Yoshlar kundaligi | Rasmiy
51.7K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Эслаб

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қандай чет давлат мукофотлари ва унвонларига эга эди?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

​​Кечир бизни, радио!

Сени мурғаккина болалигимда саксонга чиққан бувим эшитарди. Дардингни эшитиб куйиб-пишиб ўтирарди. Кўрпа қавиб ўтирган бувим сени жон қулоғи билан эшитиши баъзида ғашимни келтирарди. Чунки мен ўйнаётсам, сени эшитиш учун бувим менга:
-Қани, озгина жим турчи, тўполон қилавермай, — деб уришиб берарди. 

Кўчадаям, қишлоғимиздаям сени овозинг. Бунча машҳурсан-а? Сен тунлари қалбимга сокинлик берасан. Сенинг овозинг баъзида қалбимга малҳамдек туйилади.

Йиллар ўтди. Бувим ҳам қазо қилди. Ундан кейин уйда ҳам қишлоғимизда ҳам сенинг овозингни эшитмай қўйдим. Бувимга қўшилиб, ўлгандек бўлдинг гўё. Бувимнинг қабри ёнида турар эканман. Сенинг овозинг қулоғимга эшитилгандай бўлди. Сенга эътибор бермайман. Вақтим кун бўйи ўқишда ва бўшадим дегунча телефонга тикилиш билан ўтади. Нега сени унутдим? Бувимга ачина-ачина унга қўшилиб ўлиб кетдингми ё? Сенга ўша пайтлар ҳамма ошиқ эди. Овозинг кўнгилларга таскин берарди.

Бувимнингку бутун ҳаёти эдинг. Ҳар соатда сендан хабар оларди. Энди-чи? Қишлоғимизда сендан хабар оладиган одамни топиш қийин…

Сендан бугун кечирим сўрайман. Сени неча йиллардан бери эшитмадим. Сокин тунларда ёлғиз қолдирдим. Эсим қурсин, телефонда кеча дўстимдан ўтказиб олган ўйинни ўйнаб, айтмоқчи бўлган гапларингни умуман унутибман. Сенинг туйғуларинг рост биламан. Покиза…

Лек мен лоқайдни, бевафо, фаросатсизни кечир. Мана бувим вафот этганига 25 йил бўлибди. Бугун сени эшитишни хоҳлайман. Менга бағрингни оч. Сокин тунда бу камбағал қалбимга бойлигингдан ҳадя қил. Қизғанма…

Бувим ҳаққи қизғанма! 25 йилдан бери сени ўйламадим ҳам. Эсимга ҳам кириб чиқмабсан-а? Мана бугун айни пайт. Йўқ ҳозир. Ҳозироқ. Айни дақиқаларда.


Гапир, “РАДИО“!

ЛОБАРХОН БАЗАРБАЕВА.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

“Синфком” бўлганмисиз?

Бизда синф сардорлиги ажойиб бўлган. 1-4 синфларда фақат қизлар тайинланарди. Юлдуз ва Зулхумор навбат билан бошқарарди. Уларнинг асосий вазифаси ‒ устоз йўқлигида ўқувчилар тинчлигини сақлаш, китоб-дафтарларни текшириш, ўзлаштиришда дангасалик қилаётганларга ёрдам бериш. Гоҳида қизларимиз ўзида ваколат аталмиш кучни чуқур ҳис қилиб юбориб, темир чизғич билан тушириб қоларди. Тўрт йил давом этган “матриархат даври” умуман олганда ёмон бўлмаган.😊

Юқори синфга ўтгач йигитларнинг бўйи чўзилиб, кучга тўла бошлади; қизларимиз феъл-атворида юмшоқлик, назокат устунлик қилгач вазият ўзгарди. Энди ғайрати ичига сиғмаётган йигитлар бошқарувчиликка ўта бошлади.

Буни шароитнинг ўзи тақозо этарди. Энди ўсмирлар ўзаро кучини синашгиси, кимлигини кўрсатиб қўйгиси келарди. Уларни эса албатта, чизғич билан назорат қилиб бўлмасди. Қизларнинг эса ўзига маҳлиёлик даври ‒ ортиқча машмашага вақти йўқ.😉

Хуллас, синф сардорлигига 5-6 синфда очиқ усулда овоз бера бошладик. Аммо 7-8 синфда яширин овоз берганмиз. 9-11 синфда эса ким масъулиятни олса ўшанга топширганмиз. 11 йиллик мактаб даврида икки “синфком” фаолияти ёрқин из қолдирган. Булар Бекмирзо ва Мирзабек. Чунки улар оғир‑босиқ, ташаббускор, таъсир доираси кенг, қатъиятли ва барчанинг ҳурматига лойиқ йигитлар бўлган.

Энди ўйлаб қарасак, синф сардорлиги ҳам болаликдан масъулиятли бўлишни, бошқарув тажрибасини ўргатар экан. Эҳ, қанча болалар сардорликни орзу қиларди. Лекин сардор дегани билим ва куч жиҳатидан устун бўлиши кераклигини ҳамма ич‑ичидан ҳис қиларди.

Сиз синф сардори бўлганмисиз?

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Эслаб

ЧИНОЗ ТУМАНИНИНГ ТУРЛИ ДАВРЛАРДАГИ ҲОКИМЛАРИ

Бугун - Чиноз тумани ташкил топган кун. Шу муносабат билан 1991 йилдан бошлаб ҳудуд ривожига озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшган раҳбарларни ёдга олишга қарор қилдик.

Демак, танишинг, Чиноз туманининг турли даврлардаги ҳокимлари.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

Болаликдаги энг зўр сартарош — бу менинг онажоним 😅

Ким эслади?😉

💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#эслаб

Афсонавий ўзбек футболи юлдузи ҳақида нималарни биласиз?

🇺🇿 Ўзбек футболи тарихида ўзига хос ўрнига эга бўлган юлдузлардан бири Михаил Ан ҳақида ёши катта инсонлар тўлқинланиб гапиради. Айниқса, унинг майдон марказида ўйинни назорат қилиши ва ақлли ҳаракатлари сабаб, ишқибозлар уни “профессор” деб аташарди.

📌1952 йил Юқори Чирчиқ туманида туғилган футбол юлдузи 60-йилларда СССР Олий дивизионида тўп сурган корейс миллатига мансуб илк футболчи эди.

🔹Унинг профессионал футболга қўйган илк қадамлари 1968 йилга тўғри келади. Ўшанда у Тошкент вилоятининг “Политотдел” жамоасига қабул қилинади. Жуда яхши тезликка эга бўлган 17 ёшли ўйинчи 1969 йилги мавсумдан бошлаб асосий таркибга жалб этилади.

1971 йилги мавсумдан иқтидорли футболчи фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради. Жамоанинг ўша йилдаги мураббийи Александр Андреевич Келлер 19 ёшли йигитчага у қадар юксак ишонч билдирмайди ва Ан ўтган бутун мавсум давомида атиги 10 та учрашувда асосан захирадан майдонга туширилади. Хусусан, у “Пахтакор”даги дебютини “шерлар”нинг Тошкентдаги Тбилисининг “Динамо”сига қарши ўтказган баҳсига қадар кутишига тўғри келади. СССР Олий лигасининг 22-тури доирасида ўтган ушбу учрашувда тошкентликлар Тбилиси жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонади. 21 000 мухлис қаршисида ўтган ўйиннинг 75-дақиқасида Михаил Ан жамоанинг 3-голига муаллифлик қилган Вячеслав Солохонинг ўрнига майдонга тушади. Шу баҳсдан сўнг, ёш Мишага ҳам мураббий томонидан кўпроқ имконият тақдим этилаверади.

ℹ️ Михаил Ан бутун фаолияти давомида “Пахтакор” таркибида 233 та ўйинда 50 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг самарали узатмалари бўйича статистикасини эса, афсус, аниқлашнинг имкони бўлмаган.

💭 1974 ва 78-йилларда у мавсумнинг энг яхши футболчилари учлигидан ўрин олди. У билан 1978-79 йилги мавсумларда бир жамоа сафида тўп сурган Константин Новиков собиқ жамоадошини хотирлар экан, “Миша Ан тўпни ҳис қилиш, майдонни кўра олиши билан ҳаммани ҳайратга соларди. У тўп билан шерикларига узатган миллиметрларигача ҳисобланган паслари билан мўжиза яратарди”, дейди.

🗓 1979 йилнинг 11 августида ўзбек футболининг асл жавоҳирларини бу ҳаётдан олиб кетган самолёт бортида “Пахтакор”нинг бошқа аъзолари қатори Михаил Ан ҳам бор эди.

⚽️ Футболчи 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Шуҳрат” ордени билан мукофотланган. .

✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#эслаб

УРУШ ДАВРИ ҚИЗЛАРИ

Ой тўлишган кечада яқиндагина тутзорда аҳдлашган йигитининг дастрўмолчасини кўксига босган кўйи 18 баҳорини қаршилаган бўй қиз чуқур хаёллар оғушида тўлғанади.

Ғунча лаблари биринчи бўса тотини ёдга олади...

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
#Эслаб

Иқтисодий аҳамиятга эга тўртлик

🧑‍🎓Талабалик. Қишлоқни соғинасан ва бир қорамағиз қизни. Боргинг келади учиб, юрак тўлқинланади. 20 яшар боласан. Дарсдан чиқиб, хўв Қўйлиқдаги водий питакка ҳар куни йўлкирани билишга бориб келасан – проезднойинг бор, шаҳар ичида йўлкира текин. Аммо, водийга кетолмайсан, чўнтак бўш, юракдаги орзудан бошқа ҳеч вақо йўқ. Ўтириб, ойдин оқшомларда қоғоз қоралайсан...

✍️Сени соғинганда олис-олисдан –
Довон ортларидан йўл кўринади.
Мениям сен каби келганда кўргим,
Кўзимга бир дунё пул кўринади.
🤑

😊🙈😍🔥

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

⭕️ Роппа-роса бир йил олдин футбол тарихидаги энг қизиқарли финал деб топилган ўйинга гувоҳ бўлганмиз.

🏟 Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Аргентина пенальтилар сериясида Мбаппе бошчилигидаги Францияни мағлуб этганди.

⚽️ Биринчи таймда иккита гол урган 🇦🇷 Аргентина (Месси, Ди Мария) иккинчи таймда охирларига бориб уйғонган 🇫🇷Франция олдида ожиздек кўринган эди. Асосий вақтнинг сўнгги 15 дақиқаси давомида майдонда 🙋🏽‍♂️ Килиан Мбаппе исмли юлдуз порлаган, ўқдек учиб юрган бу йигит 🙎🏻‍♂️Мессидан кейинги қирол эканини исботлаб қўйганди.

Кейин қўшимча тайм, французларнинг хатоси, Мессининг кўз ёшлари, стадион, унга жўр бўлиб бутун Аргентина куйлаган машҳур 🎼 "Мучачос" қўшиғи. Аргентинада худодек кўриладиган Марадонанинг куёви Серхио Кун Агуэро Мессини елкасига миндириб стадионни айланиб чиққан эди.

🏆 Олтин маъбудани Аргентинага олиб борилиши ва у ердаги кутиб олиш маросими рекорд миқдорда одам йиғилишига сабаб бўлган. Аргентина чемпионларни даҳшатли тарзда кутиб олган, Буэнос Айресда миллий байрам, деб эълон қилинган эди.

🎯 Барибир қўшиқ, 🥁🪇🪘🎺унинг жайдари ва жўшқин ритми миллионлаб мухлисларга ёд бўлиб кетди. Қатарда ўтказилган чемпионатнинг рамзларидан, уни эслатгувчи жиҳатлардан бири бўлиб қолди.

Yoshlar kundaligi
#эслаб

Сенга қайтгим келар, болалик...

🎄Барча интиқиб кутадиган Янги йил байрами яқинлашган сари уйни безатиш биринчи масала эди. Иложи бўлса, 1 декабрдаёқ ялтир-юлтир билан тўлдириб қўйсак. Ўша пайтда турли зарлар каммиди ё мактабдаги меҳнат дарсининг таъсирими асосан қўл меҳнатидан фойдаланардик.

❄️Рангли қоғозлардан занжир, оқ қоғоздан эса қорпарчалар ясардик. Занжир халқаларини бириктириш учун елим ўрнида “маҳаллий маҳсулот” ‒ бир пиёла сувга озгина ун қўшиб ёпиштирардик. “Дождик”нинг бир учига пахта ўраб, ширин сувга ботириб шифтга қараб отардик.

🎄 Фақат... Шифтда “дождик”дан қоладиган излар, зарларнинг эшикдан кирган одамнинг ғашига тегиши, занжирларнинг узилиб‑узилиб тушиб қолишлари... Деразага сурат чизиш‑чи? Ишга киришиб кетгандан ҳатто уй деворлари ҳам расмдан бебаҳра қолмасди. Кейинги ширин даккилар эса байрам кайфиятидан умуман устун келолмасди.

🎄 Байрамнинг энг қизиқарли лаҳзаларидан бири бўлган арча безатишга ҳам етиб келдик. Чиройли ўйинчоқларнинг игнабаргли шохларда товланиши, рангли чироқларда ўзгача сирлилик бор. Арча тагига бир уюм пахта қўйиб, уй ичига “қор ёғдирардик”. Янги йилнинг эртасига уйда совғаларнинг қаердан пайдо бўлишини билганимиизда болалик тугаган экан.

☺️ Эҳ, ўша дамлар. Ота‑оналарнинг ҳам кўнгли кенг бўлган экан. Бугун болалар шу завқдан баҳрамандми? Уйингиз “евроремонт” бўлса ҳам қалбингизда ўзбекона боласеварлик қолсин.

☝️Болаларга болаликни ҳис қилишларига имкон беринг.

✍️Отабек Бакиров


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

Ўша машҳур "Тангалик болалар" фильми Бўстонлиқда олинганми? Ўша жойлар ҳозир ҳам борми?

Yoshlar kundaligi
#Эслаб

🌷 ТОҒ БОШИДАГИ ЛОЛАНИ ЙЎҚЛАБ...

🏔 Ўшанда ҳам баҳор эди... Чотқол бағрини тилкалаб турган ўнгирлар оралаб, Хотам буванинг чўпон уйига кириб борамиз. Ҳаво салқин, тупроқ намга тўйинган, унда-бунда мойчечак кулиб турибди. Кетдик, кетавердик...

🌱 Ўрик гуллари шамолда титрар эди. Хотам буванинг кампири ер ағдараётган ҳашарчига ғирт Қорахитой шевасида гап уқтиради: “Анав жайга тегинма, ўсмани човиб қўйма, хой...”

😋 Човгум бозиллаган чўғда биқирлаб қайнайди. Хотам бованинг арзандаси, шўх-шаддод қизи Шаҳло Кўчимова ловуллаган тандирга ярим елка қайириб кириб кетади. Ҳаял ўтмай баркашда иссиқ нон келтиришади. Сарёғга нонни булаб, болаликни эслабми, яна нонни сувга ивитиб татинган бўламиз.

🌷 Сўнгра шундоқ ҳовли адоғидан бошланган тоғнинг чўққисига чиқиб кетдик ҳансираб, чарчаб... Тоғ лоласининг тепасида ўшшайиб, ёруғликни тўсиб турган дарахт эсимда. Гўзаллик бор жойда, бир ғаламис ҳам бўлар экан-да...


🌟 Шу муаззам тоғлар орасида, баҳорда мойчечак териб, қирда кетмон чопиб, яйловда от чоптириб, дўппини бошга қўндириб яшаган, сал қўли бўшаса Самарқандни бир кўриб келишни ният қилиб турган Хотам бувани ўйлаб кетаман.

Қалбимни тўлатиб турган орзу ва режалар кўзимга хира туюлади. Самарқандни бир кўриш орзусидан ҳам покиза ўй бор эканми, жўралар?..

🌠 Хотам бува, аслида сиз ўзингиз Самарқандсиз, ҳар оқшом Самарқанднинг ўзи олдингизга келади.

Ўшанда ҳам баҳор эди...

Yoshlar kundaligi
​​#эслаб

Афсонавий ўзбек футболи юлдузи ҳақида нималарни биласиз?

🇺🇿 Ўзбек футболи тарихида ўзига хос ўрнига эга бўлган юлдузлардан бири Михаил Ан ҳақида ёши катта инсонлар тўлқинланиб гапиради. Айниқса, унинг майдон марказида ўйинни назорат қилиши ва ақлли ҳаракатлари сабаб, ишқибозлар уни “профессор” деб аташарди.

📌1952 йил Юқори Чирчиқ туманида туғилган футбол юлдузи 60-йилларда СССР Олий дивизионида тўп сурган корейс миллатига мансуб илк футболчи эди.

🔹Унинг профессионал футболга қўйган илк қадамлари 1968 йилга тўғри келади. Ўшанда у Тошкент вилоятининг “Политотдел” жамоасига қабул қилинади. Жуда яхши тезликка эга бўлган 17 ёшли ўйинчи 1969 йилги мавсумдан бошлаб асосий таркибга жалб этилади.

1971 йилги мавсумдан иқтидорли футболчи фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради. Жамоанинг ўша йилдаги мураббийи Александр Андреевич Келлер 19 ёшли йигитчага у қадар юксак ишонч билдирмайди ва Ан ўтган бутун мавсум давомида атиги 10 та учрашувда асосан захирадан майдонга туширилади. Хусусан, у “Пахтакор”даги дебютини “шерлар”нинг Тошкентдаги Тбилисининг “Динамо”сига қарши ўтказган баҳсига қадар кутишига тўғри келади. СССР Олий лигасининг 22-тури доирасида ўтган ушбу учрашувда тошкентликлар Тбилиси жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонади. 21 000 мухлис қаршисида ўтган ўйиннинг 75-дақиқасида Михаил Ан жамоанинг 3-голига муаллифлик қилган Вячеслав Солохонинг ўрнига майдонга тушади. Шу баҳсдан сўнг, ёш Мишага ҳам мураббий томонидан кўпроқ имконият тақдим этилаверади.

ℹ️ Михаил Ан бутун фаолияти давомида “Пахтакор” таркибида 233 та ўйинда 50 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг самарали узатмалари бўйича статистикасини эса, афсус, аниқлашнинг имкони бўлмаган.

💭 1974 ва 78-йилларда у мавсумнинг энг яхши футболчилари учлигидан ўрин олди. У билан 1978-79 йилги мавсумларда бир жамоа сафида тўп сурган Константин Новиков собиқ жамоадошини хотирлар экан, “Миша Ан тўпни ҳис қилиш, майдонни кўра олиши билан ҳаммани ҳайратга соларди. У тўп билан шерикларига узатган миллиметрларигача ҳисобланган паслари билан мўжиза яратарди”, дейди.

🗓 1979 йилнинг 11 августида ўзбек футболининг асл жавоҳирларини бу ҳаётдан олиб кетган самолёт бортида “Пахтакор”нинг бошқа аъзолари қатори Михаил Ан ҳам бор эди.

⚽️ Футболчи 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Шуҳрат” ордени билан мукофотланган.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

😍💕Масъум кунларингизни эсланг, ёшликка қайтинг.

🎤Бу Авазбек Усмонов.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

Сенга қайтгим келар, болалик...

🎄Барча интиқиб кутадиган Янги йил байрами яқинлашган сари уйни безатиш биринчи масала эди. Иложи бўлса, 1 декабрдаёқ ялтир-юлтир билан тўлдириб қўйсак. Ўша пайтда турли зарлар каммиди ё мактабдаги меҳнат дарсининг таъсирими асосан қўл меҳнатидан фойдаланардик.

❄️Рангли қоғозлардан занжир, оқ қоғоздан эса қорпарчалар ясардик. Занжир халқаларини бириктириш учун елим ўрнида “маҳаллий маҳсулот” ‒ бир пиёла сувга озгина ун қўшиб ёпиштирардик. “Дождик”нинг бир учига пахта ўраб, ширин сувга ботириб шифтга қараб отардик.

🎄 Фақат... Шифтда “дождик”дан қоладиган излар, зарларнинг эшикдан кирган одамнинг ғашига тегиши, занжирларнинг узилиб‑узилиб тушиб қолишлари... Деразага сурат чизиш‑чи? Ишга киришиб кетгандан ҳатто уй деворлари ҳам расмдан бебаҳра қолмасди. Кейинги ширин даккилар эса байрам кайфиятидан умуман устун келолмасди.

🎄 Байрамнинг энг қизиқарли лаҳзаларидан бири бўлган арча безатишга ҳам етиб келдик. Чиройли ўйинчоқларнинг игнабаргли шохларда товланиши, рангли чироқларда ўзгача сирлилик бор. Арча тагига бир уюм пахта қўйиб, уй ичига “қор ёғдирардик”. Янги йилнинг эртасига уйда совғаларнинг қаердан пайдо бўлишини билганимиизда болалик тугаган экан.

😊 Эҳ, ўша дамлар. Ота‑оналарнинг ҳам кўнгли кенг бўлган экан. Бугун болалар шу завқдан баҳрамандми? Уйингиз “евроремонт” бўлса ҳам қалбингизда ўзбекона боласеварлик қолсин.

☝️Болаларга болаликни ҳис қилишларига имкон беринг.


✍️Отабек Бакиров

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

❤️ “Эй, синфдош… Хайр, мактабим!”

🌟Мактаб ёшлигимизнинг энг ширин, энг соф хотираларини сақловчи маскан. Белларни қийиб кетадиган портфель, устознинг биринчи “баҳоси”, синфдаги кулгили лаҳзалар…

Қуйида мактаб, ёшлик ва синфдошлар хотирасини жонлантирадиган энг яхши 7 та қўшиқни эслаймиз.


🎙1. “Эй, синфдош” – Жаноб Мирзо

1992 йилда андижонлик битирувчи йигит устозлари ва синфдошларига атаб қўшиқ яратди. Сўз ва мусиқасини ҳам ўзи ёзди. Қўшиқ шунчалик самимий чиқадики, бошқа мактабларда ҳам куйланади. Кейинчалик бу ижодкор “Жаноб Мирзо” тахаллуси билан танилди.

🎙2. “Сўнгги қўнғироқ” — Асатилло Холиқов

1998 йили сирдарёлик хонанда Асатилло Холиқов шоир Мурод Менглибоевнинг шеъри билан “Сўнгги қўнғироқ” деб номланган қўшиқ яратди. Қўшиқни радио ва телевиденияда тақдим этганидан сўнг, у тезда оммалашди. Шу йилнинг ўзида "Ўзбекистон — ватаним мани” қўшиқлар танловида ғолиб деб топилади.

🎙3. “Хайр, мактабим– Равшан Собиров ва "Сетора" гуруҳи

2000 йилда “Тарона Рекорд” студияси раҳбари Равшан Йўлдошев мактаб битирувчилари учун махсус қўшиқ яратиш ғояси туғилади. У ушбу лойиҳа учун бастакор Ҳусан Содиқовга мурожаат қилади. Қўшиқни ўша вақтнинг машҳур юлдузлари "Сетора" гуруҳи ва Равшан Собиров ижро этишди. 2000 йилнинг 25 май куни — “Сўнгги қўнғироқ” таронаси омма эътиборига тақдим этилади. У бир зумда битирувчилар қўшиғига айланади.

🎙4. “Синфдош” — Хуршид Расулов

2000 йиллар бошларида куйланган бу қўшиқнинг муаллифи Хуршид Расулов ҳисобланади. У синфдошлари билан ўтказган самимий онларни, турли лаҳзаларни шеърий сатрларга айлантириб, куйлашга қарор қилади. Қўшиқдаги “Ҳамма ўз йўлидан кетди, ҳаёт кетди ўзгариб…” сатрлари орқали у мактаб ёшини ортиқча тасвирларсиз, қалбдан чиқиб, юракка етиб борувчи услубда ёритади.

🎙5. “Хайр, мактабим” — Отабек Муталхўжаев

Муталхўжаев ижросидаги бу қўшиқ 2013 йил илк марта намойиш этилган. Қўшиқдаги сатрлар битирувчиларнинг қайта тўпланишга бўлган интилишини кучайтиради.

🎙6. “Синфдош қиз” — Шуҳрат Дарё

Шуҳрат Дарё ушбу қўшиқни 2018 йилда яратган. Синфдош қизга аталган қўшиқ ҳозирги кунда ҳам оммабоп ҳисобланади. Мусиқа ҳам, шеър ҳам муаллифнинг ўзига тегишли.

🎙7. “Мактаб” — Лола

Қўшиқ 2019 йил ҳавола этилган. Таниқли хонанда Лола "Мактаб" қўшиғини ижро этган пайтда, у мактаб ёшининг ўзига хос лирикасини, қиз боланинг илк орзулари ва биринчи муҳаббатни намоён қилишни мақсад қилган. Қўшиқ нафақат овоз, балки клип орқали ҳам миллионлаб қизлар қалбидаги ёшлик туйғуларини уйғотган.

🎶Ҳар бир қўшиқнинг ортида унинг туғилиш тарихи, илҳоми ва қалбда ёниб ёзилган сатрлари бор. Мана шундай қўшиқлар бор экан, мактаб хотиралари ҳамиша биз билан бўлади.

Сиз учун қайси қўшиқ мактаб даврингизни ёдга солади?


Анора Абдурашидова тайёрлади

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

😍Шу кунларни соғинганлар борми? Ижтимоий тармоқларсиз ўтган болалик онлари бу.

Сизни ёшлигингизда қандай эсда қоларли воқеалар бўлган?

📹Анимация "Digital Garden" томонидан тайёрланган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Тош кўтарган полвон қизнинг рақсга тушаётгани кайфият бериб қолмай, ҳаракати билан бу саҳнада нафақат куч, балки севинч, завқ борлигини кўрсатади ҳамда болалигингизни ёдга солади.


😍Эслайсизми, болалигимизда шундай кўча томошалари учун ота-онамизга ҳархаша қилардик?
Дорбознинг тор арқонда юриши, тош кўтарган полвонлар, қўғирчоқ театрлари, ўйинчоқ отга миниб юрган болалар...

Бу саҳналар халқ ичидаги маданият, оддийлик ва самимиятни намоён қиларди.

😢Афсуски, бу каби халқона томошалар ҳозир кунда камайиб бораётгани кўнгилни озроқ хира қилади.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Бу ҳеч қанақа саҳна асари ёки бирор-бир клипдан лавҳа эмас. Бу реал воқеа. Ҳа, илгари келин-куёвлар шундай содда бўлишган.

Аммо шу соддалик ортида олам-олам қувонч, бахт ва умидлар ётган.

❤️ Келин "куйлагим яхши турибдими, макияжим ўхшабдими, қанақ қип сторис қўйсамикин" деб ўйламаган. Куёв ҳам харажатларни ёки келин томондан келган буюмларни ўйлаб сиқилмаган. Келин дугоналар ҳам, куёв жўралар ҳам соддагина бўлишган.

❗️Энг муҳими бундай тўйлардан сўнг, ҳеч ким қарзга ботиб кетмаган, қудалар бир буюмни деб сан-манга бормаган, келин-куёв қўша қариган...


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Komiljon Ustoz (jonli ijro)
Og'abek Sobirov
#Эслаб

🎼 Бугун афсонавий ҳофиз, Хоразм булбули, юзлаб ўлмас қўшиқлар муаллифи Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун.

📆 У Хива хони Ферузхоннинг надими Отаниёз охун хонадонида 1917 йил 20 июль куни ҳозирги Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида туғилган.

🎻 Комилжон ҳофизнинг энг машҳур асарлари: «Соҳибқироним», «Бўлмаса бўлмасин нетай», «Тушимда бир булбул кўрдим», «Доғман», «Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз», «Устозингдан айрилма», «Ошиқ бўлмишам», «Пода боқдим».


❤️ У, айниқса, «Хоразм сегоҳи», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» достонига янги умр бағишлади, бу ноёб ижролар халқ хотирасига ўчмас бўлиб муҳрланди.

📌 Бугун «Лазги» айтадиганлар кўп. Бироқ, бу қўшиқ аслида Комилжон Отаниёзовга тегишли. У Хива хонлари пешвоз чиқаётганда чалинган машҳур «Лазги» куйига Комил Хоразмий сўзини мослаб, қўшиққа айлантирди. Бу қўшиқ - Хоразм санъатининг дурдонасидир.

Бугунги кунда фақат Хоразмда радио шинавандалари кўпчиликни ташкил этади. Боиси, Хоразм радиоси Комилжон Отаниёзов қўшиқларини узлуксиз эфирга бериб боради.

❗️ Унинг шогирдлари: Ортиқ Отажонов, Бобомурод Ҳамдамов, Отажон Худойшукуров, Олмахон Ҳайитова, Коммуна Исмоилова ўзбек мусиқа санъатининг забардаст вакиллари бўлиб етишдилар.

🇺🇿 Ўзбек санъатининг бақувват чинорлардан бир Комилжон Отаниёзов ва унинг шогирдлари яратган мусиқа, ҳеч муболағасиз, ўзбекнинг ўзлиги, миллий ғоямизнинг илдизларидир.

🏔️ Ҳар гал теран томирлар, азим тоғлар ҳақида ўйлаганимда, том маънода, Амударё фарзанди, Хоразмнинг афсонавий булбули Комил ҳофиз ёдимга тушаверади.

P.S. Ҳофиз хотирасига бағишлаб кўплаб қўшиқлар яратилган. Ҳавола қилинаётган қўшиқ унинг набира шогирди Оғабек Собиров томонидан айтилган.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM