Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#шахслар_ва_тақдирлар

🔴⚪️ АНВАР ҒАНИЕВ ВИЛОЯТИМИЗ ФАРЗАНДИ ЭКАНЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

Вилоятимиз кўплар санъатга ошуфта кишиларни бағрида тарбиялаган. Шулар жумласида Анвар Ғаниев ҳам бор. У 1966 йилда вилоятимизнинг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. Зиёли оилада тарбия топган. Мусиқага бўлган қизиқиши уни мусиқа мактабига олиб боради. Мактаб тадбирлари, байрам ва учрашувлар унинг иштирокисиз ўтмасди. Жуда кўплаб ёшлар шу билан кифояланиб қолади. Аммо Анвар Ғаниев ўз устида ишлашдан, орзулари томон ҳаракат қилишдан чўчимади. Олий таълимни орзуларига элтувчи бир йўл деб билди. У Тошкент давлат маданият институтига ўқишга кирди. Дастлаб ижро этган қўшиғини "Кўнглим" деб номлади. Бу қўшиқ "Кўнгил кўчалари" фильмида ҳам ижро этилди. Кейинчалик мана шу қўшиқ жуда машҳур бўлиб кетди.

Мана ўша жумлалар:
Кенгсан ўн саккиз минг олам,
Торсан игна кўзидан ҳам,
Гоҳо оғу гоҳо малҳам
Кўнглима, кўнглима, кўнглим!

Анвар Ғаниевни инсон сифатида ҳам қадрлаш мумкин. Айниқса, унинг устозларга бўлган ҳурмати, ҳар бир ҳаракатидан сезилиб турган. Мисол учун, у бир гал тўй хотираларидан гапириб беради:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН МАЗКУР ЛИНКНИ БОСИНГ

@tarix_chorrahasida
#шахслар_ва_тақдирлар

⚪️🔴 БЕКОБОДДАГИ ОЙБЕК КОЛХОЗИ АҲОЛИСИ НЕГА ҚИЙИНЧИЛИКДА ЯШАГАН?

Ҳар бир инсоннинг тақдир йўли бир китоб. Бу китобнинг нақадар ўқишли бўлиши, кишиларни қизиқтира олиши баъзан даврга ҳам боғлиқ бўлади. Шундай қаро кунларда яшаган, оғриқли аламлари, хўрлик, зорлигини тилида айтишга чўчиган кишилар бор. Бу шахслар тақдири бугунги давр кишиларини тасаввурига сиғиши қийин. Бу кишиларни вақтлар ўтиб, қаҳрамон демаслигимиз катта хато бўлади. Улар қийинчиликка дош берган, содда қаҳрамонлардир...

‼️Давомини ўқиш

@tarix_chorrahasida
#шахслар_ва_тақдирлар

🔺🔺🔺ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДА ТОБЛАНГАН ИСТЕЬДОД

Элчин Сафарлининг мулоҳазаларидан кўнглимиз нурланади: “Болаликда бахтли бўлиш учун битта музқаймоқ ҳам етарли эди”... Шубҳасиз, болажонларимиз учун музқаймоқ сўзи бахт сўзи билан эгиз! Бироқ шунга ҳам раво кўрилмаган болалар-чи?! 


Кейинчалик Ўзбекистон халқ шоири бўлиб етишган, икки бора Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган, давлатимизнинг яна бир қанча юксак мукофотларига лойиқ кўрилган Маҳмуд Тоирнинг болалиги шундай оғир кечган, десам ишонасизми?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ


@tarix_chorrahasida
#шахслар_ва_тақдирлар

ҲАЁТДА РОЛ ЎЙНАМАГАН АКТРИСА

💁‍♀️Санъат соҳасида ишлаган аёлларнинг аксарияти бироз баландпарвоз бўлиши бор гап. Уларнинг иш, карьера туфайли шахсий оиласига
вақти камроқ бўлади. Аммо вилоятимиз вакиласи, Абдулла Авлонийнинг эвараси Гавҳар Зокированинг оилавий муҳаббати ўзгача бўлган.🥰 Бу ҳақда ўзининг фикрларини келтирамиз:

- Бизнинг ҳаётимизда ҳеч саҳна ўйналмаган, ҳаммаси юракдан эди. Бировга кўз-кўз қилиш учун бахтиёр кўринмасдик...

🔴 ДАВОМИНИ ЎҚИШ:

@tarix_chorrahasida
#шахслар_ва_тақдирлар

🔺🔺🔺МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ БИРИНЧИ СПИКЕР АЁЛ ВИЛОЯТИМИЗДАН

Аёлларнинг рўзғор ишларидан ортиб сиёсий майдонга кириб келганига ҳам анча бўлди. 🙋‍♀️

Вилоятимизда эса шундай кишилар кўплаб топилади. Ҳатто Марказий Осиё тарихида биринчи Спикер аёл, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига илк номзод бўлган Дилором Тошмуҳамедова ҳам вилоятимиз вакиласи. 🤓

Унинг бир аёл эришиши мумкин бўлган ҳаёт йўли, карьераси, ўзбек аёли учун энг юқори шоҳсупани қандай эгаллагани сизга ҳам қизиқ бўлса керак...😇👇👇👇


‼️ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН ЛИНКНИ БОСИНГ:



@tarix_chorrahasida
#шахслар_ва_тақдирлар

⚪️🔺 ВИДО ТАБАССУМЛИ ШОИР

Бир қанча
вақт илгари “Шарқ юлдузи” колхози ҳақида ёзгандик.

Кейинчалик халқ шоири бўлиб етишган Рауф Парфи ҳам мана шу ўз даврининг илғор колхозидаги мактабда таълим олган.

Шоир ижодидан ажойиб шеър😍

🔺Ёшлик зангор фасл, кечди, сарғарди,
🔺Тўкилди у. Шафқат билмас баргрезон.
🔺Қора совуқларга отиб юборди,
🔺Шамоллар пойида синмоқда хазон.
Ёшлик зангор фасл. Кечди. Сарғарди.


АДИБ ҲАҚИДА ЎҚИШ УЧУН МАЗКУР ЛИНКНИ БОСИНГ:


@tarix_chorrahasida
⚪️🔴 #шахслар_ва_тақдирлар

ИСЛОМ КАРИМОВДАН ОЛДИН ДАВЛАТНИ БОШҚАРГАН ВИЛОЯТИМИЗ ФАРЗАНДИ КИМ ЭДИ?🤔

Ўзбекистоннинг энг гўзал қишлоқларидан бири вилоятимизнинг Бўстонлиқ туманидаги баҳаво ерларда Чирчиқ дарёсининг чуқур тоғ оқимидан сув олиб ичган, қишлоқда картошка, маккажўхори, буғдой етиштирган, кўк чой, иссиқ кулча ва узумдан анъанавий нонушта қилган болакай, ўқиб, улғайиб Ўзбекистонни бошқарган бўлиши мумкинми?

🤓Албатта мумкин, сиз у ҳақида балки биларсиз ҳам.

Тарих у ҳақида: республикага раҳбарлик қилган йилларда қатъиятсизлиги, узоқни кўра билмагани туфайли Марказнинг Ўзбекистонга нисбатан ғаразли сиёсати ва қатағонлари давом этди. ☹️

Ижтимоий-иқтисодий ҳаёт оғирлашди, миллатлараро адоватлар кучайди, республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилиши бўйича волюнтаристик қарорлар қабул қилинди, деб эслаган жумлалари ҳам бор.

БУЛАР НЕЧОҒЛИК ТЎҒРИ?🤨

БАТАФИЛ ЎҚИШ:
#шахслар_ва_тақдирлар

🔴АМАЛДА РАҲБАР БЎЛОЛМАГАН УСМОН ЮСУПОВ

👉Коммунистик партия, советлар ишига, социализм ва коммунизм ғояларига астойдил ишонган ва мана шу ишониб сидқидилдан хизмат қилган кишилари томонидан алданган, охир унутилган шахс.

👉Украина, Белоруссия, РСФСРдан Ўзбекистонга эвакуация қилиниб кўчирилиб келтирилган 1 миллион киши, 200 мингдан зиёд болалар у туфайли очлик ўлимидан сақлаб қолинган.

👉 1937–1938 йиллардаги қатағонда Усмон Юсуповнинг ҳам айби йўқ деб бўлмайди. У «Учлик»нинг аъзоси эди.

‼️‼️‼️БАТАФСИЛ: ссилкани босинг!

Telegram|facebook
#шахслар_ва_тақдирлар

Вилоятимиздаги бетакрор инсон👏

🏔Қўқонбой Мирзалиев. У 1942-йилда Оҳангарон туманининг ҳозирги Қорахтой ҚФЙга қарашли Тут қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни битиргач, Олмалиқ шаҳрида ҳайдовчилик курсини битирган.

⚔️II жаҳон урушининг оғир кунларини ёшлигиданоқ бошидан кечирди. Эсини таниганидан бошлаб, оиласига меҳнати билан кўмак бериб турган.

📑Ҳайдовчилик гувоҳномасини олгач, дастлаб Оҳангарон шаҳридаги 13-автобазада, сўнг ҳарбийлар хизматни ўтаб, Ангрен шаҳрида 72-автобазада юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.

Отасининг соғлиғи ёмонлашгани боис унинг ёнида бўлиши керак эди. Шунинг учун Шовозсойдаги геология соҳасида ҳайдовчиликни давом эттирди.

1983-йилда Қўқонбой ака Қорахтой қишлоқ советига қарашли Ёнариқ маҳалласига раис этиб тайинланди.

🖋Кўқонбой ака ёшлигидан халқ оғзаки ижодига қизиққани учун табиатдан баҳра олиб, шеьрлар ёзган ва уларнинг айримлари матбуотда босилган.

🖌"Муаллим", "Ўғлимга тилаклар", "Фақат сен учун" шеьрлар республика миқёсидаги газеталарда чоп этилган. Шоирнинг илк шеьрий тўпламлари "Фақатгина сен учун", "Дунёни асра", сўнгра "Оқбилак" достони ва "Аждодлар кўзгуси" номли насрий асари(2013-йил) босмадан чиқарилди.


Telegram|facebook
#шахслар_ва_тақдирлар

ЎЗБЕК УЗУМЧИЛИГИНИНГ ОТАСИ😲

🍇Биз деярли ҳар куни мазали узумлардан истеьмол қилар эканмиз, "Етиштирган одамнинг қўллари дард кўрмасин" деб қўямиз. Аслини олганда узумчиликда ҳам мураккабликлар бисёрдир. Бугун биз сизларга узумчиликни санъат даражасига олиб чиққон инсон ҳақида сўзламоқчимиз.

🏢Мусамуҳамедов Ризамат ота (1881-1979) дунёга машҳур ўзбек узумчилиги миришкори. 2 марта Меҳнат Қаҳрамони, давлат мукофотлари лауреати, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фахрий академиги, Республикада хизмат кўрсатган агроном ва узумчи унвонларига сазовор бўлган.

➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ

Telegram|facebook
#шахслар_ва_тақдирлар

ХИЗМАТКОРЛИКДАН ШОИРЛИККАЧА

⚠️Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти аҳолиси билан учрашувида Хумсон қишлоғида туғилиб ўсган тараққийпарвар олим, шоир ва таржимон Элбек (Машриқ Юнусов) номига алоҳида тўхталиб ўтган эди. “Миллатнинг нажоти – мактабда, муаллимда”, деб билган, Абдулла Авлонийнинг шогирди бўлган адиб, янги усулдаги кўплаб дарслик ва қўлланмалар яратувчиси ҳисобланган Элбекнинг номини абадийлаштириш, Нурафшон шаҳрида кўркам ва замонавий кутубхона барпо этиб, уни Элбек номидаги вилоят марказий кутубхонаси, деб аташни таклиф қилди.

⚡️Элбек. Тошкент вилояти ўғлони танлаган тахаллусига монанд ҳақиқий йўлбошчи бўла олдими? Уни нега сургун қилишди?

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

@tarix_сhorrahasida
#шахслар_ва_тақдирлар

ОҚҚЎРҒОНДА ТУҒИЛГАН БАРЧАГА МАШХУР ТАРИХЧИ КИМ ЭДИ?🖌

XIV асрларда яшаб ижод қилган буюк тарихнавис олимлардан бири Абу Сулаймон Банокатий XIII аср охири XIV аср бошларида Банокат шаҳрида яъни ҳозирги Оққўрғон тумани ҳудудида таваллуд топган.

🖌Кейинчалик бу шаҳар Шоҳрухия деб ҳам аталган. Бунга сабаб, Амир Темур бобомиз вайрон бўлган Бинокатни қайта тиклагандан сўнг ўғлининг номи билан Шоҳрухия деб атаган.

📜Банокатий Ғозонхон даврида сарой шоири бўлган ва "Малик уш-шуаро" (шоирлар пешвоси) деган лақаб олишга муяссар бўлган.


БАТАФСИЛ ЎҚИШ🔽
#шахслар_ва_тақдирлар

😳😨ЎЗ ЮРТИДАН КЕТИБ, ҲИНДИСТОНДА ЯШАШГА МАЖБУР БЎЛГАН ШОИР ЁЛҒИЗ БОБУР ЭМАСМИ?

ХIV асрда давр тақозоси билан Ўрта Осиёдан Ҳиндистонга қатор олимлар бориб қолган ва у ерда яшаб ижод этган эдилар. Улар орасида асли тошкентлик бўлган Бадриддин Чочий ҳам бор эди.

📌Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда оз бўлганлиги туфайли Бадриддин Чочийнинг қайси йили туғилганлиги аниқ маълум эмас, аммо у туғилган жойлар ҳозир Тошкент вилояти ҳудудига тўғри келади.

🏞У асосан Тошкентда яшаган, унинг 1332 йиллар атрофида Тошкентдан Ҳиндистонга боргани ва умрининг охиригача у ерда яшаганлиги ҳақида манбаларда келтирилган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ🔽
#шахслар_ва_тақдирлар

🔴🟠БУХОРОДАН ТОШКЕНТГА ПИЁДА КЕЛГАН ТОШКЕНТЛИК ШОИР😳

🚶Бухородан қайтишда пули тамом бўлиб, Тошкенгга пиёда келганлиги боис кўпчилик орасида ҳурмат қозонган Фазлуллоҳ Aлмаий ХIХ аср ўзбек адабиётининг Тошкентда етишган таниқли вакили, шоир, олим ва таржимондир.

📚Ёш Фазлуллоҳ маҳалладаги эски мактабда, сўнг Ҳастимом ёнидаги «Мўйи Муборак» мадрасасида ўқийди. Aмакисининг ёрдами билан Бухорога боради, мадрасалардан бирида ўқишини давом эттиради. Aраб, форс тилларини мукаммал эгаллайди, хаттотлик санъатини ўрганади. Фазлуллоҳ моддий қийинчиликда яшаган.

🖌Замондошларининг хотирлашича, Фазлуллоҳ тиксўз, таптортмас, кишининг айбини юзига очиқ айтувчи киши бўлган. Шу сабабли баъзи амалдорларга ёқмаган. Жумладан, қозикалон Умарбек билан чап тушиб, мадрасадан четлаштирилган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ🔽
#шахслар_ва_тақдирлар

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БИРИНЧИ БАСТАКОР-АРАНЖИРОВКАЧИ АЁЛ

📌Қўшиқчи, бастакор, продюсер,
турли мусиқий лойиҳалар муаллифи, Туркия ва Мисрдаги “Мессам” композиторлари уюшмаси аъзоси бўлган таниқли хонанда Озада Нурсаидова 1974-йил 9-октабрда Тошкент вилоятида зиёли оилада туғилган.

🌳"Болалигида у худди ўғил болага ўхшарди - у дарахтларга чиқди, пойгага чиқди ва ҳатто маҳаллий болалар билан футбол ўйнади",— дея тарифлайди яқинлари. У мактабда яхши ўқиган ва бу соҳада қобилиятни ҳис қилиб, ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилган.

⚡️Танлаган касби ҳуқуқшунослик бўйича катта билим ва кўникма талаб қилишини тўлиқ англаб етган, аммо шароит туфайли кўзланган йўлдан бормаган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ🔽
#шахслар_ва_тақдирлар

🏵🏵КАСБИНИ ҲАЁТИ МАЗМУНИГА АЙЛАНТИРГАН МЕҲНАТКАШ

Инсон қачон ўзини бахтли ҳис этади? Қачонки ўзи севган касби билан шуғулланганда. Бугунги меҳнаткаш инсонимиз ҳам эл орасида кўп йиллик самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси ва малакали мутахассис сифатида ҳурмат-эътибор қозонган.

⌛️Ҳайитбай Аманов 1961 йили Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида таваллуд торган. 1983 йил Тошкент давлат маданият олийгоҳини тамомлаган. 1985 йилдан буён Маданий ишлар бўйичи турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

🏛У 1989-2000 йилларда Оҳангарон шаҳар Маданият ишлари бўлими мудири, Оҳангарон шаҳар “Ватанпарвар” раиси ўринбосари, 2005-2011 йилларда Оҳангарон шаҳар Маданият ва спорт ишлари бўлими мудири ва бошқа лавозимларда иш олиб борган.

🎤“Қалдирғоч”, “Шодиёна” болалар рақс дасталари ва “Чашма” фольклор этнографик жамоасини ташкил топишида ўз ҳиссасини қўшган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ🔽
#шахслар_ва_тақдирлар

😳😳КУМУШ РАЗЗОҚОВАНИНГ ДЕЯРЛИ БАРЧА ҚЎШИҚЛАРИ МУСИҚАСИ МУАЛЛИФИ КИМ?

🥁Анор Назаров Кумуш Раззоқованинг деярли барча қўшиқлари мусиқаси муаллифидир. Шунингдек, жуда кўп машҳур қўшиқлар устида ижод қилган.

🎻Мустақилликдан кейин ёш ва навқирон давлатимиз учун Ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларга эҳтиёж катта эди. Анор Назаров ижоди айнан ўша йилларда гуллади. Масалан, Қуйи Чирчиқ тумани фарзанди Зоҳида Умарова ижро этган "Мусофир бўлмагунча юрт қадрин билмас эмиш" деб бошланадиган "Юрт қадри" қўшиғини халқимиз ёд олиб баргаликда айтарди.


БАТАФСИЛ
#шахслар_ва_тақдирлар
 
⚡️⚡️Бугун Тошкент вилояти фарзанди, истеъдодли адиб Хайриддин Султон туғилган кун
 
Юксак бадиияти, зарофатли тил ва бетакрор услубига эга бўлган таниқли ёзувчи  Хайриддин Султон 1956 йил 19 январда Қибрай туманида, асли паркентлик деҳқон Мадриддин ота оиласида туғилган.
 
📚Адибнинг "Қуёш барчага баробар", "Онамнинг юрти", "Бобурнинг тушлари", "Уч юз олтмиш тўрт кун", "Йўқчилик ва тўқчилик", "Саодат соҳили", "Бобурийнома", "Ҳақиқат жамоли", "Кўнгил озодадур", "Одамлардан тинглаб ҳикоя", "Навоий 30" каби ўндан ортиқ китоблари мавжуд.

🎞Бундан ташқари "Тушларимда кўриб йиғлайман", "Ёлғиз ёдгорим", "Чангак (Ё, Жамшид!)", "Мозийдан бир саҳифа" каби сценарийлари асосида суратга олинган бадиий филмьлар  халқимиз қалбидан чуқур жой олган.  

@tarix_chorrahasida