Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
996 videos
6 files
7.9K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Қулайлик

Электрон рақамли имзонинг муддати тугаган калити энди онлайн равишда янгиланиши мумкин.

Бунинг учун, ЭРИ калитлари эгалари e-imzo.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетга кириш ва менюдан “ЭРИ калитини яратиш”ни танлаш керак.

Операцияни тасдиқлаш учун телефон рақамини киритиш лозим.

Анкета маълумотлари текширилганидан сўнг, мобил телефонингизга смс орқали юборилган тасдиқлаш кодини киритиш керак.

Бу билан фойдаланувчи хизматларни тақдим этиш, ЭРИ калитларини яратиш ва бериш бўйича оммавий оферта шартларига рози бўлади.

Кейин янги ЭРИ калити учун парол киритилади. Пароль эслаб қолиниши ёки сақланиши керак, чунки у йўқолганда пароль ва рақамли имзо калитини қайта тиклаш имкони бўлмайди.

Жараён сўнгида тизим электрон рақамли имзонинг сертификатини чоп этиш учун юклаб олишни таклиф этади ва ЭРИ калитининг * .pfx форматидаги файлни яратади.

Электрон рақамли имзо калитини онлайн шаклда олиш имкониятини яратиш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

👉 Манба

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қулайлик

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматларини тақдим этишнинг янги формати устида иш олиб бормоқда.

Йўл-йўлакай хизматлар
ҳақида эшитганмисиз?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

Лицензия шарт эмас

Эндиликда, тадбиркорлар ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаш учун лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Шунчаки, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
(my.gov.uz) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб қўйиш кифоя.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/litsenziya-shart-emas

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади

Маълумотлар фақатгина тизимда рўйхатдан ўтказилган аккаунтлар томонидан киритилади. Яъни, ҳар бир иштирок этувчига махсус логин ва пароль берилади. Яна бир жиҳати шундаки, қайси аккаунт эгаси қачон ва нима маълумот киритгани шаффоф кўриниб туради. Бу эса тизимда фирибгарликларни олдини олишга ёрдам беради.

Блокчейн тизимида фойдаланувчи мустақил равишда алоҳида блокдаги маълумотни ўзгартиролмайди. Яъни бир блокдаги маълумотнинг ўзгартирилиши барча аввалги блокларга таъсир қилади. Шу жиҳатдан ахборот хавфсизлиги таъминланади ҳамда тизимда ҳам шаффофлик таъминланади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-organlarida-blokcheyn-tizimidan-foydalaniladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб туғилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш тартиби барча ФҲДЁларда жорий этилади

Авваллари ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилар эди.

Умуман олганда камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

Туғилиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби соддалаштирилди.

Бунинг учун аввал камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилиб, камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

"Суюнчи" пулини олиш учун Халқ банкининг тегишли филиалларига бориш керак бўлади.

Комплекс хизматлардан фарзандингизнинг туғилганлигини ФҲДЁ идорасида қайд этиш вақтининг ўзида фойдаланиш имконига эгасиз.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube