Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Масъулларга раҳмат🙏🇺🇿

Бугун тонгда #хушхабар олдим👍🇺🇿

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги ўта абгор ҳолатдаги 2 поликлиника ҳозирда ҳар томонлама обод бўлганлиги ҳақида хабар келди👇
Ассалому алайкум. Нигорахон, соглик яхшими? Ёдингизда булса, шу поликлиника биноси буйича материал юборган эдингиз. Урганиб, вилоят хокимига таклиф киритган эдик. Катта маблаг талаб килар эди. Бошланиб, тухтаб колган эди. Бугун мукаммал таъмирланиб, кайта фойдаланишга топширилибди. Менга миннатдор булиб юборишибди. Мен Сизга юборяпман. Сизнинг хам хиссангиз бор. Омон булинг.

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР-ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника 2- бўлинмаси биноси мукаммал таъмирланиб, замонавий ҳолатга келтирилди.

Бугун ушбу поликлиника биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанада туман ҳокими Ҳ.Дадахонов бошчилигида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бу #масъулларга #умид #йўқ, исботи кўп, Ҳурматли Президент ишонманг бу масъулларга, аҳолини муносиб меҳнатга бандлиги ўта саёз!

Кеча Ҳурматли Президент Ангрен заводига бориб бир сўзни айтдингиз, у ҳам бўлса, ман ўзимизни инсонларни иш билан таъминлашим керак, дедингиз.

Сиз жон куйдириб айтган сўзингиз бирор вазир, бирор сенатор, бирор депутатдан ҳеч қачон чиқмайди.

Ҳурматли Президент сизга бир таклиф, аҳолини меҳнатга бандлигини фақат ва фақат сиз ижобий ҳал қиласиз, шундай экан аҳолини меҳнатга бандлигини мукаммал таъминлаб камбағалликни қисқартиришга ўзингизни ҳар кунлик ишингиздан ҳам биринчи ўринга олиб чиқиб ўзингиз шу соҳасини бошқаринг, қолганлари бекор, ишламайди, сиз Президент кутгандек натижа бермайди!

Бу вазирларни боридан йўқи яхши 👇

Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари ўзини ўзи банд қилганларнинг кичик ва ўрта бизнесга ўтишига кўмаклашади.
Бунинг учун Япониянинг Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ташкилоти экспертлари ёрдамида Япония тажрибаси асосида ҳудудларда бизнес-инкубатор ва акселераторлар тизими жорий этилади.

Бунда, салоҳиятли тадбиркорларга дастлабки айланма маблағлари учун “улушдорлик” капитали берилади.
Бу мутлақо янги молиявий манба бўлади.

Бу ишларни молиялаштириш учун Тадбиркорлик жамғармаси фаолияти ҳам тубдан ўзгаради ва унга тадбиркорларга улушдор бўлиб кириш ваколати берилади.

Шунингдек, “маҳалладаги еттилик” кафиллиги билан гаровсиз бериладиган оилавий тадбиркорлик кредитлари миқдори ҳозирги 33 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади.

Ушбу маблағларнинг бир қисмини нақд пул кўринишида беришга рухсат этилади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova