This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧 Қадрдон оҳанглар: "Тушимда бир булбул кўрдим"
🎤 Ижро: Бобомурод Ҳамдамов
Саҳар уйғондим. Сени туш кўрибман... Ўйларим чувалашди. Мен кимнидир ўйлаётган, ҳануз кутаётган, соғинчларини изма-из келган фаслларга бой бераётган одам эдим...
Хаёл ҳаммасидан гўзал, фараҳли...
🎼Тўлиқ аудиони тинглаш
Сиз ҳам ўз фонотекангиздаги қадрдон оҳангларни изоҳларда қолдиринг.
💬 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube
🎧 Қадрдон оҳанглар: "Тушимда бир булбул кўрдим"
🎤 Ижро: Бобомурод Ҳамдамов
Саҳар уйғондим. Сени туш кўрибман... Ўйларим чувалашди. Мен кимнидир ўйлаётган, ҳануз кутаётган, соғинчларини изма-из келган фаслларга бой бераётган одам эдим...
Хаёл ҳаммасидан гўзал, фараҳли...
🎼Тўлиқ аудиони тинглаш
Сиз ҳам ўз фонотекангиздаги қадрдон оҳангларни изоҳларда қолдиринг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧 Қадрдон оҳанглар: "Бинафша"
🎤 Ижро: Рустам Олимов
🌺Кечагина қор тагида мудраб ётган Қурама тоғ этаклари бугун кўкка бурканибди. Баҳорнинг илк нурларига чўмилаётган бойчечакларга, чучмома-ю бинафшаларга тўлибди.
🌿Оҳ баҳор, қишнинг аёзидан сўнг сен билан топишмоқ қанчалар тотли. Юрагимда яна шўх шабадалар эсмоқда. Турфа гиёҳ бўйлари димоғимни қитиқлайди. Баҳор насимлари сочинг мисол юзларимни сийпалайди. Томирларимда муҳаббат жўш уради. Оҳ баҳор. Чиндан севги фаслисан. Муҳаббат ва ёшлик, бахт ва маъсумлик, орзулар фаслисан.
🎼Тўлиқ аудиони тинглаш
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

🎧 Қадрдон оҳанглар: "Исмигул"
🎤 Ижро: Ўктам Ҳакимов
Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди? "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди.
Алланечук сирли, эзғин, дилгир мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқни ҳар гал эшитсам ёшлигим эсга тушади, кўксимни ғижимлаган нозик туйғулар яна чарх уради...
🎼Тўлиқ аудиони тинглаш
✉Telegram📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
🎧 Қадрдон оҳанглар: "Исмигул"
🎤 Ижро: Ўктам Ҳакимов
Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди? "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди.
Алланечук сирли, эзғин, дилгир мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқни ҳар гал эшитсам ёшлигим эсга тушади, кўксимни ғижимлаган нозик туйғулар яна чарх уради...
🎼Тўлиқ аудиони тинглаш
✉Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧 Қадрдон оҳанглар: "Баҳор эди"
🎤 Ижро: Баҳодир Мамажонов
Эсингдами, хиёбондаги илк тўқнашувимиз. Юзинг ҳаяжондан лоларанг тус олганди. Боғимизда муҳаббат гулғунчаси бўй таратган кун-чи? Қафасини тарк этмоқни истаб исён кўтарган юрак...Энтикиб, қалтираб гул тутган қўллар... Туйғуларинг каби қайноқ эди... Баҳор эди ўшанда...

#Қадрдон_оҳанглар #Суперромантика
Ҳар юракда бир шоир яшайди. Шоир аслида виждон демакдир.
Шоир - юрак тўла тоза туйғулар, осмоний хаёллар, қорачиқда ҳалқаланган кўз ёши, тўкилаётган хазонлар, олмалар оқиб ётган ариқлар... ва "Сиз ўшами?" демакдир!
Шоир - ёшликнинг яшнаган гулбарги, юракка ўрнашган мунис лаҳзалар, "Куйларим осмон"ни жим эшитиб, хаёлга чўмиб ўтириш дегани.
Мажнунгина шоиргинам,
Маҳзунгина шоиргинам...
Yoshlar kundaligi

🎧Қадрдон оҳанглар: «Инсон ўзинг»
🎤Ижро: Шерали Жўраев
📝Шеър: Эркин Воҳидов
🎼Бу қўшиқ дунёнинг кўплаб тилларида янграган, аммо ўзбекона ижрога ҳеч бири тенг келолмаган...
🔥Тингланг-а, сўз ва ижро жудаям уйғун келган. Халқона айтганда, йиғлаб кўришган. Чиндан одамни йиғлатади, ўйлатади. Айниқса, оқшом маҳал юракни сел қилади, ғуборлардан тозалашга ёрдам беради.
Собиту сайёрада Инсон ўзинг, Инсон ўзинг...

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Соғиндим ёр»
🎤 Ижро: Аслиддин Дўстов
🎼 Яхши қўшиқ. Вақтлар ўтгани сайин тобора қадри ортадиган қўшиқ.
❤️ Яна кўп гапларни айтмоқчи эдим, лекин нимагадир қалбимдаги энг ичкин сўзларни ҳаммадан қизғонаман. Айниқса у соғинч ҳақида бўлса...
🔥🥰✨
📌

Соғинганларингизга юбориб қўйинг. Уларни ҳам шанба оқшомида соҳир туйғуларга эш қилинг.
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧 Қадрдон оҳанглар: “Янги йил қўшиғи”
🎤 Ижро: Эстрада юлдузлари
⏰ Яна бир йил поёнига етмоқда, азизлар. Cаноқли соатлардан сўнг янги йил кириб келади. Шу он ортга бир разм солинг, йил давомидаги энг бахтли кунларингизни бир-бир эсланг.
🔥 Поёнига етаётган 2023 йилни хуш кайфиятда кузатайлик. Эришганларимизга ҳам, бой берганларимизга ҳам рози бўлайлик. 😊

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Асрасин»
🎤 Ижро: Озода Нурсаидова
Севгини нима тоблантиради, биласизми? Бу – ҳижрон, бу – соғинч.
Сени соғиндим. Биламан, сен ҳам мени соғинасан. Мендан йироқда мен учун дуо қиласан, тангридан мени асрашини сўрайсан.

#Суперромантика
Омонмисан, Исмигул?..
🎶 Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди – "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди. Кўҳна Шарқ оҳангларига ҳамоҳанг мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқ қанотида ёшлигимиз эсга тушади, кўксимизни ғижимлаган нозик туйғулар чарх уради...
💠 Исмигул... Айт, аслида исминг на эди сенинг? Сенинг покиза чеҳрангга нақш бўлган ёшлигимдан ёдгорим – эндиликда увадаси чиқиб бораётган туйғуларимдан хабаринг бормиди?
✏️ Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Омонмисан, Исмигул?..
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика
💔 Дунёдаги энг оғриқли туйғу қайси, биласизми? Мен биламан
🔸 Соғинч ҳам бир кун сўнади, орзулар ҳам, хоҳишлар ҳам ўзгаради. Аммо қалбнинг қайсидир тирқишида заррача умид қолса, у кишини бир умр тақиб қилади, қилаверади.
✏️ Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
❤️ Бордир, ҳали ҳам сенда умидим бордир.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика
Ой зўрлик қилиб, офтоб тун пинжига кирган, аҳён-аҳён кўчадан бахтнинг шивири эшитилиб туради. Бу — бахтли жуфтликлар овози. Мен эсам бу кеча ҳам "Ёлғизликнинг бир куни"ни ўтказяпман. Сен бўлса, Қора тунга сингиб кетгансан.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎼 Қадрдон оҳанглар: «Хуш соат эди»
🎤 Ижро: Оғабек Собиров
📝 Шеър: Муҳаммадниёз Нишотий
🔥 Яралмишнинг аввалидан охирига қадар сўфиёна ишоралар билан ҳикоятлар қилинган бу қўшиқ бир эшитгандаёқ юракка маҳкам ўрнашади. Дарров сезасиз – бу қандайдир ўлдим-куйдим, яллама ёрим эмас. Мумтоз қўшиқ. Зўр қўшиқ.
🎵 Куйла, Оғабек! Куйла, Хоразм булбули! Азизим, сиз билан ўтган ҳар дамимиз аслида хуш соатдир, хуш соатдир...
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
😀 Тўлиқ аудиони тинглаш
Yoshlar kundaligi
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун Хоразм булбули Оғабек Собиров таваллуд топган кун.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика
Сенсиз. Гулбарглар ҳаво узра муаллақ, ўз эгасини кутаётгандек гўё...
Кўзларинг. У зулматдек қора, тундек сокин.
Унга тикилиб, айтилмаган изҳорларни англаш, унинг қарига чексиз шўнғиш мумкин.

#Суперромантика #Архивдан
Муҳаббат тил танламайди, таржимон изламайди. У қайси тилда куйланмасин, юрак торларини чертаверади, қалбларни жунбушга келтираверади.
Шу он хаёлингда азиз инсонингнинг сиймоси гавдаланади-ю, соғинч ила секин шивирлайсан: "У манимдир..."
🔥❤️🔥🥰

❤️ Кетдик дея узатилган қўлларни ўз вақтида тутиб қолмоқлик чинакам бахт аслида.
Йиллар ўтиб кетгани учун эмас, кетмаганинг учун афсус дейиш ўлимдан оғир...
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Йиллар ўтиб кетгани учун эмас, кетмаганинг учун афсус дейиш ўлимдан оғир...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика
БИР БАҲОР БЎЛГАНДИ, БЕҚАРОР ЭДИ...
💠 У ким эди, қандай эди, эсимда йўқ. Уни атайлаб эсламайман, аммо унинг ўзи эсимга келаверади. Кўз очса, кун чиққандай, юмса, тун чўккандай туюлар эди. Ҳамма учун ҳаммадай одам бўлса, мен учун умуман бошқача эди у.
🤫 "Ўн саккизга кирмаган ким бор", дейди шоир. Дарҳақиқат, 18 ёш, умр давомида бир марта келадиган, аммо шуурда бутун умр қоладиган ёш. Бу ёшда унинг бир оғиз яхши сўзи учун кийикдек сакрагинг келади. Кўзига тикилиб соатлаб ўтиришни, унинг денгизига ғарқ бўлишни истайсан. Бу ёшда уйинг олдидан ўтадиган сойнинг шарқираши, унинг қиқирлаб кулишига ўхшайди. Севги инсоннинг кўзига оламни чиройли, ҳаммани яхши қилиб кўрсатиши рост.
🎶 Хотираларни унутиб, ҳаётимдаги янги хариталарни очаман, деб турганимда, Баҳодир Мамажонов мана бу қўшиқни куйлаб турибди. Бошқаларни билмадим-у, аммо мен ўша олис ўн саккиз ёшимни эсласам, кўзимга ёш келади. Бир нималар ёдимга тушиб, бўғзимга нимадир тиқилади. Нега бундай бўлади? Нима учун фақат мен қийналишим керак? Ахир бу дунёда кимнидир ўзидан-да кўпроқ севиб, унга етиша олмаган фақат мен эмасман-ку, тўғрими?
🌐 Қўшиқни тинглаб, бир неча дақиқа ўзингизни бўш қўйинг. Дунё ташвишлари-ю кундалик ҳисоботларга кўз юмиб, бир лаҳза у ҳақида ўйланг. Қалбингиз бўшаб, кўнглингиз енгил тортади. Эски хотиралар оғушида ёқимли оғриқлар тилайман сизга...
Yoshlar kundaligi
БИР БАҲОР БЎЛГАНДИ, БЕҚАРОР ЭДИ...
❄️ Яхши ва ёмон оғриқлар бўлади. Тана оғриқларини тузатиш ва унутиш мумкин. Аммо оғриқларнинг энг ёмони юракда шаклланиб, қалбда туғён урадиганидир. Улар инсонни азоблаш билан бирга улғайтиради. Нима учун яшаётганингни англатиб туради улар.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎙 Замира Суюнова, "Боғи шамол".
Самарқанд. "Шарқ тароналари" фестивали. Ўтган асрнинг охирлари.
Телевизордан кузатарканмиз, ўзимизникиларни интиқиб кутардик... Бир маҳал...
Регистон узра сокинлик турди. Қўшиқ ва хонанда таништирилди ва ке-ее-етди...
Соддадил ва оқкўнгил, бир умр қишлоқдан чиқмаган бувим титраб йиғладилар. Менинг бола қалбим ҳам алланечук улуғвор ҳисларни туйиб, оқ-қора тасвирли "Рекорд" телевизор қаршисида кўзларимдан дувва-дувва ёш оқиб кетди...
Саҳнада эса бир тенгсиз мўъжиза содир бўлаётган эди. Ўзбекнинг булбулнафас хонандаси майин ва тарихий оҳангларга эш инжа овози билан куйлар эди. Ҳамма санъат сеҳридан карахт аҳволга тушган, олий ўринни ким эгаллаши ҳақидаги баҳсга мутлақо ҳожат қолмаган эди.
"Боғи шамол" ниманинг рамзи эканини биласизми? Оҳ, қанийди билсангиз, қанийди билолсангиз...
Бу туйғуни англаш завқини қалбингизга ҳавола қиламан...

✏️ Қўшиқ номи: "Болалигим"
🎼 Ижро: Алишер Файз
✨ Эҳ.. болалик. Қиш қаҳратони ҳам таъсир қилмайдиган, эртадан кечга қадар сирпанчиқ учиб, қорбоболар ясаган дамларимиз. Беташвиш, қордайин беғубор кунлар. Наҳот борган сари биздан олислаяпсан.
❄️ Ҳа, y даврларнинг қиши ҳам, қори ҳам ўзгача эди. Ҳозиргидек қиш кунлари қорни соғинмасдик. Аммо бугун кайфият ўзгача. Чунки эртага, Янги йил куни қорни ваъда қилмоқда.
❄️ ☃️ ❄️ ⛄️❄️
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧 Қадрдон оҳанглар: “Янги йил қўшиғи”
🎤 Ижро: Эстрада юлдузлари
⏰ Яна бир йил поёнига етди, азизлар. Шу он ортга бир разм солинг, йил давомидаги энг бахтли кунларингизни бир-бир эсланг.
🔥 Поёнига етган 2024 йилни хуш кайфиятда кузатайлик. Эришганларимизга ҳам, бой берганларимизга ҳам рози бўлайлик. 😊