Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
P.S. Гап бўлиши мумкин эмас, жуда ҳам зўр ишга бел боғланибди. Насиб бўлса, давлат раҳбари билан юзма юз мулоқот қилиш мумкин бўлади

#Эълон.

#Тадбиркорлар_ва_ишбилармонлар_диққатига!

Шавкат Мирзиёев очиқ мулоқот ўтказади

Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Тадбиркорлар жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятига боғлиқ масала, бизнесини кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ёки Штаб «Call-маркази»нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

Telegram: t.iss.one/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;

Veb-sayt: www.chamber.uz;

Facebook: Торгово-промышленная палата Узбекистана;

E-mail: [email protected];

Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.
#Сохта #тадбиркорлар #қонун #олдида #жавоб #бериши #шарт!

Бундан 3 йиллар олдин ва 1 йил олдин 2 тадбиркор имтиёзли кредит олишда қийналганини ва ман ёрдам беришимни илтимос қилишган эди.

Бири асли Фарғоналик ҳозирда Тошкентда яшайдиган бойвучча ёлғончи Муҳаммад Бобур, иккинчиси Қўқон шаҳрида яшаб Данғара туманида тадбиркор Эркинлардир.

Эркин ўша вақтда 3 йил олдин 800 миллион сўмни олган ва ҳозиргача фоизини тўлашдан Фарғона вилояти марказий банк билан муаммода экан куни кеча билдим марказий банк раҳбари ўринбосари билан суҳбатда.

Муҳаммад Бобур жаноблари эса ўтган йили 62 минг доллар атрофида кредит олиб шу шу қорасини банкка кўрсатмай юрган экан куни кеча марказий банк раҳбари ўринбосари билан суҳбатлашганда.

Ҳурматли Фарғона вилояти Марказий банк фаоллари ҳар икки тадбиркор иши бўйича адолатни ўрнатинглар.

Кредитни бошқа мақсадларга ишлатиб кун кўрганларга аф йўқ!

Бундай сохта тадбиркорларнинг боридан йўқи яхши 👎

Тадбиркор кимлигини билмай ёрдам берганимизни ўзи хато экан...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбиркорлар #норози!!!
Олдиндан тўлов электр энергия учун кўплаб тадбиркорларни қийнаб қўйган Ҳурматли Президент!

Электр энергиясига олдиндан 5-6-10 миллион тўлатиш тадбиркорларни синдириб ўз тадбиркорлик ишини якунлашга олиб келмоқда.

Нега бизнинг юртда ҳеч тадбиркорларга кўмак бериш йўқ, нега ҳар томонлама тадбиркорларни юлиш, қисиш, ҳонавайрон қилиш давомий, нега?!

Тадбиркорлар манфаатларини ким ҳимоя қилади Ҳурматли Президент, сиз эмасмидингиз тадбиркорларга кўмакчиман, инсонларни иш билан таъминлаган тадбиркорларни ҳурмат қиламан, деб!!!

Қани ваъдалар Ҳурматли Президент?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Тозалик #йўқ #жойда #барака #бўлмайди, эскилардан қолган сўзни ҳозирги #Халқ ҳам #тадбиркорлар ҳам #унутган!!!

Бефарқ тадбиркорлар кўпайиб кетди!
Халққа фарқи йўқдек!, тупуради, нос, сигарет, қоғоз, пакет, ўзидан чиққан аҳлатларни энасидан қолган кўчаларга ташлаб кетишда давомий!

Тадбиркорлар элга мададкор шиорини ўзгартириш пайти келди.

Тозаликка, шаҳар, туман, вилоят ободлигига ҳисса қўшмай, ўз аҳлатлари билан ободликни бузаётган тадбиркорларни тадбиркорлик сафидан чиқаришни ва жаримага тортиш, керак бўлса маъмурий жавобгарликка тортилиш таклифини бераман.

Халқ ҳеч қачон ўзи билиб йўлида учраган аҳлатларни аҳлат қутиларига солмайди ваҳоланки ўзи аҳлатини кўчаларга ташлаб кетаётган бир пайтда!

Қўқон шаҳар Чархий ва Чорсу Коппон тарафларнинг йўллари ифлосланганидан ер ҳам дод, деяпти!

Қўқон шаҳар масъуллари минбарларда туриб ободонлаштириш бўйича баландпарвоз нутқларингизни шаҳар тадбиркорларини, маҳалладаги Халқни, мактабдаги ўқувчиларни, олийгоҳдаги талабаларни, такси ҳайдовчиларни йиғиб тушунтириш ишларини олиб боришни йўлга қўйинглар, шунингдек шаҳарда автомобиль бошқараётган жамики ҳайдовчилар ҳам ерга ўзларидан чиққан аҳлатларни отмасликлари шарт!

Тошкент шаҳрида бу борада кузатув камералари қўйилган, йўлга аҳлат ташлаб кетаётганларни ҳозирда жаримага тортиш керак бўлса маъмурий жавобгарликка тортиш ишлари бошланган.

Қўқон шаҳар эса бу борада ухлаб ётибди!

Тадбиркорлар пул топяпсизми, имкон қадар остонангизга кирмасдан кўчалар аҳволига қаранглар, плиталарни ювинг!

Қаердаки тадбиркорлар остонаси моғорлаган кир бўлса билингки шу тадбиркор аслида ҳам озода инсон эмаслигини исботини кўриб биласиз!

Топганим билан барака йўқ, пул етмаяпти, у бўляпти бу бўляпти, деб, аюханнос солишдан олдин ҳар томонлама покиза бўлишга ҳаракат қилинглар, Оллоҳ эса баракасини беришини кўринг!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova