ANTIKORRUPSIYA
16.4K subscribers
18.1K photos
10.1K videos
157 files
17.3K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojaat_bot

Тел +998979288787 +998901102227
Download Telegram
Forwarded from Blogger Abdullayev (Abdullayev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Янги кулба дарз кетган хароба кулбага айланди. Чирчиқ шаҳрида шундай бино мавжудлиги ва у ерда фуқароларга хизмат кўрсатилаётганини билармидингизлар? Ушбу видео бир йил аввал эълон қилинган эди. Афсуски бугунга келиб ҳам ҳеч нарса ўзгармаган эмиш...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍4😡3👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Халқ банкининг Чирчиқ шаҳар филиалининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорнинг кредит тўлов пулларини ўзлаштириб ва унга тегишли бўлган кўчмас мулк қонунга хилоф тарзда сотиб юборилган, натижада айбдорлар жиноий жавобгарликдан қутилиб қолган, тадбиркор бўлса ўз мулкидан ажраб қолган. Мана сизларга банкнинг асл юзи ва ундаги ўйинлар. Эртага 22-июнь куни соат 18:00да ANTIKORRUPSIYA OAV @antikorruz журналистика суриштирувининг "Ҳақиқат излаб" кўрсатувида кенг жамоатчиликга ҳавола этамиз. Ҳурматли обуначилар ушбу видеоларни қисмларга бўлиб эълон қилишга қарор қилдик.

Obuna bo'ling
@antikorruz
👍9😡72👌2💯2🔥1🤝1
#диққат #тарқатинг

Яқинда бир танишим банкдан ипотекага уй оламан деса ойлигинг кам деб бекор қилишибди. Айнан шу танишим яна бола пули нега чиқмади деса ойлигинг кўп дейишибди... Хуллас ипотекага уй оламан десанг ойлигинг кам, бола пули десанг ойлигинг кўп. Бу ишлар ҳам аслида бир носни мазасидай кайфда...
Бу постдан сўнг айрим банкчилар билан иқтисодиётчилар реанимацияга тушиб қолмаса бўлди..

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
@antikorruz
👍40🤣23😁3💯3🔥1😡1
#диққат #тарқатинг

Ижтимоий тармоқ фаоли ва ANTIKORRUPSIYA OAV махсус мухбири Блоггер Абдуллаев номига Чирчиқ шаҳар Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт коллежининг номи сир сақланишини сўраган ота-оналардан ноқонуний пул йиғими ҳақида хабар берилган эди. Ушбу масала юзасидан жойига чиқиб ушбу коллеж директори Нодира Султанова билан учрашилган эди. Афсуски бу ноқонуний пул йиғимларидан Нодира Султанова хабари йўқлиги ва ушбу масалани назоратга олиб бартараф этиши ҳақида ваъда берилган эди. Орадан бир ҳафта ўтди ва масала деярли ижобий ҳал этилди. 90% йиғилган пуллар эгаларига қайтариб берилган. Яна 10% кураторларни пулни қайтариб беришларини кутмоқдаман. Қолаверса ушбу мурожаатдан сўнг ҳар бир ўқувчининг имтиҳондан педагогларнинг босими остида қолишига ҳам йўл қўймайман. Шахсан ўзим имтиҳонлар тугагунча четдан кузатиб бораман. Нодира Султанова масалани ижобий ҳал этгани ортидан ота-оналар хурсандчилиги ва дуо қилишаётгани ҳақида таъкидлаб ўтаман. Нодира Султанова қолган кураторлар ҳам пулларни қайтариб бериши зарур бўлмаса исм фамилия ва аниқ лавозимларини эълон қилишга мажбур бўламан. Кейинги масала эса кўзингга қараб биз пул йиғмадик деб ёлғон гапириб эртасига пулларни қайтариб берадиган нобоп педагоглар ҳам бор экан! Ушбу масалаларни бартараф этаётган ва пулларни қайтариб бериши талабини қўйган Нодира Султанова фаолиятингизга зафарлар тилайман.

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
@antikorruz
👍85🥰2💯1
#диққат #тарқатинг

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Миразиз Мирсултонов фаолиятингизга беш баҳо. Кадрлар бўлими ходимингизга ва Қуйи Чирчиқ туманидаги Саидбурхан Агзамходжаевларга икки баҳо. Аргос орқали эълон бериб ишни тўғри ташкил эта олмасангизлар нима кераги бор бундай ўйинларни?

Obuna bo'ling
@antikorruz
👍8💯4🔥3😡2
Forwarded from Blogger Abdullayev (Abdullayev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Яқинда "Инсон соғлиғига зомин бўлаётган светофор, ёхуд масъуллар эътиборсизлигими?" деб хабар берган эдим. Мана ўша вақтда 21:30да светофор ишламаслиги ортидан бўлган йўл транспорт ҳодисасининг аниқ кўринган видеоси. Камида шу ерда уч инсон жабр кўрган. Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов локал сиз ушбу масалага беэътибор ўтиб кетмайсиз деб умид қиламиз? Ушбу жойни тартибга келтириш учун йўл белгилари, тезликни камайтирувчи мосламалар ва радарни ўрнатиб бериш учун тадбиркор давлат шерикчилигида маблағ ажратишга ҳам тайёр бўлса шу йўлни тартибга солиш учун яна нима керак?

Светофор ишламаётганини ҳозир олиб яна қайта жойладим...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯5👍4🔥3😱21
Forwarded from Blogger Abdullayev (Abdullayev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Спарк автомашинаси сувда оқмоқда. Ҳолат қаерда ва қачон бўлгани аниқ эмас. Лекин кўришингиз мумкин машина ичидаги одамларни қутқаришга ҳаракат қилишмоқда. Ўпкани босиб олмаслик оқибати аянчли аҳволларга олиб келади. Масъуллар ушбу масалага расмий муносабат берсин.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍10😡4🔥2
#диққат #тарқатинг

Арзон бўлган уйларга учманг, иложи борича кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган янги уйлардан уй харид қилинг...

Яқинда бир танишим ёзган эди, мана шу Чирчиқда уй харид қилиш учун машина акцияси қўйилган экан шунга уйни олмоқчиман нима маслаҳат берасиз деб ёзган эди. Маслаҳатим шундан иборатки уйнинг нархи арзонлиги, ҳар хил акциялар(машина қўйилишлари каби) ишониш керак эмас. Ҳар доим виждонли бўлган юрист билан маслаҳатлашган ҳолда қурувчининг қурилишдаги даражасини, онлайн ҳужжатларни текшириб кўринг. Оргинфо.уз мй.гов.уз ва қурилиш вазирлигининг қурувчиларни даражасини эълон қилиб борувчи саҳифаларни текшириб чиқинг. Айтмоқчи бўлганим эса машина каби акциялар ўтказилиши маркетинг алдови деб ҳисоблайман. Машинага эмас эртага уй ўз вақтида топширармикан, алдаб қочиб кетиб мани сарсон қилмасмикан деган саволларга ечим топиш керак. Шундоқ ҳам қанчадан қанча сифатсиз қурилишлардан тортиб уйсиз қолаётган фуқароларгача кўрсатиб бердим. Тафаккур қилинг шошилманг.

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/antikorruz
👍123💯3🔥1
#диққат #тарқатинг

Чиритиб юборилаётган тиббиёт тизими Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Тўрақул Арзикуловни қизиқтирмайди деб ҳисоблаш керакми? Чирчиқ шаҳрида тиббиётни расво қилиш кимга керак бўлиб қолди? Тиббиёт кимларни қўлида қолмоқда? Бир нарса аниқ ўзи шифокорлар етишмаётган бир замонда баттар шифокорларни йўқотишми мақсад? Янги очилган поликлиникаларда шифокорлар етишмайди ўзи. Мақсад нима? кичик тиббиёт ходимлари ишлагиси келмай ҳам қолган. Ҳа тўғрида оғзи шалоқ бўлган қуруқ разбор қиладиганлар билан ким ишлагиси келади? Ҳайрон қолмайман агар яқинда тиббиёт соҳасида ёппасига тиббиёт ходимлари ишни ташлаб юборишса. Тўрақул Арзикулов кўзингизни очинг...

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/antikorruz
👍12😱4🔥2💯1
#диққат #тарқатинг

Мақсад тадбиркорни ҳар қанақасига эзишми? Бу кетишда Ўзбекистонда тадбиркорлар қоладими ўзи?! Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маркировка масаласида жиддий ёпишиб олгандек гўё. 2024 йил 1-сентябрдан бошлаб барча дорихоналарда назорат ҳариди ўтказилиши белгиланган, айбдор дорихоналар эса жаримага тортилади.

Савол туғилади: маркировка назоратини жорий этишдан олдин Республика бўйлаб барча дорихоналардаги қолдиқ (маркировкасиз) дори воситалари борлигини ҳисобга олганми бу Солиқ қўмитаси? Аслида чакана бўғинда маркировкалаш назоратини қатъий жорий этишдан аввал тадбиркорларга имтиёз берилиши керак. Сабаби бутун Республика бўйлаб 15000 дан ошиқ дорихоналарда маркировкасиз дори воситалари мавжуд, бу қолдиқ товарларни дорихона ўзи хоҳласа ҳам 1-сентябрга қадар сота олмайди.

Бу бўйича яхшилаб ечим ўйланиши, тадбиркорларга камида 2025 йил якунигача имтиёз берилиши керак. Эҳтимол билан бу маркировкасиз дори воситаларини дорихоналар сота олмаса, омборхонада мавжуд бўлса ҳам жарима берилиши мумкин. Энг қизиғи эса ушбу маркировкасиз дори воситаларини сотган улгуржи ташкилотлар ҳам қайтариб олмайди. Дори воситалари учун ҚҚС (НДС) жорий этилгани сабаб ҳам бу нарса имконсиздир. Давлат солиқ қўмитаси бирор бир қарорни қабул қилишдан олдин уни якунини ҳам ўйлармикан? Юқоридаги ҳолат бўйича тадбиркорларга имтиёз берилиши зарур деб ҳисоблайман. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу масалага расмий муносабат билдириши зарур. Мақсад тадбиркорларни хўрлашми ёки тадбиркорларни қўллаб қувватлашми?

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
@antikorruz
🔥10👍821😁1💯1
#диққат #тарқатинг

Сувсизликдан хўрланиб бораётган дарахтлар ёхуд осмонга учган бюджет пуллари.

Чирчиқ шаҳар Янги Ўзбекистон массивида жойлашган 5-сонли оилавий поликлиникаси ёнига экилган дарахтлар сувсизликдан қуриб бўлган ва қуриб бормоқда. Дарахт экиш мода бўлди, лекин дарахтга парвариш ва сув қуйиш ташвиши ҳеч кимда йўқдек гўё. Шу ерда бир савол туғилади агар эплай олмасангизлар нима кераги бор эди дарахт экиб? Бизда экология ташкилоти қачондир ишлаганми? Сувсизликдан нобуд бўлаётган дарахтлар нега ҳеч кимга қизиқ эмас? Касб ҳунар мактаби ўзига яқин бўлган жойдаги дарахтларни суғорсаю, поликлиникага яқин бўлган жойдаги дарахтлар эса нобуд бўлса... Унутманг шу дарахтларни уволига ҳам бир кун албатта жавоб берасизлар! Бундай сувсиз қолган дарахтлар яна қанча? Фикрларингизни изоҳга ёзинг...

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/antikorruz
😡7👍3🔥1
#диққат #тарқатинг

Янги очилган поликлиника қулайликларга эга бўлиши керак эди, муаммоларга эга бўлиши керак эмас. Блоггер Абдуллаев номига шахси сир сақланиши сўраган тиббиёт ходимининг маълум қилишича ойлик маош берилмаган экан. Бунга сабаб эса Молия штат ажратмаган эмиш. Ҳозирда Чирчиқ шаҳар 4-сонли оилавий поликлиникасининг ходимларига фақатгина 3-сонли оилавий поликлиникаси орқали маош тўлаб беришмоқчи экан. Қизиқ ғалати эмасми? Май ойида ишчиларни 3-оилавий поликлиникадан бўшатишган бўлса, энди май ва июнь ойи учун 3-оилавий поликлиника орқали ойлик тўлаб беришмоқчи эмиш. Ахир бу жиноят ҳисобланмайдими? Кимдир ушбу ҳолатни изоҳлаб бера оладими? Аҳолини қийнашаётгани етмагандек энди тиббиёт ходимларини қийнашмоқдами? Яқинда Блоггер Абдуллаев томонидан 5-сонли оилавий поликлиника ёнидаги дарахтлар қуриб кетгани ҳақида танқидий пост эълон қилинган эди. Ушбу пост юзасидан 4-сонли оилавий поликлиникасининг маъмурияти Шифокорлардан 50.000-сўм, ҳамширалардан эса 22.000-сўмдан йиғишга жалб қилишмоқда эмиш.(Асослар мавжуд.) Демак бу ишни бошида қайсидир каттакон бор шундайми?! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси Тўрақул Арзикулов нималар бўлмоқда? Қани сифатли тиббиёт, қани назорат? Яқинда бу кетиш бўлса ёппасига иш ташлаб юборилиши ва тиббиётимизда ходимлар қолмаслигига ҳеч ким кафл бўла олмайди. Шундоқ ҳам бугунга келиб Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасида кадрлар етишмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири Асилбек Худоёров сиз изоҳ берарсиз балки?

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/antikorruz
👍6😡3🔥2😁1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️Ўзидан психолог ясаб ҳаммага ақл ўрагатадиганларнинг куни битди.

Сенатда маъқулланган қонунга кўра энди фақат давлат томонидан махсус сертификатга эга бўлганлар психологик хизматини кўрсата олади. Норасмий психологлар жазоланади.

Хабарни "психолог" дўстингизга юбориб қуйинг)))

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
👍7🤝4👌3
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️Фуқароларга ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатиб ноқонуний фаолият олиб борган табиблар жазоланади

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
👍103💯1
#Диққат #Тарқатинг

⚠️ Бугун, 30 сентябр куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга

2024 йил 30 сентябрдаги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида 1 соатга қисқартирилади. Бу Меҳнат кодексида назарда тутилган - 187-модда.

Дўстларингиз ва ҳамкасбларингизни огоҳлантиринг!

@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!
👌3👍2💯1🤝1
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

❗️Янги найранг: “Дўстингиз сизга совға юборди”

Сизга Telegram'да танишларингиз аккаунтидан шундай хабар келиши мумкин. Бу тузоқ, ҳаволани очманг.

Агар “Фаоллаштириш” сўзи устига боссангиз, фирибгарларнинг сохта сайтига кириб қоласиз ва улар Telegram аккаунтингиз бошқарувини қўлга киритади.

“Агар сизга яқин инсонингиздан шундай хабар келса ҳам ишонманг, ҳеч нарсани босманг, чунки ўша инсон ҳам фирибгарлар тузоғига илинган бўлади”, деб огоҳлантирди Тошкент вилоят ИИББ матбуот котиби.

Бизда кузатиб боринг👇🏻                
🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔞🔞🔞#ДАҲШАТ #ТАРҚАТИНГ
(Сўкинган жойи бор) ТОШКЕНТДА АВТОБУСДАГИ ЁШ БОЛАГА  ОЧИҚДАН ОЧИҚ ТЕГАЖОНЧИЛИК ҚИЛИНДИ! ПЕДОФИЛ😨😱

Ёши катта эркак автобусда мактаб ўқувчисига тегажонлик қилиб, ҳар хил уятли гаплар гапирди. Ёш ўғил болани лабидан ўпиб уни қучоқлашини айтди.

Бола педофил билан суҳбатни камерага олган. Видеода педофилнинг юзи тўлиқ кўринган

Ота-оналар, фарзандларингизга кўз - қулоқ бўлинг.

ВИДЕОНИ ГРУППАЛАРГА
ТАРҚАТИНГ ОГОҲ БЎЛИШСИН!

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬25😱17👍12💯2
#Диққат #Тарқатинг

❗️Кучли магнит бўрони Ерни қамраб олди.

Бугун ва эртага Ерга G1-G2 даражасидаги магнит бўрони таъсир қилади. Шу даврда бош оғриғи, беҳоллик, қон босимининг ошиши ва сурункали касалликларнинг кучайиши кузатилиши мумкин.

🔴 Ўзингизни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
▪️ Стресс ва жисмоний зўриқишдан қочинг
▪️ Кўпроқ сув ва гиёҳли чойлар ичинг
▪️ Ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг
▪️ Тўғри овқатланинг, қаҳва ва алкоголдан воз кечинг.👇

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
Расул Кушербаев ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди:

Тезлик бўйича янги жарима жорий қилинди, энди 60 жойда 120 км тезликда ҳаракатланганлар салкам 6 миллион сўм жарима тўлайди. "Бонус"ига 2 балл ҳам берилади.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

Obuna bo'ling
🦅https://t.iss.one/antikorruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍1
#Диққат
#тарқатинг

Расман: Ўзбекистонда амалдорлар ҳар йили IQ тест топширади. Ақлдан қолса — дарҳол ишдан бўшатилади

Энди давлат хизматчиси бўлиш учун фақат диплом етарли эмас. Номзодларни жиддий синовлар кутмоқда:

• IQ даражасини аниқловчи тест,
• Қонунчилик, Ўзбекистон тарихи, чет тиллари бўйича билимларни текшириш,
• Психологик диагностика ва умумий эрудиция.

Бундан ташқари, давлат хизматчилари билан 1 йилдан ортиқ муддатга меҳнат шартномаси тузилмайди. Улар ҳар йили ҳалоллик ва фикрлаш қобилияти бўйича қайта текширилади.

Obuna bo'ling
🦅https://t.iss.one/antikorruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15🔥2💯21👌1