Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарсон бўлган тадбиркор! #Тадбиркор иш бошламасдан ҳонавайрон бўлиши Ўзбекистон республикасида авжига чиққанми?!

Фарғона вилояти Боғдод тумани тадбиркор Эргашев Бахтиёр.

+998903603648.

Тадбиркор билан келишган Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокими ўтган йили ишдан кетган.

Ҳоким кетиб ишлар ўлда жўлда, ишдан кетган ҳоким, мен ишдан кетдим, мен ҳеч нарса қила олмайман, деб, жавоб берган.

Хоп..., олдинги ҳоким ишдан кетган бўлса, ҳозирги ҳоким жаноблари нима қилиб ўтирибди тадбиркор дардини эшитмай, кўрмай?!

73 миллион пул сарф қилинган.

Тадбиркор пулини сўрагани йўқ, қўлида бир нечта масъулларни имзоси қўйилган қоғоз ҳеч қаердан рўйхатдан ўтмаган важи асосида тадбиркорни сарсон қилишмоқда.

Ҳурматли Фарғона вилояти Президент Халқ қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти кадастр бошқармаси фаоллари тадбиркорга амалий ёрдам беринглар.

Фарғона вилояти Боғдод тумани масъуллари тадбиркорга нега интернетга чиқардинг, деб, босим қилманглар!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарсон уч йил, сарсон бўлиб 31 марта раҳбар қабулида бўлган Фарғона вилояти Данғара тумани Истиқлол МФЙ Хўжа қишлоқда яшовчи Ҳакимов Жахонгир.

Ёши 35 да.

Оилали.

Уч нафар фарзанднинг меҳрибон отаси.

Иш жойи Данғара тумани ер ресурслари ва Давлат кадастр агентлиги ер бўлимида назораичи бўлиб ишлаган.

2012 йилдан то 2020 йилгача ишлаб адолатсиз ишдан кетган.

Жахонгирнинг айтиши бўйича аттестациядан йиқитилган...

+998999854338

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Сарсон тадбиркор кредит ололмай вилоят агробанкидан Ҳурматли Туробжон Исломович!

5.5 миллиард кредитни яхши тадбиркорга бериш нега қийинлигича қолмоқда Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси?!

Баҳромжон Тешабоев билан кўришдим суҳбатлашдим.

Баҳромжон бошқа айрим қўштирноқ ичидаги муттаҳам тадбиркорлардек иш юритмас экан.

Йўл қурилиш учун махсустранс олиши керак.

Хитой, Эрон давлатлари билан ҳамкорликда ишларни йўлга қўйиш бошланган бўлишига қарамай тадбиркор йўлига сунъий тўғаноқлар қўйилиши Адолатданми Ҳурматли Президент?!

Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ташкилоти борми?!

Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ташкилоти бўлса нега бу ташкилот адолатли ишламай келмоқда?!

Ёки бу ташкилотга ҳамма вазирликка қоғоз билан мурожаат қилгандек қоғоз берилса кейин ишлайдими?!

Тадбиркорга пулни беринг, кредитни тўлай олади, айрим тадбиркорлардек ёлғон ишларни амалга ошириб ўз жиғилдонига урмайди давлат пулини!!!

Фарғона вилоят Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчаси "ТАРАҚҚИЁТ+Т" ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш корхонаси раҳбари Баҳромжон Тешабоевга ҳозирда 2-3 йилдан буён Президент ташрифи давлат дастури асосидаги 5.5 миллиард кредитни вилоят агробанкдан ололмай сарсон.

+998974305454

Центральный Банк
O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Agrobank
Agrobank.uz
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi
Ruslanbek Davletov имкон бўлса тадбиркорга амалий ёрдам беринглар🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибор #йўқ, #нарҳлар #ошди, #ногиронлар #сарсон!!!«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент, деган эканлар 2020 йил 19 мартда...

Афсуски Ҳурматли Президент бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар клан олигархларга буюриб ётибди!

Уй нарҳлари асоссиз тобора борган сари ошиб бормоқда, назорат йўқ, назорат қиладиган давлат ёки ҳукуматнинг ўзи йўқ!

Неча неча юз ёки минглаб ногиронлар ўз дориларини бугунгача бўлган вақтда ололмай сарсон Фарғона вилояти ҳокими байрамларда юрган бир пайтда!

Кўзи ожиз юртдошларимиз учун Brayl китобларини чоп қилиш учун тинмай опен бюджетда овоз беринг, деб, бонг уриб келмоқдамиз, ваҳоланки кўзи ожизлар учун шароитларни яратиб бериш давлат ва ҳукуматнинг бўйнидалигида!

Тинмай кўплаб хотин қизлар уй жой, иш сўраб ёрдам сўрайдилар.

На уй жой бор, на ўзлари хоҳлаган иш бор!

Ўзбекистон республикасини штрафлар мамлакати деб атаса бўлади.

Ўзбекистон республикасини ош ош нарҳларни тинмай оширишдаги чемпион мамлакат, деб, атаса бўлади камбағал қатлам кўплигида, ойлик маош камлигида!

Ўзбекистон мамлакатида тиббиёт, фарм ўлган, десам бўлади, бемор ногиронлар ўз соғлиғини ишониб бир шифокорга умид боғлолмай Хиндистон деган мамлакатга эҳсонлар эвазига йиғилган пулларни тўплаб топширишда давомий ёки керакли дориларини ойлаб ололмай Президент Халқ қабулхоналарига умид билан бориб ёлғон ваъдаларни эшитиб жимгина уйига қайтиб, фойдаси йўқ, деган, фикрларни келтириб ўтиришлари ҳам давомий!

Бюджетда пул йўқ экан ҳеч йўқ шу йиғилган штрафлар эвазига муаммоларни ҳал этса бўлади!

Ҳайдовчилар кунига адашмасам республика бўйича миллиард миллиард штрафларга пул тўламоқдалар, йўлларимиз жаҳон талабларига мос келмасада!

Лекин минбарларда туриб Халқчил нутқларни сўзлашга, чиройли жойларни Президентга кўрсатишга, спектакль ўйнашга устамиз, шундайми жаноби олийлари Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev?!

Сенат раиси жим томошабин!

Соғлиқни сақлаш жим томошабин!

Ижтимоий кўмак миллий агентлиги жим томошабин!

Хотин қизлар туртма!

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент

Бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар эса клан олигархларга буюриб ётибди...

Ҳурматли Хайрулло Бозаров 700 та ногирон беморларга бугунги 20 март санасида дорилар берилади, дейилган экан, афсуски дорилар ҳозиргача берилмаган, бу беморларга дорилар берилмаса битта битта ўлишини томоша қилиш кимга керак?!

pm.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

Ҳурматли Озода Парпибоева ногирон беморлар ичида аёллар ҳам бор!

Ҳурматли Феруза Эшматова ногирон беморларнинг ҳақ ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova