Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар @huquqiyaxborot Яшаш жойидан бериладиган маълумотномалар бекор қилинди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги…
#долзарб
Нега ҳукумат қарори нотўғри талқин қилиняпти?
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрда чиққан қарори бор. Бу «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 789-сонли қарор.
Унда 2018 йил 15 октябрдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда, жумладан, шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлиги, ишсизлиги ҳамда болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатларини, шунингдек шахснинг тавсифномасини тақдим қилиш бўйича тартиб бекор қилиниши ҳамда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши жараёнида ушбу турдаги ҳужжатларни олиш зарурияти туғилганда, давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур маълумотларни тегишлича Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан мустақил равишда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олиши белгиланган.
Аммо шу қарорни ҳали кўп давлат органларининг ўзлари тушуниб етгани йўқ. Маҳалла фуқаролар йиғинлари, туман ҳокимликлари, Ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимлари, туман Давлат солиқ инспекциялари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, мактабгача таълим бўлимлари, халқ таълими бўлимлари, банклар ва бошқа давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қарор талабларини нотўғри талқин қилиб, фуқароларни сарсон қилишяпти. Ҳамма юқорида кўрсатилган ҳужжатларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига юбориляпти.
Биргина мисол. Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълумот беришича, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги туман Давлат хизматлари марказига бир кун давомида манзил-маълумот ахбороти бўйича мурожаат этган фуқароларнинг 10 нафарини туман пенсия жамғармаси, 4 нафарини суд органлари, 7 нафарини банклар, 6 нафарини ички ишлар органлари, 4 нафарини халқ таълими бўлимлари, 3 нафарини ўрта махсус таълим муассасалари, 2 нафарини ОТМ лар, 2 нафарини туман ҳокимликлари, 5 нафарини элчихоналар, 3 нафарини мурожаат қилувчиларнинг ишхоналари овора қилиб жўнатган.
Бу кетишда одамларда давлат органларига ишонч уйғонадими?!
Юқоридаги «англашилмовчиликлар»га чек қўйиш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги Давлат хизматлари марказлари давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи давлат ва хўжалик органлари масъул ходимлари ва одамлар ўртасида Вазирлар Маҳкамасининг 789-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари олиб боришяпти.
Маълумот учун: юқорида номи қайд этилган қарор қабул қилингунига қадар 1 мингдан ортиқ шахс Давлат хизматлари марказларига манзил-маълумот ахборотларини олиш учун мурожаат қилган бўлса, 15 октябрдан 30 октябргача бўлган даврда бу масалада 5 мингдан ортиқ мурожаат қилинган.
🔷
Каналга уланиш учун: 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik

xabar.uz
- https://www.xabar.uz/d2c Каналга уланиш учун: 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Долзарб
СТИКЕРЛАР АЛМАШТИРИЛМАЙДИ!
Расмий саҳифаларимиз, ижтимоий тармоқлардаги оммавий гуруҳлар ҳамда кенг жамоатчиликда Давлат хизматлари марказлари орқали берилган стикерлар машина сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда алмаштириб бериладими, деган саволлар кўпаймоқда.
Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.
Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 1 августга қадар мамлакатимизда автотранспорт ҳаракати чекланди.
Бироқ, машиналар ҳаракатланиши учун ДХМлар томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилиши белгиланди.
Одатда, Марказларимиз орқали кўрсатиладиган ҳар бир хизмат аниқ регламент асосида амалга оширилади.
Стикерлар бериш хизмати эса Махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни билан тасдиқланган тегишли вақтинчалик тартибга асосан амалга оширилган.
❗️Мазкур тартибда махсус рухсатнома берилган машиналар ўзгариши муносабати билан уларни қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган.
Бундан ташқари, Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йиғилиш Баёнига асосан махсус комиссиянинг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни ўз кучини йўқотган.
Давлат хизматлари марказлари орқали автотранспорт воситаларига стикерлар бериш 2020 йил 9 апрелдан тўхтатилган.
Маълумот учун, ҳар бир стикер голограммалар билан биргаликда my.gov.uz портали орқали алоҳида уникал рақам билан расмийлаштирилган. Унга киритилган маълумотларга ҳозирда Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

⁉️ Боғчалардаги навбатлар: муаммо нимада?
Сўнги пайтларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш, навбатлар юзасидан кўп мурожаатлар келмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда ушбу камчиликларни тўлиқ таҳлил қилди.
📊 Натижалари билан ушбу инфографика орқали танишишингиз мумкин.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook