ANTIKORRUPSIYA
16.4K subscribers
18.1K photos
10.1K videos
156 files
17.3K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojaat_bot
Download Telegram
#Диққат #Тарқатинг

❗️Кучли магнит бўрони Ерни қамраб олди.

Бугун ва эртага Ерга G1-G2 даражасидаги магнит бўрони таъсир қилади. Шу даврда бош оғриғи, беҳоллик, қон босимининг ошиши ва сурункали касалликларнинг кучайиши кузатилиши мумкин.

🔴 Ўзингизни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
▪️ Стресс ва жисмоний зўриқишдан қочинг
▪️ Кўпроқ сув ва гиёҳли чойлар ичинг
▪️ Ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг
▪️ Тўғри овқатланинг, қаҳва ва алкоголдан воз кечинг.👇

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#диққат Узоқ кутилган янгилик
Тез орада туман ва шаҳар кўчаларида 70 км/соатда ҳаракатланиш мумкин бўлади.

Қонун лойиҳаси билан тезлик
билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Бугунги кунда амалиётда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо чораси қўлланиб келинмоқда.

Масалан, ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соат белгиланган ҳудудда радар томонидан 69 км/соат тезлик билан ҳаракатланган деб топилган ҳайдовчига эҳтимолий хатолик билан 64 км/соат (–5 км/соат) тезлик учун жарима қўлланилади. Белгиланаётган қоидалар бу каби ҳолатларнинг олдини олишга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР 

☄️Мактаб ва боғча раҳбарлари маоши оширилади — Президент фармони!

Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда, - Президент фармони

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғчаларимиз директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
Группаларга юбориб кўямиз.

Obuna bo'ling
🦅https://t.iss.one/antikorruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👎2
#диққат СИЗ КИМСИЗ

ХОРАЗМЛИК ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ, "ОЛТИН ҚАЛАМ" соҳиби, ярим асрдирки қаламини моҳирона тебратиб келаётган Абдуллаака Собиров ўзининг "ҚАЛАМ ВА ОЛАМ" саҳифасида шундай ёзади:
"Яқинда ўзини-ўзи анчайин омадли, уддабурро блогерлар сафига қўшиб қўйган "ҳуқуқ ҳимоячи"ларидан бирига рўпара келдим:
- Журналистик билимга хам, малака-маҳоратга ҳам муҳтожлигим йўк,- деди, у дабдурустдан.
Уни тўғри тушундик... Чўнтаги кун сайин эмас, соат, дақиқа сайин пулга тўлаётган блогер учун журналистика илми ортиқчалик қилади. Аммо, ҳаётнинг бошқа бир йўриғи ҳам бор-ку. Қаламкашлик илми ва маҳоратини эгаллай олмаган банда ҳеч қачон ҳақиқий блогер сифатида танила олмайди. Блогерликни овми кишиларни алдаш ва нуқул шахсий бойлик орттириш учун касб қилиб олаётганларнинг йўли эса кўпчилик билганидек, қисқа, жудаям қисқа. Қонун бундайлардан ҳа демай бир кунида "ҳол сўрагани" албатта боради.
Назаримизда блогерликни пул учун, журналистикани эса нуқул ижод учун чиқарган. Ҳаётнинг яна бир қонунияти бор: пул йўқ жойда блогерни, пул бор жойда эса ҳақиқий журналистни топа олмайсиз. Айрим блогерлар ҳақиқий қаламкашлар 40-50 йил ишлаб топа олмаган мол-дунёни атиги бир неча ой ичида ва кўпинча фириб йўли билан топишга муваффақ бўлишаётганини ким билмайди, дейсиз? Бу тоифадагилар аксарият ҳолларда одамларга қонунни бузиш йўли билан фойда беришга уринишади. Ўзга бировга қонунни бузиш йўли билан келтирилган фойдадан не наф?! Қонун ҳар нарсадан устун. Уни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўк. Кимки нафни қонунни бузиш йўлларидан излар экан. билинг-ки, у жамиятнинг ҳам, одамларнинг ҳам ва албатта қонунчилигимизнинг ҳам ғирт душмани."

p.s. БЛОГЕРчиликни тартибга солиш керак -ми!?
Сиз нима дейсиз?

ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯3🤮2
#ДИҚҚАТ_ТОЗАЛОВ

Фарғона вилоят прокурори биринчи ўринбосари Мирзабедил Назаров ишдан олинди.

Эслатиб ўтамиз вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Мирзабедил Назаровнинг укаси Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ишлаш даврида ҳокимият хузуридаги уй-жой бўлими айрим ходимлари, Давлат кадастрлар палатаси ва Агентликнинг айрим ходимлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси айрим ходимлари, Фарғона вилоят маҳаллалар уюшмаси айрим ходимлари, Фарғона вилоят ҳокимлиги айрим ходимлари, Фарғона вилояти ИИБ айрим ходимлари жиноятни ўзига касб қилганлиги, фуқароларни шаъни қадр қимматини бузганликлари учун, айримлари давлат мулкини талон тарож қилганликлари, айримлари эса фирибгарлик жиноятини содир этганликлари учун жавогар бўлишган ва уларга турли туман жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари ўқилди.

#ЖАРАЁНДА

Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасидаги айрим масъул мансабдор шахслар давлат бюджетини талон-тарож қилганлик холати, рағбатлантириш ҳолатлари таниш билишчилик асосида еб битирилганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Фарғона шаҳар бўлими масъул мансабдор шахслари ҳам субсидия, рағбатлантириш пуллари, ишга жойлашдаги таниш билишчиликлар, қалбаки сертификат орқали мутахассислиги бўлмаган бошқа мутахасиссларни бухгалтерия бўлимига мўмайгина даромад эвазига ишга жойлаш каби жиноятларни содир қилинганлиги бўйича Фарғона вилоят прокуратураси хамда Фарғона шаҳар прокуратурасида терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, вилоят прокуратурасига ишонч бор, аммо Фарғона шаҳар прокуратурасига ишонч йўқлиги боис иш жиддий назоратга олиниши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20💯32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ ГАЗ ГАЗ ГАЗ

ГАЗ ҚАЕРДАН КЕЛАДИ... ва
ҚАНЧАДАН КЕЛАДИ...

♨️♨️♨️АММО, ЛЕКИН ЗЎР ВИДЕО ИШЛАНИБДИ!!
Газ-газ деб хуноб бўламиз!
Лекин мана бу роликда оддийгина қилиб, ШОДИВОЙ тушмагурга тушунтириш берилибди...
Албатта охиригача кўринг!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣18👍6👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат ШОВОТЛИК ТАДБИРКОР АЙБИ НИМАДА? 1-қисм:

АМАЛДОРЛАР АМБИЦИЯСИ АМАЛДАМИ, АВЖИДАМИ

@antikorruz ботига келиб тушган видеомурожаат тегишлилиги бўйича бизнинг иштирокимизда ўрганилишини сўраймиз.
Биз иккинчи, учинчи томонларнинг фикрларини, ҳолат бўйича қонуний асосларга таянилган ҳатти-ҳаракатларини ҳам ёритишга тайёрмиз.
Муҳтарам Президентимиз "Тадбиркор-элга мададкор " деган. Зеро шундай экан, эл мадаткорини ҳар томонлама қўллаб ~қувватлаш, агарда унинг ҳуқуқий доирадан четга чиқиши содир қилинса, низолар албатта суд тартибида кўриб чиқилиши бу борадаги давлат сиёсатининг талабидир. Шовот тумани Ўзбекистон Республикаси таркибида экан, туман ҳокими ва бошқа амалдорлари хусусий, шахсий амбицияларини, радикал қарашларини четга суриб, қонун доирасида фаолият
юритмоқлари адолат тамойилларига, қонун устуворлигига, давлат раҳбари талабларига бенуқсон, сидқидилдан ҳурматни амалда кўрсатишлари ҳам бурчи, ҳам фарзи!
Ушбу мурожаат ҳуқуқий жиҳатдан асосланган конструктив ечими топилгунига қадар назоратимизда туради ва ёритилишда давомли бўлади.
Навбатдаги мақоламиз енгил типдаги савдо шаҳобчасининг оғир савдолари, яъни, ўрнидан олиб ташланиши, кўчирилиши тафсилотлари тўғрисида бўлади.
Бу назаримизда жудаям қизиқ, айни пайда аламли, изтиробли...
Бизни кузатишда бардавом бўлинг!
Обуна бўлишни унутманг!
Яна унутманг-ки, фикр-мулоҳазаларингиз биз учун ниҳоятда қадрли!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1254🔥4💯3👌1
#Диққат
⚡️🍔Трансёғлар истеъмоли инфаркт ва инсультни келтириб чиқариши мумкин

Ҳозир гап ёшлар орасида оммалашган фаст-фуд, ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка фриси, чипс ва турли қандолатлар истеъмоли ҳақида кетмоқда.

ЖССТ маълумотига кўра, бундай таомлардаги трансёғлар қонда зарарли холестерин миқдорини оширади. Паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлари деворида тиқин ҳосил қилиб, уларни торайтиради.

Натижада организмда қон айланиши бузилади ва бу инфаркт, инсульт ҳамда ўпка артерияси тромбоэмболияси каби хавфли касалликларга олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат ШОВОТЛИК ТАДБИРКОР АЙБИ НИМАДА? 2-қисм

ЕНГИЛ КОНТЕЙНЕР КИМГА ОҒИРЛИК ҚИЛДИ...

Ушбу мақоланинг 1-қисмида мурожаатчи Қ. Матяқубов ўз чиқишида оилавий тадбиркорлик қилишига бўлаётган тўсиқ ва ҳаракатлар тўғрисида маълумот берган эди. Шундан кейин, журналистлик текширув бошланди. Ҳужжатлар ва бошқа ҳолатлар атрофлича ўрганилди. Иккинчи, учинчи томонлар мулоқот қилишни ҳоҳламадилар. Начора... Бир кун келиб у- бу демасалар бўлди...
Хуллас, енгил КОНТЕЙНЕР кимгадир, негадир жудаям ОҒИРЛИК қилди... Ҳе йўқ, бе йўқ, контейнер кимларнингдир ҳисобидан олиб кетилди. Унда савдо қилаётган тўртта оила, бундаги расталарга ўрганиб қолган истеъмолчи-харидорлар шалвираб қолавердилар...
Енгил типдаги савдо шаҳобчасини йўқ қилишга кучли, кўп сонли, оғир отряд кимнингдир оғзаки буйруғи билан 11-апрель муборак жума куни сафарбар қилинди. Уларга ишлайдиган МЕҲНАТ КОДЕКСИ кабинетда қолиб кетди, у бошқа вақтларда керак бўлади-да...
Шундай бўлса-да, мансабини, лавозимини йўқотишдан қўрқадиган, тийиладиган амалдорлар шу куни меҳнат шартномаларида назарда тутилмаган вазифаларни адо этганларидан шод бўлмагандирлар балки, ахир, улар ҳам одам-ку...
Видеони охиригача кўринг, фикр-мулоҳазаларингизни каналга обуна бўлиб изоҳларда қолдиринг. Ҳа, айтганча, ўша гап гап... Шу мавзу бўйича ҳам каналимиз эшиги ҳаммага очиқ, тортинмасдан келаверинг, фақат саволларимиз сал совуқдай-да...
3-қисм Республика Давлат Кадастр агентлиги юборган ишчи гуруҳнинг ишчанлиги ҳақида бўлади, бу жудаям қизиқ, ўтказиб юборманг!

ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ
https://t.iss.one/antikorruz
1👍1
#диққат СИЗ КИМСИЗ

ХОРАЗМЛИК ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ, "ОЛТИН ҚАЛАМ" соҳиби, ярим асрдирки қаламини моҳирона тебратиб келаётган АБДУЛЛА ака СОБИРОВ ўзининг "ҚАЛАМ ВА ОЛАМ" саҳифасида шундай ёзади:
"Яқинда ўзини-ўзи анчайин омадли, уддабурро блогерлар сафига қўшиб қўйган "ҳуқуқ ҳимоячи"ларидан бирига рўпара келдим:
- Журналистик билимга хам, малака-маҳоратга ҳам муҳтожлигим йўк,- деди, у дабдурустдан.
Уни тўғри тушундик... Чўнтаги кун сайин эмас, соат, дақиқа сайин пулга тўлаётган блогер учун журналистика илми ортиқчалик қилади. Аммо, ҳаётнинг бошқа бир йўриғи ҳам бор-ку. Қаламкашлик илми ва маҳоратини эгаллай олмаган банда ҳеч қачон ҳақиқий блогер сифатида танила олмайди. Блогерликни овми кишиларни алдаш ва нуқул шахсий бойлик орттириш учун касб қилиб олаётганларнинг йўли эса кўпчилик билганидек, қисқа, жудаям қисқа. Қонун бундайлардан ҳа демай бир кунида "ҳол сўрагани" албатта боради.
Назаримизда блогерликни пул учун, журналистикани эса нуқул ижод учун чиқарган. Ҳаётнинг яна бир қонунияти бор: пул йўқ жойда блогерни, пул бор жойда эса ҳақиқий журналистни топа олмайсиз. Айрим блогерлар ҳақиқий қаламкашлар 40-50 йил ишлаб топа олмаган мол-дунёни атиги бир неча ой ичида ва кўпинча фириб йўли билан топишга муваффақ бўлишаётганини ким билмайди, дейсиз? Бу тоифадагилар аксарият ҳолларда одамларга қонунни бузиш йўли билан фойда беришга уринишади. Ўзга бировга қонунни бузиш йўли билан келтирилган фойдадан не наф?! Қонун ҳар нарсадан устун. Уни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўк. Кимки нафни қонунни бузиш йўлларидан излар экан. билинг-ки, у жамиятнинг ҳам, одамларнинг ҳам ва албатта қонунчилигимизнинг ҳам ғирт душмани."

p.s. БЛОГЕРчиликни тартибга солиш керак -ми!?
Сиз нима дейсиз?

ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ
https://t.iss.one/antikorruz
💯5👍2
#диққат ГЎЗАЛ ҲИКМАТЛАР

АДОЛАТ - ДАРАХТНИ СУҒОРМОҚ, ЗУЛМ ЭСА ТИКАНГА СУВ ТЎКМОҚДИР.

МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ
ҲИКМАТЛАРИ

 🌺Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан  келиб, тилдан чиқади.

 💐Эй, дил! На битмас хазинасан,  на давосиз дард.

 😍Минг йил ўқисаму, мендан  «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.

 🍀Дедиларки, кўздан йироқ  кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?

 🕊️Ишқ азоби тортмаган юрак ё  телбанинг, ё мурданинг юрагидир.

 🌸Эй, ёр! Биз ишқ узумининг  шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.

 🍀Гулнинг гўзаллиги уруғидан;  инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.

 Кўнглингни покламабсан-ку,  тинмай таҳорат олганинг нимаси?!

 Одамлар суратини безатса,  сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

 Покдийнат кишилар  суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.

 Ҳожат эмас, ҳаммасини сўзла  баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхшидир англаганга.

 Ўйларинг сўзларингга,  сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

 🌸Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани  қадр, ҳар келганни Ҳизр бил.

Инсон табассуми билан  тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.

 Эй, дўст! Мен Мажнун эмасман,  аммо чақирсанг чўли биёбонга боришга ҳам тайёрман.

 Кўнгил боғ, кўзлар булутдир.  Булут йиғласа боғлар яшнагай.

 🕯️Шамдек ёш тўк, кўнгил уйинг  чароғон бўлсин.

 Биз севсак гар, ер бўламиз, биз  севсак гар, сел бўламиз. Биз севсак гар, лол бўламиз, биз севсак гар, жон бўламиз.

 Модомики, ҳамманинг   гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.

 Дили ва тили бир бўлмаган  инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.

 Бизни билган билади,   билмаган ўзи билади.

 🕊️Дўст деб аччиқ гапирганга  эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади.

🕊Дунё тузоқдир, дони  ҳою-хавасдир.

 Гўзал кунлар келишини кутма.  Унга томон бормоғингни унутма.

 😇Китоб ўқишдан олдин  ўзимизни ўқишни ўрганайлик.

 👼Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур  инсон🙅‍♀. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.

 Ғайратинг-  қанотингдир.

 Адолат- дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

p.s. Нақадар гўзал ҳикматлар! АДОЛАТ БОР ЖОЙДА ТИРИКЛИК, ЯШИЛЛИК БЎЛАДИ, ИНЧУНИН ҲАЁТ ГЎЗАЛ, МАФТУНКОР, ЖОЗИБАЛИ БЎЛАДИ!
Зулм бор жойда эса аксинча, тиканзор, чангалзор...
Қаранг-ки, мавлоно Румий хазратлари "... дарахтни суғормоқ... " демоқда, яъни, сув мақсадли сарфланиши маъносини англатяпди, "... тиканга сув тўкмоқдир." деганида эса сувнинг увол қилинишини... Демак, АДОЛАТ ТУФАЙЛИ КИШИЛИК ЖАМИЯТИ ТАРАҚҚИЁТИ БАРДАВОМ БЎЛАВЕРАДИ...
Зулм қилиш (қонун ижодкорлиги, қонун ижрочилиги, қонун устуворлиги ва одил судлов принциплари, иш ҳақи ва турли тўлов-у жарималар орасидаги номутаносибликлар, турли хил лимитлар, чекловлар ва ҳ.к.з...) тиканзорлар, чангалзорлар муҳитини яратади...

Муҳтарам Президентимиз Декларация тўғрисида пурмаъно гаплар айтганига ҳам анча бўлди... Шу қонун қанчалик тез қабул қилиниб кучга кирса- анчайин АДОЛАТ қилинган бўларди...

Жалолиддин Румий ҳикматларидан баҳраманд бўлинг!
@Jaloliddinrumiyy🍃

ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ
https://t.iss.one/antikorruz
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат ШОВОТЛИК ТАДБИРКОР АЙБИ НИМАДА?
3-қисм


ФИБ ШОВОТ ТУМАНЛАРАРО СУДИ РАИСИ БУГУНГИ МАЗКУР СУД МАЖЛИСИДА ТАНАФФУС ЭЪЛОН ҚИЛДИ

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, ШОВОТ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УНИТАР КОРХОНАСИ ШУ ЙИЛ 23-ЯНВАР КУНИ ТАДБИРКОР БИЛАН ТУЗГАН ИЖАРА ШАРТНОМАСИНИ ЎЗ-ЎЗИДАН ҲАҚИҚИЙ БЎЛМАГАН БИТИМ ДЕБ ТОПИШНИ СЎРАБ 11-АПРЕЛ КУНИ ДАЪВО КИРИТГАН ЭДИ.

Шу бўйича бугун суд мажлиси бошланди. Белгиланган танаффусдан кейин жараёнларни ёритишда давом этамиз.

ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ
https://t.iss.one/antikorruz
👍72💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат ЁНҒИН

Урганчдаги Марказий банк ёнида да ёнғин содир бўлган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номалум.

https://t.iss.one/antikorruz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат ЁНҒИН
ЯНА БИР ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ УРГАНЧ ТУМАНИДА СОДИР БЎЛДИ

Куни кеча, 21-май куни соат 10:19да Урганч тумани “Олтинкўл” маҳалласи "Жайхун" кўчасида жойлашган енгил ва юк автомобилларига сервиз хизмат кўрсатиш шохобчасида М.К МЧЖга қарашли 2023-йилда ишлаб чиқарилган XOWO русумли автомобилда ёнғин келиб чиққанлиги ижтимоий тармоқларда айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:23 да воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, соат 10:54 да ёнғин буткул ўчирилди.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

https://t.iss.one/antikorruz
👍41🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат светофор

СВЕТОФОР НЕГА ИШЛАМАЯПТИ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги A380 трассасида жойлашган чорраҳадаги светофор бир неча кундан буён ишламаяпти. Бу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Ҳайдовчилар тирбандлик ва тартибсизликдан азият чекмоқдалар, пиёдалар бу ердан ҳар сафар ҳадик ва қўрқув билан ўтмоқдалар. Муаммо мазкур видеода янада ёрқин тасвирланган.

Мутасадди идоралар мақаламизни ўрганиб,назоратга оладилар ҳамда ушбу светофорни имкони борича тезда таъмирлаб, ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришларини кутиб қоламиз!

https://t.iss.one/antikorruz
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
🛣 ЯНГИ РУКН: ЙЎЛЛАРИМИЗ — ЮЗЛАРИМИЗ

🇺🇿 Иқтисодиётимиз тараққиёти — инфратузилмамиз, хусусан, автомобиль йўллари ҳолати билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис биз янги таҳлилий рукнни бошлаймиз:
«ЙЎЛЛАРИМИЗ — ЮЗЛАРИМИЗ»

Бу рукн доирасида юртимиздаги йўллар ҳолати, уларга қилинган харажатлар, амалга оширилаётган ишлар ва йўллардаги муаммолар ҳақида танқидий ва таҳлилий мақолалар тақдим этилади.

🚧 ЙЎЛ ЧИЗИҚЛАРИ ҲАҚИДА БИЛИБ ҚЎЙИНГ

Йўл чизиқлари — бу оддий ранг эмас, балки ҳаракат хавфсизлигининг асосий омилидир. Улар ҳайдовчиларга қоидаларни англатади, пиёдаларга устунлик беради, транспорт оқимини назорат қилади.

📌 Уларнинг турлари:

1️⃣ Уфқий чизиқлар (йўл юзасида):
– Оқ узлуксиз: кесиб ўтиш мумкин эмас.
– Оқ узилган: эҳтиёткорлик билан кесиб ўтиш мумкин.
– Қўш узлуксиз: мутлақо тақиқланган.
– Тўхташ ва "Зебра" чизиқлари: пиёдалар хавфсизлиги учун.

2️⃣ Вертикал чизиқлар (деворлар, устунларда):
– Хавфли ҳудудларга огоҳлик белгиси сифатида қўлланади.

3️⃣ Ранглар маъноси:
– Оқ: асосий ҳаракат.
– Сариқ: тўхташ тақиқланган жой.
– Кўк: пуллик тўхташ.
– Қизил: хавфли ҳудудлар (айрим давлатларда).

🎥 УРГАНЧДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

Урганч шаҳри Хонқа кўчасидаги йўл чизиқлари видеолавҳасини кузатинг. Улар яқинда янгилангандек туюлади, аммо...
Қиш мавсумидаёқ абгор ҳолатга келган.

Саволларимиз очиқ:
– Бўёқ сифатсизми?
– Асбоб-ускуналар носозми?
– Технологияга амал қилинмадими?

💰 Эслатма: Йўлларга сарфланган маблағ — бу бюджет харажати, яъни бизнинг солиқларимиздан шаклланган пул. Демак, ҳар бир фуқаро жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли!

🔍 Биз сўраймиз:
– Ким буюртмачи?
– Ким ижрочи?
– Назорат қилувчи ким?

Йўли ободнинг — эли обод” дейишади. Чет эллик меҳмонлар, сайёҳлар ҳам шу йўллар орқали юртимизга баҳо беради.

Шунинг учун, барча масъул идоралардан сифат, шаффофлик ва жавобгарликни талаб этамиз.

📥 Агар сизнинг ҳудудингизда ҳам шундай муаммолар бор бўлса, бизга маълумот йўлланг:
👉 @Antikorrmurojaat_bot

📲 Обуна бўлинг:
🦅 https://t.iss.one/antikorruz

✍️ ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯4🤝2111😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
Расул Кушербаев ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди:

Тезлик бўйича янги жарима жорий қилинди, энди 60 жойда 120 км тезликда ҳаракатланганлар салкам 6 миллион сўм жарима тўлайди. "Бонус"ига 2 балл ҳам берилади.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

Obuna bo'ling
🦅https://t.iss.one/antikorruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат Лирик чекиниш

ТОШКЕНТ ҲАВОСИ

Бир вақтлар "ТОШКЕНТ СУВИ" билан бир қаторда ҳавоси билан ҳам машҳур-у манзур бўлган гўзал ТОШКЕНТ ҲАВОСИ кенг жамоатчиликни, оммавий ахборот воситаларини ниҳоятда ташвишлантирмоқда. Пойтахтимиз, энг марказий, бош шаҳримизнинг об-ҳавоси масъулларни билмадиккуя, ҳамшаҳарларимизни жиддий хавотирга солмоқда! Санъат ихлосмандлари нафас олаётган ҳавонинг ифлосланиши муаммосини 👆 ва буни кенг жамоатчиликка етказишда назм ва насрдан фойдаланишибди, марҳамат, ниқобингизни тақиб тингланг, кўринг, фақат йиғламанг...

ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ
https://t.iss.one/antikorruz
💯3🍾2
#Диққат
#тарқатинг

Расман: Ўзбекистонда амалдорлар ҳар йили IQ тест топширади. Ақлдан қолса — дарҳол ишдан бўшатилади

Энди давлат хизматчиси бўлиш учун фақат диплом етарли эмас. Номзодларни жиддий синовлар кутмоқда:

• IQ даражасини аниқловчи тест,
• Қонунчилик, Ўзбекистон тарихи, чет тиллари бўйича билимларни текшириш,
• Психологик диагностика ва умумий эрудиция.

Бундан ташқари, давлат хизматчилари билан 1 йилдан ортиқ муддатга меҳнат шартномаси тузилмайди. Улар ҳар йили ҳалоллик ва фикрлаш қобилияти бўйича қайта текширилади.

Obuna bo'ling
🦅https://t.iss.one/antikorruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15🔥2💯21👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
🔴Ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси
бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди


➡️Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга матрас, профнастил ва болалар тагликлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиши учун ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

➡️Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, келгусида болалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун завод қурмоқчи бўлган тадбиркорга “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 гектар ер майдонини аукцион савдо орқали олиб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ушбу масалада тадбиркорга ёрдам бериш эвазига муқаддам 11 минг АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди.

➡️Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

⚖️Хозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг https://t.iss.one/antikorruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9