Yoshlar kundaligi | Rasmiy
101K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб,
"Севасанми" дея сўрадим.


Шеър: Усмон Азим

🎞 Видео: Шерзод Қорабоев

Yoshlar kundaligi
#фойдадан_холи_эмас

Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетмаслик чоралари борми?

✔️ Бор. Бутунжаҳон интернетсиз кунида "Ёшлар кундалиги" ана шундай интернетга боғланиб қолган ёшлар учун тавсиялар тайёрлади.

Тармоқлардан ажралинг: Ижтимоий тармоқларингизни доимий қўлингизда турадиган телефонингизга эмас, масалан, уйда ишлатадиган компютерингизга очиб қўйсангиз, ҳар дақиқада уларни текшириб вақт йўқотмайсиз;

Реал фойдалар ҳақида ўйланг: Телеграм ёки Инстаграмда сарфлайдиган вақтингиз ҳақиқатан бирор фойда келтиряптими ёки йўқ ўйлаб кўринг;

🤨Қачон ижтимоий тармоққа кираётганингизни билиб олинг: Бирор вазифангизни бажаришни кечиктириб шунчаки бекорга вақт сарфламаётганингизга ишонч ҳосил қилинг;

🔎Ўз-ўзини назорат қилиш тизимига ўрганишга ҳаракат қилиб кўринг: Агар бирор тармоққа шунчаки кўз югуртиргингиз келиб қолса, бу назорат тизими ишлаши керак;

🔔Ижтимоий тармоқлардан келадиган билдиргиларни ўчириб қўйинг;

P/s/. Энг муҳими: ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказиб юбориш нафақат соатларнинг исроф бўлишига, балки саломатликка ҳам зарарли эканини тез-тез эслаб туринг❤️.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўладиган_гап

Бунақа ёмғирдан кейин Оҳангарон-Нурафшон йўлидаги "ямалар" ҳам роса болалайди😁

Изоҳларда давом эттиринг: бунақа ёмғирдан кейин ...

Yoshlar kundaligi
#Хабардормисиз

Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларига бағишланган видеоселектордан

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган 1 нафар ўринбосар тайинланади;

келгуси йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади;

қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан қурилишда тузиладиган барча шартномалар, объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади;

“Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизми жорий қилинади;

фаолиятидаги камчиликлар сабаб Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади;

тажриба тариқасида 5 та шаҳарда – Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади.

кўп қаватли уйлар ертўласи ва бўш жойлар “Менинг уйим” тизимига боғланади ҳамда аҳоли ва ташаббускорларга очиқ эълон қилинади;

1 апрелдан бошлаб ҳаво, сув ва атроф-муҳитни ифлосланиш даражасига қараб ҳудудлар рейтинги жорий қилинади;

Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида “яшил боғлар” ташкил этилади;

келгуси беш йил давомида Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилояти туманларида камида 3 минг гектар “яшил белбоғ” ва 200 гектар “яшил боғлар” ташкил қилинади. Жумладан йирик қурилиш материаллари, энергетика, металлургия корхоналари томонидан 5 гектардан “яшил белбоғ” яратилади;

2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан узил-кесил воз кечилади, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошган автомобилларнинг Тошкентда ҳаракатланиши бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилади.

Yoshlar kundaligi
Тайинлов

Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига;

‼️Шу лавозимда ишлаб келаётган Холмирза Ниёзов Республика томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари ва фермерлар кенгаши Тошкент вилояти бўлими раиси лавозимига тайинланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

Ўша машҳур "Тангалик болалар" фильми Бўстонлиқда олинганми? Ўша жойлар ҳозир ҳам борми?

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ҳай-ҳай бу қиз қомати
Сирдарё қамишидан,
Кўзлари ранг олмишдир Форишнинг кишмишидан...

Лабларининг оллиги
Паркентнинг гилосидан,
Дуркинлиги Зомин тоғ
Арчазор ҳавосидан.

Шеър: Азим СУЮН

🖼 Образда: Анора Абдурашидова


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Юртим тинчлигига кўз тика кўрманг,
Бу юртнинг обрўси кўкка етгуси.
Андиша қилганни қўрқоққа йўйманг,
Жим туриб енгмоқлик мардлик белгиси.


💥Челленжни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми давом эттиради ва Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бошқармасига, шу жумладан, вилоят спортчиларига чақириқ ташлайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Бугун соат 16:30 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тайланд жамоасига қарши майдонга тушади. Бу бизга чорак финалда иштирок этиш имконини беради. Шу муносабат билан бугун Тошкент вилоятининг туман  ва шаҳарларида футбол мухлислари жам бўлади.

Бу галги ўйинни ҳам катта экранларда, жамоа бўлиб томоша қилиш мумкин:

Янгийўл тумани: "Гулистон" МФЙ ҳудудида жойлашган Баркамол авлод мактабида;

📍Локация

Оҳангарон шаҳри: Ёшлар марказида;

📍Локация

Оҳангарон тумани: Ёшлар марказида;

📍Локация


Пискент  тумани: Маданият ва ёшлар маркази;

📍Локация

Чиноз тумани: Ўқув маркази биносида;

📍Локация

Бекобод шаҳри: Ёшлар марказида;

📍Локация

Олмалиқ шаҳри: Техника университети Олмалиқ филиали талабалар ётоқхонаси ва фаоллар залида;

📍Локация

Қуйи Чирчиқ тумани: "Навқирон" МФЙ ҳудудидаги Маданият марказида;

📍Локация

Бекобод тумани: "Маданият" маркази биносида;

📍Локация

Қибрай тумани: Алишер Навоий МФЙда;

📍Локация

Чирчиқ шаҳри: ёшлар маркази ёнидаги кинокарвон залида;

📍Локация

Тошкент тумани: IТ-school ўқув  маркази биносида;

📍Локация

Оққўрғон тумани: Навбаҳор маҳалласидаги 31-мактаб биносида;

📍Локация

Зангиота тумани: Катта чинор МФЙда;

📍Локация

Янгийўл шаҳри: Маданият марказида;

📍Локация

Ангрен шаҳри: Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ангрен шаҳар ихтисослаштирилган мактабида;

📍Локация

Паркент тумани: Спорт мактабида;

📍Локация

Нурафшон шаҳри. Ёшлар маркази биносида;

📍Локация

Ўрта Чирчиқ тумани. Файзобод МФЙдаги 3-мактаб биносида;

📍Локация

Юқори Чирчиқ тумани. Султонравот маданият марказида;

📍Локация

Бўка тумани. Баркамол авлод болалар ижодиёт марказида.

📍Локация

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

🇺🇿Куни кеча Тожикистон терма жамоаси БАА жамоаси устидан ғалаба қозонди. Неча йиллардан сўнг илк марта Осиё кубогига чиққан қўшниларимизни ўзбекистонлик мухлислар стадиондан туриб қўллаб-қувватлашди.

⚡️Бунга жавобан улар ўйин сўнггида бизнинг мамлакат байроғини ҳам кўтариб майдон айландилар. Кўрганнинг кўзига ёш келди.

👏Мана буни асл қўшничилик, дейилади. Шу кунларда айрим ақли ноқислар узоқдан туриб тарихимизни таҳқирламоқчи бўлаётган бир пайтда бу воқеа айни муддао бўлди. Қўшнилар билан дўстлигимиз абадий ва бардавом бўлсин!

😄Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

💦Рекорд даражадаги сув тўғони: Толибон ҳукумати сув танқислигининг олдини олиш мақсадида 100га яқин сув тўғони қурмоқчи — ToloNews.

🇹🇲"Запас" бўлгани яхши: Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов икки йиллик озиқ-овқат захирасини тўплашга чақирди — Хроника Туркменистана.

🇫🇷Францияда фермерлар қўзғолони: ҳукумат сиёсатидан норози бўлган фермерлар йўлларни тўсиб қўйишга киришдилар – The Guardian.

🇺🇸 АҚШда дунёдаги энг йирик кема саёҳатга чиқди: Кема 365 метр узунлиги ва 251 минг тонна оғирлиги билан рекорд ўрнатган. Чипта нархи 2600 АҚШ долларгача — BBC News.

WhatsAppʼдан янгилик: Энди WhatsAppʼда бошқа мессенжерларга ҳам ёзиш мумкин. Уйғунлашган тизимда хабарлар махсус ҳимоя орқали шифрланади — Discovery.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌏 Oсиё кубоги

🇺🇿Ўзбекистон 1:0 Тайланд 🇹🇭

Биринчи тайм тугади. Жамоамизга омад!

Yoshlar kundaligi
#футбол

🇺🇿Ўзбекистон 2:1 Тайланд 🇹🇭

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ислом Каримов ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилди.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Ўғил-қизлар шиддати-ю шаштини кўр,
Бировга бош эгмасликнинг гаштини кўр.
Юрак бўлса, рингга чиқиб муштини кўр,
Ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмас ўзбек.


💥Тошкент вилояти Спорт бошқармаси жамоаси челленжни давом эттириш учун вилоят Ички ишлар бош бошқармаси жамоасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
Сўровнома

Ангрен, Оҳангарон шаҳри ва тумани, Қибрай, Янгийўл, Пискент, Чиноз, Бекобод, Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқда дори-дармонларни қиммат пуллаш, беморларни сарсон қилиш бўйича эътироз кўпаймоқда. Ушбу тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари лавозимига лойиқми?
Anonymous Poll
24%
Ҳа
76%
Йўқ
#Туйғу

«Тонгдан уялинглар», дер эди момом,
Саҳар қушлари-ла уйғонар эдик.
«Шомдан уялинглар», дер эди момом,
Шафақларга боқиб ўйланар эдик.

Қуёшдан уялмоқ, ойдан уялмоқ,
Қайси насабда бор, кимнинг наслида?..
Ҳаёга суянмоқ, орга таянмоқ –
Худо берган давлат экан аслида.

Шеър: Эшқобил Шукур

📸 Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi