ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
16.1K subscribers
15.4K photos
8.37K videos
123 files
12.8K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot
Download Telegram
#Диққат Барча ёдлаб олсин

Ўқувчини қайси юртда қандай жазолайдилар.

#Ўзбекистонда.
Ўқувчинимас ўқитувчини жазолашади.
#АҚШда.
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.
#Японияда
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.
#Германияда
Ўқувчи дарсдан қочса,
вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.
#Жанубий #Кореяда.
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.
#Англияда.
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.
#Францияда.
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

Юқорида мисол келтирилган ўқувчига бўлган муносабат алалоқибат, ўша мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётдаги ўрнини белгилайди.

Фармон Тошевдан олинди.

п.с. Ҳурматли катталар! Сизнинг болангиз уйингизда бола, мактабда эса давлатнинг ўқувчиси бўлади, давлатнинг мактаб таълими бўйича ўрнатган қонун-қоидаларини ҳурмат қилиб бажаришга мажбурсиз!
Мактабга ўдағайлаб келишдан олдин ўпкангизни босиб олиб, юқорида ўқиганларингизни эслаб олсангиз, фақат ўзингизга ва болангизга фойдали бўлади, ишонаверинг!

Obuna bo'ling
t.iss.one/antikorruz