FATVO.UZ | Расмий канал
160K subscribers
1.55K photos
2.3K videos
4.95K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АЁЛ КИШИНИНГ БЎЙНИ ҲАМ АВРАТМИ?
#ҳалол_ҳаром #аёллар

559-CАВОЛ: Бошимизга рўмол, устимизга кўйлак иштон кийиб юрамиз. Фақат бўйин қисми очиқ туради. Бўйин ҳам аёллар аврати ҳисобланадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ўранганида икки қўлининг кафтини ва юзини очиб юриши жоиздир. Лекин бундан бошқа аъзоларини, жумладан бўйнини ҳам сатр қилиши, бегона кўзлардан тўсиши лозим бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:

قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқа аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар" (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
САТРИ АВРАТ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром #аёллар

668-CАВОЛ: Аёл-қизларнинг кийими, сатри аврати шариатга мувофиқ бўлиши учун қандай бўлиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини кўрсатмасига кўра муслима аёл-қизларимиз балоғатга етганларидан кейин бегона (номаҳрам) эркаклардан тўсиш учун ўз аврат аъзоларини беркитиб юришларига буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنْ جَلابِيبِهِنَّ
ذَلِكَ أَدْنَى أَنْ يُعْرَفْنَ فَلا يُؤْذَيْنَ وَكَانَ اللَّهُ غَفُوراً رَحِيماً )

«Эй, Пайғамбар! Хотинларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг хотинларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ташлаб олсинлар! Мана шу уларнинг (ким эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир» (Аҳзоб сураси, 59-оят).

Аллоҳ таоло бошқа бир ояти каримада яна шундай деган:
“Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! ...” (Нур сураси, 59-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр разияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқа аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Демак, шариатимизда аёл-қизларимизнинг ўз шаънларини сақлашлари ва бегоналарнинг кўзи тушиши мумкин бўлмаган – аврат жойларини рўмол ва бошқа кийим бошлар билан ёпиб юришлари аниқ белгилаб қўйилган. Ҳанафий мазҳабимизга кўра аёлларнинг икки қўли, кафти ва юзидан бошқа аъзолари аврат ҳисобланади.

Шунингдек, аёл кишининг либоси шариатимизга мувофиқ бўлиши учун эркакларнинг либосига ўхшамаслиги, тор бўлиб, аёлнинг аъзоларини билдириб турмаслиги, юпқа бўлиб, ортидаги нарсани кўрсатадиган бўлмаслиги ҳамда фитнага сабаб бўлмайдиган либос бўлиши шарт қилинган.

Шу билан бирга аёл кишининг кийимнинг ўзи ҳам зийнат бўлмаслиги шарт. Яъни, номаҳрам эркак кишиларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган ялтироқ ва яшнаб турувчи рангларда бўлмаслиги талаб этилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ

Аёллар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар!” дея буюрган (Нур сураси, 31-оят).

Ушбу оятдан уламолар аёл кишининг либосининг ўзи одамларни ўзига жалб қиладиган бўлмаслиги кераклиги келиб чиқишини таъкидлашган.

Динимизда аёлларнинг либоси ёки рўмоли муайян бир рангда ёки шаклда бўлиши қатъий белгиланмаган. Балки аёл кишининг юзи ва икки қўлининг кафтларидан бошқа аъзоларини беркитадиган ҳолда сидирға ёки гулли матодан кўйлак кийиб ва рўмол ўраб юрса жоиздир. Кўйлак ва рўмолни қайси кўринишида ёки рангда бўлишнинг аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар

Аёлларнинг эрлари олдидаги вазифалари.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Аёллар

Аёлларнинг эрлари олдидаги вазифалари.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оила #Аёллар

Оилалар бузилишида аёлларнинг баъзи камчиликлари

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Оила #Аёллар

Оилалар бузилишида аёлларнинг баъзи камчиликлари

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШИ
#ҳажарул_асвад #аёллар #ҳаж
#умра

1210-CАВОЛ: Ҳозирги кунда умрада одам кўпайгани учун Ҳажарул асвад олдида одамлар кўпайиб кетди. Улар ичида Ҳажарул асвадни ўпаман деб, аёллар ҳам тиқилинчга киришмоқда. Уларнинг бу ишлари хато эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай тиқилинч пайтларда аёл киши асло Ҳажарул асвадга яқинлашмаслиги керак. Бу ҳақда “Дуррул мухтор” китобида шундай дейилган:
ولا تقرب الحجر في الزحام لمنعها من مماسة الرجال
"Аёл киши тиқилинчда Ҳажарул асвадга яқинлашмайди. Чунки аёл киши эркакларга ёпишишдан қайтарилган".
Қолаверса аёл киши тиқилинч ҳолатда Ҳажарул асвадга яқинлашса, авратларини очилиб кетиши, номаҳрамларга ёпишиш каби ўзи билмаган ҳолатда бир қанча гуноҳларни содир этиб қўяди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёллар ҳеч қачон Ҳажарул асвадни ўпмасин дейилмайди, чунки уни истилом қилиш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
واللهِ ليبعثنَّه اللهُ يومَ القيامةِ ، له عينانِ يبصرُ بهما ، ولسانٌ ينطقُ به ، يشهدُ علَى مَنْ استلمَه بحقٍّ رواه الترمذي عن عبدالله بن عباس رضي الله عنه
“Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ Ҳажарул асвадни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Юқоридаги ҳадисга эътибор берилса, унда “истилом қилган бўлса”, дейилмоқда. "Истилом" сўзи Ҳажарул асвадни ўпишдан кўра кенгроқ маънони ифолайди. Бировга озор бермасдан Ҳажарул асвад олдига бориб, уни ўпилади. Тиқилинч бўлса, яқинроғига бориб, қўлини ёки қўлидаги ҳасса ёки шу каби бирор нарсани Ҳажарул асвадга текказиб, шуни ўпади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўша томонга юзланиб, қўлларини кўтариб, такбир, таҳлил, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Шуларнинг барчаси “истилом” дейилади.
Кимдир Умра ёки Ҳажга бориб, Ҳажарул асвадни ўпа олмаган бўлса, Умра ёки Ҳажи нуқсонли бўлди дегани эмас. Чунки узоқдан туриб унга қараб қўл кўтариш ҳам ўпишнинг ўрнига ўтади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўргатганлар.
Шунингдек, барча мўътабар диний манбаларда Ҳажарул асвадни истилом қилиш ҳар доим суннат эмас, балки тавофнинг суннатларидан экани таъкидланган. Яъни тавофни бошламоқчи бўлган киши уни истилом қилиб бошлайди. Бошқа вақтда бу амал суннат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ислом #аёллар

🎙Ислом тарихида аёллар?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#аёллар #сажда

🎙Аёллар саждада қўлларини қандай тутадилар?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

😎 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM