НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМ НОМЛАРИ ЗИКР ҚИЛИНГАНДА ҚИМИРЛАБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?
#салавот_айтиш
❓562-CАВОЛ: Баъзи йиғилишларда Қуръон тиловат қилингандан сўнг, дуо қилишаётганда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда баъзилар гўё рукудагидек бир эгилиб қўйишади. Бу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак номларини зикр қилишганда эгилиб қўйиш ёки бир қимирлаб қўйиш ва шу каби кўриниш орқали У Зотга ҳурмат бажо келтириш ҳақида бирор шаръий далил бизга маълум эмас. Сарвари олам алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда У Зотнинг Ўзлари таълим берганларидек, салавот айтилиши мақсадга мувофиқ саналади. Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
البخيل من ذكرت عنده فلم يصل عليَّ
«Ҳузурида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган кимса ҳақиқий бахилдир», деганлар (Имом Термизий ривояти).
Қатодадан келтирилган бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
من الجفاء أن أذكر عند الرجل فلا يصلي علي
«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, бу бевафоликдандир», деганлар (Имом Абдурраззоқ ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️