Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш қонун билан белгиланди
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📝 Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди

🔰Эслатиб ўтамиз, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида:

🔹олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

🔹олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

💰Қишлоқлардаги чет тилларини ўргатувчи нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) билан Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰Регламентга кўра, субсидия нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади:

🔹бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;
🔹зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

📝 Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10 санасигача ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:

▫️2 йилга мўлжалланган бизнес режа;
▫️маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
▫️педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
▫️педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
▫️таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

🚫 Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 октябрдан амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади

“Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–376-сон, 21.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан:

🔹касаначига ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади;

🔹олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлар ўртасида ҳар йили бир марта ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танлови ўтказилади;

🔹 “Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;

🔹ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилади.

Ҳар бир туман (шаҳар)да хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳузурида лидер касаначиларни жалб этган ҳолда “маслаҳат соатлари” жорий этилади.

Ҳудудларда касаначилик орқали янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорликлар ўртасида “Энг намунали тадбиркор” кўрик-танлови ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оммавий аҳамиятга эга объектлар эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун архитектура танлови мажбурий ўтказилади

“Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарор (ПҚ–378-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан таълим вазирликлари, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва Спорт вазирликлари ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиаллари тугатилади.

Тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ишлари ҳокимликлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.

🔄 2023 йил 1 январгача юқоридаги инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартирилади.

🗓 2023 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича буюртмачи хизматларининг бизнес-режаси уларнинг муассиси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

📁 2022 йил 1 декабргача Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилади.

🚫 Лойиҳанинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.

📊 2023 йил 1 апрелгача “Шаффоф қурилиш” тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорларни баҳолаш платформаси жорий қилинади.

❗️2023 йил 1 январдан оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танлови мажбурий ўтказилади.

🏢 Қарорга кўра, Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида давлат муассасаси шаклида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

📲 2023 йил 1 июлгача фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш учун берилган барча ҳужжатлар, қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи очиқ электрон тизим яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишонларини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (526-сон, 27.09.2022 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

🔰 Кўкрак нишонлари билан қуйидагилар тақдирланади:

▫️ “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан – ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳада назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар;

▫️“Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан – чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар.

📝 Номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 июлгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига берилади.

📁 Қўмита раиси томонидан номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишилик комиссиялар тузилади.

☑️ Комиссиялар номзодлар бўйича таклифларни ўрганиб 1 августгача якуний хулосаларни қабул қилади.

📋 Хулосалар асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.

🗓 Кўкрак нишонлари ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тантанали топширилади.

💰Кўкрак нишонлари билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–792-сон, 29.09.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга кўра, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

📝 Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

🔘 Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:

🔹Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни ва хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
🔹Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.

💰Соҳада тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

▫️Нақд пул маблағлари билан – нақд пул маблағлари тўлов воситаси тарзида виртуал терминаллар (E-POS) орқали қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда сотувчи ва сотилган товар тўғрисидаги ахборотни ўзида акс эттирадиган ҳужжатларни харидорга тақдим этиш орқали;

▫️Пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш орқали – пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш воситасида, шу жумладан шахсий кабинет орқали ёки тўлов ташкилотининг тизими орқали ўтказиш;

▫️Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда – электрон пуллар тизимида очилган электрон ҳамёндаги пул маблағларини ўтказиш воситасида.

Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига “эскроу” хизматини жорий этиши мумкин.

Товарлар учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида “эксроу” хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидор товарлар олинганлигининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга. Агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, “эксроу” хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради ёки, агар товар хоридор томонидан қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.

🗓 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади

“Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–228-сон, 30.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 ноябрдан:

▫️бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди;

▫️экспорт ташкилотларига фойда ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини камайтириш шаклидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;

▫️қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.

📁 Экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади.

💰Дастурга киритилган экспортчи корхоналарга Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ойдаги экспорт ҳажмидан келиб чиқиб қуйидаги молиявий ёрдамлар кўрсатилади:

🔹экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлганда – 1 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача бўлганда – 2 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 10 миллион доллардан 15 миллион долларгача бўлганда – 3 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 15 миллион доллардан 20 миллион долларгача бўлганда – 4 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 20 миллион доллардан ортиқ бўлганда – 5 миллион долларгача;
🔹битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📁 Интернетда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–385-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди

📝 Қарор билан 2021 йил 12 ноябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

🏢 Адлия вазирлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (560-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, декабрь ойининг охирги 10 кунлиги ва январь ойининг биринчи 10 кунлиги оралиғида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътили ўтказилади.

📝 Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма асосида республика ичидаги поездларга (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма асосида сотиш тавсия этилади.

☑️ 2022 йилдан қишки таътил даврида ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун муддатли имтиёзлар тўпламини (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари қайта кўриб чиқилади

“Қурилиш coҳaсига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (577-сон, 06.10.2022 й.)

🔰 Қарорга кўра, қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштиришнинг асосий мақсадларидан бири этиб эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш белгиланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар белгилаб қўйилди:

▫️ “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати смета-ресурс нормалари асосида шакллантирилади;

▫️қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштираётган тадбиркорлик субъектлари учун смета-ресурс нормалари тавсиявий хусусиятга эга бўлади;

▫️қурилиш регламентлари ҳамда смета-ресурс нормалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар жумласига кирмайди ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

▫️шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади;

▫️қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади;

▫️ шаҳарсозлик фаолияти соҳасига доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда рухсат этиладиган хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий давлатларда экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг тегишли қисмлари тўғридан-тўғри тан олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади

“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

🗓Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.

Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.

📝 2023 йил 1 январдан бошлаб:

🔹 асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади;

🔹 мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади

“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

🗓Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.

Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.

📝 2023 йил 1 январдан бошлаб:

🔹 асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади;

🔹 мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин

Янги тахрирдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–793-сон, 12.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.

Электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

🏢 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

📝 ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази ҳамда шахслар ўртасидаги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.

📁 ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

🔢 Жисмоний ва юридик шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир ЭРИ калитининг сертификатини рўйхатга олиш белгиланган тартибда алоҳида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИнинг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

🏢 Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари, шунингдек чет эл жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ЭРИни консуллик муассасалари, шунингдек дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлимлари орқали олиши мумкин.

❗️Янги тахрирдаги қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мувофиқликни баҳолаш органлари қўллаб-қувватланади

“Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (605-сон, 15.10.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, мувофиқликни баҳолаш органига халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

☑️ Бунда харажатлар амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.

🏢 Харажатлар аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига қоплаб берилади.

🗞 Харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси даврий баҳолашларда бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.

⚠️ Маълумот учун, 2022 йил 1 апрелдан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аккредитациясидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–794-сон, 19.10.2022 й.)

🔰 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

❗️ Эндиликда ушбу қилмиш БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик киритилди.

❗️ Ушбу ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади

“Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–407-сон, 20.10.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб ўзбек имо-ишора тилини янада ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий мақомини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ундан мулоқот воситаси сифатида фойдаланишни рағбатлантириб бориш белгиланди.

🗓 2023 йил 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.

☑️ Махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар – бепул, қолган шахслар – пуллик асосда ўқитилади.

🏢 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат телеканалларида ҳафталик эфир вақтининг камида беш фоиз ҳажмидаги кўрсатувлар сурдотаржима, яширин субтитрлар ёки “югурувчи сатрлар” билан намойиш этилади.

📃 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқитувчи лавозимига фақат дарс ўтиладиган имо-ишора тилини биладиган педагог кадрлар ишга қабул қилинади.

📝 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда сурдопедагогика ва тифлопедагогика йўналишлари бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида “Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон” танлови ўтказилади ва танлов ғолиблари қуйидагича тартибда пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:
▫️1-ўрин учун – БҲМнинг 100 баравари;
▫️2-ўрин учун – БҲМнинг 65 баравари;
▫️3-ўрин учун – БҲМнинг 50 баравари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Айрим тадбиркорларга лицензиясиз шуғулланишга рухсат берилади

🔰 Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан электрон тижорат, транспорт ва логистика, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорларнинг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.

☑️ 2023 йил 1 январдан:

🔹 Махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга қуйидагиларга рухсат этилади:

▫️янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик;
▫️лицензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга ошириш;

🔹Махсус ҳуқуқий режим ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади;

🔹Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича ваколатли орган томонидан 1 ойда:
▫️синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади;
▫️маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

🗓 Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 январгача “Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🏢 Адлия вазирлиги Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори ҳисобланади.

Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади:

▫️биринчи босқичда (2023 йил) – қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
▫️иккинчи босқичда (2024–2025 йиллар) – барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
▫️Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM