FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҲАРОМ МОЛДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
#ҳалол_ҳаром

554-CАВОЛ: Ҳаром пулнинг миқдори аниқ бўлса, ўша пулни бисотимдан чиқариб ташласам, ҳаромдан қутулган бўламанми? Ҳалол билан ҳаром пул бир ҳамёнда бўлган пайти олган нарсаларим шу чиқариб юборилганимдан кейин менга ҳалолга ўтадими, ишлатсам бўладими? Ҳаромдан шу тариқа покланиш мумкинми? Ўзим чет элда студентман, агар олган нарсаларим ҳам ҳаром ҳукмида бўлса буни ётоқхонадаги бошқа студентларга тарқатиб юборсам бўладими? Савоб умид қилмасдан? Илтимос, батафсил жавоб беринглар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳаром молнинг миқдори аниқ бўлса, ўша миқдорни ўз эгаларига қайтариш билан покланади. Агар эгалари аниқ бўлмаса ёки эгаларига қайтариш имкони бўлмаса, молнинг эгалари номидан савоб умид қилмай муҳтож ва мискин кишиларга садақа қилиш орқали покланади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:

ويجب عليه تفريغ ذمته برده الي اربابه ان علموا والا الي الفقراء (منحة الخالق علي البحر الرائق2ج205ص)

“Ноҳақ олинган молни эгалари маълум бўлса, ўз эгаларига қайтариш билан, аксинча бўлса фақир ва мискинларга тарқатиш билан зиммани поклаш вожиб бўлади” ("Минҳатул Холиқ" китоби).

Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки Ҳанафий уламоларнинг наздида ҳақни ўз эгаларига қайтариш билан хотиржам бўлинмайди. Аксинча, ҳаромдан мол топгани учун тавба қилиб, истиғфор айтиб юриши лозим бўлади (“Ихтилофул аимма фи масоилил муҳимма” 35-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
Жума айёми муборак бўлсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҒАЙРИДИН ОНАМГА ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛИШИМ КЕРАК?
#ота_онага_муносабат

555-CАВОЛ: Мени онам Исломдан бошқа динга эътиқод қилади. Шундай бўлса ҳам мен уларни ҳурмат қилишга мажбурманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, агарда Сизнинг волидангиз залолатда бўлсалар ҳам, гарчи ширкда бўлсалар ҳам Сиз у кишига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради:

أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ (14) وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلَى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا

“Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир” (Луқмон сураси, 14-15-оятлар).

Асмо бинти Абу Бакр разияллоҳу анҳонинг оналари мушкира бўлган пайтида қизини соғиниб, уни кўриш учун Маккадан Мадинага келади. Шунда Асмо Набий алайҳиссаломдан онасига қандай муомалада бўлиши кераклиги ҳақида сўраганда У зот силаи раҳм қилишга буюрганлар.

Демак, она залолатда бўлса ҳам, фарзанд унга силаи раҳм қилиши, дунёвий ишларда яхшилик қилиб, моддий ёрдам қилиб, яхши гапириб, ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиши керак экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#Эслатма
#Огоҳлантириш

Шариатимизга кўра ёши кекса ёки бемор киши тик туришга қодир бўлса, ўтириб намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки тик туриш намознинг фарзларидан биридир. Усиз намоз қабул бўлмайди.
Агар киши тик туришга қодир бўлмаса, курсида ўтириб намоз ўқиши ҳам жоиз эмас. Балки, узрли киши ерга ўтириб намоз ўқиши даркор. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у Зотдан кейинги даврларда ҳам узрли киши курсига ўтириб эмас, ерга ўтириб намоз ўқиган. Қолаверса, аксар ҳолларда курсига ўтирган киши ерга сажда қила олмайди. Ваҳоланки, ерга сажда қилиш намознинг асосий рукнларидан бири бўлиб, унга қудрати етган киши албатта уни адо этиши лозим. Бу ҳақда аввал ҳам алоҳида фатво эълон қилинган эди.

Муҳтарам азизлар! Намоз динимизнинг устинидир. Уни мукаммал адо этилишида эътиборли бўлайлик!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ
#зикр

556-CАВОЛ: Намоздан кийин 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта “Алҳамдулиллаҳ” ва 33 марта "Аллоҳу акбар" деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).

Бизнинг юртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ПЕШИН НАМОЗИНИ 12:30 ДА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пешин намозини масжидда бўлганимизда соат 13:10 да ўқиймиз. Аммо базида иш билан бўлиб узоқ сафарда юрганимизда пешин намозини 12:30 да ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешинни 13:00 га яқин ўқиш фақат бизнинг юртларда урф бўлган. Аслида пешин вақтининг кириш вақти фаслларга қараб ўзгариб туради. Масалан, шу кеча кундузларда пешиннинг вақти Тошкент вақти билан 12:15 лардан бошланади. Ёзда эса, 13:00 га яқинлашади.

Демак, намозни жамоат билан ўқиш фазилатли эканини таъкидлаган ҳолда, зарурат бўлса, пешинни вақти киргандан кейин ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲИЖОМА ҲАҚИДАГИ ШАРЪИЙ КЎРСАТМАЛАР
#тиббун_набавий

557-CАВОЛ: Ҳижома – қон олдириш ҳақида, унинг фазилати, самараси ва қонун қоидалари ҳақида батафсил тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижоманинг фазилати борасида кўплаб саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

إن أمثل ما تداويتم به الحجامة

“Сизларнинг энг яхши муолажангиз — ҳижома қилдиришдир”, деганлар (Имом Термизий “Шамоил”да ривоят қилган). Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إن كان في شيء مما تداوون به خير ففي الحجامة

“Агар сизлар даволанаётган айрим нарсаларда хайр бўладиган бўлса, бу ҳижомададир”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можалар ривояти). Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда:

ما مررت ليلة أسري بي بملأ من الملائكة إلا كلهم يقول لي: يا محمد عليك بالحجامة

“Исро кечаси қайси бир фаришталар жамоаси олдидан ўтган бўлсам, уларнинг ҳар бири “Эй Муҳаммад, ҳижомага аҳамият бергин”, дер эди” дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).

Ҳадисдан кўриниб турибдики, малоикалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижомани тавсия қилишган. Имом Абу Довуднинг “Сунан”ларида ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлари ва икки кураклари орасидан ҳижома қилдирардилар ва: “Кимки қон олдириб юрадиган бўлса, касалликдан даволанмаса ҳам бўлаверади” дердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларидан ва икки кураклари орасидан ҳижома қилдирганлар. Инсон касаллик безовта қилаётган жойдан ёки ҳожат бўлса бошқа жойидан қон олдириши мумкин.

Ҳижома қилишни бугунги кун медицинаси ҳам эътироф этмоқда. У турли касалликлар, жумладан, қон қуюлиши сабабли ҳосил бўладиган тиқилишларда, шамоллаш, нерв тўқималардаги оғриқларда, тўсатдан санчиқ бериб оғрийдиган ҳолатларда, ҳолсизлик ва эринчоғлик касалликларида ҳамда хотира пасайиши каби шикоятларда жуда катта манфаат бериши ўз тасдиғини топган.

Ҳижома қилдириш ўта тўқлик ҳолатида ҳам очлик ҳолатида ҳам тўғри келмайди. Ҳижоманинг энг фойдаси кўпроқ бўладиган кунлар қамарий ойнинг ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунларидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

من احتجتم لسبع عشر وتسع عشر وإحدى وعشرين كان شفاءً من كل داء

“Ким ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунларида ҳижома қилдирса, барча дардларга шифо бўлади” деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Ҳижомани соҳанинг устаси, моҳир табиб олиб бориши зарур. Ишлатиладиган ускуналарнинг ҳаммаси стерилланган ҳолатда бўлиши шарт. Агар белгиланган вақтидан бошқа вақтда қон олдирилса, акс натижалар бериши ёки бошқа касалликларга сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
АСР НАМОЗИНИ БОШЛАГАНДА ШОМ ВАҚТИ БЎЛИБ ҚОЛСА, НИМА ҚИЛИНАДИ?
#намоз_вақти

558-CАВОЛ: Бир одам ухлаб қолди, уйқудан туриб таҳорат олиб Аср намозига киришди. Шу вақтда шом намозига азон айтиб қолди. Шундай вазиятда нима қилинади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аср намозининг вақти – ҳар бир нарсанинг сояси (заволдаги соядан ташқари) ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан токи қуёш ботгуничадир. Аср намозини қуёшнинг нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир.

Киши бугунги Аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди (“Фатҳу бабил иная” китоби).

Агарда сиз Аср намозини ўқишга қуёш ботишидан аввал киришиб, қуёш ботаётган вақтда ёки ботганидан сўнг тугатган бўлсангиз, бу намозни қайта ўқиш шарт эмас. Лекин аср намозини бу вақтгача кечиктириб ўқиш макруҳ бўлгани учун, эртароқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
АЁЛ КИШИНИНГ БЎЙНИ ҲАМ АВРАТМИ?
#ҳалол_ҳаром #аёллар

559-CАВОЛ: Бошимизга рўмол, устимизга кўйлак иштон кийиб юрамиз. Фақат бўйин қисми очиқ туради. Бўйин ҳам аёллар аврати ҳисобланадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ўранганида икки қўлининг кафтини ва юзини очиб юриши жоиздир. Лекин бундан бошқа аъзоларини, жумладан бўйнини ҳам сатр қилиши, бегона кўзлардан тўсиши лозим бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:

قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқа аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар" (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
"ЖОРИЯ ҲАДИСИ"НИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ақида #ҳадис

560-CАВОЛ: Бир ўртоғим билан баҳслашиб қолдим. Унинг айтишича Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир аёлга "Аллоҳ қаерда?", деб сўраганларида у "Аллоҳ осмонда", деган экан. Мен "Бу ҳадисни илмли кишилардан сўраб олиш керак, Аллоҳ осмонда деб бўлмаслигини эшитган эдим", дедим. Саволим шуки, шунақа ҳадис борми? Агар бўлса, уни қандай тушунилади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муовия ибн ал-Ҳакам ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз жориялари ҳақида сўраб: Эй Аллоҳнинг Расули уни озод қилайми?, дедим, дедилар. У зот: “Уни (ҳузуримга) олиб кел”, дедилар. Бас, уни у зотга олиб келдим. У зот унга қарата: “Аллоҳ қаерда?” дедилар. У: Осмонда деди. У зот: “Мен кимман?” дедилар. У: “Сиз Аллоҳнинг расулисиз”, деди. У зот: “Уни озод қил, у мўминадир”, дедилар”.

“Жория ҳадиси” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳадиси шарифни илмий омонатдорлик ила ўрганиб чиқсак, уларнинг даъволари пуч экани маълум бўлади.

🔹Биринчидан: Ушбу ҳадис матни ровийлар томонидан турли фарқлар билан ривоят қилинган. Буни биринчилардан бўлиб, Имом Баззор ва Имом Байҳақий каби буюк муҳаддислар айтиб, ундан огоҳлантирганлар. Чунки матнида турли ўзгаришлар билан ривоят қилинган бундай ҳадисни “музтариб” ҳадис дейилиб, уни бирор масалада ҳужжат қилиб келтириб бўлмайди. Чунки бошқа ривоятлар ўша чўрининг кимлиги, хожасининг исми ва бошқа жиҳатларида катта фарқлар билан нақл қилинган.

🔹Иккинчидан: Айнан салафийлар далил қиладиган лафз ҳам тўртта саҳиҳ манбада тўрт хил зикр қилинган. Имом Аҳмаднинг ривоятида юқоридаги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Аллоҳ қаерда?”, деган саволлари ўрнида ўша чўрига қарата: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлари зикр қилинган (Аллома Нуруддин ал-Ҳайсамий “Мажмауз завоид”да саҳиҳ эканини таъкидлаган).

Имом Насоийнинг ривоятида эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Роббинг ким?”, деганлари, у: “Аллоҳ” деб жавоб бергани, ривоят қилинган.

Имом Молик Муваттода Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ р.а.дан саҳиҳ санад билан келтирилган бошқа ривоятда ҳам: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у чўрига:

«أَتَشْهَدِينَ أنْ لَا إلـٰهَ إلَّا الله؟»

“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлар.

Аҳли сунна уламолари ушбу ривоятлардан энг мўътабари “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деган ривоятдир. Чунки кишининг мўмин эканини аниқлаш Аллоҳнинг қаердалигини сўраш билан эмас, балки У Зотнинг ваҳдониятига имон келтирганини сўраш билан аниқланиши маълум ва машҳур. Агар “Аллоҳ осмонда” деган сўз иймонга далил бўлса, бугунги кунда Худо осмонда деб эътиқод қиладиган ғайридинларни ҳам мусулмонлар дейилиши лозим бўлиб қолади.

🔹Учинчидан: “Аллоҳ қаерда?” деган саволнинг маъноси, Аллоҳ таолонинг улуғворлиги, олийлиги ва қадрининг буюклиги тўғрисида эътиқодинг қандай?, деб тушуниш ҳам мумкин. Чунки араб тилида (ҳатто ўзимизнинг она тилимизда ҳам) баъзан “қаерда?” деган савол “мавқе, мартаба, қадр-қиммат” тўғрисидаги савол учун ҳам ишлатилади. Масалан: “Тупроқ қайдаю, юлдуз қайда?!” дейилади. Яъни, бу билан юлдузнинг мавқеъи тупроқдан анча баланд экани назарда тутилади. Икки шахс ўртасидаги фарққа “Иккисини ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор”, дейилади. Бу билан мавқеъ, қадр қиммат назарда тутилади. Ҳаргиз бунда макон, жойлашилган ўрин назарда тутилмайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таоло ҳақида шундай эътиқод қиламиз: Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Унга вақт ҳам замон ҳам жорий бўлмайди. Агар кўнглимизга “Аллоҳ қаерда” деган савол келадиган бўлса, иймон ва ихлос билан: “Бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган. Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган. У зот замонлару маконлар йўқ пайтда қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандайдир”,- деймиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
Жума айёми муборак бўлсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР ҚУЁН ГЎШТИ ЕЙИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?
#ҳалол_ҳаром #аёлларга_оид

561-САВОЛ: Келиним уч ойлик ҳомиладор. Одамлар орасида “ҳомиладор аёл қуён гўшти еса, фарзанди қуён тиш ёки оғзи қуёнларники каби туғилади” деган гап юради. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомиладор аёл қуён гўшти ейиши жоиз эмаслиги тўғрисидаги гап-сўзлар асоссиздир. Бу борада бирорта ҳадис ёки ишончли ривоятлар мавжуд эмас.

Муҳаддис Имомлардан бири аллома Абдурраззоқ ўзларининг асарларида нақл қилишларича Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларга қуён гўштини истеъмол қилишга буюрганлар. Ҳатто Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларида қуён гўшти истеъмол қилингани, қуён гўшти емай ўтирган одамга нафл рўзасини бузиб бўлса ҳам унинг гўштидан истеъмол қилишни буюрганлар. Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарларида қуён гўштини фойдали доривор гўштлар рўйхатида келтирганлар.

Хуллас, диний жиҳатдан ҳам, тиббий жиҳатдан ҳам қуён гўштини ҳомиладор аёллардан ман қилишга асос йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
САВОЛИМ УСТАЧИЛИК ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саволим устачилик ҳақида. Бир инсон 60 000 минг сўмдан кафeл ишни олса ва усталарга “60 000 минг сўмдан мeн шу ишни олдим сизларга 40 000 минг ёки 45 000 минг сўмдан бeраман” дeб айтиб шу ишни устани розилигини олиб ишни бeрса, оладиган 15 000 минг сўм пули ҳалол бўладими? Дeмоқчиманки порага алоқаси йўқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда сўралган ишни пора ёки судхўрликка алоқаси йўқ. Ўзаро рози ризочилик билан дуруст бўлаверади. Муҳими ўртага ёлғон аралашмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМ НОМЛАРИ ЗИКР ҚИЛИНГАНДА ҚИМИРЛАБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?
#салавот_айтиш

562-CАВОЛ: Баъзи йиғилишларда Қуръон тиловат қилингандан сўнг, дуо қилишаётганда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда баъзилар гўё рукудагидек бир эгилиб қўйишади. Бу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак номларини зикр қилишганда эгилиб қўйиш ёки бир қимирлаб қўйиш ва шу каби кўриниш орқали У Зотга ҳурмат бажо келтириш ҳақида бирор шаръий далил бизга маълум эмас. Сарвари олам алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда У Зотнинг Ўзлари таълим берганларидек, салавот айтилиши мақсадга мувофиқ саналади. Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

البخيل من ذكرت عنده فلم يصل عليَّ

«Ҳузурида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган кимса ҳақиқий бахилдир», деганлар (Имом Термизий ривояти).

Қатодадан келтирилган бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من الجفاء أن أذكر عند الرجل فلا يصلي علي

«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, бу бевафоликдандир», деганлар (Имом Абдурраззоқ ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
СОҚОЛНИ ҚОРА ХИНОГА БЎЯСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Соқолни қора хинага бўяса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қорага бўяш мумкин эмас. Ҳадисларда хино каби қизғиш рангларга бўяш рухсат экани айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДАГИ ҚИРОАТДА АДАШСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз #қироат

563-CАВОЛ: Мен бомдод намозида масжидда имомликка ўтиб зам сурага "Духон" сураси оятида "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану мужримийн" ўрнига адашиб "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану муслимийн" деб хато қилиб қўйибман. Энди шунча одамни намозини бузган бўламанми? Илтимос маслаҳат беринглар нима килай, жавобгарликдан қўрқяпман.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борада ҳанафий мазҳаби китобларида қуйидаги фатволар келган. Агар намозда бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ушбу хато маъно ўзгаришига сабаб бўладиган бўлса, масалан, (قليلا ما يشكرون) ўрнига (قليلا ما يكفرون) ёки (و ما هم بخارجين من النار) ўрнига (و ما هم بخارجين من الجنة) деб ўқиб қўйса, намоз бузилади. Имом Абу Лайс Самарқандий шундай деганлар: “Агар намозда (المُفْلِحِين) ўрнига (الخاسرين) деб ўқиб қўйса, намози бузилмайди ва бу Ибн Ал-Муборакнинг сўзидир. Имом Абу Ҳафсга кўра бу ишни қасддан қилса бузилади” (“Хизонатул акмал фи фуруъ фиқҳил ҳанафий” китоби. 1-жуз, 664-бет).

Бошқа ўринда ҳам бу масалага оид фатволар бор. “Тоторхония”да келтирилишича: “Намоз қироатида бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ўқилган калима Қуръонда бор бўлса-ю, лекин маъно асл маънодан узоқ бўлса, масалан, раҳмат оятини азоб ояти билан тугатиб қўйса ёки (ар-роҳмаан, аълламал Қуръаан) демоқчи бўлганда тилидан (шайтон) чиқиб кетиб қолса, ёки (аш-шайтоону яъидукумул-фақро) демоқчи бўлганда оғзидан (ар-раҳмоон) чиқиб кетиб қолса, шу ҳолларда Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида намоз бузилади”.

Имом Абу Юсуфга кўра эса, агар бу адашишлар қасддан қилинмаган бўлса ва тилидан янглиш чиқиб кетган бўлса, намози бузилмайди. Абул Ҳасан Кархий ва Муҳаммад ибн Муқотил Розийлар мана шунга фатво беришар эди. “Зоҳийрия” китобида келтирилишича агар кимдур (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (улааъика асҳаабун-наар) деб ўқиб қўйса ёки(алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул муфлиҳуун) ўрнига (алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул каафируун) деб ўқиб қўйса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадларга кўра намози бузилади”.

“Ҳовий” да келтирилишича, ибн ал-Муборак (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (Улааъика асҳаабун-наар) ўқиб қўйган одам борасида сўралганларида, бузилмайди, агар қасддан қилган бўлса, бузилади, деб жавоб берганлар. (“Ал-фатава ат-тоторхония”. 1-жуз, 297-бет).

Сизнинг масалангиз ҳам мана шу фатволарда келтирилган хатоларга ўхшашдир. Шунинг учун сизга маслаҳатимиз ўша кунги бомдод намозида қатнашган намозхонлар 5-6 кишидан иборат озчилик бўлиб, сиз уларни ҳаммасини танийдиган ва етказа оладиган даражада бўлсангиз, уларга хатоингиз ҳақида етказиб, эҳтиётан қайта ўқиб олишларини айтинг. Мабодо каттароқ жамоат бўлиб уларнинг ҳар бирига етказиш машаққат бўлса, сиздан содир бўлган хатонинг қасддан бўлмагани учун бир қатор уламолар фатво берган Имом Абу Юсуфнинг ижтиҳодлари бўйича намозларингиз иншааллоҳ тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОВҚАТЛАНИБ БЎЛГАЧ ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Овқатланиб бўлгандан кейин нима деб дуо қилиш тавсия этилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу дедилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомларидан фориғ бўлсалар, бу дуони ўқир эдилар: “Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва жаъалана муслимин” (Имом Насаий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КОМПЬЮТЕР ЎЙИНГОҲИ ОЧИБ ШУНДАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

564-CАВОЛ: Плейстейшен (Playstation) компьютер ўйингоҳи очиб, шу бўйича шуғулланмоқчи эдик. Шуни ортидан топган пулимиз ҳалолми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон инсон маблағини ҳар тарафлама фойда келтирадиган ўринга сафлаши керак. Фойда олсам бўлди деб, ҳалол-ҳаромига эътибор бермай савдо қилиши яхшиликка олиб келмайди. Сармоя киргизмоқчи бўлган савдоси бу дунёда фойда келтиришидан ташқари охиратда ҳам фойда бўладиган бўлса, мана шу нарса қандай ҳам яхши савдо ҳисобланади. Сиз айтган ишни бошласангиз қанчадан-қанча ёшлар бу ўйин билан машғул бўлиб, вақтларини, ғанимат умрларини, бебаҳо ёшлик дамларини беҳуда сарф қиладилар. Улар шунинг ўрнига таълим олиб, ўқиб-ўрганиб, миллатимизга етук кадр бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).

Ҳадиси шарифда:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).

Шундан келиб чиқиб, Сизга жамиятимиз, эл-юртимиз ҳамда ёшларимизнинг дунё ва охиратига фойда келтирадиган соҳага сармояни жалб қилишингиз тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️