УЛАРНИ АЙТГАНЛАРИНИ ҚИЛСАМ ТАҲОРАТ ЎТМАЙДИКУ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Турмуш ўртоғим ва кайнонам мени ўзимга қараб бўялган тирнокларда, улама киприкларда юришимни хоҳлайди ва тез-тез гўзаллик салонига бориб туришимни айтиб турадилар. Лекин уларни айтганларини қилсам, таҳорат ва ғусл ўтмайдику. Бундай ҳолларда кандай йўл тутишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уларнинг шариат ҳақида тушинчаси бўлмаса сиз уларга чиройли муомала қилиб шариат кўрсатмасига амал қилинг. Шу билан бирга аёл киши гўзаллик салонига бормасдан ҳам, табиий воситалардан фойдаланган ҳолда гўзалликка етишиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
АКАМ МЕНИ НОМИМГА ЛОМБАРДДАН ПУЛ ОЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Акам ломбардга тилла қойиб пул олади. Фозини ҳар ой тўлайди. Гап шундаки тиллани мени номимга қўйган. Мен буни истамайман. Акамга пул керак болгани учун ноиложликдан рози бўлгандим. Энди мен ҳам гуноҳкор бўламанми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рибо бўладиган ҳолатларга аралашманг. Гуноҳ ишга рози бўлиш, унга кўмак бериш ҳам гуноҳ саналади. Валлоҳу аълам.

ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ ГУНОҲМИ?
#одоб
❓565-CАВОЛ: Ерга қараб ётиш гуноҳми? Суннатга мувофиқ қандай ётиш керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қорин билан ётиш макруҳ амал саналади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундай ётишдан қайтарилган. Тофха ибн Қайс Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб: «Бундай ётишни Аллоҳ ёмон кўради”, деди. Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда “Бу дўзах аҳлининг ётишидир”, дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари агар тўшакларига ётадиган бўлсалар, ўнг томонлари билан ётардилар.
Бугунги замонавий илм-фан уйқу ҳодисаси устида кўплаб изланиш ва тадқиқотлар ўтказиб, ўнг тараф билан ётиш, шу тарзда ухлаш афзаллигини, қорин билан ётишнинг эса инсонга зарарларини аниқлади.
Соҳа мутахассисларининг айтишича, ўнг томон билан ётиш жигарнинг ошқозонга бўладиган босимидан сақлаб, ошқозон атрофидаги аъзоларнинг эркин ҳолда туришига ёрдам беради. Шунингдек, бундай ётиш юрак ишини ҳам енгиллаштиради, жисмга роҳат ва сокинлик беради.
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин тиббиёт ҳали ривожланмаган, ухлаш билан боғлиқ илмий изланиш ўтказиш бировнинг хаёлига келмаган бир пайтда инсон учун энг афзал ётишни тушунтириб, ўзлари унга амал қилиб, биз умматларига бу дунёда ҳам охиратда ҳам зарарли бўлган ҳолатдан огоҳлантирганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
YouTube
ONLINE: Diniy savol-javob (12-son, 04.12.20)
🌐Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Diniy savol-javoblar: https://t.iss.one/diniysavollar
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/…

ОТАМНИ ЗИНО ҚИЛИШЛАРИНИ БИЛИБ ҚОЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Отамни жудаям яхши кўраман. Яқинда зино қилишларини билиб қолдим. Кичкиналик вақтимда ҳам кўрганман. Бу тўғрисида ўйласам юрагим сиқилиб кетади. Отамни ёмон кўриб кетаман. Баъзан ўзларига айтгим келади. Аммо шижоатим етмайди. Менга тўғри йўлни кўрсатинг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз яхшиликка буюриш билан биргаликда, ёмонликдан ҳам қайтаришга буюрган. Гарчи отангиз бўлса ҳам уларга яхши гапириб бу каби гуноҳлардан тийилиши кераклигини айтинг. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Отамни жудаям яхши кўраман. Яқинда зино қилишларини билиб қолдим. Кичкиналик вақтимда ҳам кўрганман. Бу тўғрисида ўйласам юрагим сиқилиб кетади. Отамни ёмон кўриб кетаман. Баъзан ўзларига айтгим келади. Аммо шижоатим етмайди. Менга тўғри йўлни кўрсатинг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз яхшиликка буюриш билан биргаликда, ёмонликдан ҳам қайтаришга буюрган. Гарчи отангиз бўлса ҳам уларга яхши гапириб бу каби гуноҳлардан тийилиши кераклигини айтинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
НАМОЗДА ТАКБИР АЙТГАНДАН КЕЙИН ИККИ ҚЎЛНИ ЁНГА ТУШУРИБ СЎНГ БОҒЛАНАДИМИ?
#намоз
❓564-CАВОЛ: Намозга “Аллоҳу акбар” деб киришгандан кейин қўлни боғламасдан уни икки томонга бир ташлаб кейин қўлни боғлаш керакми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз, илтимос!
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар тик туриб такбир айтилгандан кейин “сано”, “қунут дуоси” ва жанозадаги каби суннат бўлган зикрлар мавжуд бўлса, у ҳолда кўтарилган қўлларни тўғридан-тўғри боғлаш суннат бўлади. Лекин икки ҳайит такбирларидаги каби қўл кўтариб такбир айтилгандан кейин суннат бўлган зикр мавжуд бўлмаса, у ҳолда кўтарилган қўллар ирсол қилинади, яъни икки ёнга туширилади. “Ҳидоя”да мана шу гап энг тўғрисидир, дейилган. Шамсул-аъимма Сарахсий, Садруш-шаҳид Ҳусомиддин р.а. ҳам ана шунга фатво берганлар (“Ал-фатаво ал-ҳиндия”. 1-ж. 81-б.)
Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, у киши Набий алайҳиссаломнинг намозга киришларини қуйидагича тавсифлаганлар:
"رفع يديه حين دخل في الصلاة وكبر، ثم التحف بثوبه، ثم وضع اليمنى على اليسرى ..."
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда қўлларини кўтардилар, сўнг қўлларини кийим енгига киритдилар. Кейин ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйдилар”.
Мулла Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳида шундай дейдилар: “Кучли гап шуки, (такбири таҳримадан кейин) қўллар ёнга тушурмасдан боғланади. Мана шу ҳанафий мазҳабидаги ишончли гапдир”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби. 2-жуз. 481-бет).
Демак, ҳанафий мазҳабига кўра намозга “Аллоҳу акбар” деб киришгандан кейин қўлни ёнга туширмасдан, дарров боғлаш суннатга мувофиқ амал саналар экан. Валлоҳу аълам.

РУКУ ТАСБИҲИ ВОЖИБМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Руку тасбиҳи вожибми ёки суннатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждаларда айтиладиган тасбиҳлар суннат амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Руку тасбиҳи вожибми ёки суннатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждаларда айтиладиган тасбиҳлар суннат амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚОН КЎРСА, НАМОЗИНИ ЎҚИМАЙ ТУРИШИ КЕРАКМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
❓565-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қон кўрса, у ҳайздан ҳисобланиб, намозини ўқимай туриши керакми? Қон тўхтагандан кейин ғусл қиладими ёки таҳорат қилса кифоями?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомиладор аёл кўрган қон ҳайз бўлмайди, балки истиҳоза (касаллик) қони бўлиб, бу ҳолат намоз ўқишдан тўсмайди. Агар қон тўхтаб-тўхтаб келса, тўхтаганда таҳорат қилиб намозини ўқийди. Агар қон узлуксиз келса, бу аёл узр соҳибаси бўлиб, ҳар намоз учун алоҳида таҳорат қилади.
Демак, ҳомиладор аёлда истиҳоза қони тўхтаса, таҳорат қилади, ғусл қилиши шарт бўлмайди (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил-фатво” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
❓565-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қон кўрса, у ҳайздан ҳисобланиб, намозини ўқимай туриши керакми? Қон тўхтагандан кейин ғусл қиладими ёки таҳорат қилса кифоями?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомиладор аёл кўрган қон ҳайз бўлмайди, балки истиҳоза (касаллик) қони бўлиб, бу ҳолат намоз ўқишдан тўсмайди. Агар қон тўхтаб-тўхтаб келса, тўхтаганда таҳорат қилиб намозини ўқийди. Агар қон узлуксиз келса, бу аёл узр соҳибаси бўлиб, ҳар намоз учун алоҳида таҳорат қилади.
Демак, ҳомиладор аёлда истиҳоза қони тўхтаса, таҳорат қилади, ғусл қилиши шарт бўлмайди (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил-фатво” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ИДИШНИ ИЧИДА ЎЛГАН БАЛИҚНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓566-CАВОЛ: Бир дўстимиз сотиш учун катта идишда балиқ олиб келган. Идиш балиққа тўла бўлгани учун, йўлда идиш деворига урилиб ва кислород етмай бир қанча балиқлар ўлган. Ўша балиқларни ейиш дурустми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳақиқатан балиқлар кислород етмай ёки идиш деворига урилиб ўлган бўлса, ейиш дуруст, чунки сувдан ташқарида қолиб, ҳаво етмай ўлган балиқларни ҳам ейиш дуруст бўлади. Балиқларни тириклигида бисмиллаҳ айтиб сўйиб олиш шарт қилинмайди. Ҳанафий мазҳабимизда сув ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол. Фақат ҳеч бир сабабсиз ўлган (ва сув юзига тескари бўлиб чиқиб қолган) балиқни ейилмайди (“Ал-Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр” китоблари). Валлоҳу аълам.

ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ
Facebook: https://www.facebook.com/watch/?v=524191191875464
Youtube: https://youtu.be/f545NAMO-f4
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ
Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум
❓567-CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

НАМОЗ ЎҚИЙДИГАН ЖОЙДА КАШАНДАЛАР БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқийдиган жойда айрим сабабларга кўра кашандалар ёки ичувчи инсонлар бўлса, бундай ҳолатларда динимизда нималар дейилган? Қандай йўл тутса бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муҳими намоз ўқийдиган жойингиз пок бўлиши керак. Намоз ўқишга киришганингизда шерикларингизни ҳам чорланг. Уларга яхши гаплар билан намоз ўқишлари кераклигини, Аллоҳ ҳаром қилган ишларни тарк этишлари зарурлигини тушунтиринг. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқийдиган жойда айрим сабабларга кўра кашандалар ёки ичувчи инсонлар бўлса, бундай ҳолатларда динимизда нималар дейилган? Қандай йўл тутса бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муҳими намоз ўқийдиган жойингиз пок бўлиши керак. Намоз ўқишга киришганингизда шерикларингизни ҳам чорланг. Уларга яхши гаплар билан намоз ўқишлари кераклигини, Аллоҳ ҳаром қилган ишларни тарк этишлари зарурлигини тушунтиринг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
НАМОЗДА ҲАЁЛИМИЗ ЖОЙИДА БЎЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқиётганда ҳаёлимиз жойида бўлмаса намозимиз бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бузилмайди, лекин савоби камаяди. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқиётганда ҳаёлимиз жойида бўлмаса намозимиз бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бузилмайди, лекин савоби камаяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ЭР ХОТИНИ БИЛАН АЖРАЛСА, БОЛАЛАРИГА УЙ ОЛИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
#эр_хотин_масалалари #оила
❓568-CАВОЛ: Киши хотини билан ажралса, собиқ хотини ва болаларининг моддий эҳтиёжларини таъминлаши шартми? Она ва болалар учун уй олиб бериши шартми? Шароит томондан уй қай даражада бўлиши керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ажралган хотиннинг иддаси ўтгандан кейин хотинни таъминлаш эрнинг зиммасида бўлмайди (идда ичида хотиннинг таъминоти эрнинг зиммасида). Лекин ота ўғил болаларни балоғатга етгунча, қизларни турмушга чиққунча еб-ичиш, кийиниш ва уй-жой билан таъминлаши шарт. Таъминламаса гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда болалар отаси билан яшайдими ёки онаси билан яшайдими фарқи йўқ. Баъзилар она болани ўзи билан олиб кетса, таъминотини ўзи қилсин, деган нотўғри тушунчада юрадилар.
Болаларини уй-жой билан таъминлаш учун уйни ижарага олиб берадими ёки ўзига сотиб олиб, болаларини қўйиб қўядими, ёки болаларига ҳадя қиладими фарқи йўқ.
Ўғил болалар ўзини ўзи эплай оладиган бўлгунча (ўзи истинжо қила оладиган бўлгунча, тахминан 5-6 ёшгача), қизлар вояга етгунча (яъни, ҳайз кўра бошлагунча) уларни тарбиялашга энг ҳақли шахс онасидир (ундан кейин ота ҳақли бўлади). Лекин онаси эрга тегиб кетса, болалар отага қайтарилади.
Болалар яшаш жойининг шароити камида ўртача бўлиши керак, яхши шароит қилиб, берса, отага савоб бўлаверади. Валлоҳу аълам.

ИШГА БОРИШИ УЧУН ЭРИДАН РУХСАТ СЎРАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл уйдан аразлаб отасиникига кетса, ишга бориши учун эридан рухсат сўраш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рухсат сўраши керак. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл уйдан аразлаб отасиникига кетса, ишга бориши учун эридан рухсат сўраш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рухсат сўраши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ШАРТГА БОҒЛАБ ТАЛОҚ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#талоқ
❓569-CАВОЛ: Шартга боғлаб талоқ қилса ва шу шарт вужудга келса, талоқ тушадими? Агар ниятида бўлмаса ҳамми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эр бирор шартга боғлаб талоқ қилса ва ўша шарт юзага чиқса, талоқ тушади. Масалан: "Мана шу ҳовлига кирсанг, талоқсан", деса, хотин шу ҳовлига кириши билан талоқ тушади. Талоқ лафзини очиқ ойдин айтиб тургани учун нияти эътиборга олинмайди. Эркак бу гапини қайтариб ҳам ололмайди.
Шуни эслатамизки, талоқ масаласи эр-хотин гувоҳлигида юзма-юз суҳбатда ҳал қилинади. Ўрталарида талоқ масаласи юзага чиққан эр-хотинлар масжид имомига мурожаат қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#талоқ
❓569-CАВОЛ: Шартга боғлаб талоқ қилса ва шу шарт вужудга келса, талоқ тушадими? Агар ниятида бўлмаса ҳамми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эр бирор шартга боғлаб талоқ қилса ва ўша шарт юзага чиқса, талоқ тушади. Масалан: "Мана шу ҳовлига кирсанг, талоқсан", деса, хотин шу ҳовлига кириши билан талоқ тушади. Талоқ лафзини очиқ ойдин айтиб тургани учун нияти эътиборга олинмайди. Эркак бу гапини қайтариб ҳам ололмайди.
Шуни эслатамизки, талоқ масаласи эр-хотин гувоҳлигида юзма-юз суҳбатда ҳал қилинади. Ўрталарида талоқ масаласи юзага чиққан эр-хотинлар масжид имомига мурожаат қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ
YouTube: https://youtu.be/vnjttEdom6A
Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2865643777095362/
Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali?igshid=1d4v6n36ssy6h
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ
Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ
YouTube: https://youtu.be/vnjttEdom6A
Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2865643777095362/
Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali?igshid=1d4v6n36ssy6h
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ
Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
ONLINE: Diniy savol-javob (14-son, 18.12.20)
🌐Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Diniy savol-javoblar: https://t.iss.one/diniysavollar
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/…
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔹Diniy savol-javoblar: https://t.iss.one/diniysavollar
🔹Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
🔹Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/…
ТЎҚИМА ОБРАЗЛАРДАН ОМАД СЎРАШ ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#ақида
❓571-CАВОЛ: Яқинда бир видеолавҳани кўриб қолдим. Унда баъзи кишилар қорбобога ишонишларини, ундан деҳқончиликни яхши бўлишини сўрашлари, яхши келин сўрашлари, омад сўрашларини айтишган. Бунга динимизнинг муносабати қандай? Мана шундай эътиқоддаги киши ширк келтирган бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, динимизда асли йўқ бўлган хурофий нарсадан ҳожатларимни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)
яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).
Қорбобо ёки Аёзбобо тимсоли тўқима-хурофот экани маълум ва машҳур. У илк марта славянларнинг миллий динлари таъсирида шаклланган. Қорбобо қадимда қиш ва аёз худоси саналган. Руслар насронийликни қабул қилгач, кўпхудолик элементи сифатида таъқиқланиб, ундан воз кечилган. Аммо 18-асрга келиб славянлар онгида муҳрланиб қолган “илоҳ”, янги йил байрами баҳонасида мўжизавий ишларга қодир, меҳрибон ва сахий қаҳрамон сифатида қайта гавдаланган.
Ислом шариатига кўра қорбобони чин маънода ризқ берувчи деб, билиш мутлақо жоиз эмас. Аксинча, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Ризқни ҳам, деҳқончиликнинг ҳосилини ҳам, фарзандни ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло беради. Тилаклар, дуолар ва истаклар ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ
яъни: “Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят).
Мусулмон инсон ҳаётда доимо ёлғиз Аллоҳ таолога таваккул қилади ва суянади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Агар Унинг пайғамбари келтирган нарсаларга ишонувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккул қилинглар!” (Моида сураси, 23-оят).
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра ва ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тила”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
Бугунги кунда динимизни ўқиб-ўрганиш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилса, инсон эътиқоди, ибодати тўғри бўладиган даражада билимга эга бўлиши мумкин. Минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб келаётган халқнинг бугунги авлоди асли йўқ хурофотларга ишониши, тўқима сохта “илоҳ”лардан ризқ, келин сўраши катта айбдир. Эрта Қиёматда “мен билмаган эканман”, деган баҳона узр бўла олмайди. Мусулмон киши Аллоҳ таолога қорбобони тенг қилиши ширкдир. Бундай эътиқодда бўлган кишилар тезда ўзларини ўнглаб, тавба қилишлари ўзлари учун яхшидир. Валлоҳу аълам.

ТАҲОРАТ ОЛГАН ПАЙТДА БУРУН ҚОНАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат олган пайтда бурун қонаса ва буни таҳорат қилиб бўлгандан сўнг сочиққа артинаётганда билсам таҳоратни бошқа қилишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа таҳорат қилиш керак. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат олган пайтда бурун қонаса ва буни таҳорат қилиб бўлгандан сўнг сочиққа артинаётганда билсам таҳоратни бошқа қилишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа таҳорат қилиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
АҚИҚА ҚЎЙИНИ ГЎШТИНИ ТАРОЗУГА ТОРТИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа
❓572-CАВОЛ: Ақиқа қилмоқчи бўлиб қассобхонага борсам, қўйни сўйиб, гўштини тортиб берамиз деяпти, шу жоизми? Тирик оламан десам ҳам тириклайин тарозуга тортиб кўришар экан, буни зарари йўқми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ақиқа ёки қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қўйни тирик сотиб олиб, кейин қон чиқариши шартдир. Гўшт сотиб олиб ақиқа ҳам, қурбонлик ҳам қилиб бўлмайди.Чунки ақиқа ва қурбонликда ибодат қон чиқаришга боғлаб қўйилган. Гўшти тортиб берилаётган қўй сўйилаётган пайти ҳали қассобнинг мулкида бўлгани учун уни сотиб олмоқчи бўлган одамнинг номидан ақиқа ёки қурбонликка ўтмайди. Тириклайин сотиб олмоқчи бўлганда қассоблар чамалаш учун тирик қўйни тарозуда тортиб кўришларининг зарари йўқ. Чунки кейин харидор қўйни тирик ҳолда сотиб олади. Валлоҳу аълам.