Yoshlar kundaligi | Rasmiy
93.2K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#луқма

Оҳангаронга ислоҳотлар жуда кеч етиб келади.

Мана бир мисол. Яқинда вилоят ҳокими раислигида ўтган йиғилишда аҳоли яшаш жойлари, чиқиндихоналарга тўпланган маиший чиқиндиларни мавжуд куч ва воситаларни сафарбар этган ҳолда зудлик билан тозалаш, фавқулодда тартибда ишлаш бўйича топшириқ берилган эди. Бироқ Оҳангарон шаҳрида аҳвол ҳамон ўша-ўша...

Буни "Бахт" маҳалласида 18 кундан бери "бахтдан гул-гул яшнаётган", тоғ-тоғ чиқиндилар ҳам тасдиқлайди. Қараган сари кўзингиз "қувнайди": қизил, сариқ, яшил, оқ... Ҳаётнинг ёрқин тарафида бўлсам керак, деб ўйлайсиз. Мез-за!😉👎

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

🗞“Ёшлар кундалиги” – сиз излаган газета!

📰 Тошкент вилояти ёшларининг минбари, "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори - "Ёшлар кундалиги" газетаси 1 ёшга тўлди! Энди сизда
газетанинг 2022 йилдаги барча сонини электрон (онлайн) ўқиш имконияти бор.

📲Мурожаат учун:
@zakhro01 (телеграм), 95-105-99-30

📲Айтганча, 2023 йилга обуна давом эимоқда. Обуна бўлиш учун: 99-370-66-02, 99-370-66-13

🤙 "Ёшлар кундалиги" таҳлили тансиқ мақолалар, ёшларни қийнаган долзарб мавзулар, илм-фан, хуллас сизни қизиқтирган барча мавзуда ноодатий чиқишлар билан таъминлаб боришни кафолатлайди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАРГА ИШОНЧ БИЛДИРАВЕРИШ КЕРАК!

🇹🇷 Эрзин
- бу Ҳатай вилоятидаги вайронагарчилик бўлмаган ягона ҳудуд. Ҳатай вилояти Эрзин шаҳрининг ёш ҳокими Оккес Элмасўғлу:

💭 «Мен ҳатто 1 та бинонинг ноқонуний қурилишига рухсат бермадим. Улар мендан ғазабланишди, танқид қилишди ва қўрқитишди: «Сиз бу мамлакатда фақат ўзингизни ҳалол деб ўйлайсизми?» - дея. Лекин ҳозир виждоним безовта қилмаяпти».

🇺🇿 Ўзбекистонда ҳам қурилиш соҳаларидан барча чолларни ҳайдаб, ёшларга ишонч билдиравериш керак. Ёшлар алдамайди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл

📍 Нурафшонда бунақа нарсалар бўлаётган экан. Электр орқали ишлайдиган чизиқлар тортилибди. Пиёдалар улуғ халқ. улар аввал велосипедни ихтиро қилишди. Кейин поездни. Сўнгра машинани. Ўтган асрда эса пиёдалар осмонга учишни ўзлаштирди. Кейин эса ўша темир-терсаклар пиёдаларни босиб ўта бошлади. Йўлларда пиёдачалик хору зор бўлган нарса бошқа йўқ.

💡 Ўша нотавон пиёдалар аҳли ўзи учун мана бунақа чироқли прожектор ўйлаб топибди. Қашшоқлар ҳам одам. Пиёдалар энг ҳалол фуқаро. Уларни авайлаш керак. Ҳамма кашфиётларни мана шу пиёдалар қилган ахир.

😉 Буюк пиёдалар учун ғоятда креатив шароит қилганлар олдида шляпамни ечаман. Мерси.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#18+

🚫 Бу Сурия эмас. Бу Ливия ҳам эмас. Бу Ўзбекистон. Чирчиқ шаҳри. Бу видеони кўринг, болаларимизни итдек қийнаётган, жиноят кўчаларига олиб кириб, пулга қизиқтириб, кейин самосуд қилиб, жазолаётган тўдалар пайдо бўлган.

💊 Психотроп таблетка, наркотик сотишга ёлланган ёш-ёш йигитлар қайсидир мижозга "юк"ни вақтида етказиб бермаган бўлса, "Тесла жазолаш гуруҳи" деб ном қўйиб олган муттаҳамлар (улар ҳам ўзбеклар) пойтахт ташқарисидаги овлоқ жойларга чақириб калтаклаб кетишаяпти.

💻 Жиноят олами электрон дунё билан нафас олишни бошлади. Бу хатарли. Бу "доставка"чилар, уларни бошқараётганлар, жазо бераётган спортчи йигитлар – ҳаммаси юртдошларимиз. Пул учун ёлланган болалар. "Тесла наказание" деб номланган хориждан туриб бошқариладиган тўданинг иши.

☝️ Болангизни асранг! Мана бу вахшийлар қўлига тушиб қолмаслиги учун доимо назорат қилиб боринг!

P.S. Вилоят ИИББ бу тўда ушлангани ва тергов бошланганини маълум қилди. Аммо, шуниси аниқки, бу кенг қамровли ва яширин фаолият олиб борадиган тўдани буткул йўқ қилиш ҳозирча имконсиз бўлиб турибди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳаёт

Туркиянинг зилзиладан кўрган зарари 84 млрд. долларни ташкил қилади

Турк иқтисодчиларига кўра, зарар дастлабки ҳисоб-китоблардан анча юқори бўлиши мумкин.

Ҳозирда қурган бинолари қулаб, минглаб одамларни босиб қолган ўнлаб маҳаллий қурилиш компаниялари раҳбарлари ҳибсга олинган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

ТАНҚИДГА ЧИДАМЛИМИСИЗ, ҲУРМАТЛИ РАҲБАРЛАР?

Куни кеча каналимизга Оҳангарон шаҳри "Бахт" маҳалласидаги чиқиндилар узоқ вақтдан буён олинмаётгани ҳақида фототанқид жойлаган эдик. Муаммо эртасигаёқ бартараф этилибди, аммо ...

Бугун шаҳар масъуллари томонидан ўтказилган йиғилишда шу танқидни чиқарган фуқарони зудлик билан топиш топшириғи берилибди. Ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, етакчилар барча ишини ташлаб шу инсонни қидириб юрганмиш. Хуллас, ашаддий жиноятчи қидирилмоқда!😊😁

Ачинарлиси, буни сабаб биланмас, оқибат билан курашиш дейилади. "Ёшлар кундалиги" шу ўринда ҳудудларга раҳбар тайинлашда танқидга чидамлилиги бўйичаям эътибор қаратишни таклиф этади.

Зеро давлат раҳбари таъкидлаганидек: “Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ. Аччиқ гаплардан тўғри хулосалар чиқариб йўлимизни топиб олишга ҳаракат қилсак, энг катта маррамиз шу бўлади”.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур,
Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур.

Мижозинг нозику сен — тунду, мен — бир беадаб телба,
Санга ҳолимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкулдур...

Бобур ғазали.

Фото: Абдул Азиз.
Суратда: Анора Абдурашидова

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Ўзи асли чет элга чиқиб, чет элда карьера қилишни Заҳириддин Муҳаммад Бобур бошлаб берган. Биз давом эттиряпмиз холос.

(c) Twitter

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тадқиқот

БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ?

📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани қайд этилди.

⁉️ Хусусан ҳарбий юришлар давридаги жойлар, бобомиз қўнган манзиллар бугун ҳам сақланиб қолганми? Улар ҳақида эшитганмисиз?

"Ёшлар кундалиги" "Science” гуруҳи шу мавзуга қўл урди.

👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ. ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Бугун жаҳонда ишсизлик даражаси ошиб кетяпти. Бунга турли табиий офатлар, совуқ уруш, иқтисодий инқироз ва бошқа омиллар сабаб бўляпти. Айрим мамлакатларда ҳукумат ишсизлик борасида аҳолига ҳеч қандай ёрдам бермайди ва давлатда ишсизлик коэффициенти ошиб кетади. Хўш, бу борада баъзи давлатлар тажрибаси қандай?

Корея

Корея Республикасида ишсиз аҳолини бандлик билан таъминлаш мақсадида меҳнат суғуртаси тизими ишга туширилган. Дастур 1993 йилда қабул қилинган ва 1995 йилдан буён амалда қўлланиб келинмоқда. Хуллас дастур тарихидан кўра унинг қандай ишлаши бизга муҳимроқ. Тизимда учта йўналиш мавжуд: бандликни барқарорлаштириш, касбий малака ошириш ва ишсизлар учун нафақа. Унга кўра меҳнатга лаёқатли ишсизларга 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50% гача нафақа берилади ва шу ой мобайнида улар иш билан таъминланади. Агар уларнинг касби ёки ҳунари бўлмаса, махсус курсларда ўқитилади. Шу боис Кореяда ишсизлар сони жуда кам.

Германия

Германияда 16 ёшдан 63 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли  ишсиз аҳоли бандлик марказига ариза топшириб, бир йилгача бўлган муддатда ўртача иш ҳақининг 60% миқдорида билан ишсизлик нафақаларини олишлари мумкин. Болали, қарияли оила, ўсмирларга бериладиган нафақалар бошқа категорияларга бўлинади. Агар ишингизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, афсуски сиз омадсиз бир инсон сифатида қолиб кетаверасиз. Хуллас аравангизни  ўзингиз тортинг:)

АҚШ

Мамлакатда  бирон шахс ўз ишидан айрилган бўлса, унга ёрдам берувчи турли хил дастурлар мавжуд. Улардан бири ишсизлик суғурта нафақаси.  Дастур асосан иш қидирувчини бандлик билан таъминлаш ва касбга ўқитишни ўз ичига олади. Бандлигингиз таъминлангунга қадар сиз ҳолатингизга қараб категорияга бўлинасиз ва сизга маълум муддатгача ишсизлик нафақаси берилади. Аслида Америкада ишга кириш унчалик қийин эмас. Психологик ҳолатингиз талабларга жавоб берса бўлгани.

Япония

Японияда ҳам аҳоли бандлик билан таъминлангунга қадар уларга моддий ёрдам бериб турувчи ишсизлик суғуртаси мавжуд. Тизим Hello Work –иш изловчиларга хизмат кўрсатувчи давлат ташкилоти томонидан амалга оширилади. Унинг икки асосий схемаси мавжуд. Биринчиси – ишини йўқотганлар банд бўлгунингизга қадар ташкилот томонидан кундалик ҳаражатлари учун моддий томонлама таъминланиб турилади.  Иккинчиси – бахтсиз ҳодисалар сабаб ишлай олмасангиз, сизга моддий ёрдам кўрсатилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#эслаб

Болаликдаги энг зўр сартарош — бу менинг онажоним 😅

Ким эслади?😉

💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳбўлинг #Даҳшат

Энага ногирон болани калтаклади

Чилонзор туманида энага 6 ёшли ногирон болани калтаклагани акс этган видео тарқалди. Уни боланинг онаси фуқароларни огоҳликка чақириш учун тарқатгани маълум бўлди.

ИИБ маълумотига кўра, она ўзининг ногиронлиги бор фарзандига энагалик қилиш учун 2002 йилда туғилган қизни ишга ёллаган. Бироқ энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камерасини ўрнатган.

Айни дамда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ҳурматли оналар, огоҳ бўлинг, фарзандингизни ҳар кимга ишонманг! Оналик масъулиятини унутиб қўйманг!

💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

ОЙ ВА ҚУЁШ: Акбар ва Жодҳа Байнинг севги қиссаси

Ҳисоб‑китобли никоҳ


Кўплаб севги қиссалари ҳижрондан бошланиб висол билан тугайди. Аммо бобурий султон Акбар ва ражпутлар маликаси Жодҳа Бай қиссаси висолдан бошланади. Севги эса анча кейин келди.

Бобурнинг невараси Акбар тахтга чиққанидан кейин минглаб қарорлар қабул қилган. Лекин уларнинг энг тўғриси Жодҳа Байга уйланиш бўлди. Тарихчи олимлар бу никоҳни Ҳиндистон тарихидаги энг хайрли никоҳ деб таъкидлайдилар. Зеро, бу никоҳдан бобурийлар ҳам, ҳиндлар ҳам мислсиз манфаат кўргани тарих китобларида холис ёзиб қолдирилган.

Офтоб оғушидаги Ой

Жодҳа Бай гўзал, доно, тадбирли ва сабрли эди. Гарчи мажбурият юзасидан оила қурган эса‑да, саройнинг бир бурчагига биқиниб араз қилиб ўтирмади. Йўқ, аксинча у бутун саройнинг севимли маликасига айланди. Кўпчилик назарида тақдир жазоси деб қабул қилинган никоҳни тақдир туҳфасига айлантира олди.

Вақт ўтиб, Акбар ва Жодҳа бир‑бирини севиб қолди. Зеро, Акбар рафиқасига эътиқод ва миллий қадриятлар эркинлигини берди. Кўнглига қаради. Малика ҳам султонига садоқатли рафиқа, одил маслаҳатчи ва доно суҳбатдош бўла олди.

Тарих китобларида келтирилишича, Акбар маликасини “Ойнинг бир парчаси” деб эркаларди. Уни саройда “Маликаи Муаззама”, “Марями замона”, “Шоҳи Бегим” унвонлари билан улуғлашарди. Фақатгина бобурийларнинг олий маликаларига насиб қилган ваколатларга Жодҳа Бай ҳам ноил бўлди. У Қуёшдан нур олган Ой каби салтанат осмонида порларди.

Аёллар ёмон, аёллар...

Жодҳа Бай шарофати билан бобурийлар ва ҳиндлар ўртасидаги таранг муносабатлар юмшади. Акбар саройида диний бағрикенглик, урф‑одатлар чатишуви, раҳмдиллик ҳукм сура бошлади. Малика ўз ваколати доирасида салтанат бошқарувида ҳам фаол иштирок этар, бу эса асосан оқилона қарорлар қабул қилинишига олиб келарди. Маликанинг йирик карвонлари қуруқлик ва денгиз йўлларида Шарқу Ғарбни кезарди. Улғайиб келаётган шаҳзодалар ҳам онасига чексиз ҳурмат руҳи билан ўсди.

Боғ қўйнида икки дарахт...

Акбар шоҳнинг вафоти Маликаи Муаззамага оғир зарба бўлди. Энди у ёлғизлик ва айни пайтда салтанат бошқарувига масъул шахсга айланди. Гарчи Жодҳа Бай бу дунёнинг барча неъмати ичида бўлса ҳам ичига чироқ ёнса ёришмасди. Ана шу фироқ маликаси хаста қилди. Оқибатда, Ҳиндистон осмонидаги Ой уфққа ботиб кетди.

Азбаройи муҳаббат ҳурматидан Жодҳа Бай Акбарнинг яқинига дафн этилди. Уларнинг мақбаралари Ишқ боғининг кўшклари мисол асрлар бўйи бир‑бирига термулиб турарди.

Ой тўлин бўлган кеча...

Бобурийлар сулоласи вакилларида ишқ куйчиси Бобур ва муҳаббат ўлкаси Ҳиндистон фарзандларининг қони бирлашган эди. Балки шундандир, бу сулола оламга жилд‑жилд китобларга жо бўладиган муҳаббат қиссаларини бериб кетди.

Акбар ва Жодҳа Байдан Жаҳонгир дунёга келади. Жаҳонгир Шоҳжаҳоннинг отаси бўлди. Йиллар ўтиб Шоҳжаҳон маҳбубаси Мумтозмаҳал бегимга атаб Тож Маҳални бунёд этди.

Акбар ва Жодҳа Бай ишқи ойнинг бир парчаси бўлса, уларнинг авлоди тўлин ойга айланди. Бу энди бошқа қисса.

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири


💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
#хушхабар

Президент мактаби ўқувчилари 2 миллион доллардан зиёд грант маблағини ютиб олишди

Нурафшон шаҳридаги Президент мактабида 5-11-синфларда 168 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Саъй-ҳаракатлар туфайли мактабнинг жорий йилги 11-синф битирувчилари жаҳоннинг нуфузли олийгоҳларида таълим олиш учун грант ютиб олишмоқда.

Ҳозиргача бу маблағларнинг умумий ҳисоби 2 миллион доллардан ошди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Талабалар_диққатига

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.

☝️Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

14 февраль, ҳафтанинг сешанба куни. Хўш, вилоятимизда ёшларга оид қандай янгиликлар бор?

📍Оҳангаронда энди дастурчи ёшлар кўпаяди. Тошкент вилояти ёшлар технопарки Оҳангарон касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик қилади. Келишувга кўра, 100 нафар ўқувчи технопаркда амалиёт ўтаб, дастурлаш борасидаги билимини оширади.

📍Тошкент туманида ишсиз ёшлар бандлиги таъминланяпти. Айниқса, бу саъй-ҳаракатларда ёшлар етакчиларининг ўрни катта. Саноат маҳалласида яшовчи Малоҳат Ашматова ўз хонадонида паррандачиликни ривожлантиряпти. Имтиёзли кредит асосида инкубатор ускунаси олиб берилди.

📍 Бўкалик ёшлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудини кенг нишонламоқда. 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз чиқишларида боболаримиз Навоий ҳамда Бобурнинг ҳаётига оид саҳна кўринишлари, ғазалхонлик кечаларини ташкил этишди.

📍 Олмалиқда 54 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан олдин талаба бўлди. Шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамов ўқувчиларга пойтахтимиздаги Британия Менежмент Университетининг таклиф хатлари ва эсдалик совғаларини топширди.

📍Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар учун пневматик милтиқдан отиш машғулоти ташкил этилди. Унда ҳудуддаги ҳарбий қисм хизматчилари ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва маҳоратини оширишга кўмаклашди.

📍 Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида 200 нафарга яқин битирувчи синф қизлари учун ҳудуддаги йирик текстиль корхонасига экскурсия уюштиришди. Корхона раҳбарияти битирувчи қизларга тикувчилик касбини ўргатиш билан бир қаторда, уларни ишга қабул қилиш ва иш ҳақи тўлаш бўйича тушунчалар берилди.

📍Қибрай туманида бугун "Бобурхонлик" кечаси ўзига хос таассуротларга бой бўлди. Айниқса, бу жараёнларда муносиб қатнашган ўқитувчилар ва иқтидорли ўқувчилар Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан раҳбатлантирилди.

📍Юқори Чирчиқдаги ҳаваскор мақомчи ёшлар ҳақида эшитганмисиз? 24-сонли БМСМда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирда талантли ўқувчилар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

📍 Россия Фанлар академияси академиги нурафшонлик ёшлар билан учрашди. Шу муносабат билан меҳмон 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби қошидаги Ёш стратеглар мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

📍Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи талабалар энди ўз бизнесини бошлаши мумкин. 4-сектор раҳбари А.Тиллаев ва Беруний маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик йўналишида қисқа муддатли ўқув курсини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширдилар.

📍Тошкент давлат аграр университети “ИСТЕЪДОД” театр жамоаси талабаларга “Матмуса” спектаклини намойиш этди.

💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Мушкулдир»
🎼 Ижро: Замира Суюнова
📃Шеър: Заҳириддин Муҳаммад Бобур
🎤Матнни Бахтиёр Қурбон ўқиди


Оламда шундай дардлар борки, улар қаршисида шоҳ-у гадо мушкул ҳолда ўртанади. Ҳа, бу ишқ, муҳаббат дарди. Усиз сабр қилмоқ қанчалар мушкул бўлса, баъзан чиқишмоқ ҳам шунчалар оғир кечаверади...

🎼Тўлиқ аудиони тинглаш

💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM