ЖАННАТМОНАНД ВАТАНДИР - БУ
🔹"Тошкент" телеканалининг "Тошкентнома" кўрсатуви орқали вилоятимизнинг тарихий обидалари, асрлар оша салобат тўкиб турган иншоотлари, муқаддас қадамжолари, қадимий масжид ва мадрасалари ҳақида атрофлича ҳикоя қилинади. Маданий меросимизнинг дурдоналари тўғрисида сўз юритилади.
⚡️ Уларнинг тарихи, қурилиш жараёнлари, шу билан бир қаторда ўлка ҳаётида тутган ўрни ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, Истиқлол даврида қад ростлаган замонавий бунёдкорликнинг намуналари сифатида барпо этилган иншоотлар билан телетомошабинлар яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.
🔰Кўрсатувнинг навбатдаги сонида хушҳаво, мафтункор Бўстонлиқ туманининг пурвиқор тоғлари, сўлим табиати, зилол-шаффоф сувлари намойиш этилади.
⏰Мазкур кўрсатув "Тошкент" телеканали орқали 29 август куни соат 17:20 да эфирга узатилади.
Telegram|facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос #ҳикмат
🌿 Ташвишингиз, инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг...
Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади...
Ташвишингиз, қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин...
Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди!..

✍️ Шайх ШаъровийTelegram|facebook
#антиқа_урф_одатлар
#Буюк_Британия
🔴ОМАД КЕЛТИРУВЧИ ШИРИНЛИК
Буюк Британияда турмуш қурган эр-хотин тўй тортининг юқори қисмини музлатиб, уни бир йилдан сўнг, тўйининг биринчи йиллигида ейиши одатий ҳолдир.
Бундай қилиш эр-хотинга омад келтиради, деб ишонишади. Анъанавий тўй тортига шоҳона муз солиб, пиширилади.
👉 Бизнинг вилоятимизда эса, тўй тортининг 2 қаватини куёвнинг дўстлари олиб кетишади. Улар тўй тугагандан кейин тонг отгунча куёвжўра хонадонида базм қилишади. 🥳 Тортнинг энг юқори қавати келинни олдига олиб кирилади. Яна баъзи жойларда тўй тугаши билан келинни янги уйга олиб келган буви ва момоларини меҳмон қилиб кутишади. Шунақа, қизиқ одатларимиз борда! 🤓

#шахслар_ва_тақдирлар
🔴АМАЛДА РАҲБАР БЎЛОЛМАГАН УСМОН ЮСУПОВ
👉Коммунистик партия, советлар ишига, социализм ва коммунизм ғояларига астойдил ишонган ва мана шу ишониб сидқидилдан хизмат қилган кишилари томонидан алданган, охир унутилган шахс.
👉Украина, Белоруссия, РСФСРдан Ўзбекистонга эвакуация қилиниб кўчирилиб келтирилган 1 миллион киши, 200 мингдан зиёд болалар у туфайли очлик ўлимидан сақлаб қолинган.
👉 1937–1938 йиллардаги қатағонда Усмон Юсуповнинг ҳам айби йўқ деб бўлмайди. У «Учлик»нинг аъзоси эди.
‼️‼️‼️БАТАФСИЛ: ссилкани босинг!

Telegraph
АМАЛДА РАҲБАР БЎЛОЛМАГАН УСМОН ЮСУПОВ
Усмон Юсупов ҳақида сўз айтиш осон, аммо унинг ҳаётини таҳлил қилиш қийин. Бутун қалби ва вужуди билан Коммунистик партия, советлар ишига, социализм ва коммунизм ғояларига астойдил ишонган ва мана шу ишониб сидқидилдан хизмат қилган кишилари томонидан алданган…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#масхарабоз
– Осмон қўлимдамас, қўлим осмонда...
Шу фильмдаги энг яхши жумла.
Баъзи дардлар бўладики, кулиб енгмай имконинг йўқ. Яхшиям табассум яратилган экан, керак пайтда сени уялтирмайди...😊

#Фаолият
‼️ВАКЦИНА – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВОСИТА!
Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Чунки, саломатликни , соғлом бўлишни ҳеч қандай неъматни эвазига топиб бўлмайди.🧐
“Шодмалик ота” зиёратгоҳида Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси мутахассислари ва зиёратгоҳ ишчи – ходимлари COVID-19 инфекциясига қарши эмланди.💉
Вакцинация жараёнлари юртимиз узра давом этар экан, ҳар бир инсон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги лозим.❗️
➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ

ВАКЦИНА – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВОСИТА!
Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Чунки, саломатликни , соғлом бўлишни ҳеч қандай неъматни эвазига топиб бўлмайди. Бугунги кунда бутун дунё халқларини хавфга солаётган короновирус касаллиги барчани дилига ғамгинлик, ташвиш солиб қўйди. Ҳозир юртимиздаги…
#ноёб_манбалар
«Тарихи жадидайи Тошканд» – Муҳаммад Солиҳхўжа ёзган йирик тарихий асар (2040 саҳифа, 1863–90 йиллар). Мазкур асар ҳозирга қадар маълум бўлган махсус Тошкент тарихига бағишланган ягона тарихий ёзма манбадир.
«Тарихи жадидайи Тошканд» асарининг учта нусхаси маълум бўлиб, учала нусха ҳам Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади. Улардан биринчиси муаллиф қўли билан кўчирилган 7791-рақамли нусхадир.
Асарнинг номи «Тарихи жадидайи Тошканд» деб аталиши мазкур нусханинг бир неча жойида таъкидланади. Яна бир жойда эса «Таворихи мунтахаб» деб номлангани айтилган. Бошқа бир жойда эса «Тарихи вилояти Тошканд» деб тилга олинади. Гарчи мазмунан учинчи ном асарга тўғрироқ келса-да, «Тарихи жадидайи Тошканд» номини муаллиф кўп тилга олади. Кейинчалик бу илмий адабиётларда асарнинг шу ном билан машҳур бўлишига олиб келди.

#тарих
#зиёратгоҳ
“Кафтингни ерга бос, шунда мўъжизани кўрасан”...
🏞Қадамчи бува номи билан юритиладиган мазкур зиёратгоҳ Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Бурчимулло қишлоғида жойлашган. Маҳаллий аҳолининг айтган ривоятларига кўра қачонлардир у ерга Идрис алайҳиссалом пойи қадами тегиб, унинг келиши сабабидан зиёратгоҳ неча минг йиллар ўтса ҳамки, ўз қадр-қимматини йўқотмаган.
🖐Идрис пайғамбар шундай сўлим масканни кўриб ҳайратга чўмади-ю, бу ерда нима сабабдан сув йўқлиги ҳақида Оллоҳга мурожаат қилиб дуо қилади. Шунда Оллоҳ Таоло Идрис пайғамбарга “Кафтингни ерга бос, шунда мўъжизани кўрасан”, деб амр этади. Ва ерга урилган панжанинг ҳар бири ўрнидан зилол сув сизиб чиқади.
💧Панжалари ўрнидан бешта булоқ пайдо бўлган деган ривоят бор. Ушбу бешта булоқлардан чиқадиган сув ҳозирда ҳам бор бўлиб, зиёратчилар ундан истеъмол қилишади. Яна зиёратгоҳ ҳовлисидаги улкан дарахт ҳам киши диққатини ўзига жалб этади. Пайғамбар ҳассаси ўрнида эса чинор дарахти ўсиб чиққан ва мазкур дарахт ўзининг азимлиги ва қадимийлиги билан инсон диққат-эътиборини ўзига жалб этади.
🌳Яна ушбу зиёратгоҳ билан боғлиқ қизиқ маълумот. Юртимизнинг деярли ҳамма масканларида жазирама ёз кунлари ҳукмронлик қилаётган бир вақтда “Қадамчи бува” маскани соя – салқинлиги билан инсонга ҳузур-ҳаловат бахш этади. У ерга борган инсон табиатнинг мўъжизакорлиги олдида ожиз эканлигини ҳис этади.
👏Қишлоқ аҳолиси ҳам ниҳоятда самимий. Биринчи маротаба мулоқотда бўлсангиз-да, улар сизни неча йиллик қадрдон дўсти каби қарши олиб, ҳайратингизга сабабчи бўлади.
🖌Таърифласак қалам ожизлик қиладиган, сўз бойлигимиз етмайдиган, ҳар бир манзилу макони алоҳида достонларга тенг бўлган жаннатмонанд Ўзбекистондир – бу! Шу азиз юртимизнинг ҳар бир гўшасини обод этиш барчамизнинг зиммамиздаги фарзандлик бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз лозим!
🎞Фотолафҳа

@tarix_chorrahasida
#маликалар_тарихидан
Ким маликага айланишини тушида кўрганди?🧐
Aёл - борлиқ кўзгусидир. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, қалбларни эритади ва муҳаббатга тўлдиради.🥰
✨Малоҳатли маликалардан бўлган Нуржаҳон бегим Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Бобурий шаҳзодалардан учинчиси — Жаҳонгиршоҳ (Салим) нинг иккинчи хотинидир.
Тарихий маълумотларга кўра, Нуржаҳон бегимнинг ҳақиқий исми Меҳринисо бўлиб, асли келиб чиқиши Эрондан эди. Унинг ота-онаси йўқчилик оқибатида ўз ватанидан Ҳиндистонга кўчиб келиб, подшоҳ саройида хизматга киради.

Ким маликага айланишини тушида кўрганди?😳
Aёл - борлиқ кўзгусидир. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, қалбларни эритади ва муҳаббатга тўлдиради. ✨Малоҳатли маликалардан бўлган Нуржаҳон бегим Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Бобурий шаҳзодалардан учинчиси — Жаҳонгиршоҳ (Салим) нинг иккинчи хотинидир. …
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУСТАҚИЛЛИК_МУБОРАК
👏👏1991 йил 31август Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинган кун.
☺️Этларни титратиб юборувчи онлар муҳрланган бу видеога ҳам мана 30 йил бўлибди. Аммо уни ҳар кўрганимизда негадир ҳамон ўшандай ҳаяжон босаверади...

#дунё_маданияти
Баъзи славянларда қадимда чақалоқларни "пишириш" одати бўлган . 🤨
Мабодо бола муддатидан илгари ёки заиф туғилиб қолса, чақалоқни юпқа хамирга (агар хамир тайёрланмаган бўлса, онанинг кўйлагига ўрашган) ҳамда тандирдан нон узадиган рапидага солиб, олдиндан қиздирилган печга тиқиб олишган. 🙊
Ушбу анъана касалликларнинг олди олиниши ва соғлом боланинг қайтадан туғилишини акс эттирган.😄
💁Ўзбекистоннинг ҳеч бир гўшасида бундай одат йўқ. Бизнинг миллатимиз болажон халқ. 🙆 Улар фарзанди нуқсон билан туғилса ҳам асраб-авайлаб, ўстираверади.👍❤️
Telegram|facebook
Баъзи славянларда қадимда чақалоқларни "пишириш" одати бўлган . 🤨
Мабодо бола муддатидан илгари ёки заиф туғилиб қолса, чақалоқни юпқа хамирга (агар хамир тайёрланмаган бўлса, онанинг кўйлагига ўрашган) ҳамда тандирдан нон узадиган рапидага солиб, олдиндан қиздирилган печга тиқиб олишган. 🙊
Ушбу анъана касалликларнинг олди олиниши ва соғлом боланинг қайтадан туғилишини акс эттирган.😄
💁Ўзбекистоннинг ҳеч бир гўшасида бундай одат йўқ. Бизнинг миллатимиз болажон халқ. 🙆 Улар фарзанди нуқсон билан туғилса ҳам асраб-авайлаб, ўстираверади.👍❤️
Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#шум_бола
Биласизми, баъзан сизнинг ҳақиқатингиз инсонларни мамнун этмайди. Улар истагандек жавоб берсангиз сўзларингизни кулгуга олади. 😏
Ўша даврнинг аччиқ ва аянчли ҳолатларини акс эттирган биргина лавҳани кўринг. Ишончсизлик, ишонмас кишилар, ўша айбсиз кишини айбдорлигига ишонтиради. 😄
Қатағон даврида ҳам шундай бўлмаганмиди? У бечоралар ўзини бутун умр "халқ душмани" деб ўтиб кетди... 💔❤️🔥
Янаям билмадим, дейдику шумгина болакай😊

#ретро_филъм
🔺🔺🔺ЎЗБЕКИСТОН ҚАЧОН ЧЕМПИОНАТГА ЧИҚАДИ?😇🙃
– Тепадан туриб гапириш яхши экан, энди билдим нега одамлар мансаб талашишларини...
Товуқларга селитра бермасангиз Ўзбекистон жаҳонга чиқолмасмуш🤣🤣🤣

#ибрат
Ғариб онанинг фарёди:
- Бу бешик олдида кечаларимни уйқусиз ўтказдим. Аммо, бугун болаларим мени ёлғиз қолдириб, унутиб қўйишди
Ёлғиз қолган она фарзандларини тебратган бешикни ёқиб юборяпти.
👉Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурида ота-онаси қарилик ёшига етса-ю, уларнинг хизматини қилиб, жаннатга кирмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин», дедилар. Яъни ота-онасига хизмат қилиб, уларнинг дуоларини олмаган бўлса, бундай фарзанд хор бўлсин, дегани.
Ота-онангизни қадрланг, зеро бу энг олий қадриятдир! 🤝

#ғалати_одатлар
Тўш егани уялмайсизми, йигитлар? 😠
Ўзбекни йиғини-ю, тўйи кўп. Барчаси ҳам яхшигина харажат талаб этади. Бу ҳақда ОАВда кўп чиқишлар қилинди, камхарж тўйни йўқлаганлар оз бўлмади.
Чаллари, чақириқ, бало-баттар одатлардан маълум маънода воз кечилди, бироз унутилди. Аммо ҳали журналистлар тешаси тегмаган одатлар ҳам кўп. Шулардан бири "тўш ейиш" дир.
Ўйлаб қарасангиз жуда кераксиз одат. 🧐 Хуллас бошланиши бундоқ бўлади:
Бир оила орзу-ҳавас билан элга ош беради. Тўй куни борини сочади. Ўзи ҳар куни олиб емайдиган ноз- неъматларидан дастурхон тузайди. Икки ёки уч хил овқат тарқатади. Хуллас тўйга борганлар тўйиб қайтиши-ю, сумкасига олиб қайтишига етарли ризқ сочади.
Ярим тунда тўй тарқайди, аммо куёв ўртоқлари тарқалақолмайди-да! Улар жам бўлишиб, тўш егани куёвжўралардан бириникига боради. Албатта тўй қилган хонадон уларга яна бир дастурхон тузаб, тўш пиширади. 😋
Эрталабгача маишатхўрлик бўлади. 🤦Тоғни урса талқон қиладиган ёшда, ўтирволиб майхўрлик қилади. Эртасига бориб куёвни пуллайди. Келиндан олинган пулга яна ўтириш давом этади...
❓Бир оилага, яна келинни оиласига ҳам оғирлиги тушадиган йигитлар, қайси виждон билан тўш ейсизу, қайси ақл билан келиндан пул олиб ўтириш қиласиз?🤨
❓Шу пул, шу ўтиришдаги озиқ-овқатга зормисиз сиз?😒
❓Куёвни пуллаб, келинни ота-онасини қийнаб еган луқмангиз томоғингиздан осон ўтаверадими?😅
Майли, сизу бизга инсоф берсин😇

Audio
Yulduz Usmonova/14. Hech Kimga Birmaymiz Seni
#мустақиллик
#байрам_табриги
ВАТАН
Йиғласам юпатган, шодлансам қутлаб,
Онамдек хокисорим, Онажон – Ватан!
Мен сендан воз кечсам – жонимдан кечгум,
Жон қадар азизсан, жонажон - Ватан!..
👉Бугун дунё халқлари орасида ўз номига, ўз мадҳиясига, ўз байроғига, ўз гербига, ўз-шану шавкатига, меҳнатсевар- меҳмондўст ўз халқига эга бўлган жонажон ватанимизнинг Истиқлол байрами!
30 йиллик Мустақиллик даврида мамлакатимизда оламшумул воқеалар, асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу жараёнлар ҳали - ҳануз давом этмоқда.
👉Маданий мерос бошқармаси раҳбарининг табригини қуйида тўлиқ ўқишингиз мумкин:👇👇
🔺БАТАФСИЛ