Yoshlar kundaligi | Rasmiy
53.5K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хон_атлас_2022

Хон атлас кийган Тошкент зеболари. Ўзбек қизига миллий либослар жуда ярашади.

Пойтахтимиздан бошланган нафосат ва гўзаллик ҳаракати пойтахт вилоятида қанот боғлаб, бутун юртимизга кенг тарқаляпти.

#Челленж #Хонатлас #Миллий_либос

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж #Аёл_борки_олам_мунаввар

Йўлларга боқади онам кўзлари,
Бормасам эримас кўнглим музлари,
Дунёлардан гўзал нурли юзлари,
Ўзимни оқлашга бир сўз демасман,
Ҳовлидаги райҳончалик эмасман...


Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Элбек Шойимов барча оналарни муборакбод этмоқда.

📌Видеотабрик жўнатиш учун: @Yoshlar_aloqada_bot

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж #Аёл_борки_олам_мунаввар

Азмиддин Мазакиров, Олмалиқ шаҳри

Аёллар, айниқса оналарни ҳаяжонсиз табриклаб бўлмайди, акамизниям тўғри тушунамиз😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия_қиламан #Челленж

Куни кеча "Ёшлар кундалиги"да эълон қилинган материал жиддий мушоҳадага ундади. Ўтириб ўйладим. Чиндан ҳам, ёшларни савиясиз ахборотлардан қутқариш долзарб. Бугун ҳар бир инсондан медиа саводхонлик талаб қилинади. Вақт ўғриси бўлган телеграм каналлар, фойдасиз контентлар кўпайиб кетди. Ўғирлик, плагиат медиа майдонда оддий ҳолатга айланди.

Савол туғилиши мумкин. Хўш, ўзинг-чи, ўзинг нималарни ўқиб борасан? Қандай каналларни тавсия қилишим мумкин? Шундай қилиб телеграм мессенжерида ўзим мунтазам ўқиб борадиган каналлар рўйхатини тавсия маънода келтириб ўтаман. Бошқа дўстларимиз ва фаолларни ҳам бу челленжда иштирок этишга таклиф қиламан.

1️⃣ Шарқшунос таҳлилчилар - Тошкент давлат Шарқшунослик университети жамоаси томонидан юритилади. Содда ва равон услубда хорижда рўй бераётган воқеалар сифатли таҳлил қилинади.

2️⃣ Усмон Азим - ўзбек адабиётининг новатори.

3️⃣ ЎзА - Ўзбекистон миллий расмий ахборот агентлиги.

4️⃣ Муфаса - Ўзбекистон миллий норасмий ахборот агентлиги.☺️

5️⃣ Қаҳрамон Асланов - Футбол журналисти, воқеаларни кутилмаган мантиқ билан шарҳлайди, у ёзган таҳлилни бажонидил ўқийман, футбол шунчаки ўйин эмас, кайфият барометри эканини ҳис қиламан. Асланов футбол ҳақида шунчаки статистик мақола эмас, таъсирли новелла ёзади.

6️⃣ ЎзА | илм-фан - Мамлакат кафедраларида ҳимоя қилинаётган диссертациялар мавзуси ва ҳимоя куни эълон қилиб бориладиган канал. Мен бу канални жиддий кузатаман. Кимлар ва қайси соҳаларда, қандай мавзуларда диссертация ёзиб, ҳимояга чиқаётганига қизиқаман. Ва яна: канал очилганидан буён умид ва илинж билан "Мантиқ" йўналишида ҳам кимдир диссертация ёзармикан, деб кутаман. Афсуски, бундай илмий ишга кўзим тушмади. Бизда мантиқ деган тушунча бор, мантиқ илми йўқ.

7️⃣ Ориф Толиб - Шоир, журналист ва муҳаррир Ориф Толибнинг муаллифлик блоги. Унда ўзбек тили имлоси ва стилистикаси ҳақидаги жиддий кузатувлар, таҳлиллар бор.

8️⃣ Газеталар шарҳи - Почта энди аввалгидек бўлмаслиги тобора аниқ бўляпти. Босма матбуот ҳар тонгда эшик қоқиб кириб келадиган пайтлар қайтмайди. Шундай экан, газеталарни PDF форматда, электрон ўқишга ўтдик. Бу каналга "Тафаккур" журналининг электрон варианти ҳам юклаб борилмоқда. Яқин орада ўқиганим энг зўр материал – филолог Элдор Асанов билан журналист-тадқиқотчи Фарруҳ Жабборовнинг "Миллат", "Миллатчилик" тушунчаларининг тарихи, табиати ҳақидаги суҳбати, Хайриддин Султоновнинг "Женя ўзбек" биографик асари бўлди (манба).

9️⃣ Бобил кутубхонаси - Чинозлик ёш ижодкор, шоир ва таржимон Мирзоҳид Музаффарнинг канали. Бу каналда у дангал ва дадил ёзади. Асосийси, тавсия қилиб, ақл ўргатмайди, ўзига ўзи гапиргандек фикрларини ёзади. Ниманидир дастаклаб, манипуляция қилишга интилмайди. У адабиёт одами экани билинади. Маиший, ўткинчи гаплар йўқ.

🔟 Тошкент вилояти қишлоқлари тарихи - Бу канални ўзим очтирганман. Ғоя муаллифи – Зойир Мирзаев. Ҳа, бир қарашда, канал қизиқарли эмас. Лекин, вақтлар ўтиб, вилоятдаги барча қишлоқлар тарихи ихчам форматда бир жойга йиғилса, ноёб қўлланмага айланишини сезаман, тушунаман. Ҳозир шу йўналишда ишлаяпмиз. Мақсадимиз "Википедия" жаҳон электрон энциклопедиясида Тошент вилояти ҳақидаги бу маълумотларни учта тилда жойлаштириш. Ҳозирги кунда бу ишлар бошланган. 40 та қишлоқ тарихи ёзиб бўлинди. Википедиянинг ўзбек таҳририяти билан вакилларимиз музокара ўтказмоқда.

P.S. Бу танлов бошқа блогерларга нисбатан ҳурматсизлик эмас. Булар менинг танловим ва қизиқишларим, орзуларимнинг иньикоси, холос. Матбуот хизматида ишлар эканман, вазифам тақозосига кўра информацион канал ва блогларни кузатиб бораман. Бироқ, бу энди бошқа масала.

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Бу тарих, бу миллат, бу Ватан бизники ва уни ҳеч кимга оёқости қилдириб қўймаймиз!

"Ёшлар кундалиги"
махсус челленж бошлади ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимига чақириқ ташлади.

Қани, маънавиятчилар,
челленж навбати сизники!🔥🔥

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿 Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!

Юртим тинчлигига кўз тика кўрманг,
Бу юртнинг обрўси кўкка етгуси.
Андиша қилганни қўрқоққа йўйманг,
Жим туриб енгмоқлик, мардлик белгиси.


💥 "Ёшлар кундалиги" бошлаб берган "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!" мавзусидаги челленж Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан давом эттирилди.

🎤 Челленж навбати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига берилди.

✈️Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Юртим тинчлигига кўз тика кўрманг,
Бу юртнинг обрўси кўкка етгуси.
Андиша қилганни қўрқоққа йўйманг,
Жим туриб енгмоқлик мардлик белгиси.


💥Челленжни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми давом эттиради ва Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бошқармасига, шу жумладан, вилоят спортчиларига чақириқ ташлайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Ўғил-қизлар шиддати-ю шаштини кўр,
Бировга бош эгмасликнинг гаштини кўр.
Юрак бўлса, рингга чиқиб муштини кўр,
Ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмас ўзбек.


💥Тошкент вилояти Спорт бошқармаси жамоаси челленжни давом эттириш учун вилоят Ички ишлар бош бошқармаси жамоасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

💥 Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси челленжни давом эттириш учун вилоят Божхона бошқармасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Вилоят Божхона бошқармаси челленжни давом эттириш учун Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси жамоаси челленжни давом эттириш учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
#Челленж

🎗Тошкент вилоятида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни олдидан миллий байроғимиз ранглари акс этган шараф ленталари тарқатиш челленжи бошланди.

🔥Бу борада Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳам доимгидек фаол.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж #Шараф_лентаси

Хотира - авлодлар бирлашган нуқта

🇺🇿Ватан бу улкан бир оила аслида. Унинг ҳам улуғ боболари, донишманд момолари, таянч оталари-ю суянч оналари бўлади. Унда яна забардаст фарзандлар, қоракўз набиралар, келгуси авлодлар ҳам камол топади.

Хотира эса бу авлодларни бирлаштирадиган, бус-бутун қиладиган бир белбоғ демакдир. Энг муҳими эса уни асраш, қадрлаш.

🎗Ҳа, бу шараф лентаси, бу шон лентаси. Қадр лентаси бу,  ғурур лентаси.

🔥Видеода меҳнат фахрийси Абдусаттор ота ва Холбуви ая Абдуллаевлар оиласи. Одатда уч авлод учрашувини кўп кўрганмиз, бу даврани эса беш авлод учрашуви дейиш мумкин.

📍
Оҳангарон тумани "Гўшсой" МФЙ.

Yoshlar kundaligi
#Билдириш #ОбодюртЁшлар_челленжи

⚡️ Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш, уни муносиб ўтказиш мақсадида #ОбодюртЁшлар_челленжи ўтказилади.

17 август куни соат 8:00 дан бошлаб, бўлиб ўтадиган ушбу #Челленж давомида табиатни ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш, кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, хиёбонлар, зиёратгоҳларни ободонлаштириш кўзда тутилган.

🤝 Қадрли Тошкент вилояти ёшлари, Сиз ҳам ободликка ўз ҳиссангизни қўшинг.


Ҳашар бўлиб ўтадиган жойларга келиш истагидаги ёшлар қуйидаги ҳавола орқали манзилларни билиб олишингиз мумкин:⬇️⬇️

▶️ Чирчиқ шаҳри: Креатив ёшлар боғи.
▶️ Олмалиқ шаҳри: "Олтин олма" хиёбони.
▶️ Бўка тумани: "Бўстон" МФЙ Ёшлар боғи.
▶️ Пискент тумани: Мўминобод МФЙ Ёшлар боғи.
▶️ Чиноз тумани: "Қози" МФЙ ҳудуди.
▶️ Оққўрғон тумани: "Бирлик" МФЙ ҳудуди.
▶️ Янгийўл тумани: "Аҳил" МФЙ ҳудуди.
▶️ Бекобод тумани: "Оқтепа" МФЙ ҳудуди.
▶️ Тошкент тумани: Мустақиллик МФЙ.
▶️ Оҳангарон тумани: Нуробод МФЙ.
▶️ Бекобод шаҳри: Ёшлар маркази биноси.
▶️ Янгийўл шаҳри: Ёшлар маркази биноси.
▶️ Оҳангарон шаҳри: Ёшлар маркази биноси.
▶️ Паркент тумани: "Ойдин" МФЙ ҳудудидаги Истироҳат боғи ва Саид ота масжиди.
▶️ Ангрен шаҳри: "Тараққиёт" МФЙ ҳудуди.
▶️ Юқори Чирчиқ тумани: "Қорасув" МФЙ ҳудуди.
▶️ Ўрта Чирчиқ тумани: "Фаравон" МФЙ кўп қаватли улар атрофи, болалар майдончалари.
▶️ Бўстонлиқ тумани: "Угам" МФЙ ҳудуди.
▶️ Қибрай тумани: "Навбаҳор" МФЙ ҳудуди.
▶️ Қуйи Чирчиқ тумани: "Навқирон" МФЙ Ёшлар боғи.
▶️ Зангиота тумани: "Ўрта" МФЙ ҳудуди.
▶️ Нурафшон шаҳри: "Юксалиш" МФЙ ҳудудидаги футбол майдони.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

❗️25 ноябрдан бошлаб Тошкентда "Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат" глобал кампанияси бошланди. Бу ташаббус Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан ўтказилади.

👩‍🦰 Бу кампания аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун жамиятнинг барча қатламлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини эслатади.

🔥"Ёшлар кундалиги" медиа жамоаси ушбу муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз логотипини олов рангга ўзгартирди. Олов ранги — умид, ёруғлик ва зўравонликсиз келажак рамзидир.

Сизни ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватлашга, муаммога эътибор қаратишга ва бирдамликни намойиш этишга чорлаймиз. Биргаликда биз дунёни хавфсизроқ қила оламиз! Зеро, зўравонлик ҳеч қачон оқланмайди!


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

МИЛЛИЙЛИК ҚОНИМИЗДА

💥 Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси ҳамкорлигидаги "Миллийлик қонимизда" челленжимизда иштирок этинг.

Челленжни бошлашни вилоятимиз маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳри ёшларига ишондик. Хўш, ёшлар тайёрмисиз?

🔴Миллийлигимиз акс этган муаллифлик видеоларингизни @Yoshlar_aloqada_bot юборишингиз мумкин. Энг яхши видеоролик ижодкорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж #Миллийлик_қонимизда

Зангиота тумани ёшлари "Миллийлик қонимизда" челленжни бошлаб бериб, нурафшонлик ёшларни ортда қолдирди.

Нурафшон ёшлари, бормисиз-омонмисиз?😉

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж #Миллийлик_қонимизда

НУРАФШОНЛИК ЁШЛАРДАН ЖАВОБ: МИЛЛИЙЛИК БОШДА ДЎППИ, ҚАЛБДА ҒУРУР ДЕГАНИ!

😉Нурафшонлик ёшлар челленжни давом эттириш учун Қибрай туманига чорлов ташлайди. Навбат қибрайлик ёшларга.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж
#Миллийлик_қонимизда

Оҳангарон шаҳар ёшлари қўшни туман ёшларини челленжга чорлайди

👀 Оҳангарон туман ёшлари, бормисиз, омонмисиз?


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж #Миллийлик_қонимизда

😊 ДЎППИМНИНГ ХАРИДОРИ ЙИГИТЛАРНИНГ ЗЎРИДАН!

Чирчиқ шаҳридаги Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари миллий либосда.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi