Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
201 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани
#фотолавҳа

2021-2023 йилларда бунёд этилиши режалаштирилган туризм кластерининг кўриниши

Telegram|facebook
#Ўтмиш

⚡️"Эйфел" минорасига чақмоқ тушган вақтида олинган 1902 йилги ноёб сурат.

Эйфелга боришни орзу қилганлар борми 🙋‍♂️🙋‍♀️

Telegram|facebook
#иқтибос #ҳикмат

Ҳеч кимни ҳикоясига кулма,
Йўл узун...
Ҳали ўзингники тугамади...


Telegram|facebook
#экспонат

🔴Ангренда кўмир борлигини ким аниқлаган?

Григорий Степанович Чикрызов 1904 йилнинг 1 майида Оренбург Губерниясининг Ветренский Богуслов қишлоғида қозоқ миллатига мансуб оилада туғилган.

Чикрызов 1917 йил кузда Томскдаги Технология институтининг "Тоғ ишлари" факультетига ўқишга кирди. Инженер Чикрызов Геология бошқармасида 1928 йилдан 1942 йилгача узлуксиз ишлади. Юртимиздаги кўплаб бош сув омборлари Чикрызов таклиф қилган жойларда қурилган. 1940 йилдан қидирув ишларини олиб бордилар ва Загансойнинг Ангренда қуйиладиган жойида кўмир борлигини аниқлади. 1943 йил Оҳангарон водийсида кўмирни саноат усулида ишлаб чиқариш бошланган. 1944 йил "Қизил байроқ" ордени билан, 1946 йилда "Улуғ Ватан уруши меҳнати" ордени билан, 1950 йилда "Ленин" орденлари билан мукофотланган. 1957 йилнинг 19 январида Геология - минералогия фан доктори, профессор, Чикрызов ҳаётдан кўз юмди.

1967 йилда Ангрен шаҳрига Чикрызовнинг ёдгорлиги, 1970 йилда ёдгорлик устига геолог фигураси ўрнатилди.

Telegram|facebook
#маликалар_тарихидан

Умрини сўнгигача муҳаббатини тополмаган сарой гўзали 💔💔

Аёл шундай хилқатки, макру-ҳийласи билан ўнга оқаётган дарёни чапга йўналтиришга қодир. Хоҳ гўзаллик билан бўлсин, хоҳ назм билан. Назм оламида кўп ҳам маликалар меҳмон бўлавермайди. Аммо Зебунисо маликамиз бундан мустаснодир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг невараси Абу Зафар Муҳийиддин Муҳаммад Аврангзеб Оламгирнинг қизи Зебунисо бегим (1048 ҳижрий йил шаввол ойи) 1639 йил милодий, феврал ойида Деҳлида туғилган. Унинг насли ота тарафидан ҳам, она тарафидан ҳам Бобур подшоҳга бориб туташади.😌

Ақл ва идрокда тенгсиз, юксак шеърий истеъдод соҳибаси, назм мулкининг маликаси Зебунисо бегим ҳусну латофат ва малоҳатда беназир, фазилатда беқиёс бўлса-да, ўзининг 63 йиллик умри давомида ўзига муносиб, ҳамдард ёр топа олмади.💔

‼️БАТАФСИЛ ЎҚИШ:

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#келинлар_қўзғолони

Бу фильмдаги энг кулгили ва таъсирли лавҳалардан бири.👆👆👆

Озодликка чиққан шарқ аёлларини ҳокимият тепасига бошлаган ҳаракати акс этган. 😂

Барибир Соттига ўхшаб ўйнолмайсиз-да!🙃😇😂

Telegram|facebook
#президентлар_тажрибасидан

ПРЕЗИДЕНТЛАР ҲАМ ҲАЗИЛ ҚИЛАДИ😊

Президент Рейганнинг операция столидаги ҳазили

📕1981 йил 30 мартда
Рональд Рейганга қилинган суиқасддан сўнг президент ўпкасида ўқ билан касалхонага ётқизилган. 🤕

Операция столида ётган Рейган кислородли ниқобини ечиб ҳазиломуз тарзда шифокорларга "Умид қиламанки, сизлар ҳаммангиз республикачиларсиз", деган. 💁‍♂️

Либерал-демократик партия тарафдори бўлган жарроҳлардан бири унга ажойиб тарзда жавоб йўллаган: "Жаноб Президент, биз ҳаммамиз бугун республикачимиз! 🙆

Telegram|facebook
#тарихий_янгилик

⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилоятининг чегаралари ўзгартирилди


Telegram|facebook
#сайлов_яқин🙃

1988 йилда аҳоли сиёсатчилардан норози бўлиб, бир ҳайвон номини ёқлаб овоз беришган. Бу билан улар ўзгача, аммо даҳшатли маънони англатмоқчи бўлган.

Ўша ҳайвон (одамлардан кўп) 400 мингдан ортиқ овоз тўплаган. 😇

Бу давлат қайси ва қайси ҳайвонга овоз берилган?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат #Ҳикмат

«Доимо ҳаракатда бўлиш керак.
Чунки тўхтаганни ўтиргиси келади,
Ўтирганни ётгиси келади,
Ётганни ухлагиси келади.»

✍️Ал-Хоразмий

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#Оҳангарон
#Танга_қишлоғи

Мана бу фильм вилоятимизда олинганлигини биласизми?

Ҳозирги кун ёшларидан "салом бермайди" деб нолиймиз, ухлаган жойида уйғотиб салом берса қандай бўлади?! 😂😂😂

Яна ҳалироқ ўтиришамиз деса...🙃😂

Унинг эпизодида соддалик, қишлоқнинг самимиятини кўриш мумкин. Соғинганлар учун😍


Telegram|facebook
#адабий_ҳаёт
#янгилик

‼️ИЖОДКОРЛАРГА ТУҲФА

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан қурилган “Паркент ижод уйи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ижод аҳли учун жуда катта эътибор🔥


Бино замонавий андозалар асосида қурилган бўлиб, 152 ўринга мўлжалланган, 32 хонадан иборатдир. 2 гектар ер майдонида жойлашган иншоот очиқ ва ёпиқ сув ҳавзасига, кутубхона, ошхона, чойхона ҳамда 150 ўринли амфитеатрига эга.

🔻🔻🔻Тадбирда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожидин Саййид, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирлар меҳмон бўлишди.

💁 ҚУЙИДА ФОТОЛАВҲАНИ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН:

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўринг_фақат_йиғламанг

Сиз янги телефон, янги либос, замонавий техникани орзу қилганда👇

УЛАР ЭШИКДАН КИРГАН ҲАР КИШИНИ ОЛИБ КЕТИШИДАН УМИД ҚИЛАДИ...🥺

Онасини бутун умр кутиб яшайди у. Онаси олиб келганини билса ҳам, уни яхши кўриб кутаверади.😥

Ота-онасига меҳрибон бўлишни, уларга кийимлар олиб беришни, уларни боқишни истайверади. Бир болакайни боқишга арзимаган ота-онасини боқишни хоҳлайди мурғак дили ўксиганда ҳам.
💔

Болажон, қалбингни поклашга қандай куч топдинг, уларни кечира олишни кимдан ўргандинг? Ўзинг йиғлаб туриб, ёнингдагиларни юпатасан. Уни яқинлари келишига ишонтирасан.

Ўзингдан катта болалар билан талашасан, уларни ёмонлигини тан олишни истамайсан. Ҳис қиласан, улар келмаслигини, барибир умид қилаверасан.

Сендаги куч, сендаги қалб ҳеч кимда йўқ, кўзлари ҳеч кулмайдиган, юрт боласи!



Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик #дин_такомиллашуви

‼️ЧЕРКОВ ЎЗ ЎРНИНИ МАСЖИДГА БЎШАТИБ БЕРДИ!..

Чикагодаги катта черков Имом Бухорий ислом марказига айлантирилди.

Уни ўзбекистонликлар 700 минг долларга сотиб олган (Бу пулга тахминан 10 та Tahoe автомобилини сотиб олиш мумкин).🤔

👉Бинода масжид, кутубхона, ўқув хоналари, меҳмонхона, спорт зали, катта ошхона ва бошқа яна кўплаб қулайликлар ўрин олади.

Telegram|facebook
#бу_қизиқ
#дунё_қонунчилигидан

Англияда жонига қасд қилишга уринганларни энг даҳшатли жазо кутади. 🔥

Энг қизиғи ўлишни истаган инсон ҳам ўз мақсадига етади. Уни ўлимга маҳкум этишади. 😅
Бу қонун 1845 йилдан амалда.


Telegram|facebook
#қай_бири_тўғри

🔴 "Толибон" Афғонистонда мусиқани тақиқламоқда. Буни маданият вазири лавозимига даъво қилаётган, асли маданиятсизликка намуна бўладиган ҳаракат вакили айтиб ўтган.

“Исломда мусиқа тақиқланган...", - деди у интервьюсида.

‼️МУСИҚА ТИНГЛАШ МУМКИН ЭМАСМИ?

Мусиқани табиат пайдо қилган.
Қушларнинг сайраши, денгиз, дарё, шаршара овози, шамолнинг ташвишли увиллаши, дарахт баргларининг бир-бирига урилиб, қарсак чалиши, тонг шовқини шу каби ҳодисалар билан борлиқ жим туролмайди.

Мусиқа тарихини Форобий инсон нутқининг шаклланиш жараёни ва ҳиссиётлари б-н бевосита боғлиқ ҳолда, Ибн Халдун эса — ижтимоий тизимларнинг шаклланиш қонуниятларига асосланган холда тушунтиришган.

Мусиқа имкониятлари:
👉юнон олимлари — Пифагор, Платон, Аристотель
👉Шарқ мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Жомий, Навоий, Бобур, Кавкабий,
👉тасаввуф арбоблари — Имом Ғазолий, Калободий Бухорий
ва бошқалар томонидан юқори баҳоланган, шарҳланган, илмий тадқиқ қилинган.

🔺Мусиқани танлашни билиш керак холос!

Telegram|facebook
#савол #буни_билишингиз_керак

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

МУСИҚА ЭШИТИШ КЕРАКМИ?🤔

"Толибон" Афғонистонда мусиқани тақиқлади. Уларга кўра, мусулмонлар мусиқа тинглаши мумкин эмас. 🤨

‼️ТАСАВВУФ ОЛИМЛАРИ БУ ҲАҚДА НИМА ДЕЙДИ?
#Ҳикмат

"Қалб кўзи уйғоқ киши унча-мунчага қоқилмайди."

"Ибратлар шодаси" рисоласидан

Telegram|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#Ўткан_кунлар

Бундан 1 аср илгари Қодирий ҳаёли мана шу йўлларга Отабекни олиб келган. Ҳа, сиз юрган йўлда, балки қадамингиз турган жойда Отабек юрт дардида, ёр ишқида ўй суриб ўтгандир...

🔻Биз тақдим қилаётган лавҳада Отабекнинг хатоси тасвирланган. У асли отасини кўзига тик қарамайдиган даражада тарбияли, аммо одамларни қийнаш, давр зўрликлари уни отасига овоз кўтаришга ундайди👇
👇👇

Шу фильмдаги энг тасирли сўзларни сизга улашдик🔥

– Мен жаллод фарзанди эканлигимни билмай юрган эканман?

– Ножўя гапларни ихтиёр қиляпсан, ўғлим?

– Бу билан халқ бошига қанча мусибат солдингиз...

– Нега ҳар бир нарсага етган ақлинг, шунга келганда оқсайдур?
Нега ёнган юрагимга сен ҳам яна заҳар сочасан? 💔💔💔


Telegram|facebook