИНГАН ҚЎҲНА ШАҲАР

🏛Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар “Соғлом” МФЙ ҳудудида “Полвонтош тепа” археология ёдгорлиги бор.

👉Н.Душаевнинг асарида ёзилишича бу ерда 1934 йилда шўролар мактаби очилган экан.

Хонадонлар сони 1937 йилда 74 та бўлган. Тепалик остида кўҳна шаҳар қолдиқлари яшириниб ётибти. 🧐

Мазкур жойда тарихчи олимларнинг олиб борилган изланишларидан шу нарса маълум бўладики, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.
🤓👇

➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ
#тарих

ҚУРАМАГА НОМНИ МЎҒУЛЛАР БЕРИШГАНМИ?

1290 йилнинг ёзида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудининг шарқий ва марказий қисмлари Мўғиллар қўлига ўтади. Худойкентни вайрон қилгач вайрона устига ўтовларини тикиб икки йилга яқин Шош-Илоқда ҳукмронлик қилишади.

Мўғул ноибларидан бири Илоқнинг Керовчи қирларига ўтов тикиб Илоқни бошқаради. Мўғуллар даврида уруғ суриштириш кучайиб кетади.

Дарё қирғоқлари бўйлаб тарқалган қавмларни қурама деб атай бошлайдилар. Илоқ тизма тоғини биринчи маротаба Қурама тоғи деб, мўғуллар номлашган.

Баҳодир Розиқ ўғлининг
"Шош-Илоқ
тарихига оид этнографик лавҳалар" китобидан

@tarix_chorrahasida
#тарих

⁉️⁉️ИЛОҚ ЗАРБХОНАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

🖇Илоқ зарбхонаси – Илоқда танга пул зарб қилиш учун VII асрда Тункент шаҳрида қурилган корхона. Илоқ конларидан олтин ва кумушнинг кўп қазиб чиқарилиши танга зарб қилинадиган махсус корхона ташкил қилиш заруратини туғдирган.

💎Илоқда VIII-IX асрларда "Маъдан уш-Шош" зарбхонасида кўплаб кумуш дирҳамлар зарб этилган. Тангаларда соф кумушнинг кўплиги сабабли Илоқ тангалари IX-асрда бошқа мамлакатларга ҳам тарқалган.

🔍Археологик қазишларда шимолда Швеция ва Норвегиядан тортиб жанубда Арманистонгача бўлган ҳудудда Илоқ тангалари хазиналари топилган. Тарихий манбаларга кўра, X асрда Мовароуннаҳрда давлат зарбхоналари фақат Самарқандда ва Илоқнинг пойтахти Тункентдагина бўлган.

💰Илоқ зарбхонасида пуллар маҳаллий муомалалар учун мисдан, умумдавлат хазинаси учун қимматбаҳо металлардан зарб қилинган. Илоқ зарбхонасида чиқарилган охирги тангалар XI асрнинг иккинчи ярмига оид.

@tarix_chorrahasida
#Тарих

📯"Йигирма уйлик шаҳар" топоними

Заранкат – Заркент шаҳри номини кўпчилик олимлар зар, зарин «олтин, олтиндан бўлган» сўзи билан боғлашмоқда.

Пискент номи эса форсча «бис» – «йигирма» ёки суғдий «пиш-пис» – «нари (томон)» сўзлари билан боғланади, яъни «йигирма уйлик шаҳар» ёки «нари(томон)даги шаҳар» деб талқин этишади.

@tarix_chorrahasida
#тарих

⚪️🟠ЎТМИШНИНГ МАЪДАНЛИ ТЕПАЛИГИ

⌛️Инсон ҳаёт узра умргузаронлик қилар экан, ўтаётган ҳар бир лаҳзасини ғанимат билмоғи, унинг қадрига етмоғи лозим. Чунки, вақт бетўхтов ўз ҳаракатини давом эттирар экан, унинг баробарида бизнинг ҳам олтиндан-да қиммат бўлган умримизнинг ғанимат онлари ўтиб бормоқда. Кечаги кунимиз бугун тарихга айланди.

💡 Ўтмишимизга назар солсак, тарих саҳифаларида биз учун қизиқарли бўлган жуда кўп маълумотларга эга бўламиз. У ҳақда фикр ва мулоҳаза юритамиз. Ҳар бир даврнинг ўзига яраша ўтмиши бор. Бироқ, уларнинг барчаси ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар ёзиб қолдирилмаган. Шу жумладан, вилоятимиз ҳудудидаги кўплаб археология ёдгорликлари бўлган тепаликларнинг остида биз ҳали биз билмаган тарихнинг янги-янги саҳифалари яшириниб ётибди.

📍Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар “Соғлом” МФЙ ҳудудида “Полвонтош тепа” археология ёдгорлиги бор. Н.Душаевнинг асарида ёзилишича бу ерда 1934 йилда шўролар мактаби очилган экан. Хонадонлар сони 1937 йилда 74 та бўлган. Тепалик остида кўҳна шаҳар қолдиқлари яшириниб ётибти. Мазкур жойда тарихчи олимларнинг олиб борилган изланишларидан шу нарса маълум бўладики, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.

🔖Уларнинг маълумотларига кўра тепаликнинг атрофидаги Кўлбулоқ ва Қизилолма масканлари ўтмишда шаҳар даражасига етмаган. Палвонтош тепада эса ростмана бир пайтлар шаҳар гуркираганлигидан далолат беради. Уни умумий девори билан ўралган работ ва шаҳристонли кичик шаҳар, деб тасаввур қилиш мумкин. Афтидан полвонтош ҳам (Тошқўтон) ҳам кончилар шаҳарчаси вазифасини ўтаган бўлиб, маъданни эритувчи печи ҳамда сопол ва чинни пиширувчи печларига эга бўлган. Археологик изланишлар шундан далолат берадики, тепаликда жуда кўп миқдорда маъданли қадимги қотишма парчалари ҳамда сопол ва нафис чинни бўлаклар топилган. Академик Ю. Ф. Буряков сопол парчаларидаги рангтасвир белгиларига қараб тепаликнинг тарихи VI-VIII-асрларга бориб тақалишини тахмин қилади. Полвонтош тепа ёдгорлиги 1972 йил эълон қилинган “Тошкент вилоятининг археологик ёдгорликлари” харитасида 4 гектар саҳнли Эрвалитепа шаҳарчаси деб кўрсатилган.

🖌Сир-асрорларга макон, жонажон ватанимизнинг ҳар бир зарраси биз учун қадрли. Уларни асраб-авайлашимиз ва келажак авлодларга етказишимиз лозим.

@tarix_chorrahasida