Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ангрен шаҳар тарихи музейида турфа мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳлар бўлишди.

Музейга саёҳат орқали улар халқимизнинг қанчалик меҳмондўстлиги ва қадим тарихда мустаҳкам илдиз отиб борганлиги ҳақида билиб олишди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️



@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️"Музейлар ҳафталиги" доирасида Ангрен шаҳар тарихи музейида 16-мактабнинг биринчи ва ўн биринчи синф ўқувчилари учун ноанъанавий тарзда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" номли мустақиллик дарслар ўтказилди.

📍Музейларда кўчма дарсларни ташкил этиш орқали  ворисларимиз онгида ўтмишнинг залворли кунлари ва бугуннинг шукронасини англатиш кўзда тутилган.



@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик "музейида "Музейлар хафталиги" муносабати билан "Очиқ эшиклар" куни ўтқазилди.

🖇Музейда кўплар тарихга ва ватанимиз урф-одатларига қизиққан сайёҳлар ва маҳалий аҳоли бўлишди.

🔹Саёҳат мароқли ташкил этилди ва меҳмонлар ўзларнии қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида Олмалиқ шаҳар Қўриқлаш бўлими Командири Мухриддин Ахмедов бошчилигида 12 нафар ходим бўлишди.

Меҳмонлар музейнинг барча бўлимларини қизиқиш билан томоша қилишди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️



@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️Ангрен шаҳар тарихи музейи доимгидек саёҳатчилар билан гавжум, улар орасида Россиядан айнан Ўзбекистон табиати ва тарихини ўрганиш учун келган меҳмонлар ҳам бор.

📍 Музей ҳодимлари улар учун махсус экскурсия ташкил этиб, ундаги барча бўлимлар билан меҳмонларни таништириб чиқишди.



@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️Чирчиқ шаҳар тарихи музейида давом этаётган рассом Шурова Олга Михайловнанинг "Аёл тасаввуридаги олам" номли шахсий кўргазмасида Мусаев М. оила аъзолари билан бўлишди.

🎨Кўргазмада рассомнинг турли жанр ва техникада ишланган  асарлари намойиш этилганини кўриб, меҳмонларнинг рассомчиликка ва музей ашёларига бўлган қизиқиши янада ортди.

📍Маълумот учун, Чирчиқ шаҳар тарихи музейи 1959 йил 1 майда ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда 34 минг 873 та экспонатни ўзида жамлаган.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️Оққўрғон Тарих ва ўлкашунослик музейи янги экспонатлар билан бойиди

Музейлар тарихнинг тилсиз гувоҳларини сақловчи ибодатхонага ўхшайди. Уларнинг ривожланишига кўпдан кўп ҳисса қўшган ва ҳамон қўшиб келаётган инсонлар бир талай.

👏Бугун ҳам Оққўрғон туман Тотувли МФЙ Шабнам кўчасида истиқомат қилувчи Худойқулова Муҳаббат опа Оққўрғон Тарих ва ўлкашунослик музейига XIX асрга тегишли ип рўмол ҳамда XX асрга мансуб мискарлик даврига тегишли мис кўзани совға қилди.

🪔"Тарихсиз келажак йўқ" деганларидек, тарихимизни қанчалик мукаммал билсак, келажакни ҳам шунчалик аниқроқ таъсаввур қила оламиз.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бир ҳафтадан бери давом этиб келаётган Чирчиқ шаҳар тарихи музейидаги "Аёл тасаввуридаги олам" кўргазмаси ўз ниҳоясига етди. Гўзал асарлари билан меҳмонларни ҳайратга солган кўргазма сабабчиси Шурова Олъга Михайловна музей рахбарияти томонидан "Ташаккурнома" ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️



@tarix_chorrahasida
#фаолият

ҚОЗОҒИСТОН МУЗЕЙИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

📌Ҳамкорлик ҳар бир соҳада муҳим ҳисобланади. Ангрен шаҳар тарихи музейи вакиллари ҳам икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Қозоғистон Республикасида бўлишди. Туркистон шаҳар "Азрет-Султон" тарих ва маданият музей қўриқхонаси ва Ангрен шаҳар тарихи музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔘Жараёнда томонлар келгусидаги истиқболли режалар ва уларни амалиётга тадбиқ этиш борасида келишиб олдилар.

Маълумот учун: "Азрет-Султон" давлат тарих ва маданият мyзей-қўриқхонаси 1989 йилда ташкил этилган. Музей коллекциясида 25 000 дан ортиқ ноёб экспозициялар мавжуд. "Азерт Султон" туристик жиҳатдан энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган музейлардан биридир.

@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилояти Маданий мерос бошармаси бошлиғи М.Исроилов  Янгийўл туманида жойлашган Имом Султон зиёратгоҳида аҳоли билан очиқ суҳбат уюштириш ҳамда тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида бўлди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️



@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фаолият

📯📯Нурафшон саҳобаси

Ҳозирда Тошкент вилоятининг кўпгина ҳудудларида жойлашган зиёратгоҳларда Маданий мерос бошқармаси ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🕌Бугунги ободонлашаётган манзил эса "Ахтам Саҳоба" зиёратгоҳидир. У инсон хақидаги батафсил маълумот видеолавҳамизда.

📆Бу ердаги ободонлаштириш ишлари 11 октябрдан 13 октябрга қадар давом этади.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️Бугун Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исраилов иштирокида Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ушбу институтнинг тарих кафедра мудири, Тарих фанлари буйича фалсафа доктори, в.б. доцент Ш.Жумаева ҳамда археолог в.б доцент К.Крахмал ҳам қатнашишди.

🔺🔺🔺Учрашув давомида тарих кафедраси қошида Археология йўналишини очиш таклифи берилди ва келажакда ушбу таклифни амалга ошириш режалаштирилди.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️Қанқатепа ёдгорлигидан ўрта асрларга оид буюмлар топилди

Оққўрғон туманида жойлашган Қанқатепа ёдгорлигида археологлар томонидан қазишма ишлари олиб борилмоқда. Яқинда Миллий археология маркази катта илмий ходими Санъат Кубаев ўрта асрларга тегишли Зардуштийлик дини ибодатхонасидан топилган топилмалари ҳақида маълум қилди.

🏺Қазилма вақтида зардуштийлик динига тегишли кўза, сопол идиш бўлаклари, тангалар ва шунга ўхшаш бир қанча буюмлар топилган.

📍Ҳозирги вақтда ибодатхонанинг кириш қисмида қазилма ишлари олиб борилмоқда.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейи раҳбари Саломат Халиқулова ва бош мухофизи Усмонали Сайибов Олмалиқ шаҳридаги 14-мактаб билан ҳамкорликда, онатилимизга Давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллигига бағишланган "Қадринг баланд бўлсин, онатилим"  номли тадбирни бирга ўтказишди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️ "Парпи ота" зиёратгоҳида "Ўзбекистон тарихи" телеканали мухбирлари меҳмон бўлишди.

📍Улар Тошкент вилоятининг табиати ва ушбу зиёратгоҳнинг қанчалар хушманзара ва қадимий эканлиги катта экранларда ёритишни мақсад қилишган.


@tarix_chorrahasida
#фаолият #ҳамкорлик

Хабар қилганимиздек, Маданий мерос агентлиги делегацияси хизмат сафари билан Туркия республикасида бўлиб турибди.

📌Куни кеча вакилларимиз Истамбулдаги султонлар саройи  деб ном олган Топқапида бўлиб, у ердаги реставрация ишлари билан яқиндан танишди.

⚡️Афсонавий ва тилларда достон бу саройни Топқапи, яъни тўп дарвозаси деб аташади. Маълумотларга кўра, султон ҳар гал саройдан ташқарига чиққанда,  тўпдан ўқ отилган.

🔺1475-1478 йиллари Мехмед султон Топқапи қурилишини бошлайди. Топқапи саройида жуда ҳам катта тарихий предметлар мажмуаси бор. Фақатгина Хитой чиннисидан 10 мингдан зиёд экспонат мавжуд. 

🔘Бугун Топқапи ўзига хос очиқ музей бўлиб, ундаги экспонатларнинг сони 65  мингдан ортиқдир.

⚡️1923 йили Мустафо Камол Отатурк Топқапини бошқа саройлар сингари музей, деб эълон қилди. Бугунги кунда Топқапи бутун дунёдан сайёҳларни жалб этиб келмоқда. Бир йилда Султонлар саройини 2 миллиондан зиёд сайёҳлар томоша қилишади.

@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️Хизмат сафари билан Туркия республикасида юрган Маданий мерос агентлиги делегацияси эндиликда Ислом маданияти музейида меҳмон бўлишди.

📍Маълум учун, Ислом маданияти музейи тўпламларида исломий хаттотлик, кошин ва гиламларнинг кўзга кўринган намуналари ҳамда Туркиядаги турли маданиятларга, хусусан, кўчманчи гуруҳларга оид этнографик кўргазмалар мавжуд. Ушбу кўргазмалар турли вақт ва минтақалардаги хоналарни ёки турар-жойларни қайта яратади.


@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фаолият

⚡️⚡️Айни дамда Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ва Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейи ҳамда Бобоғозий ва Шоабдумалик ота зиёратгоҳлари ходимлари билан ҳамкорликда  "ЯШИЛ МАКОН" дастури ижроси доирасида ушбу зиёратгоҳда 350 та манзарали ва мевали кўчатлар экилмоқда.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️XVI-XVII асрга мансуб топилмалар Олмалиқдаги музей экспозециясидан жой олди

Бир қанча муддат олдин Паркент туманидан топилган XVI-XVII асрларга оид мис тангалар Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейига топширилди.

📌Нодир экспонатларга эга бўлган ушбу музей Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси раҳбари М. Исроиловга миннатдорчилик билдирди.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

МУЗЕЙЛАРДАГИ ЭКСПОНАТЛАР СОНИ КЎПАЙМОҚДА

📌2022 йил 27 майда «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган.

🔘Мазкур қарорга асосан Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхона-ташкилотлари томонидан ҳозирги кунда ўзлари ишлаб чиқарган янги маҳсулотларини, бундан ташқари олдин ишлаб чиқарилган, лекин бугунги кунда фойдаланилмаётган маҳсулотлар вилоятдаги музейларига топширилмоқда.

@tarix_chorrahasida