Yoshlar kundaligi | Rasmiy
52.2K subscribers
13K photos
7.75K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Сўнгги_соатларда

🇪🇺 Европа Иттифоқида баъзи давлатлар АҚШнинг Украина бўйича режаларида иштирок этишларидан бехабар бўлган — Reuters

🇸🇾 Cуриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шара Исроил ҳужуми ортидан Дамашқ урушдан қўрқмаслигини ва жанг қилишга тайёрлигини айтди — Reuters

🇨🇳 Хитой ҳукумати НАТОнинг Россия билан савдога таъсир қилиши мумкин бўлган санкциялар ҳақидаги огоҳлантиришини рад этди — Anadolu

🇬🇧 Британияда ирсий мутацияларни бартараф этишга қаратилган илмий тажриба натижасида уч кишининг ДНКсига эга саккиз нафар чақалоқ дунёга келди — Sky

🇺🇸 АҚШ дунёнинг 150 та давлати товарларига 10-15 фоизлик импорт божларини жорий қилмоқчи. Бу ҳақда Дональд Трамп маълум қилди — RT

🇨🇳 2025 йил бошида Хитойнинг қуёш ва шамол электр станциялари қуввати 1,4 ТВт га етди, бу глобал умумий қувватнинг 44 фоизига тенг ва Европа Иттифоқи, АҚШ ва Ҳиндистоннинг умумий қувватидан юқори — 3DNews

🖥 Microsoft 200 нафарга яқин IT мутахассисларни ишдан бўшатиб, ўрнини улар яратган сунъий интеллект билан тўлдиради — ОАВ

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Илм-фан, аввало шарқда гуллади, лекин Европа олдинлаб кетди.

Улуғ аллома Мирзо Улуғбекни йўқ қилдик, Али Қушчини қувдик...

🇹🇷 Тарихчи Ихтиёр Эсонов билан Европа тамаддуни ҳақида суҳбат.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз
сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

🤦‍♀️ Эрига иккинчи хотин олиб берган ва бунинг ортидан яхшигина таъзирини еган “Чеченка” эсингиздами? Бу сафар ҳам у халқнинг нафратига... ээ узр, назарига тушмоқчи бўлди ва 6+ UFC жангини уюштирди. Қандай дейсизми?

🤼‍♂️ Қаҳрамонимиз Тошкент вилоятига дам олгани боради. Одамга ўхшаб ҳордиқ чиқариш ёқмайди шекилли, ёнида ўйнаб юрган ўғли ва жиянини гиж-гижлаб муштлаштиради. Болалар уришиб кетади ва ҳатто қўлларига санчқиларни олиб, бир-бирларига ташланишади. “Чеченка” эса юрагини кенг қўйиб, бу ҳолатни видеога олади. Чунки унга лайк керак, унга комментлар ва “очко” керак.

🚨 Аммо жамоатчилик бу ҳолатга ўз эътирозини билдирди. Болалар омбудсмани воқеага эътиборини қаратди ва тегишли ташкилотларга мурожаат юборди. Тошкент шаҳар ИИИББ хабарига кўра, ҳозирда "Чеченка" оиласи билан қўшиб назоратга олинган.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Имтиҳонга бормоқчи бўлган дўстимга Motivation Pro 2.0
😁

☺️Имтиҳонлар ҳам бошланиб кетди. Сенинг эса ҳали вақтинг келгани йўқ. Аммо ҳалитдан қўрқувдасан. Гўё ҳамма ақлли, IQ даражаси суппер-муппер бўлиб кетганлар сен топширган ўқишга топширгандек. Йўқ, ундай эмас... Сенинг митти бошингда шундай холос...

👀 Мана бу видеога қара. Шунча одам ўқишга кириш учун имтиҳондан ўтяпти. Уларда қўрқув йўқ, уларда ваҳима ҳам йўқ. Булар ўрнига умид, ишонч ва аниқ консентрация бор.

Сен, албатта, уддалайсан. Биз сенга ишонамиз — ота-онанг, қариндош-уруғинг ва ҳатто магазинчи Ғайбулла...😄


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Оқар дарё экан,
Оқдида кетди.
Бевафо ёр экан,
Ташлади кетди.


«Тановар»дан.

Образда: Дониёр Акбаров ва Зилола Хакимжонова

📅 Бугун 18 июль, жума. Ҳаво ҳарорати 40°С гача кўтарилади. Ҳарорат қандай бўлмасин, кайфиятингиз доимо юқори бўлсин. ❤️


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Бу ҳеч қанақа саҳна асари ёки бирор-бир клипдан лавҳа эмас. Бу реал воқеа. Ҳа, илгари келин-куёвлар шундай содда бўлишган.

Аммо шу соддалик ортида олам-олам қувонч, бахт ва умидлар ётган.

❤️ Келин "куйлагим яхши турибдими, макияжим ўхшабдими, қанақ қип сторис қўйсамикин" деб ўйламаган. Куёв ҳам харажатларни ёки келин томондан келган буюмларни ўйлаб сиқилмаган. Келин дугоналар ҳам, куёв жўралар ҳам соддагина бўлишган.

❗️Энг муҳими бундай тўйлардан сўнг, ҳеч ким қарзга ботиб кетмаган, қудалар бир буюмни деб сан-манга бормаган, келин-куёв қўша қариган...


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўнгги_соатларда

🇺🇸АҚШда беморларнинг тиббий ёзувлари орқали ноқонуний муҳожирларни қидириш бошланди — NBC

🇮🇹2012 йилда стратосферадан сакраган австриялик парашютчи Феликс Баумгартнер Италияда парапланда учиш чоғида соғлиғи ёмонлашиб, назоратни йўқотиш оқибатида ҳалок бўлди — La Repubblica

🇵🇱Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскининг таъкидлашича, Россия ҳарбий учувчисиз учоқларни яратиш бўйича Европа Иттифоқи давлатларидан олдинга чиқиб кетди — TVP

🇨🇳Хитой ҳукумати нейрокомпьютер интерфейсларини жадал ривожлантириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ўз ичига олган янги ҳужжатни эълон қилди. Ҳукумат миллий соғлиқни сақлаш тизимида илғор технологияларни тадқиқ этишни кучайтириш, бу соҳада Америка ишланмалари учун рақобат яратиш ниятида — NMPA

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трампда сурункали қон-томир етишмовчилиги (пастки оёқлардаги томирлар (вена) қонни юракка етказа олмай қўядиган ҳолат) аниқланди — Оқ уй

🇷🇺Россия Марказий банки мамлакатдаги инфляция устидан узоқ кутилган ғалабага эришди — Bloomberg

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

❗️Христофор Колумб Усмонли турк империяси султони Меҳмед II га ялиниб, сафарлари учун ҳомийлик қилишни сўраган.

🚫 Бироқ, султон рад этган. Илм-фан одамларини қўллаб-қувватлаш тўхтаган жойда тараққиёт ўлади.

➡️ Тўлиқ видео

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танишув

🌟 Танишинг: Пискентлик медиа юлдузлар

📚 Акром Малик – адабий-бадиий, эстетик, дидактик-маърифий контент тайёрлайди. Акромнинг матни – тилшунослик, тарих, адабий мерос, сиёсий воқеликлар тўқнашадиган ўзига хос олам. Унинг ҳазрат Навоийни англаш йўлида битилган асарлари, шарҳлари машҳур.

🎤 Шоира Умрзоқова – "Ўзбекистон 24" телерадиоканали катта муҳаррири va "Олтин қалам" мукофоти соҳиби. Тележурналистикада халқ овозини етказа оладиган таҳлилчи. “Ўзбекистон 24”даги чиқишлари ва ижтимоий лойиҳалари орқали жамият муаммоларини марказга олиб чиқади. Матбуотда ҳам, радиода ҳам кучли мавқега эга.

🎤 Жамшид Умирзоқов – “Шуҳрат” медали соҳиби, сухандон. Ижтимоий тармоқда 120 минглик аудиториясини хато ва тўғри нутқ ҳақидаги видеолари, шахсий чиқишлари ва ҳаётий фикрлари билан ўзига жалб қилган.

🎭 Laju – Асли исми Лазиз Тўхтаев. 266 мингдан ортиқ обуначига эга блогер ҳаётдаги реал вазиятларни ҳазил билан кўрсата олади. Унинг видеолари нафақат кулиш, балки ўйлашга ҳам мажбур қилади.

👩‍🎓 Севнура Сардорова – 95 мингдан ортиқ обуначиси бор. “Student” сериалидаги шўх ва жозибали қиз образи орқали оммага танилган. Бугунги кунда у ёш блогерлар билан ҳамкорликда видеолар тайёрлаб боради.

🔥 Абдуазим Абдуллаев – 125 мингдан ортиқ фойдаланувчи унинг оилавий чиқишлари ва қизиқарли видеоларини кузатиб боради. Ёш бўлишига қарамай, самимийлиги ва ижодий ёндашуви билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган.

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бизни бировлардан
Не камимиз бор?
Эсласак арзирли
Хуш дамимиз бор.


Қўшиқдан.

🖼Образда: Бахтиёр Қурбонов, Анора Абдурашидова
📷Фото: Отабек Турсунқулов

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўнгги_соатларда

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп медиамагнат Руперт Мердок ва "Wall Street" журналининг икки журналистини жинсий жиноятчи Жеффри Эпштейн билан алоқалари ҳақидаги хабар учун судга берди — The Guardian

🇺🇦Одессада дрон ҳужуми туфайли кўп қаватли уй ёниб кетди. Ёнғин остида қолган хонадонлардан беш киши эвакуация қилинган, бир нафар аёл ҳалок бўлган — Korrespondent

🇧🇾Беларусдаги картошка сотмайдиган дўконлар жаримага тортилади. Тегишли қонун президент Александр Лукашенко томонидан имзоланган — EastFruit

📱Apple таниқли техно блогер ва инсайдер Жон Проссерни iOS 26 билан боғлиқ тижорат сирларини ошкор қилишда айблаб, судга берди — The Verge

🇩🇪Германияда илк бор жиноятчиларни Афғонистонга депортация қилиш амалга оширилди. Қобулга махсус рейс орқали 81 афғон жўнатилган, улар орасида қотиллик, зўрлаш ва бошқа жиноятларда айбланганлар ҳам бор — Bild

🇨🇳Хитой етакчиси Си Цзинпин АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин билан уч томонлама учрашув ўтказмоқчи — The Times

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

“ЭПШТЕЙН ФАЙЛЛАРИ” — ДУНЁ ВАЛЛОМАТЛАРИНИНГ СИРЛИ ИШЛАРИ ЖО БЎЛГАН ҚОРА РЎЙХАТМИ?

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба оқшомида бош прокурор Пам Бондига “Эпштейн иши” бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан йиғилган барча махфий материалларни ошкор қилишни топширганини эълон қилди. Сўнгги вақтларда тез-тез қулоққа чалинаётган “Эпштейн иши” масаласи нима ўзи? Нега бу иш давлат даражасида муҳокама этиляпти. Бугун шу масалада суҳбатлашамиз.

👉 Мақолани батафсил ўқиш

👉 Файллар билан шахсан танишиш

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

🎞 ДАМ ОЛИШ КУНИ УЧУН 7 ФИЛЬМ

Бўлган воқеалар асосида суратга олинган топ 7 фильм — дам олиш кунлари учун ажойиб танлов!

🌐 Қизиқарли воқеалар, реал ҳаётда содир бўлган драмалар ва илҳомлантирувчи сюжетларга асосланган фильмлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1⃣ "Catch Me If You Can" (“Устаси фаранг”) (2002)

Фильм ФБРдан қочиб юрган ёш қаллоб Франк Абагнейлнинг найранглари ҳақида. У паспорт, чек ва дипломларни сохталаштириб бутун Американи моҳирлик билан алдаб юради. Уни қўлга олишга мувваффақ бўлишадими?
Бош ролларда: Леонардо ди Каприо, Том Хэнкс

2⃣ "The Pursuit of Happyness" (“Бахт излаб”)(2006)

Фильмда Крис Гарднер исмли инсоннинг очлик, қашшоқлик ва бошпанасизликдан миллиардерлик чўққисини забт этишгача бўлган ҳақиқий саёҳати кўрсатиб берилган. Инсонга мотивация ва илҳом берувчи супер кинокартина.
Бош ролда: Уилл Смит

3⃣ "127 Hours" (“127 соат”) (2010)

Алпинист Арон Ралстон ёлғиз ўзи ҳалокатли тузоққа тушиб қолади. 127 соат овқатсиз, сувсиз ва деярли омон қолиш умидисиз қолган алпинистнинг ягона қутқарувчиси — унинг иродаси катта саҳнага чиқади.
Бош ролда: Жеймс Франко

4⃣ "The Social Network" (“Ижтимоий тармоқ”) (2010)

Бу фильм Facebook ижтимоий тармоғининг қандай пайдо бўлгани, унинг асосчиси Марк Цукерберг атрофидаги зиддиятли воқеалар ҳақида.
Бош ролда: Жесси Айзенберг

5⃣ "Into the Wild" (“Ёввоий шароитда”) (2007)

Ҳаётда барча нарсага эга ёш йигит тўкис ҳаётидан воз кечиб, ёввоий табиат бағрида ўз йўлини излайди. Бу нотаниш муҳитда яшаб кета оладими? Фильм айнан шу ҳақда.
Бош ролда: Эмиль Хирш

6⃣ "Erin Brockovich" (“Эрин Брокович”) (2000)

Ҳуқуқ соҳасида тажрибаси бўлмаган аёл йирик компанияни судга беради. Катта ғалва чиқади. Турли босимлар остида қолган аёл охиригача бора оладими? Фильм бир аёлнинг улкан матонати ҳақида сўзлайди.
Бош ролда: Жулия Робертс

7⃣ "Hotel Rwanda" (“Руанда меҳмонхонаси”) (2004)

1994 йил Руандадаги меҳмонхонада ҳақиқий геноцид бўлади. Унда меҳмонхона бошқарувчиси 1000 дан ортиқ инсонни ҳалокатдан сақлаб қолади. Фильм ана шу воқеаларга асосланиб ишланган.
Бош ролда: Дон Чидл

📌 Ҳар бир фильм — тўғридан-тўғри ҳаётдан олинган. Улар нафақат кўнгил очади, балки инсоннинг иродаси, ахлоқий танловлари ва ҳаёт сабоқлари ҳақида фикр юритишга ундайди.


Сарвар Раҳимий тайёрлади

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Бурхонов Шукур Бурханович Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Маълумот учун: Шукур Бурхонов 1968 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1994 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар Яшнобод туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ул санамким, сув ёқосида паридек ўлтурур,
Ғояти нозуклукидин сув била ютса бўлур.


Шеър: Атойи
📷 Фото: Абдул Азиз

🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

🙋‍♀ТУМАНИМНИНГ СИНЧАЛАК ҚИЗИ

Ҳилола Ботирова — Бекобод туманида имконияти чекланган бўлишига қарамай, ютуқлари билан кўп ёшларга ибрат бўлиб келаётган ёш тадбиркор.

Туман ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов Ҳилолани Президент билан учраштирмоқчи.


👉Батафсил бу ерда

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

📌 «Шош» подкастининг навбатдаги сонида таниқли блогер, сдендапчи ва сарказм устаси Нозим Сафари билан Ихтиёр Эсонов суҳбатлашди.

💭 Мавзулар: сўз ва фикр эркинлиги; тарихни яратаётганлар ва ёзаётганлар; кулаётганлар ва кулмаётганлар, хуллас, муҳокама марказида замон қаҳрамонлари мавзуси.

📱 Видео ютуб каналимизга юкланди.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

💔 ҚИРОЛЛИК ХОНАДОНИДА МОТАМ — 20 ЙИЛ КОМАДА ЁТГАН “УХЛАЁТГАН ШАҲЗОДА” ВАФОТ ЭТДИ

😓 Бугун, 20 июль куни “Ухлаётган шаҳзода” номини олган Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал-Валид бин Холид ал Сауд 35 ёшида Ар-Риёдда вафот этди, дея хабар бермоқда қироллик идораси. Ал-Валид 2005 йилда бошидан жиддий жароҳат олган ва 20 йил комада ётганди. Ўғлининг ҳаётини сақлаб қолиш қарорини унинг отаси шаҳзода Холид бин Талол бин Абдулазиз қабул қилган.

Шаҳзода билан қандай кўнгилсизлик бўлганки, унинг тақдири бу қадар аянчли кечган?

👉 Батафсил

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўнгги_соатларда

🇲🇨Индонезияда бортда 280 нафар йўловчи бўлган кема ёнди

🚢Ёнғиндан қутулиш учун одамлар сувга сакрашга мажбур бўлган.

🎥 Видеода эса ҳақиқий ота юраги. У кичик қизи билан сувга сакраган, ўз қўрқувини яшириб, уни кулиб, овутмоқда. Қизи учун шунча хавф-хатар ичида ҳам таскин ва меҳр манбаи бўлиб турибди.

‌‌
🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Komiljon Ustoz (jonli ijro)
Og'abek Sobirov
#Эслаб

🎼 Бугун афсонавий ҳофиз, Хоразм булбули, юзлаб ўлмас қўшиқлар муаллифи Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун.

📆 У Хива хони Ферузхоннинг надими Отаниёз охун хонадонида 1917 йил 20 июль куни ҳозирги Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида туғилган.

🎻 Комилжон ҳофизнинг энг машҳур асарлари: «Соҳибқироним», «Бўлмаса бўлмасин нетай», «Тушимда бир булбул кўрдим», «Доғман», «Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз», «Устозингдан айрилма», «Ошиқ бўлмишам», «Пода боқдим».


❤️ У, айниқса, «Хоразм сегоҳи», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» достонига янги умр бағишлади, бу ноёб ижролар халқ хотирасига ўчмас бўлиб муҳрланди.

📌 Бугун «Лазги» айтадиганлар кўп. Бироқ, бу қўшиқ аслида Комилжон Отаниёзовга тегишли. У Хива хонлари пешвоз чиқаётганда чалинган машҳур «Лазги» куйига Комил Хоразмий сўзини мослаб, қўшиққа айлантирди. Бу қўшиқ - Хоразм санъатининг дурдонасидир.

Бугунги кунда фақат Хоразмда радио шинавандалари кўпчиликни ташкил этади. Боиси, Хоразм радиоси Комилжон Отаниёзов қўшиқларини узлуксиз эфирга бериб боради.

❗️ Унинг шогирдлари: Ортиқ Отажонов, Бобомурод Ҳамдамов, Отажон Худойшукуров, Олмахон Ҳайитова, Коммуна Исмоилова ўзбек мусиқа санъатининг забардаст вакиллари бўлиб етишдилар.

🇺🇿 Ўзбек санъатининг бақувват чинорлардан бир Комилжон Отаниёзов ва унинг шогирдлари яратган мусиқа, ҳеч муболағасиз, ўзбекнинг ўзлиги, миллий ғоямизнинг илдизларидир.

🏔️ Ҳар гал теран томирлар, азим тоғлар ҳақида ўйлаганимда, том маънода, Амударё фарзанди, Хоразмнинг афсонавий булбули Комил ҳофиз ёдимга тушаверади.

P.S. Ҳофиз хотирасига бағишлаб кўплаб қўшиқлар яратилган. Ҳавола қилинаётган қўшиқ унинг набира шогирди Оғабек Собиров томонидан айтилган.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM