Yoshlar kundaligi | Rasmiy
55K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#хабардормисиз

2021-2022 ўқув йилида психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади, деб хабар беряпти Адлия вазирлигининг ахборот хизмати.

🔸 Олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.

🔸 Республика ОТМ биология йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔸 Психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.

🔸 Кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#хабардормисиз

1 июлдан нималар ўзгарди?

🔸
Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб борилади.БАТАФСИЛ

🔸 Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Пенсия ва нафақалар оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади – БАТАФСИЛ

🔸 Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади – БАТАФСИЛ

🔸 Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади – БАТАФСИЛ

🔸 “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

🔸 Иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини рейтинг асосида таҳлил қилиш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хабардормисиз

📌Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик ҳамда Жиноят кодекслари янги моддалар билан тўлдирилди.

Энди яшаш жойида вақтинча бўлмаслик ота-онани масъулиятдан озод қилолмайди.

Видеони кўринг ва яқинларга юбориб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хабардормисиз

Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларига бағишланган видеоселектордан

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган 1 нафар ўринбосар тайинланади;

келгуси йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади;

қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан қурилишда тузиладиган барча шартномалар, объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади;

“Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизми жорий қилинади;

фаолиятидаги камчиликлар сабаб Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади;

тажриба тариқасида 5 та шаҳарда – Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади.

кўп қаватли уйлар ертўласи ва бўш жойлар “Менинг уйим” тизимига боғланади ҳамда аҳоли ва ташаббускорларга очиқ эълон қилинади;

1 апрелдан бошлаб ҳаво, сув ва атроф-муҳитни ифлосланиш даражасига қараб ҳудудлар рейтинги жорий қилинади;

Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида “яшил боғлар” ташкил этилади;

келгуси беш йил давомида Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилояти туманларида камида 3 минг гектар “яшил белбоғ” ва 200 гектар “яшил боғлар” ташкил қилинади. Жумладан йирик қурилиш материаллари, энергетика, металлургия корхоналари томонидан 5 гектардан “яшил белбоғ” яратилади;

2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан узил-кесил воз кечилади, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошган автомобилларнинг Тошкентда ҳаракатланиши бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилади.

Yoshlar kundaligi
#Хабардормисиз

Таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалаларга бағишланган видеоселектордан


Боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади;

мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурлари халқаро стандартлар асосида янгиланади;

ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади;

мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади;

мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади;

мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади;

ҳар бир олийгоҳ, техникум
ва коллежда технопарк, лаборатория ва амалий мономарказлар ташкил этилади;

техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади;

коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин бўлади;

янги ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳлари битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли шифохоналарда иш ҳақи тўланадиган интернатура йўлга қўйилади.

Yoshlar kundaligi