Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#номоддий_меоос

ЛАПАР ҚАНДАЙ ЎЙИН?

🔰Ҳозирги пайтда деярли унутилиб, йўқолиб кетган миллий ўйинлардан бири лапар ўйинидир.

📌Лапар ўйини қадимда мавжуд бўлган бештош, тўққизтош сингари бир неча тош ўйинларидан бири бўлиб, бу ўйин ўғил болалар орасида кенг тарқалган. Мазкур ўйинда супта, текис, юпқа, ярим кафтчалик келадиган кичик тош танланиб, иккинчи-нишон қилиб тикилган худди шундай тош ўн қадам узоқликдан улоқтирилади. Улоқтиришда нишон тошни уриб йиқитиш кўзда тутилади.

🔹Отганда нишонни йиқитишнинг иложи бўлмаса, улоқтирилган тош бориб тушган ердан туриб, энди бола бармоқлари воситасида нишонни шу лапар билан уриши керак бўлади. Бунинг учун лапарчи энгашиб, тиззалаб олар экан, ўнг қўли ўрта бармоғини ёзиб, учини ер бўйлаб лапартошга қадайди. Иккинчи чап қўлининг ўрта бармоғи билан уни тутиб тураркан, ўнг қўл бармоғида лапарни куч билан илиб отади.

▪️Лапартош ер бўйлаб, ёйинки ер узра ҳаволаб бориб, нишонга тегиши, уни бориб йиқитиши лозим. Тегса, яхши ўйин давом этаверади. Теккизилмаса, ўйин навбати рақиб болага ёки рақиблср гуруҳига ўтади. Лапар ўйини 100 гача бўлган маррали ҳисоб билан ўлчаниб, тик туриб отгандаёқ нишонга теккизилса, биратўласи 20 соққа, теккизолмай, ерга тушириб, сўнг қаричлаб урилса, 5 соққадан берилган. Қайси томон 100 соққани олдин тўпласа, ўша ютган ҳисобланади.

⚡️Лапар тош ўйини болани ақлий жиҳатдан ҳисоб-китобни ўргатади, чама, режа, тўғри мўлжал олиш қобилиятини оширади. Жисмоний жиҳатдан эса қўл-оёқ ҳаракатлар ги чаққонлаштириб, мускулларни ривожлантиради. Кўриш, эшитиш сезгиларини ўткирлаштиради. Жамоада ўзини тутиш, муомала маданиятига ўргатади. Лапар тош ўйини Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб туманларида ўйналиб келинган.

Telegram|facebook