#фаолият
ҚАРОР ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА
Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5150-сонли Қарор ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Аждодларимиздан мерос қолган бой, бебаҳо қадимий ёдгорликни асраш, тиклаш билан боғлиқ вазифалар бажарилмоқда.
Куни кеча вилоят Маданий мерос бошқармасида ўтган йиғилишда қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, вилоятимизнинг нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, қадимий ёдгорликларимизни асраб-авайлашда барча бирдек масъул эканлигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.
@tarix_chorrahasida

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун қандай маъмурий жавобгарлик бор?
📹«Ренессанс ТВ» телеканалида айнан шу ҳақида маълумот берилди.
@tarix_chorrahasoda

Тарих тилга кирганда
Ангрен шаҳар тарихи музейидаги жуда қадим тарихга эга бўлган ноёб экспонатлар музейга ташриф буюрувчиларнинг жуда катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Айниқса, кўргазмадаги турли даврларга оид археологик топилмалар диққатга сазовордир. 2021 йилнинг июль ойида таниқли археолог Сервер Ашировнинг меҳнат фаолияти, изланишлари ва илмий тадқиқотлари самараси ўлароқ йиғилган ёдгорликлари (4491та) Ангрен шаҳар тарихи музейига тортиқ этилган бўлиб, ҳозирда бу археологик буюмлар, музейга кирувчиларни беихтиёр мулоҳазага ундамоқда.
Ўз даврининг тарихи, маданияти ва ҳунармандчилигини ёритиб берувчи бу ноёб топилмалар орасида Кушонлар даври, мусулмон тангалари ва Темурийлар даврига оид тангалар ҳамда X асрга оид бронза чироқ бўлаклари, аёллар тақинчоқлари, узуклар, тўкалар(пряжка), урчуқлар(пряслица) ва бир қанча металл буюмлар, муаллиф томонидан қирма услубда ишланган ёзув ёки символлар туширилган сопол идиш бўлаклари (фрагмент) экспозиция тарихини янада бойитиб турибди.
Ҳозирги кунда музей ходимлари томонидан бу ноёб дурдона санъат асарларини ҳужжатлаштириш, ҳисобга олиш билан бир вақтни ўзида илмий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Юртимиз тарихидан сўзловчи бу ноёб топилмаларни келажакда реставрация қилиш, тозалаш режалаштирилмокда.
Муқаддам Бекмурадова.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Ўзбекистондаги барча қадимий ёзма манбаларнинг каталоглари, электрон базалари ва ягона реестри шакллантирилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров маълум қилди.
📲 Қайд этилишича, интернет тармоғида юртимиз алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси ҳақидаги илмий- маърифий портал ва унинг мобил иловаси тайёрланиб, ишга туширилади.
🔰 Қўлёзмаларни сақлаш ва тадқиқ этиш билан шуғулланувчи илмий ходимларнинг ва реставраторларнинг ҳар йили нуфузли хорижий музей ва лабораторияларда, архив фондларда малака ва тажриба ошириши йўлга қўйилади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги раҳбарлари маъқулланди
2022 йил 18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Шундан сўнг депутатлар Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

⚡️⚡️⚡️
ЭРТОШ БАҒРИДАГИ МЎЪЖИЗАЛАР
❓Оҳангарон дарёсининг ўнг ирмоғидаги қишлоққа борганмисиз? Ҳеч бўлмаганда Эртошсойнинг бетакрор табиати, меҳнаткаш халқи, меҳмондўст одамлари ҳақида эшитгандирсиз?
📌Бу қишлоқнинг ўзи бир олам, одамлари бир олам. Бормаган бўлсангиз ҳозироқ тараддудни бошлайверинг! Худди Шоҳимардон тоғларини эслатувчи бу жаннат гўшани бир зиёрат қилинг.
▶️БАТАФСИЛ

Telegraph
Эртош бағридаги мўъжизалар
Оҳангарон дарёсининг ўнг ирмоғидаги қишлоққа борганмисиз? Ҳеч бўлмаганда Эртошсойнинг бетакрор табиати, меҳнаткаш халқи, меҳмондўст одамлари ҳақида эшитгандирсиз? Бу қишлоқнинг ўзи бир олам, одамлари бир олам. Бормаган бўлсангиз ҳозироқ тараддудни бошлайверинг!…
⚡️⚡️⚡️⚡️
Экзюперининг қўлёзмаси ва «Кичкина шаҳзода» учун нашр этилмаган расмлари биринчи марта Парижда намойиш этилди.
@tarix_chorrahasida
Экзюперининг қўлёзмаси ва «Кичкина шаҳзода» учун нашр этилмаган расмлари биринчи марта Парижда намойиш этилди.
@tarix_chorrahasida
#Ана_бўлмаса
⚡️Қабристон мафияси – зиёратгоҳга кўз тутганлар кимлар эди?
🔺Айтишларича, қабристон эҳсон қутиларига тушган пулларни ўмарадиган гуруҳлар пайдо бўлганмиш. Улар зиёратгоҳдан тушаётган жарақ-жарақ пулдан воз кечолмай, блогер ёллаб, арзу ҳол қилишмоқда.
🔹Вазият назоратга олинганидан норози бўлаётган "қабристон мафияси" уялмай жой талашмоқда. Тарафкашлар - ўғил, ота, хотини ва ҳоказо. Нега шундай? Нега охират уйида ҳам шундай машмашалар?
🎞Видеони кўриш
📖Мақолани ўқиш

#ОАВ_ва_биз
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ходими Баҳодир Ашуровнинг зиёратгоҳлар ҳақидаги мақоласи чоп этилди.

2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
✅БАТАФСИЛ
@tarix_chorrahasida
✅БАТАФСИЛ
@tarix_chorrahasida
Uza.uz
2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
⚡️Кун тарихи: 21 февраль - Халқаро она тили куни
⚠️Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи, урф-одатини акс эттирувчи кўзгудир.
🔸Она тилини муқаддас билиб яшаган халқ тараққий этади, ундан мосуво бўлган миллат ўз тарихи ва келажагидан узилиб, таназзулга юз тутади.
🔺Тилларнинг яшаши миллатнинг маданияти, урф-одати, расм-русумлари сақланиб қолишини англатади.
☑️Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Шунинг учун она тилимиз – ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-еътиборини юксалтирайлик, ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашайлик.

#ғалатимузейлар
Шоколад музейи
🔘Дунёда турли хил экспонатлар, санъат асарлари ва асосан маданий қадриятларни намойиш этадиган кўплаб музейлар бор. Бироқ ноодатий музейлар ҳам мавжуд бўлиб, уларда меҳмонлар оддий санъат асарларини эмас, ажиб нарсаларни топадилар.
🔺Кёлнда “мазали” музей ҳам шунақа музейлар жумласидан. У шоколад музейи. Экспозициялар европаликлар какао ловиясини қандай қилиб кашф этгани ва ундан нималар келиб чиққанлиги, фабрикаларда шоколад ишлаб чиқарилиши, унинг навлари ва ҳаттоки шоколаддан қандай идишлар тайёрлаш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
@Tarix_chorrahasida

ЎзМУда XIII - XIX асрларга оид баҳоси деярли 3 млрд сўмлик асарлар ўғирланган
XIII-ХV асрларда ёзилган ўнлаб нодир қўлёзмалари ЎзМУ кутубхонасидан йўқолганлиги ҳақида хабар чиқарилган.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилди.
Ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII - XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд. сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон - торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.