Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
252 subscribers
15.5K photos
1.17K videos
6 files
8.69K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ДХАдан_қулайлик
#Муаммо_нимада

⚡️ДИҚҚАТ! ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ ҲАМ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАНГИЗНИ АЛМАШТИРИШ ИМКОНИГА ЭГАСИЗ.

Сўнгги кунларда Давлат
хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш ҳамда фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида, Давлат
хизматлари агентлиги томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда.

Биринчидан, эндиликда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари Давлат
хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш мумкин. (Аввал бу хизматдан пойтахтимизнинг Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод туманлари Давлат хизматлари марказларида фойдаланиш мумкин бўлган. Эндиликда эса, юқоридаги учта туманда ҳам ушбу имконият қўшимча равишда яратилди.)

Иккинчидан, фуқароларимиз ❗️ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, ! байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба-якшанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Давлат
хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликларни яратишда давом этади.

❗️Маълумот учун, Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига асосан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Айрим шахсларга субсидия тўлаш хизматидан фойдаланиш тартиби.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Электрон рақамли имзони олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Турар жой майдони бўйича маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани бериш (узайтириш) хизматидан фойдаланиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш хизматидан фойдаланиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Нодавлат таълим
хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш хизматидан фойдаланиш тартибиш

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Хизматлар

⚡️Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан (23.09.2021 йил 597-сон),

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
учун

Ариза берувчилар (жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига) яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги давлат архивларида сақланаётган ташкилотлар бўйича ёзувларни тасдиқлаш юзасидан сўровнома тўлдиради;

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса);

ариза берувчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.

🗓Хизмат кўрсатиш муддати - 20 иш куни.

💰Тўлов - БҲМнинг 0,08 баробари миқдорида йиғим ундирилади (яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун).

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Хизматлар

⚡️Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан (23.09.2021 йил 597-сон),

Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.

ариза берувчилар (жисмоний шахслар) мавзули сўровларни ижро этиш бўйича сўровнома тўлдиради;

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;

ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда –ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.

🗓Хизмат кўрсатиш муддати - 22 иш куни.

💰Тўлов - БҲМнинг 0,5 баробаридан 1 баробаригача (сўров ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️Хизматни кўрсатишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Яроқсиз ҳолатга ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш хизматидан фойдаланиш тартибиш

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш хизматидан фойдаланиш тартибиш

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

⚡️Педагогларни аттестациядан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг
қарорига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар
ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита Давлат
хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш орқали кўрсатилади.

Бу қандай амалга оширилади?

Ариза берувчилар (жисмоний шахслар) аттестациядан ўтиш бўйича сўровнома тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

педагогнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.

❗️Навбатдан ташқари аттестациядан ўткзиладиган холда БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хабарингиз_борми?
#Хизматлар

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўловлар амалга оширилади?


Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtub
#Хизматлар

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Пенсия миқдори ҳақида маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Фуқаро пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Йўқолган ашёларни Давлат хизматлари марказларига топшириш ва сақлаш ҳамда йўқолган ашёларни қидириш тартиби белгиланди.

“Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (28-сон, 18.01.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш учун Марказларга мурожаат этилганда БҲМнинг 5 фоизи, Ягона портал орқали мурожаат этилганда 4 фоизи, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Янги тартиб 2022 йил 1 мартдан ишга туширилиши назарда тутилмоқда.

Тартиб билан батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from Sevara Zakirova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хизматлар

Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топширишнинг янги тартибидан хабардормисиз?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

❗️Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест натижалари 1 ҳафтада эълон қилинади.

Ҳукумат қарори (73-сон, 16.02.2022 й.) билан Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

❗️Регламент 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади;

талабгордан 3,5 х 4,5 см фотосурат ва давлат хизмати учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;

имтиҳон ўтказиладиган кунлар ДТМ сайтида эълон қилинади ва талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

тест натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилади;

малака сертификати ёки маълумотнома натижа эълон қилинган кундан бошлаб 1 иш кунида талабгорга юборилади.

🧾 Амалдаги ҳар бир даража (А2, В1, В2, С1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизими (В1, В2, С1) жорий қилинади.

🗓 Multi-level тест тизими 2022 йил 1 мартдан – инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан – немис, француз ва араб тиллари учун жорий этилади.

🖥 Регламентга мувофиқ, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда талабгор сўровномани мустақил равишда ЯИДХП орқали тўлдиради.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

➡️ Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ДТМ (ваколатли орган)га юборилади.

ДТМ талабгорларни малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида имтиҳон санасидан 3 кун олдин хабардор қилади.

Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади.

📌 Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютерда ўтказилиши мумкин.

📋 Имтиҳон топширишда талабгор паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади.

🔘 Малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:

● “тинглаб тушуниш”, “ўқиш” бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;
● “ёзма иш” бўлими 2 та ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ – 30-150 та сўздан, иккинчи топшириқ – 50-250 та сўздан);
● “гапириш” бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

🔗Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·