Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Тошкентда, Тошкент бўлгани учун ҳам ҳамма нарсалар қиммат, дейиш, қачонгача давом этади, қиммат бўлмай ҳар нарса бўлсин бу Тошкент!!!

Машинани юриш қисмини кўрсатиш учун турган жойимга яқин бўлган Бешчинор кўчаси 2 уйда жойлашган #CARBOX автосервиз хизматини интернет орқали топиб бордим.

Ичкарига машина билан кирганимда бир ёши каттароқ эркак хушмуомалалик билан, албатта машинани юриш қисмини кўриб берамиз, деб, мани ҳотиржам қилди.

Ёш йигит келиб машинани юқорига кўтариб юриш қисмини кўрди, яхши ҳамки юриш қисмида муаммо йўқ экан.

Лекин ёш уста машинани юриш қисмида муаммо йўқ бўлгани билан кондиционерда силташ бор, деб, янги касалликларни кўрсата бошлади..., майли тўғрилаб беринг, деб, кўндим.

Манга кондиционерни икки қисмини тузатиш, запчасти билан биринчи нарҳини кўрсатди, нарҳларни баландлигини кўриб, барибир ҳам қачондир кўрсатаман, майли шу ерда қилдириб кета қолай, дедим, рози бўлдим.

Шундан кейин мани хушмуомала билан кутиб олган эркак, свичаларини кўриш керак, деди.

Свичаларини кўриб, алмаштириш шарт, муддатидан ўтибди, деди, унга ҳам рози бўлдим, свича алмаштирилди.

Кейин кондиционер заправка қиладигандан сўрадим, имкон бўлса совутиш мосламасини кўриб беринг, деб.

Кондиционер устаси ҳам кўриб алмаштирсак яхши, деди, майли, деб, рози бўлдим.

Хушмуомала билан кутиб олган эркак компьютерда текшириб бераман, деди, майли, дедим.

Майли, деб, салкам 6 миллионга яқин пул чиқариб беришди, иш битганда.

Тўғриси шокка тушдим, бироз илтимос қилдим, нарҳини келиштириб беринг, деб.

Автосервиз унамади.

Бизда хизматлар гарантияси билан, деб.

Ҳар бир ювганига, кўрганига, кондиционерга, бураганига, свичага, компьютер хизматига 3 миллион 200 минг сўмга яқин ҳаражатни чиқариб берди.

Бу ишлардан олдин уста ёш йигитдан сўрадим, хизматлар қандай нарҳларда, деб.

Ёш уста йигит, опа бизда нарҳлар ўта қиммат, бошқа жойларга нисбатан, деганди.

Лекин ман қиммат автосервизни шунчалар қиммат хизмат кўрсатади, деб, тўғриси ўйламагандим.

Наҳотки Тошкент шаҳри, деб, кўплаб автосервизлар хизматлари осмон қадар бўлсаю, ҳеч бир халқчил назоратчилар текширмаганига, бефарқлигига ҳайрон қолдим.

Ҳурматли пойтахт автосервиз корчаллонлари озгина виждон билан ишлашга ҳаракат қилинг.

Мутахассисларингизни ишини аъло даражада, деб, баҳо бера олмадим.

Инсофсизлик, меъёрдан чиқиш, чайқов нарҳларини қўйиш Ўзбекистонда туриб Ўзбекистон фуқароларига яхши эмас...

Iste'molchilar huquqlarini himoya qilish jamiyatlari hududiy birlashmasi, Uzavtovokzal Servis Uzavtovokzal, GM Uzbekistan ва бошқа виждонли ташкилотлар, агар шу виждонли ташкилотлар бор бўлса, автосервиз хизматини кўриб чиқинглар.

Тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилсаю, тадбиркорлар меъёрдан ортиғини қилса, қандай томошабин бўла олиш мумкин?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкентда #юришни #имкони #йўқ.
#Уйлар #нарҳи #баланд.
#Одам #кўп.
#Йўллар #пробкага #тўла.

Ҳаммасини бир ечими бор, у ҳам бўлса монополиялашган Тошкентда жойлашган вазирликлар, тиббий муассасалар, олий ўқув юртлари ва керакли хизматларни барчасини вилоятларга тенг тақсимлаб бўлиб юбориш керак.

Аҳолини кўпи тиббиёт хизматига талаби кўп.

Тошкентда ўқишга келиш кўп.

Тошкентда бошқа вилоятлардан анча цивилизация ривожланган, хаёт зерикарли эмас, шунинг учун Тошкентга келган инсонларнинг кўпи шароитларни яхшилигидан Тошкентда қолишга кучли ҳаракат қиладилар.

Монополияшган Тошкентда жойлашган барча аҳоли учун хизматларни вилоятларга бўлинса Тошкентга келиш камаяди.

Мани фикрим шундай...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova