Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Эътибор учун раҳмат 🤝

Давлат активларини бошқариш агентлиги фаоллари табрик учун раҳмат🤝🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор учун раҳмат Ҳурматли Feruza Akbarova 👍🇺🇿

Бухорога яна қайта бориш ниятим бор.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибор йўқ Афғон уруши қатнашчисига!

Қўқон шаҳрида Афғонистон қатнашчиларига қандай эътибор ва ёрдам берилмоқда?

Телефон орқали ман билан суҳбатлашган мурожаатчини сўзи бўйича давлат томонидан бу инсонга эътибор берилмаганлиги айтилмоқда.

Афғон уруши қатнашчиларига Ҳурматли Президент томонидан берилаётган эътибор ва ёрдамлар кимга, нима кетмоқда?!

Хасанов Муроджон Валиевич 1967 йил.Авгонда 85 дан 87 гача хизмат килганлар

+998905705464

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибор #қаратинг Шуҳрат Ғаниев назорат қиладиган соҳада коррупция аралашган деган маълумотлар бор.

Вилоятлардан биридаги ушбу ҳолат ҳақида шахсан Шухрат Ғаниев хабардор қилиниши лозим.

Алоқага чиқишларингизни сўрайман.

Ҳурматли Юртдошларимиз ушбу мурожаат Воҳадан сўралди илтимос қилиб, Шуҳрат Ғаниев билан ҳозирда умуман сўзлашувим йўқ, олдин ҳам шундай бўлган, лекин инсонлар мани ҳозиргача ака билан яхши деб ўйлайдилар...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳожатхонам #йўқ #эди... #Сен #Аёлсан, #Мен #ҳам #Аёлман! #Мансаб #учун #эмас #фарзандлар #учун!, деб, оддий бир маҳалла хотин қизлар фаоли, бир сўм давлатдан олмаган ҳолда #Ёлғиз #Онага, #Аёлга ҳомийлар, саҳоватли инсонлар ёрдами билан уй жойни инсон яшайдиган шароитда қуриб берган Малика Рахимжоновага РАҲМАТ айтаман Ҳурматли Зойир Мирзаев, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva!

Мана шундай фаол, фидойи хотин қизлар фаоллари борлигини исботи билан кўрдим, эшитдим, билдим.

Қўлини баланд минбарларда БИГИЗ қилиб хотин қизлар ундоқ хотин қизлар бундоқ, деб, тинмай ер билан битта қилган, қилаётган раҳбарлар кўриб қўйинглар, хотин қизлар қанчалар кучга, матонатга эга эканлигини!

Ўзбекистонда кўплаб хотин қизлар фаоллари яхши ишларни олиб боришмоқда, лекин уларнинг меҳнати СОЯ остида!

Кимлардир ўз мансабини кетига маҳкам ёпиштириб бўшатмайман ва шу яхши ишлаган инсонларни юзага чиқармайман, деб, беюзларча кўплаб раҳбарлар ишлаб келмоқдалар.

Хотин қизлар катта куч Ҳурматли Президент!

Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек хотин қизлар фаоллари ичида куним ўтсин, дейдиганлар ҳам топилади!

Шундай бўлсада хотин қизлар фаолларини маошларини ошириб, устамаларини тўлаб, чет элларга хотин қизлар иши бўйича малакасини оширишга албатта жўнатишни йўлга қўйиш керак!

Ҳурматли Малика Рахимжонова сиздек хотин қизлар фаоллари бор экан ҳеч бир қийналган Аёл, Ман Бахтсизман, демайди!

Чунки БАХТСИЗМАН, деган Аёлларга тиргакли куч бор ва бу тиргак эркак эмас Аёллардир👇

#Чиноз_тумани
#Эътибор_эҳтиром

⚡️Яхши кўриш ҳам ризқ... Хурсандчилик ҳам ризқ... Дўстингиз ҳам ризқ... Яна қанча ризқлар бор...Ризқни хайрлисини сўранг...

⚡️Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин! Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар ато этсин! Агар хайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг...

⚡️Хайрлиси сизга насиб этади...

⚡️ Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутчилар мфй хотин қизлар фаоли Малика Раҳимжонованинг эзгу саъй ҳаракатлари самараси ўлароқ бугун яна бир аёл ўзлигини англади, яшашга завқи ортди.

⚡️ Яхшилик барибир яхшида, азизларим!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қуртлаган, #қаровсиз #қолган #инсонга #эътибор #берилди! Жиззахдаги ҳолат эди, бош шифокор Аёл киши Ҳурматли Zulayxo Maxkamova! Аёл киши наҳотки эътиборсиз бўлса Озода Парпибоева?!, Saodat Boymirzayeva?!

Ҳурматли Амрилло Иноятов раҳмат сизга 🇺🇿👇

#Расмий #муносабат

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Кадрда кўнгилни хира қиладиган тасвирлар мавжуд: бемор Даштобод больницаси ҳовлисида ётган эмиш..." номли видеолавҳа Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли давлат ташкилотлари томонидан назоратга олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, видеолавҳадаги шахс 2022 йил ноябрь ойида кўчада совуқда қолиб кетгани учун Зомин туманининг "Чорвадор" ҚФЙ ҳудудидан тез тиббий ёрдам машинасида Зомин марказий шифохонасига олиб келинган.

Керакли даво муолажаларидан сўнг бемор ўзига келгач, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари унинг шахсини аниқлаш имконияти бўлмагани сабабли қариндошларига хабар беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратурасига мурожаат қилган.

Натижада беморнинг яқинлари томонидан ташлаб кетилгани ва шу вақтгача тумандаги фермер хўжалиги раисларидан бирининг хонадонида ишлаб келингани аниқланган.

Бемор қариб етти ой туман марказий шифохонасида ётиб даволанган. Ҳудудий тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг тегишли ташкилотларга ушбу шахс қариндошларини топиш ёки Мурувват уйларига жойлаштириш бўйича такрорий мурожаатларидан сўнг, ўз уйида ишлатган фермер хўжалиги раиси беморни уйига олиб кетади.

Аммо бир-икки кун ўтиб, у видеолавҳадаги шахсни Даштободдаги шифохонага ташлаб кетади. Тиббиёт ходимлари томонидан бемор шифохонага жойлаштирилади. Бироқ хонадошлари ушбу бемор билан бир палатада ётмасликларини, уни алоҳида хонага ўткизишни талаб қилади.

Шу тариқа алоҳида хона тайёрлангунга қадар бемор шифохона ҳовлисига вақтинча жойлаштирилади. Ҳозир у алоҳида хонада керакли даво муолажаларни олмоқда.

Маълумот учун, қаровчиси йўқ шахслар мурувват уйларига жойлаштирилади ва ўша ерда даволанади. Айни пайтда тегишли ташкилотлар билан биргаликда бемор соғайгач, уни мурувват уйларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

https://fb.watch/l1ogZL3yse/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ДЦП #болага #эътибор #ноль Ҳурматли Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva!

Ногирон болани Тошкентга махсус интернат мактабига жойлаштириш керак, имкон бўлса ёрдам беринглар👇

Салом.хеч.ким.чикмаяпти.илтимос.ердам.беринг.куешли.болалар.мактабига.жойлаштирай.олдиндан.рахмат.

+998912372925

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1316914995906259&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибор #йўқ, #нарҳлар #ошди, #ногиронлар #сарсон!!!«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент, деган эканлар 2020 йил 19 мартда...

Афсуски Ҳурматли Президент бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар клан олигархларга буюриб ётибди!

Уй нарҳлари асоссиз тобора борган сари ошиб бормоқда, назорат йўқ, назорат қиладиган давлат ёки ҳукуматнинг ўзи йўқ!

Неча неча юз ёки минглаб ногиронлар ўз дориларини бугунгача бўлган вақтда ололмай сарсон Фарғона вилояти ҳокими байрамларда юрган бир пайтда!

Кўзи ожиз юртдошларимиз учун Brayl китобларини чоп қилиш учун тинмай опен бюджетда овоз беринг, деб, бонг уриб келмоқдамиз, ваҳоланки кўзи ожизлар учун шароитларни яратиб бериш давлат ва ҳукуматнинг бўйнидалигида!

Тинмай кўплаб хотин қизлар уй жой, иш сўраб ёрдам сўрайдилар.

На уй жой бор, на ўзлари хоҳлаган иш бор!

Ўзбекистон республикасини штрафлар мамлакати деб атаса бўлади.

Ўзбекистон республикасини ош ош нарҳларни тинмай оширишдаги чемпион мамлакат, деб, атаса бўлади камбағал қатлам кўплигида, ойлик маош камлигида!

Ўзбекистон мамлакатида тиббиёт, фарм ўлган, десам бўлади, бемор ногиронлар ўз соғлиғини ишониб бир шифокорга умид боғлолмай Хиндистон деган мамлакатга эҳсонлар эвазига йиғилган пулларни тўплаб топширишда давомий ёки керакли дориларини ойлаб ололмай Президент Халқ қабулхоналарига умид билан бориб ёлғон ваъдаларни эшитиб жимгина уйига қайтиб, фойдаси йўқ, деган, фикрларни келтириб ўтиришлари ҳам давомий!

Бюджетда пул йўқ экан ҳеч йўқ шу йиғилган штрафлар эвазига муаммоларни ҳал этса бўлади!

Ҳайдовчилар кунига адашмасам республика бўйича миллиард миллиард штрафларга пул тўламоқдалар, йўлларимиз жаҳон талабларига мос келмасада!

Лекин минбарларда туриб Халқчил нутқларни сўзлашга, чиройли жойларни Президентга кўрсатишга, спектакль ўйнашга устамиз, шундайми жаноби олийлари Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev?!

Сенат раиси жим томошабин!

Соғлиқни сақлаш жим томошабин!

Ижтимоий кўмак миллий агентлиги жим томошабин!

Хотин қизлар туртма!

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент

Бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар эса клан олигархларга буюриб ётибди...

Ҳурматли Хайрулло Бозаров 700 та ногирон беморларга бугунги 20 март санасида дорилар берилади, дейилган экан, афсуски дорилар ҳозиргача берилмаган, бу беморларга дорилар берилмаса битта битта ўлишини томоша қилиш кимга керак?!

pm.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

Ҳурматли Озода Парпибоева ногирон беморлар ичида аёллар ҳам бор!

Ҳурматли Феруза Эшматова ногирон беморларнинг ҳақ ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova