ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
16.1K subscribers
15.4K photos
8.37K videos
123 files
12.8K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат Яна қудуқлар

"БЕТОБ" "БЕЧОРА" ҚУДУҚЛАР

УРГАНЧ ШАҲРИ АБУЛҒОЗИ БАҲОДИРХОН ВА "ЁШЛИК" КЎЧАЛАРИ КЕСИШМАСИДАГИ (ориентир темирйўл вокзали) ҚУДУҚҚА НИМАДИР БЎЛГАНМИ!? ЭГАСИ БЎЛСА ХАБАР БЕРИНГЛАР, ҚУДУҒИНИ ХАБАРИНИ ОЛСИН!

p.s. Барча қудуқлар эгалари қишли-қировли, аёзли кунлар бошланмасидан олдин тегишли чоралар кўрсалар бўлармиди...

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️Ўзидан психолог ясаб ҳаммага ақл ўрагатадиганларнинг куни битди.

Сенатда маъқулланган қонунга кўра энди фақат давлат томонидан махсус сертификатга эга бўлганлар психологик хизматини кўрсата олади. Норасмий психологлар жазоланади.

Хабарни "психолог" дўстингизга юбориб қуйинг)))

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️Фуқароларга ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатиб ноқонуний фаолият олиб борган табиблар жазоланади

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
#Диққат #Тарқатинг

⚠️ Бугун, 30 сентябр куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга

2024 йил 30 сентябрдаги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида 1 соатга қисқартирилади. Бу Меҳнат кодексида назарда тутилган - 187-модда.

Дўстларингиз ва ҳамкасбларингизни огоҳлантиринг!

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат сарказм

ЎҚИТУВЧИЛАР ОЙЛИГИ МИНГ ДОЛЛАР БЎЛИШИ ҚАЧОН АЙТИЛГАН эди!?

p.s. Ўша пайтда жудаям муқаддас, ниҳоятда савобли, ўрта йўлда қолдириш мумкин бўлмаган ишга қўл урилганди! Хўш, нимадан ютилди!? Оширилмаган ойликдан жамиятга қандай наф етди!?

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
#диққат

ШОВҚИН ҚИЛМАНГ...

Ўзбекистонда тунда фуқароларнинг осойишталиги бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳужжат билан билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда.

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
#диққат

Пул тўлаб ўқотар қуролдан отиш хизмати йўлга қўйилади

Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ва хорижий туристларга қуйидаги хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади:

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф», «Қуролли Кучлар» давлат музейлари ва ҳудудлардаги «Ватанпарварлар» боғларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бевосита таништириш;

Мудофаа вазирлигининг Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази Қибрай спорт мажмуаси базасида «Стендли отиш» ва ўқотар қуроллардан отишни пулли асосида йўлга қўйиш.

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
#Диққат
❗️🕌 Масжид қуриш учун ер ажратиш тартиби белгиланди.

Ерни вилоят ҳокими ажратади, ер майдони маҳалла номига рўйхатга олинади ва масжидга ижарага берилади. Ер ажратилишидан олдин Дин ишлари бўйича қўмитадан хулоса олиниши шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.10.2024 йилдаги 641-сон

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
РАСМИЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИЛДИ, БИРОҚ...

Урганч шаҳридан мурожаат таҳрирсиз 07:51да эълон қилинган эди. Унда Самарқанд кўчасидаги қудуқлар аҳволи танқид қилинганди. Мурожаатдаги "виждонли" сўз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари томонидан жудаям оғриқли қабул қилинган шекилли, махсус мухбиримизга телеграммдан телефон қилиб, таъна-маломатли гапларни айқаштириб ташлаб, уни тингламасдан сўзлашувга нуқта қўйган. Бу билан мулоқот маданияти танқислигини очиқлаб қўяқолди. Мансабдор шахс-матбуот хизмати раҳбари, шаҳар ҳокимлиги газетаси муҳаррири мақолани салгина фароасат ила диққат билан шошмасдан ўқиб, уқиб олганида эди, "виждонли" сўзи мурожаатчи тилидан эканлигини англаб олармиди...
Шу ўринда айтиб ўтишимиз жойиз-ки, шаҳар ҳудудига тегишли бўлган муаммоли ҳолатлар ўнлаб ёритилган бўлсада, кўпларига ўз вақтида на муносабат билдирилди, на ижобий ечими таъминланди. Масалан, Урганч шаҳар "Ашхобод" маҳалласидаги 27 та оиланинг турар жойларига кадастр ҳужжатлари бир неча йиллардан бери ишланмай қолаётганлиги тўғрисидаги мурожаат апрел ойи охирида мухбиримиз томонидан матбуот хизматига етказилган эди... Мухбиримиз депутатларни бошлаб бориб маҳаллада мурожаатчилар билан муаммони муҳокама қилдилар, видеога олинди, бирон чора-тадбирлар кўрилмагач, каналимизда ва ютубда ёритилсада, бу борада қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бизга берилмади. Шунингдек, Мустақиллик кўчасида яшовчи мурожаатчи уйининг рўпарасида тегишли ҳужжатларсиз автомобилларни ювиш шохобчаси фаолият юритаётганидан норозилиги ҳам бир неча йилдан бери давом этмоқда. Бу ҳақда ҳам мақолалар берилсада, шаҳобча ҳамон ишламоқда!
Расмий муносабатни ким тайёрлайди!? Агарда матбуот хизмати тайёрласа қандайдир ишлар қилинган бўлармиди...
Мазкур мурожаатда кўтарилган ҳолатлар шу куннинг ўзида бартараф қилинибди ва бу ҳақда тегишли идора матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. Шу мақоламиз сабабли савобли ишлар бажарилди! Шундай экан, мақоламизга "теша уриш" шартмиди!?
@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Метан газ нархи қарийб 5500 сўм бўлиши мумкин

Кейинги йил яъни 2025-йилдан газ нархи кескин ошади

2025 йил параметрларида табиий газ нархлари 36%, суюлтирилган газ нархлари 25%, метан газ нархлари 39%га ошиши инобатга олинган. Марказий банкда бўлиб ўтаётган брифингдан.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат Қасамёд

Машхур судья Фрэнк Каприо Ўзбекистон халқининг ҳам меҳрини қозонган!

У шундай қасамёд қилган:

«Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан».

Бизнинг судьялар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, Қорақалпоғистон Республикасида эса Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи олдида ҳам тантанали вазиятда қасамёд қиладилар.

Айрим судьялар кимларнингдир ҳоҳиш-иродаси сабабли қасамёдини бузишмоқда!
Эртага бу бузғунчилик учун жавоб бера олишармикан!?

Шундай судьялар бор, уларнинг адолатсизлик уфуриб инграб турган, кўр-кўрона чиқарган қарорлари деб қанчадан-қанча одамлар қийналиб юрибди. Адолат истаб суд биноси остонасига қадам қўйган одамларнинг аксариятинг қўлларидаги қоғозлар бир неча килограммлик бўлиб қолган!
Бу гаплар умумий гаплар эмас, яқин кунларда бу мавзуга батафсил тўхталамиз.

@antikorruz
@Anticorruptiongroup_bot
#Диққат Барча ёдлаб олсин

Ўқувчини қайси юртда қандай жазолайдилар.

#Ўзбекистонда.
Ўқувчинимас ўқитувчини жазолашади.
#АҚШда.
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.
#Японияда
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.
#Германияда
Ўқувчи дарсдан қочса,
вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.
#Жанубий #Кореяда.
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.
#Англияда.
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.
#Францияда.
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

Юқорида мисол келтирилган ўқувчига бўлган муносабат алалоқибат, ўша мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётдаги ўрнини белгилайди.

Фармон Тошевдан олинди.

п.с. Ҳурматли катталар! Сизнинг болангиз уйингизда бола, мактабда эса давлатнинг ўқувчиси бўлади, давлатнинг мактаб таълими бўйича ўрнатган қонун-қоидаларини ҳурмат қилиб бажаришга мажбурсиз!
Мактабга ўдағайлаб келишдан олдин ўпкангизни босиб олиб, юқорида ўқиганларингизни эслаб олсангиз, фақат ўзингизга ва болангизга фойдали бўлади, ишонаверинг!

Obuna bo'ling
t.iss.one/antikorruz
#диққат ФИРИБГАРЛИК

ЎЗБЕКИСТОН ФИРИБГАРЛАР ПОЛИГОНИМИ

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонига бориб, Маккада меҳмонхонадан чиқариб юборилган ҳамда қайтиш учун авиачиптага эга бўлмаган ўзбекистонлик ва тожикистонлик 93 нафар фуқародан Диний қўмитага мурожаат келиб тушган. Таъкидланишича, зиёратчилар тегишли лицензиясиз, ноқонуний фаолият олиб бораётган Yusro Tour, Мuslim Travel, Меtа Travel ҳамда Elchi Travel туроператорлари орқали Саудия Арабистонига борган.
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари томонидан ҳолат ўрганилганда, туроператорлар томонидан меҳмонхона пуллари тўлаб берилмагани сабабли зиёратчилар меҳмонхонадан чиқариб юборилгани аниқланган. Туроператор меҳмонхонадан 35 минг доллар миқдорида қарздор бўлган.
Саудия Арабистонида қолиб кетган фуқаролар қайтарилди. Умра тадбирларини ноқонуний ташкил туроператорларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилган.
Хусусан, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги Ultra Parvoz, Тошкент шаҳридаги Yasin Travel турфирмаси лицензияга эга бўлмасдан фуқароларни зиёратга юборган. Турфирма фуқароларга Саудия Арабистонининг бир йиллик сайёҳлик электрон визасини расмийлаштириб берган.
Турфирма вакиллари ўзбекистонликларнинг Саудияга бориш-қайтиш авиачипталарининг электрон нусхасини берган. Бироқ Жидда—Тошкент йўналишидаги бу авиачипталар қалбаки бўлиб чиққан. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятида Atlas Travel турфирмаси 30 нафар фуқарони умрага юбориш учун авиачипта ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 31900 доллар олиб, 8 ноябр куни Тошкент—Дубай—Жидда йўналишида Саудия Арабистонига юборган. Бироқ фуқароларнинг қайтиши учун авиачипталарни расмийлаштирмасдан 8900 долларни ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Фарғона вилоятидаги Маhdiy Travel, Parvoz Ekspress ҳамда «Muhayyo 22−10» турфирмалари ҳам фуқароларга тегишли лицензиясиз ноқонуний фаолият кўрсатган. Оқибатда иккита фирма раҳбари ва бир нафар фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ, умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Ҳукумат қарори билан лицензия учун бир қанча талаб ва шартлар жорий этилди. Шундан сўнг, Диний қўмита умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берган эди.
p.s. Одамларга ҳайронсан, на китоб, газета-журнал ўқийди, на янгиликларни кўради, эшитади, на расмий манбалардан сўрайди, маслаҳат қилади! Ким нима деса эргашиб кетавериш қачон тўҳтайди...

🦅 ANTIKORRUPSIYA
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Anticorruptiongroup_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Мақолалар остида изоҳ қолдириш имкониятини очиб қўйдик.

Хурмат ила,
Таҳририят
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Элликқалъа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 13 сонли умумий ўрта таълим мактабига малакали Рус тили ўқитувчиси зарур. Ишга оламиз. Шунингдек олий тоифали Кимё фани ўқитувчиси ҳам зарур.

Мурожаат учун телефон +998994569001

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат МИГРАНТЛАР КУНИ

Бугун 18-декабр Халқаро мигрантлар куни, ушбу кун муносабати билан барча мусофирликда ва муҳожирликда юрган хамюртларимизни  табриклаймиз, қаерда бўлсангиз хам Аллоҳ панохида бўлгайлар!

Мусофирлик оғир экан нетай энди,
Оз қолди деб соғинчимни ичга ютай энди.
Рисқ насибам топиб кейин кетай энди,
Кўзларингни соғиндим ку жоним болам.🥺

Мусофирликда, муҳожирликда юрган барча элдошларимиз, юртдошларимиз уйларига соғ-саломат етиб келгайлар!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Anticorruptiongroup_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда 6600 дона пиротехника воситаси аниқланди.

#диққат Пиротехника

Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро О.С.га тегишли бўлган қўл сумка кўздан кечирилганида сумка ичида 100 қутида жами 5500 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Шунингдек, бошқа бир ҳолатда фуқаро Ф.А.га тегишли бўлган қўл сумка белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганида сумка ичида 20 қутида жами 1100 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

p.s. Тадбир охиригача давом эттирилмагани таажжубли эмасми!? Бошқа ишларда тадбирлар мантиқий якунига етказиларди аксарият ҳолларда... Ушбу пиротехника воситалари осмондан тушдими ёки кечаги ёиғир-қордан кейин ердан униб чиқдими!? Шу саволимизга сарҳадларимиз ишониб топширилган шонли чегара қўшинлари қўмондонлиги ва божхона қўмитаси масъуллари бирон-бир жўяли тушунтиришлар бериб қолишар деб умид қиламиз!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@Anticorruptiongroup_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат Янгилик
⚡️ Поездларда хизматлар рўйҳати тасдиқланди: йўловчиларга ичимлик суви, чой бепул берилади...

"Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.

Унда темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тақдим этилди.
Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
@Anticorruptiongroup_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
Мақоламизга инновацион ёндашув


ХОРАЗМ ЭКОЛОГИЯСИНИНГ РАДДИЯСИГА АНТИРАДДИЯ

18.12.24 да каналимизда эълон қилинган мақола https://t.iss.one/antikorruz/34364 юзасидан авваламбор шуни таъкидлаш жоиз-ки, Эрматова Сайёра томонидан ёзилган аризалар тазйиқ ва босим остида ёзилгани шундоқ билиниб турибди. Йигирма йилдан бери шу соҳада ишлаб келаётган, ўз устида ишлаётган, олийгоҳда сиртдан таълим олаётган, ўнлаган сертификатлар соҳибаси, атиги бир миллион саккиз юз сўмча маош олаётган бош мутахассисни "ҳе йўқ, бе йўқ", дабдурустдан, ариза ёздирилган куннинг ўзидаёқ ишдан бўшатиб, тўғрироғи ҳайдалиб юборилишини қандай тушуниш мумкин!? С.Эрматованинг соғлигида муаммолари бор экан, бу "легионер", Хоразмга ротация қилинган бошлиқ ўз ишига содиқ ходимасига соғлигини тиклаб олишга, жуда бўлмаса меҳнат таътилига чиқишга нега имкон бермади!? Бошқарма касаба уюшмасининг ва комплаенс назорат хизматининг хабари бўлганми, нега розилик бердилар!?
Йигирма йиллик тажрибага эга бўлган мутахасисни кўчага улоқтирилишига нега бефарқ ва лоқайд муносабатда бўлинди!?
Давлатимизда аёл қадр-қиммати улуғланаётган, жамиятда гендер тенглик таъминланаётган ва бу муваффақиятларимиз халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётган бир пайтда, бир нечта кредитлари бор бўлган, боқувчиси йўқ аёл мутахассисни руҳий ва иқтисодий зўравонлик таҳдиди остида ўз ҳоҳиши билан ариза ёздиришга, шахсий буюмларини кавлашга, меҳнат шартномасида кўзда тутилмаган ишларни қўшимча иш ҳақи тўловисиз бажартиришга, кадрларни ўз ҳоҳишича вилоят бўйлаб ротация қилишга, йўриғига юрмаганларни ишдан бўшатишга мажбур қилиш, йиғди-йиғдилар қилиш, энг ташвишли ва хавотирлиси эса, неча ўн йиллар давомида шаклланган Хоразм экология тизими кадрларини тўзғитиш ҳисобига бошқармани кучсизлантириш учун "шер юрак"ни валломат К.Шерматов жаноблари қаердан олди экан!?
Юқоридаги ҳолатлар экология, бандлик вазирликлари, Бош прокуратура, касаба уюшмалари федерацияси, оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, аёлларни реаблитация ва мослаштириш маркази, Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар ҳокимликлари бир муштипар аёлнинг ўз севган, ардоқлаб ишлаётган иш жойида меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқларини тиклаш-таъминлаш мақсадида биз билан ҳамкорликда чуқур ўрганишлар олиб боришларига умид қиламиз!
Ҳа, айтганча, бошқарманинг шу йил 30-сентябрь куни ўтказилиши керак бўлган матбуот анжумани номаълум узрли сабабларга кўра номаълум муддатга кейинга қолдирилди, бу ҳақдаги билдириш ўз каналида эмас, балки, Хоразм диалог гуруҳида арзимасдай хатолик билан жойлаштирилди, бироқ, ҳанузгача бу кечиктирилган матбуот анжумани ўтказилмади! АОКАнинг бир неча марта огоҳлантиришларига тупуриб қўйишган чоғи... Янги раҳбар эса бошқа "иш"лар билан машғул... Матбуот котиби ҳам унинг йўриғидан чиқа олмаса нима қилсин!? Шу ўринда барча матбуот котиблари АОКА штатларига киритилишини таклиф қиламиз ва бу ҳақда Агентлик фикрини кутиб қоламиз.
Бу мавзу мантиқий якунига қадар назоратга олиниб, мунтазам ёритилиб борилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

⚡️Сурхондарёда 10 млрд сўмлик сигаретлар майдалаб парчалаш йўли билан йўқ қилинди

Сигареталарни мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кирган шахс жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан 5 ярим йилга қамалди.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM