FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.41K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АСР НАМОЗИНИ БОШЛАГАНДА ШОМ ВАҚТИ БЎЛИБ ҚОЛСА, НИМА ҚИЛИНАДИ?
#намоз_вақти

558-CАВОЛ: Бир одам ухлаб қолди, уйқудан туриб таҳорат олиб Аср намозига киришди. Шу вақтда шом намозига азон айтиб қолди. Шундай вазиятда нима қилинади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аср намозининг вақти – ҳар бир нарсанинг сояси (заволдаги соядан ташқари) ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан токи қуёш ботгуничадир. Аср намозини қуёшнинг нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир.

Киши бугунги Аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди (“Фатҳу бабил иная” китоби).

Агарда сиз Аср намозини ўқишга қуёш ботишидан аввал киришиб, қуёш ботаётган вақтда ёки ботганидан сўнг тугатган бўлсангиз, бу намозни қайта ўқиш шарт эмас. Лекин аср намозини бу вақтгача кечиктириб ўқиш макруҳ бўлгани учун, эртароқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️