ЛАВҲУЛ МАҲФУЗ ВА ҚАЛАМ ҲАҚИДА
#ақида
❓1781-САВОЛ: Лавҳул маҳфуз ва қалам нима? Улар ҳақида тушунча берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Лавҳ” - Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёздирган нарсадир. “Маҳфуз” сақланган маъносида бўлиб, у бошқаларнинг назари тушиши ва ўзгариш ёки бузилишлардан муҳофаза қилинган деганидир. “Қалам” мазкур лавҳга Аллоҳ таолонинг амри билан бандаларнинг қадарларини ёзган воситадир.
Мўмин-мусулмон одам лавҳ ва қаламга иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Бу ҳақда Садриддин Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
"Лавҳ, қалам ва у билан лавҳга ёзилган нарсаларга иймон келтириш вожибдир.
Аллоҳ таоло шундай хитоб қилган:
“Балки У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Маҳфуздадир” (Буруж сураси, 21–22-оятлар). Бошқа бир оятда шундай хитоб қилади:
“Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам” (Қалам сураси, 1-оят).
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари қизил ёқутдандир. Унинг Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилади (яратади), ризқ беради, ўлдиради, тирилтиради, азиз қилади, хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади” (Имом Табароний “Мўъжамул кабир”да ривоят қилган).
Қалам ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга: “Ёз!” деди. У: “Эй Роббим, нимани ёзай?” деди. У Зот таборака ва таоло: “Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз”, деди.
(Имом Абу Довуд Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. "Шарҳи ақийдатут-таҳовийя" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 28 Июль Душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 ТИЛ НАЖОТ ЁКИ ҲАЛОКАТ ОМИЛИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 ТИЛ НАЖОТ ЁКИ ҲАЛОКАТ ОМИЛИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИЙ ОЛМАГАН КИШИНИНГ ПЕШИННИ АЗОН ВА ИҚОМАТСИЗ ЎҚИШИ
#намоз
❓1782-САВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши пешин ўқиётганда азон ва такбир айтмаслиги керакми? Шундай деб эшитиб қолдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жума намози ўқиладиган жойларда бирор сабабга кўра уни ўқий олмаган одам пешиннинг фарзини азон ва иқоматсиз ўқийди. Чунки бу ҳолатда азон ва иқомат айтиш макруҳ саналади. Бунда беморлик ёки кексалик каби узрлар сабабли жумага кела олмаган эркаклар учун ҳам ҳукм шудир. Аммо жума намози ўқилмайдиган кичик қишлоқ ёки саҳро каби жойларда пешин намозини одатдагидек азон ва иқомат билан, шунингдек жамоат бўлган ҳолда ўқилаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1782-САВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши пешин ўқиётганда азон ва такбир айтмаслиги керакми? Шундай деб эшитиб қолдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жума намози ўқиладиган жойларда бирор сабабга кўра уни ўқий олмаган одам пешиннинг фарзини азон ва иқоматсиз ўқийди. Чунки бу ҳолатда азон ва иқомат айтиш макруҳ саналади. Бунда беморлик ёки кексалик каби узрлар сабабли жумага кела олмаган эркаклар учун ҳам ҳукм шудир. Аммо жума намози ўқилмайдиган кичик қишлоқ ёки саҳро каби жойларда пешин намозини одатдагидек азон ва иқомат билан, шунингдек жамоат бўлган ҳолда ўқилаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУРЛИ ҲАШАРОТЛАР ВА ДЕНГИЗ ЖОНИВОРЛАРИДАН ТАРКИБ ТОПГАН КРЕМЛАРНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1783-САВОЛ: Турли хил ҳалол бўлмаган денгиз жониворлари, ҳашаротлардан таркиб топган кремлардан фойдаланиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жоиз. Чунки балиқлардан ташқари барча денгиз жониворлари ва баданида оқувчи қони бўлмаган ҳашаротларни истеъмол қилиш гарчи ножоиз бўлса-да, улар тоза ва пок ҳисобланади. Шунинг учун улардан тайёрланган кремлар бадан ва кийимларни нопок қилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ҳалол_ҳаром
❓1783-САВОЛ: Турли хил ҳалол бўлмаган денгиз жониворлари, ҳашаротлардан таркиб топган кремлардан фойдаланиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жоиз. Чунки балиқлардан ташқари барча денгиз жониворлари ва баданида оқувчи қони бўлмаган ҳашаротларни истеъмол қилиш гарчи ножоиз бўлса-да, улар тоза ва пок ҳисобланади. Шунинг учун улардан тайёрланган кремлар бадан ва кийимларни нопок қилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 29 Июль Сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 29 Июль Сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК-ЭНГ ХАТАРЛИ ГУНОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК-ЭНГ ХАТАРЛИ ГУНОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИККИ ҚИБЛАЛИ МАСЖИД
#ҳадис
❓1784-САВОЛ: Икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси ҳақида турли ривоятлар ўқидим. Айрим ҳадисларда бу ҳодисада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари иштирок этганлари айтилса, бошқа ҳадисларда фақат саҳобалар бўлгани айтилади. Шунингдек, воқеа содир бўлган масжидлар ҳам турлича келган. Бу ҳодиса айнан қайси масжидда бўлган ва Пайғамбар алайҳиссалом унда иштирок этганмилар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатан ҳам бу борада зоҳиран қараганда ихтилофли кўринадиган турлича ривоятлар келган. Айрим ривоятларда бир намозда икки қиблага қараб намоз ўқиш ҳодисаси Қубода содир бўлгани, бу пайтда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидун Набавийда намоз ўқиганлари келган. Шунингдек, икки қиблага қараб ўқилган намоз айрим ривоятларда пешин бўлган дейилса, баъзиларида аср ёки бомдод бўлгани айтилган. Аммо муҳаққиқ уламолар мазкур ривоятлар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ эканини таъкидлаб, воқеа қуйидагича бўлганини айтганлар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина ташқарисида Бану Салама уруғидаги Бишр ибн Баро ибн Маърурнинг онасини зиёрат қилганлар. У Набий алайҳиссаломга таом пиширган ва шу пайт пешин намозининг вақти кирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоблари уларнинг масжидида намоз ўқишган. Пешиннинг икки ракатини ўқиб бўлганларида, Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қибланинг ўзгаргани ҳукмини олиб тушган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бузмаган ҳолда орқага айланганлар, асҳоблари ҳам ортга бурилишган. Шунинг учун ўша масжид “Икки қиблали масжид” номини олган. Мадина яқинидаги ана шу масжиднинг икки қибласи бўлиб, унинг ўрни бугунги кунгача сақланиб қолган.
Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтдилар ва бу вақтда аср намози бўлган эди. У зот алайҳиссалом Мадинадагилар билан Масжидун Набавийда аср намозини Каъбага қараб ўқидилар. Кейин шу ерда намоз ўқиганлардан бир киши йўлга чиқиб, Бану Ҳорисанинг масжиди олдидан ўтиб қолди. Бу масжидда қибла ўзгарганидан бехабар қавм Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиётган эди. Уларга қибланинг ўзгарганини айтди. Қавм намозни бузмаган ҳолда, Каъба тарафга ўгирилишди. Кейин ана шу киши ёки бошқаси Қубога боради. Бу вақтда Қубо аҳли Байтул Мақдисга қараб, бомдод намозини ўқишаётган эди. Шунда уларга қибланинг Каъбага ўзгарганини айтади. Улар ҳам намозларини бузмаган ҳолда, Каъбага юзланиб олишади. (“Фатҳул Борий”, “Шарҳи Саҳиҳи Муслим”) Валлоҳу аълам.

АЛЛОҲ ТАОЛО АРШДАМИ?
#ақида
❓1785-САВОЛ: Аллоҳ таоло осмонда, Аршнинг устида деб эътиқод қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, Аллоҳ таоло осмонда ёки Аршнинг устида, дейиш ёки бирор жойда ўрнашган, деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Зеро, осмонни ҳам, Аршни ҳам, маконни ҳам, замонни ҳам У зотнинг Ўзи яратган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
كَانَ اللَّهُ، وَلَمْ يَكُنْ شَىْءٌ قَبْلَهُ
яъни: “Азалда биргина Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди” (Имом Бухорий ривоятлари).
Яъни, Аллоҳ таоло замон ва маконларни, шунингдек Аршни яратмасидан олдин ҳам бор эди. Уларни яратганидан сўнг азалда қандай мавжуд бўлса, ҳозир ҳам худди шундай мавжуддир ва то абад шундай қолажак. Зеро, у ўз зотида ўзгаришни қабул қилмайди. Чунки ўзгарган нарса илоҳликка лойиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам биз аҳли сунна айтамизки: Аллоҳ таоло ҳеч бир макон ва замонларсиз мавжуддир. Маконга жойлашиш Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг сифати ҳисобланади. Яъни, ҳар бир яралмиш борки, катта ёки кичик ўрин эгаллайди. Аллоҳ таоло эса бундан пок ва олийдир. Валлоҳу аълам.

#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob
📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ 🟢3-сон
📚 ИЛМНИНГ ШАРОФАТИ
Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
▶️ 1-сон🟢2-сон

Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
▶️ 1-сон🟢2-сон
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 30 Июль Чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 30 Июль Чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 САВОБЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ ОФАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 САВОБЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ ОФАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИНИНГ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ҚИРОАТ ҚИЛИШИ
#намоз
❓1786-САВОЛ: Аёл киши уйида намоз ўқиганда овоз чиқариб қироат қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, аёл кишининг ўзи ёлғиз намоз ўқиган пайтида ҳам овоз чиқариб қироат қилиши жоиз эмас. Чунки Аёллар барча намозларда махфий қироат қиладилар. Яъни, фотиҳа ва сураларни ҳамда бошқа зикрларни фақат ўзлари эшитадиган даражада махфий ўқийдилар. Шунингдек, Фотиҳа сураси тугагандан кейин айтиладиган Омийнни ҳам ўзлари эшитадиган даражада паст овоз билан айтадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1786-САВОЛ: Аёл киши уйида намоз ўқиганда овоз чиқариб қироат қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, аёл кишининг ўзи ёлғиз намоз ўқиган пайтида ҳам овоз чиқариб қироат қилиши жоиз эмас. Чунки Аёллар барча намозларда махфий қироат қиладилар. Яъни, фотиҳа ва сураларни ҳамда бошқа зикрларни фақат ўзлари эшитадиган даражада махфий ўқийдилар. Шунингдек, Фотиҳа сураси тугагандан кейин айтиладиган Омийнни ҳам ўзлари эшитадиган даражада паст овоз билан айтадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУХУМ ПЎСТЛОҒИНИНГ ИСТЕЪМОЛИ
#ҳалол_ҳаром
❓1787-САВОЛ: Тухум пўстлоғида калций моддаси кўп бўлгани сабаб табиблар ундан дори тайёрлашар экан. Шу тухум пўстлоғи аралашган дорини истеъмол қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тухум пўстлоғи ва у аралашган дорини модомики, пок ва тоза, яъни нопок ва ҳаром нарсалар аралашмаган бўлса, истеъмол қилиш жоиз. Чунки фиқҳий қоидага кўра, гўшти ҳалол паррандаларнинг тухуми ҳам ҳалол ва пок саналади. Бунда тухумнинг пўстлоғи истисно қилинмаган. Аксинча, гўшти ҳаром бўлган паррандаларнинг тухуми ҳам ҳаром ва ейиш ножоиз бўлади. Бу ҳақида аллома Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
لَوْ وَقَعَتْ الْبَيْضَةُ مِنْ الدَّجَاجَةِ فِي الْمَاءِ رَطْبَةً أَوْ يَبِسَتْ لَا يَتَنَجَّسُ الْمَاءُ
“Агар ҳўл тухум товуқнинг ичидан тўғри сувга тушса ёки қуриганидан кейин тушса, сув нопок бўлмайди” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

2025/1447 | 31 Июль Пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 31 Июль Пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 АЙБ ОЧМАЙЛИК, ҚАЛБ ОЧАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 АЙБ ОЧМАЙЛИК, ҚАЛБ ОЧАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ АЁЛЛАР АСМОИ ҲУСНАНИ ЎҚИШЛАРИ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала
❓1788-САВОЛ: Уйимизга Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ёзилган катта қоғозни осиб қўйганмиз ва кўп ҳолларда ўқиб турамиз. Узрли ҳолимда ҳам ўқисам бўладими? Ёки одат кунларимда ўқимай турайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Узрли аёллар Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини айтишлари мумкин. Чунки ҳайз ва нифос кўрган аёллар Қуръони каримдаги сура ва оятларни ўқишлари мумкин эмас холос. Қуръондан бошқа зикр ва дуоларни ўқишлари, азонга жавоб беришлари ҳамда Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#аёлларга_оид_масала
❓1788-САВОЛ: Уйимизга Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ёзилган катта қоғозни осиб қўйганмиз ва кўп ҳолларда ўқиб турамиз. Узрли ҳолимда ҳам ўқисам бўладими? Ёки одат кунларимда ўқимай турайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Узрли аёллар Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини айтишлари мумкин. Чунки ҳайз ва нифос кўрган аёллар Қуръони каримдаги сура ва оятларни ўқишлари мумкин эмас холос. Қуръондан бошқа зикр ва дуоларни ўқишлари, азонга жавоб беришлари ҳамда Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌍 ❔ Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин.
🇺🇿 Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар Колл-марказнинг📞 +998781503344 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КЕНГУРУ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1789-САВОЛ: Мен Австралия давлатида талабаман. Бу ерда кенгуру гўшти истеъмол қилинар экан. Унинг гўшти ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, кенгуру гўшти ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз ҳисобланади. Мазҳабимиздаги умумий қоидага кўра, тиш ва тирноғи билан ов қилмайдиган ҳайвон ва паррандаларнинг гўштлари ҳалол саналади. Кенгуру асосан дарахтларнинг барглари ва ўт-ўлан ейдиган ҳайвон бўлгани учун йиртқич саналмайди. Шу сабабли кенгуру шариатга мувофиқ равишда сўйилса, унинг гўштини истеъмол қилиш жоиз ва ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ҳалол_ҳаром
❓1789-САВОЛ: Мен Австралия давлатида талабаман. Бу ерда кенгуру гўшти истеъмол қилинар экан. Унинг гўшти ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, кенгуру гўшти ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз ҳисобланади. Мазҳабимиздаги умумий қоидага кўра, тиш ва тирноғи билан ов қилмайдиган ҳайвон ва паррандаларнинг гўштлари ҳалол саналади. Кенгуру асосан дарахтларнинг барглари ва ўт-ўлан ейдиган ҳайвон бўлгани учун йиртқич саналмайди. Шу сабабли кенгуру шариатга мувофиқ равишда сўйилса, унинг гўштини истеъмол қилиш жоиз ва ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 1 Август Жума