Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.8K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фойдадан_холи_эмас

📌Мақсадли қабул ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган ёшлар учун.

🔍 Мақсадли қабул қандай йўналишларга берилади?

🔍 Мақсадли қабул бу 100% грант учун жой деганими?

🔍 Мақсадли қабулни қандай ажратиб оламан?

🔍 Мақсадли қабулни танлаш мажбурийми?

🎥Батафсил видеода.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#фойдадан_холи_эмас

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мен Тошкентдаги унверситетга ўқишга кирдим. Тошкентда ижарада яшаш учун имконим йўқ. Кирган университетим ётоқхонасидан жой олмоқчиман. Ўзи қандай мезонлар асосида ётоқхонадан жой ажратилади?

ЖАВОБ:
Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш бўйича асосий мезонлар қуйидагилар:

Кам таъминланган оила фарзандлари;

Боқувчисини йўқотган кўп болали оила аъзоси;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талаба;

Тўлиқ давлат таъминотида бўлганлар (чин етим);

Оиласида 2 ва ундан ортиқ тўлов-контракт асосида таълим олувчи талаба;

«Темир дафтар»га тушган оила фарзанди;

Ота-онасининг доимий иш жойи мавжуд бўлмаган талаба;

Оиласида I ва II гуруҳ ногиронлиги ёки сурункали касаллик билан даволанадиганлар бўлган талаба.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

©Yoshlar kundaligi
#фойдадан_холи_эмас

Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетмаслик чоралари борми?

✔️ Бор. Бутунжаҳон интернетсиз кунида "Ёшлар кундалиги" ана шундай интернетга боғланиб қолган ёшлар учун тавсиялар тайёрлади.

Тармоқлардан ажралинг: Ижтимоий тармоқларингизни доимий қўлингизда турадиган телефонингизга эмас, масалан, уйда ишлатадиган компютерингизга очиб қўйсангиз, ҳар дақиқада уларни текшириб вақт йўқотмайсиз;

Реал фойдалар ҳақида ўйланг: Телеграм ёки Инстаграмда сарфлайдиган вақтингиз ҳақиқатан бирор фойда келтиряптими ёки йўқ ўйлаб кўринг;

🤨Қачон ижтимоий тармоққа кираётганингизни билиб олинг: Бирор вазифангизни бажаришни кечиктириб шунчаки бекорга вақт сарфламаётганингизга ишонч ҳосил қилинг;

🔎Ўз-ўзини назорат қилиш тизимига ўрганишга ҳаракат қилиб кўринг: Агар бирор тармоққа шунчаки кўз югуртиргингиз келиб қолса, бу назорат тизими ишлаши керак;

🔔Ижтимоий тармоқлардан келадиган билдиргиларни ўчириб қўйинг;

P/s/. Энг муҳими: ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказиб юбориш нафақат соатларнинг исроф бўлишига, балки саломатликка ҳам зарарли эканини тез-тез эслаб туринг❤️.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi