#Диққат
🌐 Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди
⚠️ Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин. Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 кун.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Фан олимпиадалари ғолиблари даромад солиғидан озод этилади
🌐 Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2025 йилдан халқаро олимпиадалар ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ва раҳбарлари учун пул мукофотлари ва совғалар даромад солиғидан озод қилинади.
✅ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази иш бошлайди.
📃 Халқаро ва маҳаллий олимпиадалар учун электрон платформа яратилиб, натижаларнинг статистикаси юритилади.
📚 Иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.
Yoshlar kundaligi
Фан олимпиадалари ғолиблари даромад солиғидан озод этилади
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Президент Тошкент вилоятига келади
🌐 Бугун Шавкат Мирзиёев вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Yoshlar kundaligi
Президент Тошкент вилоятига келади
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
✅ Ташрифнинг иккинчи куни. Давлатимиз раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда "Ёшлик-1" конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.
👥 Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
🌐 “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
📝 Қарорга кўра, Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди:
📎 сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
📎 ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
📎 сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
📎 Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
✅ 2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда “катта маълумотлар” базаси яратилади.
🟢 2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Телеграм Ўзбекистонда офис очиши мумкин
📱 Linkedin тармоғида мессенжер офис бош менежерлигига номзодлар излаётгани ҳақида эълон берилгани айтилмоқда.
✈️ Унга кўра, Телеграм Wallet продуктини олиб кирмоқчи ва талабларда ҳам шу кўрсатилган.
💳 Қўшимчасига Wallet UzCard ва Humo билан интеграция қилинса, мессенжер ичида тўловлар осонлашиши кутилмоқда.
Yoshlar kundaligi
Телеграм Ўзбекистонда офис очиши мумкин
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Мактабларда биринчи чорак якуни ва кузги таътил вақти маълум бўлди
🌐 Жорий йил умумтаълим мактабларида 4 ноябрдан 10 ноябргача кузги таътил берилади, 10 ноябрдан бошлаб, навбатдаги чораклик ўқув йили бошланади.
❕ Хўш, қўшниларда кузги таътил қачондан берилади?
🇰🇬 Қирғизистон: 4 – 10 ноябрь;
🇰🇿 Қозоғистон: 28 октябрь – 3 ноябрь;
🇹🇯 Тожикистон: 1 – 7 ноябрь.
Yoshlar kundaligi
Мактабларда биринчи чорак якуни ва кузги таътил вақти маълум бўлди
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:
➖ Лазиз Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
➖ Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
➖ Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;
➖ Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;
➖ Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
➖ Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
➖ Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
➖ Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;
➖ Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;
➖ Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
➖ Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
➖ Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;
➖ Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
➖ Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;
➖ Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;
➖ Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
➖ Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
➖ Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;
➖ Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
➖ Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.
Yoshlar kundaligi
❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7249299.pdf
1.4 MB
#Диққат
❗️ Энди Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахслар электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилинади. Бу тўғрисида низом тасдиқланди.
ВМ қарори, 05.12.2024 йил, №813-сон.
Yoshlar kundaligi
ВМ қарори, 05.12.2024 йил, №813-сон.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Оилавий боғча ўринларининг 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.
Келгуси йилда:
➖ 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалалари ҳал қилиниб, уларнинг яшаш шароити яхшиланади.
➖ Барча вилоятларнинг бир туманида “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди.
➖ Камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолияти йўлга қўйилади.
➖ Оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.
➖ Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.
➖ Камбағал оилаларнинг 3,5 минг фарзандлари олийгоҳларга грант асосида киришига тайёрланади.
➖ Олийгоҳ ректорлари камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади.
➖ Ногиронлиги бўлган яқини парваришидаги 15 минг аҳолининг бандлиги таъминланади.
➖ Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон" марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади.
➖ Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун автобус, метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлган ижтимоий карта жорий қилинади. Нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.
Yoshlar kundaligi
Оилавий боғча ўринларининг 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.
Келгуси йилда:
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM