Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
205 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#статистика

ЎЗБЕКИСТОНДА НЕЧТА МУЗЕЙ БОР?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этади.

Ҳудудлар бўйича:

🕌 Қорақалпоғистон Республикасида 4 та;
🕌 Андижон вилоятида 2 та;
🕌 Бухоро вилоятида 19 та;
🕌 Жиззах вилоятида 5 та;
🕌 Қашқадарё вилоятида 3 та;
🕌 Навоий вилоятида 5 та;
🕌 Наманган вилоятида 2 та;
🕌 Самарқанд вилоятида 12 та;
🕌 Сурхондарё вилоятида 2 та;
🕌 Сирдарё вилоятида 1 та;
🕌 Тошкент вилоятида 5 та;
🕌 Фарғона вилоятида 13 та;
🕌 Хоразм вилоятида 3 та музей ўз экспозициялари билан ташриф буюрувчиларга хизмат қилмоқда.

Telegram|facebook
#статистика

🤔Тошкент вилоятида қанча экспонат бор?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига ҳудудлардаги музейларда қайд этилган экспонатлар сони:

🔸Тошкент шаҳри – 1041 мингта
🔹Самарқанд вилояти – 148,7 мингта
🔸Фарғона вилояти – 142,5 мингта
🔹Сурхондарё вилояти – 140,6 мингта
🔸Андижон вилояти – 110,3 мингта
🔹Наманган вилояти – 97,7 мингта
🔸Қорақалпоғистон Р. – 87,1 мингта
🔹Бухоро вилояти – 85,6 мингта
🔸Тошкент вилояти – 83,6 мингта
🔹Қашқадарё вилояти – 64,1 мингта
🔸Хоразм вилояти – 40,1 мингта
🔹Навоий вилояти – 26,9 мингта
🔸Жиззах вилояти – 17,5 мингта
🔹Сирдарё вилояти – 1,4 мингта

📊 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этган.


Telegram|facebook
#статистика

⭕️⭕️Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида архитектура ёдгорликлари энг кўп?

📊Ўзбекистонда жорий йил 1 январ ҳолатига республикада архитектура ёдгорликлари сони 2264 тани ташкил этган.

📈Ўзбекистонда Самарқанд вилояти архитектура ёдгорликлари сони бўйича етакчи ўринда эканлиги маълум қилинди.

🪔Aрхитектура ёдгорликлари энг кўп вилоятлар учлигига Самарқанд (562 та), Бухоро (507 та) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (288 та )кирган.

🏺Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (208 та), Фарғона вилояти (139 та), Хоразм вилояти (136), Жиззах вилояти (100) келмоқда.

📌Aрхитектура ёдгорликлари сони юзтага етмаган вилоятлар рўйхатидан эса Наманган (98), Aндижон (74), Навоий (70), Сурхондарё (36), Сирдарё (15) ва Тошкент вилояти (7та) ўрин олган.

🔶Қорақалпоғистон Республикасида ёдгорликлар сони 24 тани ташкил этиши маълум қилинган.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️Мамлакатимизда жами нечта театр фаолият юритади?

🖇Театр
инсониятнинг маънавий камол топишида катта ўрин тутади. У тарихдан барча халқларнинг маданият ўчоғи бўлиб келган. Шундай маданият масканларидан қанчаси мамлакатимизда фаолитят олиб боради?

📍Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этган.

🔸Шулардан 24 таси драма театри, 11 таси қўғирчоқ театри, 10 таси мусиқали театр, 4 таси ёш томошабинлар театри ва1 таси опера ва балет театри бўлиб халқимизга муносиб тарзда хизмат кўрсатмоқда.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️Театрларимизга йилига қанча одам ташриф буюради?

📊Давлат
статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил давомида театрларга ташриф буюрувчилар сони 1 млн 952,4 минг кишига етган.

📈2021 йил давомида театрларда 9476 та спектакллар намойиш этилган. Улардан 2703 таси кўчма спектакллар ҳисобланади.

📌Йиллар кесимида театрларда намойиш этилган спектакллар сони: 2000 йилда 9 минг 465 та, 2010 йилда 10 минг 800 та, 2019 йилда 11 минг 142 та, 2020 йилда 5 минг 462 та, 2021 йилда 9 минг 476 тани ташкил этган.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️⁉️Ўзбекистондаги музейлар сони нечта?

🏛Давлат
статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил якунига кўра мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган музейлар сони 127 тани ташкил этган.

📊Йиллар кесимида музейлар сони таҳлил қилинганда, 2000 йилда 88 та, 2010 йилда 105 та, 2020 йилда 105 та, 2021 йилда 127 тага етган.

🔖Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган музейлар сони ҳисобланганда, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Андижон вилоятида 2 та, Бухоро вилоятида 19 та, Жиззах вилоятида 7 та, Қашқадарё вилоятида 10 та, Навойи вилоятида 6 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 13 та, Сурхондарё вилоятида 8 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 17 та, Хоразм вилоятида 3 та ва Тошкент шаҳрида 30 та борлиги маълум бўлди.


@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️⁉️Ўзбекистонга туризм мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони қанча?

📊Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқаролар сони 609,6 минг нафарни ташкил этди.

📈МДҲ давлатларидан 578,6 минг киши келган, бу уларнинг умумий сонининг 94,9 фоизини, бошқа хорижий давлатлардан 31,0 минг кишини (уларнинг умумий сонининг 5,1 фоизини) ташкил этди.


@tarix_chorrahasida
#статистика

⚡️Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 4-ўринни эгаллади

“Open data Inception” маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон 124 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони мавжудлиги бўйича дунёда 4-ўринни эгаллади.

@tarix_chorrahasida
#статистика

✔️✔️8 ойда қанча каолин ишлаб чиқарилди?

⚡️Тошкент вилоятида жорий йилнинг январ-август ойларида жами йирик корхоналар томонидан 398,6 минг тонна каолин ишлаб чиқарилган бўлиб, мазкур ишлаб чиқариш бўйича, 2021-йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 178,9 % ни ташкил этди.

📍Маълумот учун, "Каолин" қоғоз, чинни, фаянс, кимё, резина саноатида, ўтга чидамли буюмлар ва изоляторлар тайёрлашда ишлатилади. Каолиннинг жаҳондаги ресурслари 20 млрд. тонна чамасида, шунинг ярмига яқини АҚШда. Каолин конлари Украина, Кавказ, Уралда, Ўзбекистонда Оҳангарон, Сувқайтди, Қарноб, Қувасой, Овминзатоғ, Олтинтоғда бор.



@tarix_chorrahasida
#статистика

📊Тошкент вилоятида 9 ой давомида қанча оилавий корхона ташкил этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикамизда 9 711 та оилавий корхоналар янги ташкил этилди.

Йиллар кесимида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони:

🔸 2018 йил январь-сентябрь ойлари – 3465 та
🔸 2019 йил январь-сентябрь – 9296 та
🔸 2020 йил январь-сентябрь –14156 та
🔸 2021 йил январь-сентябрь – 11727 та

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Тошкент вилоятида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 652 тага тенг.


@tarix_chorrahasida
#статистика

⚡️Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллионга яқинлашди

☑️☑️2022- йил октабр ҳолатига кўра вилоятда доимий аҳоли сони 2 млн. 977 минг 34 кишини ташкил қилди.

Ҳудудларда доимий аҳоли сони бўйича энг кўпи Янгийўл ва Тошкент тумани, доимий аҳоли сони бўйича энг ками Оҳангарон шаҳрига тўғри келади.

Туман ва шаҳар кесимида:

🟠Нурафшон ш - 53 755 киши

🟠Олмалиқ ш - 137 596 киши

🟠Ангрен ш – 177 280 киши

🟠Бекобод ш – 101 416 киши

🟠Чирчиқ ш – 167 047 киши

🟠Оҳангарон ш – 40 521 киши

🟠Янгийўл ш – 81 398 киши


@tarix_chorrahasida
#статистика

📊 Аҳолисининг ўртача ёши энг катта бўлган ҳудудлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача ёши энг катта бўлган туман ва шаҳарлар:

— Яккасарой тумани – 36,8 ёш

— Мирзо Улуғбек тумани – 34,6 ёш

— Миробод тумани – 34,4 ёш

— Чиpчиқ шаҳри – 34,1 ёш

— Юнусобод тумани – 33,4 ёш

— Яшнобод тумани – 33,2 ёш

— Чилонзор тумани – 32,8 ёш

— Бухоро шаҳри – 32,7 ёш

— Томди тумани – 32,2 ёш

— Нурафшон шаҳри – 32,2 ёш

📊
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди.


@tarix_chorrahasida
#статистика

🐎 Тошкент вилояти отлар сони бўйича энг етакчи ҳудудга айланди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига, республикамизда боқилаётган жами отлар сони 264 мингдан ошган.

Ҳудудлар кесимида отлар сони:

🐴 Тошкент вилояти – 54 821 бош

🐴 Қашқадарё вилояти – 34 902 бош

🐴 Жиззах вилояти – 29 311 бош

🐴 Самарқанд вилояти – 28 081 бош

🐴 Қорақалпоғистон Р. – 27 561 бош

🐴 Навоий вилояти – 21 980 бош

🐴 Сирдарё вилояти – 15 851 бош

🐴 Сурхондарё вилояти – 15 145 бош

🐴 Фарғона вилояти – 9 959 бош

🐴 Бухоро вилояти – 7 190 бош

🐴 Андижон вилояти – 6 974 бош

🐴 Наманган вилояти – 6 856 бош

🐴 Хоразм вилояти – 5 390 бош


@tarix_chorrahasida
#статистика

📊Туристик саёҳат хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 8 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида туристик саёҳат хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ой мобайнида ўзгармаган.

Туристик саёҳат хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 8 % га қимматлашган.

Туристик саёҳат хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 8,6 % га ошгани кузатилган.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️Қайси вилоятда туристик агентлик хизматларининг ўсиши кузатилди?

📯2022- йилнинг январ-октабрь ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматларнинг юқори ўсиши Хоразм (84,5 %), Наманган (44,1 %), Бухоро (35,6 %) ва Қашқадарё (28,3 %) вилоятларида қайд этилди.

📈Ҳудудлар кесимида туристик агентликлар, туроператорларнинг хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматларнинг  ўсиш суръатлари, % да:

Ўзбекистон Республикаси – 128,7
Қорақалпоғистон Республикаси – 108,1
Андижон - 126,7
Бухоро – 135,6
Жиззах – 117,3
Қашқадарё - 128,3
Навоий - 123,5
Наманган – 144,1
Самарқанд - 100,2
Сурхондарё – 115,7
Сирдарё – 95,9
Тошкент - 112,1
Фарғона – 120,5
Хоразм – 184,5
Тошкент ш. - 128,1


@tarix_chorrahasida
#статистика

🏺🏺Янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 192 тага кўпайди

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2022- йилнинг 1- декабр ҳолатига кўра Тошкент вилоятида 5 525 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 666 тага ёки 13,7 %га ошганлигини кўриш мумкин.

🖌Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 5 073 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 555 тага ёки 12,3 %га ошганлигини кўриш мумкин.

📌2022- йилнинг январ-ноябрь ойида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 803 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 192 тага ёки 19,3 %га камайганлигини кўриш мумкин.


@tarix_chorrahasida