Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
999 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Эслатиб_ўтамиз

⚠️ Давлат хизматлари марказлари ёки my gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан ўтиб, 👉🏻
https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биласизми

2020 йилда юртимизда туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайси эканлигини биласизми?


Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
📣 Диққат! Танлов!

Давлат хизматлари агентлиги БМТТД билан биргаликда Европа Иттифоқи кўмагида журналистлар ва блогерлар учун «Давлат хизматлари ҳаётий зарурат» мавзусида танловни бошлайди!

🎯 Мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари фаолияти ва my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишга оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ёрдамидан фойдаланиш.

📌 Иш жойидан қатъий назар, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият юритувчи 18 ёшдан катта журналистлар ва блогерлар иштирок этишга таклиф қилинади.

❗️1 иштирокчи — 1 та материал!

Номинациялар:

📌 Фото мақола

📌 Видео лавҳа

📌 Анимацион лавҳа

📌 Мақола/Таҳлилий материал/Блог

📌 Радио эшиттириш

Мазкур танлов 2021 йил 1 январдан 5 майгача бўлиб ўтади. Ғолибларни саралаш Ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни баҳолаш орқали амалга оширилади.

Иштирокчининг анкетаси ва мақоласини [email protected] электрон манзилига 2021 йил 15 апрель соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача юборилиши керак.

🏆 Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда!!

🔗 Қўшимча маълумот.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

Туғилиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби соддалаштирилди.

Бунинг учун аввал камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилиб, камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

"Суюнчи" пулини олиш учун Халқ банкининг тегишли филиалларига бориш керак бўлади.

Комплекс хизматлардан фарзандингизнинг туғилганлигини ФҲДЁ идорасида қайд этиш вақтининг ўзида фойдаланиш имконига эгасиз.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴#Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Давлат хизматлари марказида ҳудуд аҳли учун электрон давлат хизматларидан фойдаланиш афзалликлари юзасидан тақдимот қилмоқда.
«Сирли мижоз» – давлат хизматларини ривожлантиришга хизмат қилади

«Сирли мижоз» институти давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг хизмат кўрсатиш жараёнида аҳоли билан муомала қилиш маданиятини баҳолаш имкониятини беради.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sirli-mijoz-davlat-xizmatlarini-rivojlantirishga-xizmat-qiladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
“2020 йилнинг энг намунали давлат ташкилоти” - биринчи ўрин - Давлат хизматлари агентлиги

📍 https://uza.uz/uz/posts/233066

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Тошкент вилоятида аҳолига 734 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди

Тошкент вилоятида ўтган йилда туман ва шаҳарлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 734 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 692 минг 578 таси бевосита марказларда амалга оширилди. 42 мингга яқин фуқаро хизматлардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали фойдаланди.

Батафсил - ЎзА - human.uz - hudud24 - toshvilpressa

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор

Тошкент вилоятида ҳам ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилди. Зангиота тумани ва Чирчиқ шаҳрида Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлар агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ташкил этилган намунавий ўқув курслари иш бошлади.

Батафсил 👉https://telegra.ph/%D2%B2ar-bir-tadbirkor--yoshlarga-madadkor-01-09

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

“Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (9-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга кўра, гидрогеологик хулоса бериш ҳамда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

📝 Регламентга кўра, жумладан, гидрогеологик хулоса Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.

💰 Давлат хизматлари кўрсатганлик учун БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

☑️ ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи (2 млн 7 минг сўм) тўланади.

Шунингдек, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бурғилаш ишларини бажариш даврига, лекин икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.

💰 Бунда давлат хизматларини кўрсатиш учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида (66 минг 900 сўм), ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ушбу сумманинг 90 фоизи (60 минг 210 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Бурғи қудуғининг техник паспортини рўйхатга олиш бўйича кўрсатилган давлат хизматлари учун йиғим ундирилмайди.

🚫 Давлат геология тизимидаги гидрогеология корхоналари учун ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари амалга оширилганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Мурожаатномада кўтарилган масалалар муҳокама қилинди

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва Давлат хизматлари марказларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис палаталарига йўлланган Мурожаатнома таҳлил этиб борилмоқда. Шунингдек, Мурожаатномада акс этган масалалардан келиб чиқиб аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Батафсил
👉https://telegra.ph/Murozhaatnomada-k%D1%9Etarilgan-masalalar-mu%D2%B3okama-%D2%9Bilindi-01-09

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
"Сайёр" давлат хизматларидан хабардормисиз?
Anonymous Poll
55%
Ҳа, хабарим бор
41%
Йўқ, эшитмаганман
8%
Фойдаланганман, қулай
#Хизматлар

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномаси керакми?

Марҳамат, уни олиш тартиби билан танишинг!

https://mover.uz/watch/tfu9UE5m/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11 январь йилнинг энг мулойим куни саналади чунки ушбу кунда “Халқаро раҳмат куни” нишонланади

Аввалдан хушмуомалалик одоб-ахлоқнинг аҳамиятлик жиҳатларидан бири бўлиб саналган, муомала маданиятни кундалик ҳаётда ишлатиш қандай позитив натижалар беришини ҳамма яхши билади. Гарчи ҳозирда бизлар ўзимизнинг миннатдорчилигимизни маъносига аҳамият билдирмасак ҳам, ушбу гаплар биз учун тасодифан ва оддий ҳолга айланиб қолган.
Миннатдорчилик сўзлари сеҳрли таъсирга эга, чунки уларнинг ёрдамида одамлар ижобий ҳис-туйғулар, қувонч ва бир-бирларига меҳр етқазишади. Шу сабабдан психологлар иложи борича юзда табассум қилган ҳолда тез-тез самимий миннатдорчиликни айтишни тавсия этишади.
Унутмангки, миннатдорчилик сўзлари сеҳрли хусусиятларга эга - уларнинг ёрдами билан одамлар бир-бирларига қувонч бағишлайдилар, эътиборни билдирадилар ва ижобий ҳис-туйғуларни етказадилар, уларсиз бизнинг ҳаётимиз маюс ва қайғули бўлган бўлар эди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Долзарб

⁉️ Боғчалардаги навбатлар: муаммо нимада?

Сўнги пайтларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш, навбатлар юзасидан кўп мурожаатлар келмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда ушбу камчиликларни тўлиқ таҳлил қилди.

📊 Натижалари билан ушбу инфографика орқали танишишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Биздан_ташаккур

Бугун бутун жаҳон, кўпчиликка маълум бўлмаган ёрқин ва меҳрга тўла сана нишонланмоқда. Бу 11 январь — Халқаро “Раҳмат” айтиш куни.

Бу кун биргина «сеҳрли» сўз бир-биримизга нисбатан янада хушмуомалали ва илиқ муносабатда бўлишимиз мумкинлигини эслатади.

Ушбу кунда Давлат хизматлари агентлиги ҳар бирингизга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келадиган камчиликларни тўғри тушунганингиз, уларни бартараф этишда ёрдам берганингиз ҳамда соҳамизни яхшилаш йўлидаги ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдиради.

Ҳаётингиз чиройли бўлишини тилаймиз.

Халқаро “Раҳмат” куни билан!

_________________

#От_нас_благодарность

Сегодня во всём мире отмечается светлая и добрая дата, о существовании которой многие и не предполагают. Это — Международный день «Спасибо».

Ежегодно 11 января служит напоминанием, что одно единственное «волшебное» слово может сделать нас чуточку лучше и вежливее друг к другу.

В этот день Агентство государственных услуг хочет сказать «спасибо» каждому из Вас за понимание недостатков, которые иногда возникают в процессе оказания госуслуг и помощь в их устранении, а также поддержку в наших стремлениях совершенствовать сферу.

С международным днем «спасибо»!

https://www.youtube.com/watch?time_continue=39&v=G2QsbORzhAw&feature=emb_logo