Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳурматли #Президентимдан #АДОЛАТЛИ #сўзлар, #ҳаммаси #учун #Ҳурматли #Президентдан #миннатдорман, #муҳими #қўрқув #йўқ❗️

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев:

"Биз олдин оммавий ахборот воситаларини эшитармидик, блогерлар бормиди? Бу ҳам бизни онгли равишда тарбиялаяпти"

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳурмати #йўқ #Онаю, #Онани #ерини #талашаётган #бемеҳр #авлодлар...

Бирор мард адолатли инсон борми, бемеҳр авлодларни ҳовлидан ҳайдаб чиқарадиган?!

90 ёшлик Онанинг ўтирган жойини кўринг, эссиз инсон...

Ана сизга тарбия.

Энг тўғри йўл битта, Онахонни ҳовлисини 100 фоиз Онахонни номига ўтказиб, қолганларни уйдан ҳайдаш керак қонуний қилиб!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бу #масъулларга #умид #йўқ, исботи кўп, Ҳурматли Президент ишонманг бу масъулларга, аҳолини муносиб меҳнатга бандлиги ўта саёз!

Кеча Ҳурматли Президент Ангрен заводига бориб бир сўзни айтдингиз, у ҳам бўлса, ман ўзимизни инсонларни иш билан таъминлашим керак, дедингиз.

Сиз жон куйдириб айтган сўзингиз бирор вазир, бирор сенатор, бирор депутатдан ҳеч қачон чиқмайди.

Ҳурматли Президент сизга бир таклиф, аҳолини меҳнатга бандлигини фақат ва фақат сиз ижобий ҳал қиласиз, шундай экан аҳолини меҳнатга бандлигини мукаммал таъминлаб камбағалликни қисқартиришга ўзингизни ҳар кунлик ишингиздан ҳам биринчи ўринга олиб чиқиб ўзингиз шу соҳасини бошқаринг, қолганлари бекор, ишламайди, сиз Президент кутгандек натижа бермайди!

Бу вазирларни боридан йўқи яхши 👇

Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари ўзини ўзи банд қилганларнинг кичик ва ўрта бизнесга ўтишига кўмаклашади.
Бунинг учун Япониянинг Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ташкилоти экспертлари ёрдамида Япония тажрибаси асосида ҳудудларда бизнес-инкубатор ва акселераторлар тизими жорий этилади.

Бунда, салоҳиятли тадбиркорларга дастлабки айланма маблағлари учун “улушдорлик” капитали берилади.
Бу мутлақо янги молиявий манба бўлади.

Бу ишларни молиялаштириш учун Тадбиркорлик жамғармаси фаолияти ҳам тубдан ўзгаради ва унга тадбиркорларга улушдор бўлиб кириш ваколати берилади.

Шунингдек, “маҳалладаги еттилик” кафиллиги билан гаровсиз бериладиган оилавий тадбиркорлик кредитлари миқдори ҳозирги 33 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади.

Ушбу маблағларнинг бир қисмини нақд пул кўринишида беришга рухсат этилади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Уруш #йўқ #бўлсин🇺🇿
#Let #there #be #no #war🇺🇿🇺🇳
#Нет #войны🇺🇿🇺🇳

Азиз Юртдошларимиз дуо қилайлик Россия Украина урушни тинч дипломатик йўл билан тўҳтатишини🤲

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкентда #юришни #имкони #йўқ.
#Уйлар #нарҳи #баланд.
#Одам #кўп.
#Йўллар #пробкага #тўла.

Ҳаммасини бир ечими бор, у ҳам бўлса монополиялашган Тошкентда жойлашган вазирликлар, тиббий муассасалар, олий ўқув юртлари ва керакли хизматларни барчасини вилоятларга тенг тақсимлаб бўлиб юбориш керак.

Аҳолини кўпи тиббиёт хизматига талаби кўп.

Тошкентда ўқишга келиш кўп.

Тошкентда бошқа вилоятлардан анча цивилизация ривожланган, хаёт зерикарли эмас, шунинг учун Тошкентга келган инсонларнинг кўпи шароитларни яхшилигидан Тошкентда қолишга кучли ҳаракат қиладилар.

Монополияшган Тошкентда жойлашган барча аҳоли учун хизматларни вилоятларга бўлинса Тошкентга келиш камаяди.

Мани фикрим шундай...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Фаросатдан #дарси #йўқ! #Какой #привет #такой #ответ

Бир эркак, афсуски бундайлар фейсбукда жуда кўп, тинмай мессенжерга, танишайлик, севдим, ўлдим, қанақасиз, деб, жонингизга тегиб кетади.

Фаросатдан умуман хабари йўқ.

Манга вақт ажратиб бетасир савол бергунча оиланг бўлса улар учун вақт ажрат.

Миллат учун фойданг тексин.

Кўпроқ ўз устингда яхши амалларни бажариш учун ўқи, излан.

Хотин қизларга рўпара келган жойингда бетаъсир гап отмай маньяк👊

Хаҳ эркак эркак😂😅

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зараркор #тадбиркор #элга #мададкор #шиоридан #хабари #йўқ Ҳурматли Президент!

Нима учун тадбиркор эканлигини, тадбиркорлик масъулияти, деган, тушунчалар кўчасига кирмаган қўштирноқ ичидаги сохта "тадбиркор".

Кўчалар қаровсиз.

Ҳамма ёқни ахлатга тўлдирган.

Экологик муҳитни бузган.

Аҳолини норози қилган.

Шафқатсизлик.

Қўқон шаҳар Пўстиндўст мфй аҳолиси бир неча бор Қўқон шаҳар масъулларига ёрдам бериб тартиб ўрнатиб беришларини талаб қилишган, аммо негадир шаҳар масъулларининг вақти йўқ, Қўқон шаҳар Тошкент шаҳриданда аҳолиси, ери кўпки вақти йўқ.

Қўқон шаҳар экология қўмитасини боридан йўқи яхши.

Тозалик шаҳар марказини ўзига эътибор кучли.

Усти ялтироқ ичи қалтироқ.

Бинолар орқаси аҳлатлар уюми.

Давоми бор.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Боқимандаликни #чеки #йўқ! Ҳурматли мурожаатчи Юртдошлар, пул йиғиш соҳасида ёрдам бера олмайман...

Соғлиқни тиклашда кўплаб юртдошларимиз пластик карталарни ёки маблағ томонидан ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилиб келмоқдалар.

Албатта мурожаат соғлиқ бўйича бўлса вазир жанобларини Amrillo Inoyatov га етказиб оператив эътибор беришини талаб қиламан, чунки инсон саломатлигини тиклашда соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулдир!

Шунингдек яқиндан буён ногирон ижтимоий муҳофазага муҳтож юртдошларимизга ёрдам берадиган янги Ijtimoiy himoya milliy agentligi ташкил этилди, агентлик билан ҳамкорликда мурожаатларни ижтимоий тармоқлар орқали етказиб бормоқдаман.

Кимнидир касаллиги туфайли пул ишлашга ҳаракат қилманг айрим юртдошларимизга эслатма, бу ҳам боқимандаликка киради соғлом бўла туриб бир ногироннинг пулига яшаб қолиш, тўғриси бундай ишлардан нафратланаман!

Бувайда туман ҳокимининг қабулида бўлдим яқинда, қабулда бир Афғонистон урушида қатнашган тиббий кўмакка муҳтож ака ўтирган эди, ака тинмай ҳокимият вакилларини ҳақорат қилиб ўтирди, ман эса ҳайрон наҳотки шу инсонга ёрдам йўқ, деб..., кейин билсам бу инсон жуда кўплаб ёрдамларни олиб, яна бир нимага эгалик қилиш учун ҳокимдан талаб қилиб сўрар экан, бу галдаги ёрдам сўраши касалхонада Тошкентда даволаниш, ҳокимлик бўлди ака Тошкентга йўлланма берамиз, деди, лекин акага бу сўз ёқмади, унга йўлланма эмас пулни беришини айтди...,акага скутор ҳам берилган, лекин ака балиқчи чол балиқ эртагидек тўймас кампирдек яна, яна, яна, дейишдан нарига ўтмас экан.

Аканинг фарзандлари бор, ўзи эса ишга яроқли, лекин қилаётган ҳатти ҳаракатлари манда бироз норозилик кайфиятини келтирди.

Бир Сурхондарёлик Афғонистон урушида қатнашган дўстим Рустамбек Тогаев бор, бу дўстим манимча Бувайдалик инсондек иш тутмайди, ўзи учун ҳаракат қилиб яшаб келмоқда, фарзандлари атрофида парвона, керак бўлса пандемия пайтида фарзандлари инсонлар соғлигини тиклаш бўйича кўмак берди.

Қўқон шаҳрида ДЦП касаллигига учраган қизнинг онаси бор, фарзанди катта, ҳокимият томонидан доимо ёрдам берилади, тиббиёт бўйича ҳам, аммо Аёл ногирон фарзандининг орқасидан кун кўриб яшаши ман учун ачинарли ҳолдир, Аёлнинг эгнида қиммат кўйлак, қош кўзи сочи бўялган, гап бермайдиган шаллаққига айланиб улгурган, меҳнат қилиб пул топишни унутган, ногирон фарзандини қийнаб ҳали у ёққа судрайди ҳали бу ёққа судраб Фарғона раҳбарларидан бир нарсаларни ундириб келмоқда, бундай яшаш хаёт тарзига айланиб бўлган.

Ўзбекистон бой мамлакат ҳар қанча қийналган инсонларни қўллаб қувватласа арзийди, аммо ҳар доим боқимандаликни касб қилганларни қўллаш керак эмас!

Айрим дангаса нафсга эрк берган Худони унутган айрим инсонларга айтар сўзим, ногирон бемор инсонлардан асло ўз нафсингизни қондиришда фойдаланманг, буни бадали жуда оғир бўлади, ногирон бемор инсонлар бир кунмас бир кун бу хаётни тарк этганда бомжга айланиб қолиб хор хўр зорлик хаётига кириб борасиз, чунки сиздек нафси оч дангаса инсонлар бир бемор инсонни арзимаган пулига кўз олайтириб нафсингизни қондириб меҳнат орқали пул топишни унутгансиз!

Ҳукуматдан бир талабим, ногирон бемор инсонлардан фойдаланиб боқимандаликка юз тутган соғлом инсонларга қонуний жазолашни ўртага қўйиб қонунни ишлатиш вақти келди!

Бу ҳолатни уйдаги ёш болалар кўриб уларнинг ҳулқида салбий иллатлар пайдо бўлишини олдини олайлик.

Ёшлар ўз уйида кўраётган салбий иллатларни кўриб эртага ким бўлади, эртага боқиманда дангаса, ўзи учун жамият учун фойдаси тегмайдиган бир манқуртга айланади.

Қуш уясида кўрганини қилади, деб, бежизга айтилмаган.

Яна бир таклиф, фарзандларини ҳар хил эрлардан туғиб тинмай болаларим оч уни бер буни бер деб фарзандларини совуқ иссиқда сарсон қилиб боқимандаликни фарзандлари орқали бизнесга айлантирган оналардан фарзандларини олиб қўйиш керак, чунки бу она фарзандларига таълим тарбия бера олмайдиган, ёшлар тарбиясига фақат ва фақат негатив таълим тарбия бериб эртага фарзандларини жиноятчи бўлишига замин яратадиган она бўлиши фожеадир!
#Қуёш #панелини #ўрнатишга #пулим #йўқ, дейди, 1 гуруҳи ногирони, ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошим Фарғона вилояти Данғара туманидан!

Қаҳри қаттиқ раҳбарлар наҳотки биринчи гуруҳ ногиронини ҳам қийнайсизларми шафқатсиз бемеҳр раҳбарлар!!!

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Хайрулло Бозаров, Шухрат Тожихакимов!👇

Райгазга ариза берсам отказ килиб рухсат бермаябди газ тортишимга

Электросет куеш панел куясан дб мажбурлаябди куймасам светими учириб куйябди

Шунга ёрдам берворин опа илтимос

Пармонкулов ихтиёр мирхоновч
Бибинур маркет

Хозир куёш панел куйгани пулим йук опа

Фаргона отказ берябди дб айтябди манга

+998903440660

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўқ #қиламан #ер #юзидан!!!

4 мактабдаги валломат Дурдона Тухтабоева томонидан манга 32 та тишини кўрсатиб катталарни ҳурмат қилмаган ўқитувчи талабанинг бақирган таҳдиди!

Инсонлар хаёти бу она бола учун ўйинчоқки бир неча йиллардан буён шаҳар ҳокими, прокуратураси, иибси, дххси, шаҳар ва вилоят хтбларию Президент порталидагиларнинг жим бўлиб томошабин бўлганларига, 4 мактабдаги инсон ҳуқуқлари ёмонлигида юқоридаги раҳбариятларнинг Халқ билан ишлашига қанчалар ҳақли?!

Ҳа..., замона зўрники, замона шантажчиники эканлигини исботи, айниқса таълимда!

Муқаддас таълим даргоҳида шундай шаллақиларнинг, шантажчиларнинг ишлаб ойлик маош олишлари қанчалар адолатли?!

Шантажчилар давлатнинг пулларини неча йиллар олиб жиғилдонига урдилар агар улар Муқаддас Таълим даргоҳида таълим сифатини оширмаган бўлсалар?!

Ҳурматли Президент ҳозирги таълимда саёз билимли ўқитувчиларга таълим даргоҳида ўрин, йўқ, деб бир неча маротаба минбарларда айтдилар.

Аммо Қўқон шаҳрида буни акси...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Свет #йўқ, #газ #йўқ

Қўқон шаҳар 34 МФЙ Марғилон Дарвозаси.

Уйда 3 ойлик чақалоқ бор.

Свет эрталабдан йўқ.

Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари раҳбари имкон қадар эътибор ва ёрдам беринг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Нигора #бизни #алдади, #уйимда #тинчлик #йўқ, #маошим #йўқ, деб, кўзида ёш билан Опа эшик ёнида умид билан манга боқди ёрдам беришимни сўраб.

Қизлар билан кўришиб суҳбатлашдим.

Соддалик ҳали ҳам бор бизда афсуски.

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказидаги бўлаётган ҳолат.

30 га яқин ушбу марказда ишлаб келаётган кўплаб хотин қизларни бир Аёл алдаб келган яъни ходим ва врачларни расмга олиб, паспортлари ҳақида маълумотларни олиб пинҳона ўзгалар номига 4 та ипотека, тбс, анор, буюк ипак йўли банклари орқали онлайн кредитни расмийлаштирган Ҳурматли O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Бобожонов Пўлат Раззақович, Шохрух Гиясов, Феруза Эшматова, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Нуриддин Сандибаев ва бошқа фаоллар.

30 га яқин ишлаб келаётган инсонлар ўзлари ҳам билмаган номларига миллион миллион сўм атрофида кредитлар олинганини.

Бироқ бироз муддатдан сўнг 30 га яқин инсонларнинг телефонларига банклардан олинган кредит фоизини тўлаш ҳақида хабарлар кела бошлаганида айбсиз айбдор бўлганликларини ҳис қила бошлайдилар.

ИИБ га тезкорликда аризалар берадилар.

O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati га бориб қувиладилар нақадар шафқатсизлик Tanzila Narbaeva!

Президент порталига мурожаат қиладилар pm.gov.uz, аммо натижа бўлмайди.

Бечора Аёллар бормаган жойи қолмади.

Бу содда Аёллар уйида тинчлик йўқ, жанжал, ойлик маош олиб ярмидан кўпини банк ушлаб қолмоқда.

Бу содда Аёлларнинг кўпи ночор аҳволда яшайдилар, Тошкент вилоятидан қатнаб ишлайдилар арзимаган ойлик маош учун.

Бу содда Аёлларнинг кўпи Қозоқ, Ўзбек ва бошқа миллат вакиллари.

Кимдир ёрдам бермаса аҳволлари яхши эмас.

Атиги 1-1.2-2 миллион сўм ойлик маош олганларни юлганлар қандай бу дунёда бош кўтариб юради ҳайронман?

Нега томошабинлик?!

Ички ишлар нега терговни адолатли олиб бормадилар Tergov departamenti?!

Нега сенат умид билан борган Аёллар сенатдан аёвсиз қувилдилар?!

Нега ходимларни ҳимоя қиладиган касаба уюшмалари томошабин бўлдилар?!

Банклар нега юлғичликни атрофлича текширмадилар нега?!

Ipoteka Bank, Anor Bank, Buyuk Ipak Yuli, TBC Bank ёлғондан кредит расмийлаштирганларни нега кредит берилаётгандан шахсларни чақириб кўришилмади, аҳир кредит олаётганлар билан суҳбат бўлиб, кредит олишга тўлашга имкони борми йўқлиги текширилар эдику, нега шунча инсонлар кўрилмади, суҳбатлашилмади?!

Ҳурматли Nadira Ataboyevna имкон қадар хотин қизлар фаоллари ёлғон кредитларга учраб ҳор, хўр, зор бўлган Аёлларга амалий ёрдам берилишини таъминлаб берсангиз!

Маллайашова Р. 943541547
Каратаева М. 998037148
Каратаева К.
Бейпулатова Н.
Сирлабаева З. 932580868
Байдуллаева Н.
Қодирова Н. 909654285
Хусаинов У. 909593753
Хасанов Р.
Пердаеилева Ж. 998023489
Туранкулова А. 996094241
Хайдарова Г. 333042482
Халматова Г. 931280507
Кубаева Д. 555531081
Тошпулатова С. 942136787
Хайдаров Д. 333042482
Мусиралиев С. 998484920
Мусиралиев Н. 330561976
Мусиралиева З. 998484920
Мусиралиева З. 330561976
Абдиралиева Д. 936351894
Хаитова М. 909039096

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Умид #ЙЎҚ, #лекин #ҳаракатдамиз!!!

Мажлисларинга ЎТ ТУШСИН!

Sadullaev Alisher МАЖЛИСДА!!!

Кетмай кутаман!!!

Ёшлврни қўллаб қувватлаш ШАРТ!, ёшлар бўйича масъуллар!

Ҳурматли Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva, pm.gov.uz имтиёзли кредитлар фоиз ставкаларини тушуриш керак!

Бу 14 фоиз ҳам инсонларни ҳонавайрон қилади!

Ҳурматли Зойир Мирзев шу ёш тадбиркор ҳунарманд йигитни қўллаб қувватлашга ёрдам беринг🇺🇿

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Тозалик #йўқ #жойда #барака #бўлмайди, эскилардан қолган сўзни ҳозирги #Халқ ҳам #тадбиркорлар ҳам #унутган!!!

Бефарқ тадбиркорлар кўпайиб кетди!
Халққа фарқи йўқдек!, тупуради, нос, сигарет, қоғоз, пакет, ўзидан чиққан аҳлатларни энасидан қолган кўчаларга ташлаб кетишда давомий!

Тадбиркорлар элга мададкор шиорини ўзгартириш пайти келди.

Тозаликка, шаҳар, туман, вилоят ободлигига ҳисса қўшмай, ўз аҳлатлари билан ободликни бузаётган тадбиркорларни тадбиркорлик сафидан чиқаришни ва жаримага тортиш, керак бўлса маъмурий жавобгарликка тортилиш таклифини бераман.

Халқ ҳеч қачон ўзи билиб йўлида учраган аҳлатларни аҳлат қутиларига солмайди ваҳоланки ўзи аҳлатини кўчаларга ташлаб кетаётган бир пайтда!

Қўқон шаҳар Чархий ва Чорсу Коппон тарафларнинг йўллари ифлосланганидан ер ҳам дод, деяпти!

Қўқон шаҳар масъуллари минбарларда туриб ободонлаштириш бўйича баландпарвоз нутқларингизни шаҳар тадбиркорларини, маҳалладаги Халқни, мактабдаги ўқувчиларни, олийгоҳдаги талабаларни, такси ҳайдовчиларни йиғиб тушунтириш ишларини олиб боришни йўлга қўйинглар, шунингдек шаҳарда автомобиль бошқараётган жамики ҳайдовчилар ҳам ерга ўзларидан чиққан аҳлатларни отмасликлари шарт!

Тошкент шаҳрида бу борада кузатув камералари қўйилган, йўлга аҳлат ташлаб кетаётганларни ҳозирда жаримага тортиш керак бўлса маъмурий жавобгарликка тортиш ишлари бошланган.

Қўқон шаҳар эса бу борада ухлаб ётибди!

Тадбиркорлар пул топяпсизми, имкон қадар остонангизга кирмасдан кўчалар аҳволига қаранглар, плиталарни ювинг!

Қаердаки тадбиркорлар остонаси моғорлаган кир бўлса билингки шу тадбиркор аслида ҳам озода инсон эмаслигини исботини кўриб биласиз!

Топганим билан барака йўқ, пул етмаяпти, у бўляпти бу бўляпти, деб, аюханнос солишдан олдин ҳар томонлама покиза бўлишга ҳаракат қилинглар, Оллоҳ эса баракасини беришини кўринг!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бефарқ #Халқнинг #келажаги #йўқ!!!

Нима учун кўчаларни ифлослантирган тадбиркору шу уйларда яшовчи фуқаролар жавобгарликка тортилмади?!

Қачонгача айбдор ободонлаштириш фаоллари бўлиб, бировларни ташлаб кетган аҳлатларини тозалайдилар?!

Нега тадбиркор ва фуқаролар жазоланмайди, жазоланса балки кейинги сафар бундай хунук ҳолатлар бўлмасмиди шаҳар масъуллари? 👇

Нигора Алимованинг телеграм каналида Абу Тойиб Ҳуқандий мавзесидаги кўп қаватли уйлар ҳудудини ободонлаштириш юзасидан йўлланган мурожаат мутасаддилар томонидан жойида бориб ўрганилди.

Ҳудуд ободонлаштирилиб, маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Шошилинч тиббий ёрдам маркази ёнидаги ички йўлда светофор ўрнатиш имкониятлари ўрганилмоқда.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибор #йўқ, #нарҳлар #ошди, #ногиронлар #сарсон!!!«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент, деган эканлар 2020 йил 19 мартда...

Афсуски Ҳурматли Президент бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар клан олигархларга буюриб ётибди!

Уй нарҳлари асоссиз тобора борган сари ошиб бормоқда, назорат йўқ, назорат қиладиган давлат ёки ҳукуматнинг ўзи йўқ!

Неча неча юз ёки минглаб ногиронлар ўз дориларини бугунгача бўлган вақтда ололмай сарсон Фарғона вилояти ҳокими байрамларда юрган бир пайтда!

Кўзи ожиз юртдошларимиз учун Brayl китобларини чоп қилиш учун тинмай опен бюджетда овоз беринг, деб, бонг уриб келмоқдамиз, ваҳоланки кўзи ожизлар учун шароитларни яратиб бериш давлат ва ҳукуматнинг бўйнидалигида!

Тинмай кўплаб хотин қизлар уй жой, иш сўраб ёрдам сўрайдилар.

На уй жой бор, на ўзлари хоҳлаган иш бор!

Ўзбекистон республикасини штрафлар мамлакати деб атаса бўлади.

Ўзбекистон республикасини ош ош нарҳларни тинмай оширишдаги чемпион мамлакат, деб, атаса бўлади камбағал қатлам кўплигида, ойлик маош камлигида!

Ўзбекистон мамлакатида тиббиёт, фарм ўлган, десам бўлади, бемор ногиронлар ўз соғлиғини ишониб бир шифокорга умид боғлолмай Хиндистон деган мамлакатга эҳсонлар эвазига йиғилган пулларни тўплаб топширишда давомий ёки керакли дориларини ойлаб ололмай Президент Халқ қабулхоналарига умид билан бориб ёлғон ваъдаларни эшитиб жимгина уйига қайтиб, фойдаси йўқ, деган, фикрларни келтириб ўтиришлари ҳам давомий!

Бюджетда пул йўқ экан ҳеч йўқ шу йиғилган штрафлар эвазига муаммоларни ҳал этса бўлади!

Ҳайдовчилар кунига адашмасам республика бўйича миллиард миллиард штрафларга пул тўламоқдалар, йўлларимиз жаҳон талабларига мос келмасада!

Лекин минбарларда туриб Халқчил нутқларни сўзлашга, чиройли жойларни Президентга кўрсатишга, спектакль ўйнашга устамиз, шундайми жаноби олийлари Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev?!

Сенат раиси жим томошабин!

Соғлиқни сақлаш жим томошабин!

Ижтимоий кўмак миллий агентлиги жим томошабин!

Хотин қизлар туртма!

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент

Бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар эса клан олигархларга буюриб ётибди...

Ҳурматли Хайрулло Бозаров 700 та ногирон беморларга бугунги 20 март санасида дорилар берилади, дейилган экан, афсуски дорилар ҳозиргача берилмаган, бу беморларга дорилар берилмаса битта битта ўлишини томоша қилиш кимга керак?!

pm.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

Ҳурматли Озода Парпибоева ногирон беморлар ичида аёллар ҳам бор!

Ҳурматли Феруза Эшматова ногирон беморларнинг ҳақ ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Уй #керак, #уй #йўқ!!!

Ўзбекистон Халқини талаётган оч олигарҳ кланлар уйсиз Халқимизга уй беринглар, заррача йўқ виждонларингиз бўлса!!!

Минбарларда аъло ҳисоботларни топширишга устаси фаранг ёлғончилар, уйсиз сарсон Халққа уй беринглар!!!

Tanzila Narbaeva, Озода Парпибоева, pm.gov.uz, Xorazm Viloyatidagi Xalq Qabulxonasi, Хокимият Хорезмской области

Madinabonu:
Ассалому алайкум опа яхшимисиз соглиқлариз яхшими опа сиздан ёрдам сўраб мурожат қилябман опа ман 84 чи йилман исмим Мухайё 3 нафар болларим бн ота уйимдаман 2012 чи йилдан бери субсидяга уй сўраб махалла раисига чиқтим опа ман давлат ишида ишламасам менга уй берилмайдими хозир ота онам хаётлиги учун шу уйга сигинди бўлиб ўтирибман эрта индин ота онам ўтиб кетса ман кўчада қоламан опажон манга ёрдам беринг илтимос ман қандай уйли бўлишим мумкин қаерга борай болларим хали вояга етмаган

Нигор Алим Хан:
Ассалому алайкум

хива шахар сангар махалласи авесто кўча 4 чи уй

+998941908184

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пиарга #гап #йўқ😅Раъно Турдибоева қачонгача тайёрланган чиройли жойларга худудлардаги раҳбарлар томонидан кўрсатилаётган жойларга борасиз, етар ортиқ спектакль билан ишлаш, ишга бандлик бўйича худудларда ишлар ўта абгор.

Ўзингизни ва ўзгаларни алдаманглар!!! 👇

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziri o‘rinbosari Ra'no Turdiboyeva faoliyatimizga doir Prezident qarorlarining joylardagi ijrosini o‘rganish, ularga to‘siq bo‘layotgan masalalarni joyida bartaraf qilish maqsadida Andijon viloyatining Andijon, Xonobod shaharlari, Asaka, Qo‘rg‘ontepa, Shahrixon tumanlarida bo‘ldi. Sayyor qabul ham oʻtkazildi.

👉 Batafsil

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мажбурлаш #йўқ! Фарғона вилояти прокурор жаноблари тадбиркорлардан қўлингизни тортинг!

Ўзбекистон республикаси тоталитар тузум эмас!

Шавкат Мирзиёев берган адолатли эркинликни буғманглар раҳбарлар Халқни мажбурлаш, қўрқитиш билан!

Электр энергиясига ишлайдиган қуёш панеллари керак эмас!

Электрсиз ишлайдиган ҳақиқий қуёш панелларини ўрнатиринг агар имкон бўлса!

Халқни бездирманглар баттар!

Мажбурлаш бу ЖИНОЯТ!!! 👇

Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатлар +998 71 231 14 41 ва +998 71 231 16 61 (ички 7046, 7037 ва 7057) телефон рақамлари орқали қабул қилинишини билдирди.

Вазирлик хабарига кўра, 7 октябрь куннинг иккинчи қисмидан бошлаб, 8 октябрь соат 20:30 га қадар вазирлик қабулхонасига жами 1232 та қўнғироқ бўлган.

@pressuzb

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Боқимандалик #нарса #сўраш #ортиқ #йўқ!!!

Боқимандаликнинг сийқаси чиқди, атрофдаги боқиманда бўлмай ўз йўлини меҳнати билан топган инсонларнинг ҳам шундай ҳолатларни кўрса жаҳли чиқяпти.

Раҳбарлар қабулига кириб нарсалар сўраш ҳам раҳбарларнинг зўрға ўзини босиб ўтиришини кузатмоқдамиз.

Тўғриси уят...

Яқинда бир Аёл телеграмм орқали ёрдам беришим ҳақида смс ёзди.

Уч фарзанди бор.

Каттаси 14 ёшда, ўртанчаси 12 ёш, кичик чақалоқ 10 ойлик.

Икки эрлар туғдириб номардлик қилиб Аёлни болалари билан ташлаб кетган.

Аввалги биринчи эри томонидан икки фарзанди бор.

Аёлнинг айтишича эри Аёлни касаллигини билиб ташлаб кетган.

Ман унга, ишланг, ҳозир давлат сизни маркетда ёзилган қарзларингизни қандай ёпади, еб ичибсиз қорнингизни ҳаққини тўлайсизда, дедим.

Аёл эса, опа менда пул йўқ, ўзим касалман, ишга ярамайман, деб, важларни келтирди.

Қўлимда 10 ойлик гўдагим бор, деганда, ҳайрон қолиб савол бердим.

Нега яна туғдингиз, эрингиз ташлаб кетган бўлса қандай туғдингиз, дедим.

Аёл эса, ҳа иккинчи эрим(вақтинчалик эр, қаро ер бўлсин😡) томонидан туғдим, докторлар туғиб кўринг балки яхши бўларсиз, деганди, туғдимда, деди.

Мана шундай омилик билан яшашда давом этсак, номард оталар, орқа олдини ўйламай кетма кет фарзандларни туғиб етарли таълим тарбия бериш тугул қорнини туйдира олмаган оналарга ачинасиз..., тўғриси бу ҳолатда жаҳлингиз келиши аниқ.

Ҳозирги даврда нарҳ наволар кундан кун ошмоқда.

Уй жой масаласи оғирлигича қолмоқда, пул топиб умр давомида ишласак ҳам уй ололмайдиган даврга келдик.

Шу хаётда яшаб ақли етук инсонлар бир ёки икки фарзандни дунёга келтириб шу фарзандлар таълимига, тарбиясига, қорнига эътибор бермоқдалар.

Ақлли ота оналар ҳар томонлама ўйлаб ҳозирда бир қарорга келмоқдалар, боқа оламан, қарай оламан, уй жой ҳам етади, деб.

Қўша қўша фарзандларни мияси ривожланишдан орқада қолган ота фақат ва фақат туғдирсаю фарзандларнинг таълим тарбияси, қорни тўқми очми иши бўлмаса, оч нафси бад ота бошқа Аёлларни бориб туғдиришда давом этса, оҳир оқибат нафс қули ота фарзандларини, унга ишонган Аёлларни ташлаб кетса, бундай нопок, номард ота номига нолойиқ ҳайвондан фарқи йўқларни боридан йўқи яхши эмасми?!

Ёки Аёл, шу эрига ишониб тинмай туғишда давом этиб на ўзига қарай олмай касал бўлиб, нимжон аҳволда ўз қорни тугул фарзандлар қорнини туйдира олмай раҳбарлардан, саҳоватли инсонлардан ёрдам сўраши етимларни оталари бўла туриб ер ларзага келмасмикан...?!

Қачонгача кўр кўрона оила қурилади?!

Қачонгача оиласини боқа олмай оила қуриб оилани ҳар томонлама парвариш қилишни бўйнига олмайди?

Қачонгача фарзандларни туғдириб жавобгарлик ҳиссини билмайди?

Хотин олиб хотин қўйса.

Эрма эр юриб ўз бахтини топмаса.

Ўртада ким сарсон, сарсонда туғилиб қолган фарзандларнинг жони азобда!!!

Албатта бу эътиборсизликларни, бефарқликларнинг жавоби у дунё бу дунё жуда оғир бўлади, албатта жуда оғир сўроқ жавоблари бор

Фарзандларга ҳеч қачон беэътибор бўлманг.

Туғдирдингизми, туғдингизми фарзандларга инсон бўлиб қаранг, таълим тарбия беринг, боқинг қорнини тўйдиринг.

Қилар ишни ўйламай қилиб кўз ёши тўкманг.

Эшикларда мани болаларим оч, деб, йиғлаб нарса сўраманг.

Туғдирган номард оталарни топиб қонун қаттиқ жазоламаса бу иллатлар борган сари кўпаяверади.

Оиласидаги хотин, фарзандлар қолиб эр яна битта Аёлга уйланиб ундан ҳам бир нечта болаларни туғдиради ва яна бу эрлар бошқа Аёлларни ҳам туғдиришда давом этаверади.

Мана шундай шоҳдан шоққа сакрайдиган эрларни ИИБ, прокуратура, суд, ФХДЁ, оила ва хотин қизлар қўмитаси, маҳалла статистикаси томонидан ўрганиш вақти келди, ҳар бир хиёнаткор эрлардан жами қанча фарзандлар туғилган ва қаровсиз ҳолдалиги бўйича.

Ҳозир шу текшириш бошланмаса сарсон, оч фарзандлар ҳоли войлиги давом этаверади.

Ўзбекистонда манимча 50 фоиз лоқайд, Аёлма Аёл юрадиган эркаклар томонидан камида 5 ёки 6 нафар ноқонуний туғилган болалар бор агар ундан кўп бўлмаса.

Хотинбоз, болаларни туғдириб уларга қарамай ўз нафсини қондириб яшаётган оталарни бир умрга қамоққа тиқиш вақти келди!!!