Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#тарих_ва_биз

БОБУР ТОШКЕНТДА БЎЛГАНМИ?

🔘Заҳириддин Бобурнинг Тошкентга сафари бўйича унинг хон билан қайси масалада кенгроқ музокара олиб борганлиги ҳақида маълумот жуда кам. Шунга қарамасдан, ҳар ҳолда, Тошкент хонлиги учун Шайбонийхоннинг ҳам, Аҳмад Танбалнинг ҳам душманона муносабати аниқ бўлса керакки, Бобурнинг хонга берган маслаҳати асосида хонликка қарашли Пскент ва Сомсийрак атрофида мудофаа чоралари кўрилганлиги ёш Бобурнинг ҳарбий стратегик қарашлари ўша пайтда шаклланганлигидан дарак беради.

📌"Тошкандта келиб бот-ўқ Султон Аҳмад Танбалнинг устига Анди­жонға черик торттилар. Кандирлик добонининг йўли билан мутаважжиҳ бўлдилар. Оҳангарон жулғаси ета кичик хонни ва мени илгаррак айирдилар", дейди у "Бобурнома"да.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@tarix_chorrahasida