ҚИЗИЛ МОЗОР
⚡️Бекобод тумани Тақачи қишлоғидаги эски мозористон ҳудудида ҳайратомуз Қизил мозор мақбараси бор. Мақбара ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, ҳаёт шафқатсизликларига қарама-қарши ўлароқ, илоҳий муҳаббат сир-синоатлари билан уйғундир. Балки, шунинг учун ҳам бу ерда яшаб, мақбара ҳудудини озода ва покиза сақлаш билан машғул бўлган кишилар ҳар сафар шу кўҳна тарих ҳақида ҳикоя қилганларида уларнинг юзларида ўзгача нур балқиб, қалбларида ҳис-ҳаяжон туғён урар...
🔘XVI аср. Бу давр осмонида энг ёруғ юлдуз бўлиб порлаган буюк сиймо – ҳукмдор, шоир, маърифатчи, этнограф, нозик ҳис ва қайноқ қалб эгаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур эди. Душманлар, жаҳолатпарастлар қувғинига учраган, адоғи йўқ кенгликларда дарбадар қолган, бир пайтлар ўзининг буюк аждоди Амир Темурга қарашли бўл¬ган поёнсиз тоғ-тошларни кезган Бобур безовта руҳига қўним, аламзада қалбига сокинлик изларди. Пировардида унинг бу орзулари олис ҳинд ўлкасида мустажоб бўлди.
▪️Ҳозирги Тақачи қишлоғи ўрнида юз берган қақшатқич жанг чоғида бир келишган ёш аскар Бобурнинг эътиборини тортди. У жасорат ва маҳорат билан чиройли жанг қиларди. Аммо, жанг охирлаб қолганда, хушрўй аскар оғир жароҳатланди. Уни авайлаб, ерга ётқизишди. Қонга беланган қалпоғини бошидан олишди. Шу пайт унинг узун, қоп-қора зулфлари атрофга ёйилди. У Бобурни чин муҳаббат билан севиб қолган ҳинд қизи эди. Бу воқеадан ғоят таъсирланган Бобур қандай бўлмасин бу фидойи қизнинг ҳаётини сақлаб қолишни буюрди. Афсуски, бунинг иложи бўлмади. Ҳинд гўзали Бобурнинг қўлларида жон берди. Ҳукмдор қаттиқ қайғу таъсирида буйруқ берди: "Жасур қиз ҳалок бўлган жойда мақбара қурилсин... Бир кечада!"
🔺Тонг бўзара бошлаганда, ҳалок бўлган жангчилар дафн этилган жойда катта гумбазли мақбара салобат билан қад ростлади. Бу ҳинд қизига аталган дахма эди. У тонг ғира-ширасида тунд ва совуқ кўринарди. Бироқ, қуёш чиқиши билан мўъжиза юз берди гўё. Офтоб нурлари мақбара гумбази ва деворларида жило бера бошлади. Дахма ёришиб, гўё тирик жондек, рангини ўзгартирди. Қуёш нурида унинг деворлари пушти-қизил рангга кирди. Ҳайратда қолган жангчилар "Қизил, қизил мақбара! Қизил мозор!" деб бақира кетишди.
📌Қизил мозор атамаси шу тарзда бир умрга халқ тилига кўчди ва сингиб кетди. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш жоиз. "Қизил" сўзида "гўзал" деган маъно ҳам бор. Ҳар ҳолда, Қизил мозор тарихи кўнглига яқин кишилар буни ички туйғу билан ҳис этишади. Бу ер холис ва покиза, ҳеч нарса талаб этмайдиган улуғ муҳаббат соҳибаси хотирасини одамлар ёдига солиб турадиган муқаддас қадамжога айланди. Оддий ҳинд қизининг моҳир ҳукмдорга нисбатан соф муҳаббати рамзи бўлиб қолди. У шу муҳаббатни деб жангчи бўлди ва боқийликка дадил қадам қўйди.
✅Афсонанинг тафсилоти шундай. Кейинчалик бошқа афсоналар ҳам тўқилди. Жумладан, бу ерга буюк саркарда дафн этилган деган гап ҳам бўлди. Аммо, бу афсоналар қанчалик кўп ва ранг-баранг бўлмасин, улар заминида инсоний муҳаббат, буюк жангчиларнинг қаҳрамонлиги, шон-шуҳрати, умрбоқийлиги ва садоқати мужассам.
‼️Қизил мозор XVI аср архитектура ёдгорлиги бўлиб, давлат муҳофазасига олинган. Бу – жуда гўзал ёдгорлик. Унда сокинлик, боқий ором ва албатта, замон нафаси ҳукм¬рон. Бу ерда битмас-туганмас, мафтункор ва ҳаётбахш куч – улуғ муҳаббат намоён. Бир неча асрдирки, сон-саноқсиз зиёратчилар ва маҳаллий аҳоли, жумладан, тақачиликларнинг ўзлари ҳам айнан шу буюк куч – соф инсоний муҳаббат тимсоли қаршисида тиз чўкиб, ҳурмат бажо келтирмоқдалар. Улар халқ орасида боқий яшаб келаётган, одамларни садоқатга ундовчи бу афсонани авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдириб келмоқдалар. Зеро, у ҳаётнинг ўзи каби боқийдир.
@tarix_chorrahasida

#расмий_муносабат
"Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?" сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда блогер “Сирожиддин медиа” томонидан “Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?” сарлавҳаси остида видео жойлаштирилди. Видеода Пискент туманидаги “Бўғзиён ота” зиёратгоҳидаги эҳсон қутиларига тушаётган пуллар қаерга сарфланаётганига қизиқиш билдирилган.
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов ва бошқарма ходимлари томонидан ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди.
"Бўғзиён ота" зиёратгоҳи маданий мерос объекти бўлиб, диққатга сазовор жой ва археология ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 846-сонли қарори билан миллий рўйхатга олинган.
2021 йилнинг 17 август санасида ушбу жой Тошкент вилояти Маданият бошқармаси балансидан Маданий мерос бошқармаси балансига олинган ва ўтган даврдан 2021 йилнинг охирига қадар 219 миллион сўм эҳсон пуллари кирим бўлган. 2020 йил давомида қанча тушум бўлгани ва қай мақсадда сарфлангани юзасидан бошқармада ҳеч қандай маълумот йўқ. Лекин маданий мерос рўйхатига олинган кундан бошлаб тушган эҳсон пуллари зиёратгоҳда аввалдан ишлаб келаётган аҳоли вакиллари, маҳалла ҳамда Маданий мерос бошқармаси ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан кирим қилиниб келинмоқда.
Эҳсон пуллари инкассация қилиниб,.банкка топширилади. Пулларнинг кирим-чиқими ишчи гуруҳ назоратида бўлиб, мақсадли сарфланиши бўйича аниқ ҳисоботлар мавжуд.
Эслатиб ўтиш жоизки, видео орқали мурожаат қилган шахсга нисбатан жорий йилда эҳсон пулини ўғирлагани учун маъмурий жарима қўлланилган.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар асосланган ҳужжатларга кўра тақдим қилинади.
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.

#тарих_ва_биз
БОБУР ТОШКЕНТДА БЎЛГАНМИ?
🔘Заҳириддин Бобурнинг Тошкентга сафари бўйича унинг хон билан қайси масалада кенгроқ музокара олиб борганлиги ҳақида маълумот жуда кам. Шунга қарамасдан, ҳар ҳолда, Тошкент хонлиги учун Шайбонийхоннинг ҳам, Аҳмад Танбалнинг ҳам душманона муносабати аниқ бўлса керакки, Бобурнинг хонга берган маслаҳати асосида хонликка қарашли Пскент ва Сомсийрак атрофида мудофаа чоралари кўрилганлиги ёш Бобурнинг ҳарбий стратегик қарашлари ўша пайтда шаклланганлигидан дарак беради.
📌"Тошкандта келиб бот-ўқ Султон Аҳмад Танбалнинг устига Андижонға черик торттилар. Кандирлик добонининг йўли билан мутаважжиҳ бўлдилар. Оҳангарон жулғаси ета кичик хонни ва мени илгаррак айирдилар", дейди у "Бобурнома"да.
▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Telegraph
Тошкент Бобур тақдирида
Заҳириддин Бобурнинг Тошкент шаҳрига доир қарашлари унинг тож-тахт учун кураш ва яшаш даври билан бевосита боғлиқ. "Бобурнома"даги 1502-1503 йиллар воқеалари тасвирида жами 21 марта Тошкент номи зикр этилади, фақат икки марта 1510 ва 1528 йиллар воқеалари…
Forwarded from Madaniy meros agentligi (...)
Madaniy meros agentligining logotipini ishlab chiqish bo‘yicha tanlov natijalari e'lon qilindi.
Ovoz berish jarayonida umumiy 2 mingga yaqin inson ishtirok etdi.
➡️ batafsil
__________________
Объявляем о завершении этапа голосования организованного конкурса по созданию логотипа Aгентства культурного наследия. В общем, в голосовании приняли участие около 2 тысяч человек.
➡️ подробнее
@madaniy_meros_uz

#тарих
ҲОНҚА КЎҲНА ШАҲРИ
🔘Ҳонқа кўҳна шаҳри – Тошкент воҳасининг энг қадимги ва энг йирик қолдиқларидан ташкил топган шаҳар ҳисобланиб, эрамиздан аввалги IV охирларидан XII асргача бўлган даврни ўз ичига олади.
🔺Унинг биринчи пойтахти Чача бўлиб, бу харобалар 70 км. Тошкентдан ғарби-шарқгача, чап соҳилдан кўҳна Оҳангарон ўзанигача чўзилиб кетганди.
📌Шоҳруҳия археологик ёдгорлигидан тахминан 8 км. Шимолий-шарқ қадимий карвон йўли устида жойлашган. Қадимий Хитой ёзма манбаларида Битан (Битян), ўрта асрларда Харашкат номлари билан юритилган. Қанғ давлатининг пойтахти бўлган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
✨Ушбу тўйлар ҳозир тарихга айланган. Бугун барчамиз ким ўзарга тўйлашишга ўтганмиз. Аммо ёши катталар ҳамон ўша ҳовлиларда ўтадиган, ортиқча ҳашамлардан холи тўйларни яхши эслашади, қўмсашади.
🤗1991 йиллардаги ўзбегим тўйлари

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МУЗЕЙДА ПАБЛО ПИКАССОНИНГ 12 ТА АСАРИ САҚЛАНАДИ, УЛАР ҚАНДАЙ КЕЛИБ ҚОЛГАН?
📌ХХ асрнинг машҳур рассомларидан бири модернист Пабло Пикассонинг асарларини ўз фондида сақлаб келаётган музейлар сони дунёда саноқли.
🔘Ўзбекистон давлат санъат музейи ана шундай ноёб асарларни узоқ йиллардан буён ўз фондида сақлаб келмоқда. Хусусан, Пабло Пикассодан мерос қолган 2880 та асарнинг 12 та асл нусхаси Ўзбекистонда сақланади. Хўш, Пикассо меросининг бебаҳолиги нимада, бундай ноёб асарлар Ўзбекистонга қандай келиб қолган?
БАТАФСИЛ

Uza.uz
Ўзбекистондаги музейда Пабло Пикассонинг 12 та асари сақланади, улар қандай келиб қолган?
БИР ЭКСПОНАТ ТАРИХИ
#фаолият
Чирчиқ шаҳар тарихи музейига МИСР Араб Республикасидан делегация ташриф буюрди ва музейдаги экспонатлар билан танишишди.
Жараёндан лавҳа.
@tarix_chorrahasida
Чирчиқ шаҳар тарихи музейига МИСР Араб Республикасидан делегация ташриф буюрди ва музейдаги экспонатлар билан танишишди.
Жараёндан лавҳа.
@tarix_chorrahasida
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
☑️ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–754, 15.02.2022 й.) билан Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:
● такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
● кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
● бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
➡️ Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
⚖️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
🔰 Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретрофильм
❗️«Мен ўзга сайёраданман!»
🛸Яхши ишлар қилиш учун ўзга сайёрадан, ўзга дунёдан, ўзга давлатдан бўлиш шарт эмас. «Яхши» ишлар қилиш учун «яхши» қалбга эга «яхши» инсон бўлиш керак... Яхшиликлар қилиш керак...
Ана шунда «герой» ҳам бўлади. Ана шунда «депутат» ҳам бўлади. Ва ана шунда «кетмон ҳам учади»😊

🔹Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейига ҳудуддаги Кончилик касб-ҳунар мактаби талабалари келишди. Улар музей тарихи билан қизиқди, бу ҳақдаги ўзини саволлари билан мутахассисларга мурожаат этиб, улардан атрофлича жавоб олишди.
▪️Музейдаги қадимий осори атиқалар, шаҳар тарихини акс этган ашёлар уларда катта тассурот қолдирди.
📌- Ушбу ёдгорликларни томоша қилар эканмиз, Олмалиқ шаҳрининг ўтмишига саёҳат қилгандек бўлдик, дейди улар.
⚡️Ёшлар ана шундай тассуротлар билан қайтишди. Айтинг-чи, ҳурматли ота-оналар, Сиз фарзандларингизни қачон музейга олиб боргансиз?