Yoshlar kundaligi | Rasmiy
109K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Видеони кўриб юрагим йиғлади. Қаёққа қараб кетяпмиз? Қаерга шошяпмиз? Қачон дийдамиз қотиб улгурди, оқибат бизни қачон тарк эта қолди? Айтинг, Ҳазрати инсонлар...

Эсиз одам, эй сиз одамлар...

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

ТАНҚИДГА ЧИДАМЛИМИСИЗ, ҲУРМАТЛИ РАҲБАРЛАР?

Куни кеча каналимизга Оҳангарон шаҳри "Бахт" маҳалласидаги чиқиндилар узоқ вақтдан буён олинмаётгани ҳақида фототанқид жойлаган эдик. Муаммо эртасигаёқ бартараф этилибди, аммо ...

Бугун шаҳар масъуллари томонидан ўтказилган йиғилишда шу танқидни чиқарган фуқарони зудлик билан топиш топшириғи берилибди. Ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, етакчилар барча ишини ташлаб шу инсонни қидириб юрганмиш. Хуллас, ашаддий жиноятчи қидирилмоқда!😊😁

Ачинарлиси, буни сабаб биланмас, оқибат билан курашиш дейилади. "Ёшлар кундалиги" шу ўринда ҳудудларга раҳбар тайинлашда танқидга чидамлилиги бўйичаям эътибор қаратишни таклиф этади.

Зеро давлат раҳбари таъкидлаганидек: “Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ. Аччиқ гаплардан тўғри хулосалар чиқариб йўлимизни топиб олишга ҳаракат қилсак, энг катта маррамиз шу бўлади”.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Чек чиқариш керакми?

Сиз бу саволга кўп марта дуч келасиз. Ҳеч қурса, ойда бир марта... маошингизни банкоматдан нақдлаштираётганда. Лекин, аммо, бироқ...

Чек, бу – қоғоз. Саноат ёғочининг қарийб 50 %и қоғоз ишлаб чиқаришга сарфланади. Ҳар куни ишлатилган қоғознинг 45 %и кун ботгунча чиқиндига айланади. Ҳар йили эса 300 млн. тонна қоғоз чиқитга чиқади.

Қоғоз саноати ҳар йили 100 млн. килодан зиёд заҳарли моддани атмосферага чиқаради. Биргина АҚШнинг ўзида ҳар йили тахминан 1 млрд. туп дарахт қоғоз чиқиндисига айланади.

Хўш, энди-чи, сиз учун чек чиқариш керакми?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

☝️Ҳозир ялло қилган эртага "қул"га айланади. Ёшлигида дангаса бўлган қариганда қашшоқ бўлади...

Қимматли вақтини увол қилаётган танишларга жўнатиб қўйинг.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Ютуқларга ўзингиз эришинг, келажагингизга болта урманг!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу

ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР НЕГА БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ БЕРМАЙДИ?

❗️Давлат таълим муассасалари одатдагидек 25 майдан бошлаб болаларга ёзги таътилга рухсат берди. Аммо ота-оналарнинг айтишларича, хусусий мактаблар таътил бермаяпти.

💬Бола – бола-да! Дам олгиси, ўйин-кулгу қилгиси келади. Ота-оналар ҳам шунга мослаб режалар тузади ва ҳоказо. Аммо хусусий мактаб таъсисчилари боланинг ўқишида мунтазамлик йўқолиши сингари ўткир баҳоналар билан таътил бермаётган экан. Гап-сўз кўпаймаслиги учун айрим пайтларда ота-оналардан пул йиғиб, болаларни баҳаво жойларга кундузлари олиб чиқиб, табиат қўйнида дарс қилдирилаётган экан.

📌Буларнинг дарди пул эмас деб айтинглар? Нега таълимда мақсади пул бўлган муттаҳамлар кўп? Давлат таълим стандарти бор. 32 ҳафталик стандарт режа-дастур бор. Дарслик бор. Дейлик, бола 8-синф дарслигини ўқув йили давомида ўқиб бўлди. 25 май келди. Хўш, мавзулар қолмади, энди нимани ўқитади? Фақат такрорлашми?

🔔Тушунамиз, хусусий мактабларнинг дарди-ғами пул. Нима бўлса бўлсин, бола ойлик тўловни берса бўлди. Билимни бир хонага қамаб, мажбурлаб ўқитиш орқали бериш – олийжаноб телбалик. Таълим методикаси айтадики, болани ўқитиш – охирги иш. Мактабларда болани ўқишга қизиқтириш керак, маълум соҳага муҳаббат уйғотиш керак.

‼️Ҳурматли ота-оналар, нима дейсиз, хусусий таълимда болаларни дам олдирмай ўқитиши тўғрими? Бу қайси стандартга тўғри келади ўзи?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

⭕️"БЕРМУД УЧБУРЧАГИ": ҚАЙНОНА, КЕЛИН ВА ЎҒИЛ

☄️Дунёдаги энг хавфли учбурчак оилада бўлади асли. У бахт қўрғони ёки низолар майдонига айланиши мумкин.

💬Аслида қайнона ўз ўзидан ёмон бўлмайди. Келинчаклар ҳам оппоғой эмас. Ёшларнинг анъанавий оиладаги келин ролини қабул қилмаётгани, қайнонадан қутилишни ўйлаётгани ўзбек оналарининг ғашини келтиради ва келинчак бонуға икки ҳисса "ответ"лар муборак бўлғай)).

😉 Қолгани, видеода батафсил.

P/S. Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

ДАДАМГА ИЧИРМАНГЛАР!

(Бир шоир хотираларидан парча)

**

Водийга қиш қаттиқ келди. Тунов кундан бери тинимсиз ёғаётган қор нақ икки қаричдан ошиб қолган. Ташқарида изғирин, аччиқ совуқ изғийди. Тор кўча муюлишида жойлашган болохонали уйдан аёл кишининг йиғи аралаш ялинган овози эшитилди. Ўша уйда ҳар икки куннинг бирида жанжал, ароқ жанжали. Эндигина биринчи синфга борган болакайнинг отаси онасининг бор йиғиб-териб қўйган пулини тортиб олади-да, улфатлари билан майхўрлик қилади. Бу ҳол тинимсиз такрорланади. Ана, бақир-чақирга қараганда уйда пул тугаган, томоқ эса тақиллаб турибди.

— Бор, ўғлим, Карим акангнинг дўконидан қарзга олиб кел. Борақол, жоним болам. Дадангдан хафа бўлма!

Остонада яктакчан, ялангоёқ турган ўша болакай жиққа ёш тўлган кўзлари билан калишини кийди. Енглари ямалавериб титилиб кетган чопонини эгинига илди-да, ташқарига қараб отилди. Қор босган тор кўча бўйлаб анча юрди. Калишининг ичига кирган қор бўлаклари жажжи оёқларини музлатар, жонини қақшатиб борарди. Катта йўлга чиқди. Машиналар асфальтга ёғган қорларни текислаб кетган, йўл четлари музлама бўлиб қолганди. Карим аканинг ароқ дўконигача ҳали анча бор. Судиралавериб таги емирилиб кетган калиши муз устида салга сирпаниб кетаверади. Йигитча мувозанатини сақлай олмай тойиб-тойиб боради.

Дўконга етай деб қолганида димоғига иссиқ кабобнинг қитиқловчи ҳиди урилди. У ҳид қаердан келаётганини билиш учун атрофига аланглади. Ҳа, ҳув анави сомсахона ёнидан келаяпди экан. У ўша томонга бироз жовдираб турди-да, бир бўлак кабоб хаёли билан иягини чопоннинг ёқасига тиққанча йўлида давом этди.

— Карим амаки, қарзга бир шиша ароқ беринг, илтимос. Пулини аям индинга ташлаб кетар эканлар.

— Ҳой, сен ҳалиги Султонали қассобнинг ўғлимисан? Ўтган сафар ҳам қарзга олиб кетган эдинг. Ҳали пулини қайтармадинглар. Йўқ, қарзга бермайман.

— Амакижон, илтимос. Охирги марта беринг. Бўлмасам дадам аямни ураверадилар. Ароқ топиб бер, деб жанжал қилаяпдилар, – деди болакай ҳиқиллаб йиғлаганича.

Карим ака унинг йиғлашини кўриб кўнгли бўшашиб кетди. Дўконнинг ичкари хонасига кириб бир шишасини олиб чиқди.

— Ма, олақол. Бу охиргиси!

— Раҳмат, раҳмат, Карим амакиии!

У ташқарига қараб югурди. Бирдан йўлда нақ етти марта сирғалиб ерга думалагани хаёлига келиб қолди. Шишани синдириб қўйишдан қўрқиб муздек бутилкани чопони ичига яширди. Йўқ, у қаттиқроқ йиқилиб тушса синган шиша кўксини кесиб юбориши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди. Унинг учун муҳими ўша ароқнинг жажжигина кўксида, хавфсиз ерда кетиши эди. Ҳозир дадаси ароқни ичиб ухлаб қолади, кейин аясини урмайди, уни сўкмайди. Ана шунинг ўзи унинг учун катта гап...!

****

Мана, орадан йиллар ўтди. Ўша болакай истеъдодли шоир бўлиб етилди. Ўқиш учун водий томонлардан шаҳарга келди. Иш топди, обрў, эътибор топди. Яқинда унинг тўйи бўлади, севган қизига уйланяпти. Лекин... Лекин унинг бир армони ва орзуси бор. У ичмайдиган ота бўлади! Унинг фарзандлари ўзи каби бир шиша ароқ эмас, бошқа бахтли болалар каби ширинлик кўтариб юради...

Нилуфар Убайдуллаева.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Ушбу видеода ўзингизни кўришдан қўрқмайсизми?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

У - ОТА! Бошқа изоҳ ёзишга ожизмиз...

Оталаримизнинг умрлари узоқ бўлсин!

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

АФСУСКИ, БУ ҲАҚИҚАТ!

♻️ Индонезияда "Дарё жангчилари" дея аталувчи юзлаб кўнгиллилар гуруҳи ҳозиргача дарёлар ва пляжларни 1,5 миллион кг. чиқиндилардан тозалаган.

📈 Рақамларга қаранг: 2050 йилда аҳолининг тез суръатлар билан ўсиши ва урбанизация туфайли йиллик чиқиндиларнинг вужудга келиши 3,88 миллиард тоннага етиши кутилмоқда. ДАҲШАТ!!!😱😱

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу

⭕️ ТЎЙ "СПЕКТАКЛ"ЛАРИ СИЗГА МАНЗУРМИ?

💍 Тўй мавсуми ширин ташвишлар даври. Бироқ охирги пайтлар ижтимоий тармоқларда ёшларнинг хурмача қилиқлари авжига чиққан.

🤵🏻‍♂️👰‍♀️Бир-бирини қувиб ўтаётган машиналар кортежи, "куёв тепти", "қўчқорвой зиёрати" ёки метродаги фотосессия. Етмагандай пулни ер билан битта қилиб сочиш ва вертолётда тўйга келиш каби ҳолатлар занжирдек бир-бирига уланмоқда.

🤔 Хўш, бундай тўй сценарийларини ёзаётган шоввозлар кимлар ўзи? Ёки ҳаммаси 👍“ЛАЙК” учунми?

Yoshlar kundaligi
#мулоҳаза_учун

Бугун болаларимиз Қорбобога совға-салом сўраб хат тайёрлаётган бир пайтда фаластинлик болажонлар "бизни қутқаринглар" мазмунида хат ёзяпти...

Тинчликка ҳеч нарса етмайди, қадрдон!

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Заҳарли Тошкент...

Табиатни асрайлик, йўқса бу бизга фақат ва фақат қимматга тушиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Телефонми ё китоб?

🎞Хитой мактабларида болаларга "Телефонга боғланиб қолиш оқибати" ҳақида ибратли ролик кўрсатишаркан.

☝️Роликни кўриб бўлиб танланг, телефонми ё китоб? Келажагингиз танловингизга боғлиқ.

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза_учун

Кимдир отаси бооой бўлишини истайди, яна кимдир отаси бўлишини...

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза_учун

ҚАЙИҚ

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчисида эса “ҳаракат” деб ёзилган экан.

Қайиққа чиққан одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам, қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек ҳаракатланиши лозим”.

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Тошкент вилоятида туғилган истеъдодли ва ватанпарвар ёш кадрлардан кимларни танийсиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

Ака-укалар судга келишди. Кўринг, улар нимани талашишяпти...

Yoshlar kundaligi