Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Акаси бор қизлар😊

Сизлардаям шунақами?😉

Yoshlar kundaligi
#Эслатма

Расман: Бу йилги қабулда абитуриентлар 2 марта рўйхатдан ўтади

✔️2024 йилдан абитуриентлар учун "аввал тест, кейин танлов" тартиби амал қилади. Бунда абитуриент аввал имтиҳон топшириб, кейин тўплаган баллига қараб ОТМ йўналишларини танлайди.

⚡️Янги тартибга кўра, рўйхатдан ўтиш 2 босқичдан иборат бўлади:

1-босқичда абитуриентлар агентлик тизимига ўзининг шахсий маълумотлари билан биргаликда фақатгина тест топшириш фанлари, тест топшириш тили ва жойини танлайди. Лекин ОТМлар ва йўналишларни танламайди.

📌Дастлабки маълумотлар абитуриентларнинг тест синовида иштирок этиши учун етарли бўлади холос. Сўнг абитуриентлар имтиҳонга кириб чиқади. Мана шундан кейин абитуриентнинг қўлида ўз тўплаган балли бўлади ва у прогноз қила олади.

Тўплаган баллари аниқ бўлгач, шунга қараб 2-босқичдаги рўйхатдан ўтишда йўналиш танлашади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

ПРИМАДОННАДАН "ҚОРОВУЛ"ГА ЖАВОБ

"Қўшиқларни қуш каби қафасда сақлаш, фақатгина уларнинг ҳалокатига олиб келади".

⚠️Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Шоҳжаҳон Жўраевнинг отасининг қўшиқларига қоровуллиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

Сиз қандай фикрдасиз?

Yoshlar kundali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Кўк далам, кўм-кўк далам,
Озод диёрим даласи.
Бир томон қайнар булоқ,
Бир ёнда ойнинг шуъласи.

Бунда булбул чаҳчаҳи,
Бунда қумри ноласи,
Ҳандалак ҳиди билан
Улғайди ўзбек боласи.


🎙 Қўшиқдан
📷 Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

Блогерлар овози: Ўзбекистондан биринчи бўлиб А-серияга йўл олган футболчи Ангренданлигини биласизми?

🌐Инстаблогерлар Номозбой Муталов, Жамолиддин Турдалиев (Ангрен)

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

Пискент юлдузи Музайяна Алавия

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, баъзи сўзларнинг муҳташам салобати бўлади. Ўшандай сўзларни ҳуда-беҳуда ишлатгани чўчийсан, ҳурматини сақлайсан. Масалан, Ватан, севги сингари сўзларнинг оҳорини тўкиб, ҳар жойда ишлатмаслик бир фазилатдир.

Муқаддас китобларда зикр этиладики, Оллоҳ таоло борлиқнинг ибтидодан интиҳосига қадар ёзиб чиққан Лаҳфуз Маҳфуз, яъни Она китоб музайян нурларидан яратилган қаламда битилган. Хуллас, "Музайян" – мен учун ана шундай мўътабар, бобо сўз.

1909 йили Пискентнинг Мўминобод қишлоғида бир қиз туғилди. У адабиёт даврасида, адабиёт одамлари орасида вояга етди. Абдулҳамид Чўлпоннинг севимли шогирди шоир Абдулла Алавий унинг тоғаси эди.

У 17 ёшида ўша даврдаги энг нуфузли ўқув даргоҳи Самарқанд педагогика билим юртига ўқишга кирди. Шу билан токи 29 ёшигача ўқиди, изланди. Низомий номидаги Тошкент давлат пединститутини битирди.

Қаҳрамонимиз 31 ёш, яъни 1940 йилдан бошлаб Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида ишлади. То вафотига қадар 48 йил давомида бу даргоҳда меҳнат қилди, ўзбек фолькоршунослигининг буюк намояндаси бўлиб танилди.

У – халқ оғзаки ижодининг мухлиси, куйчиси, асровчиси эди. Тошкент воҳасининг барча қишлоқларини пиёда кезиб, одамлар оғзидан халқ қўшиқлари, мақоллар, топишмоқлар, ўланларни тўплади. Сўнгра "Оқ олма, қизил олма" деган ажаб сирли, дилтортар ном бериб, китоб ҳолида нашр эттирди. Давлат мукофоти лауреати бўлди, қатор-қатор орден медаллар кўксини безади, шогирдлар етиштирди.

Аммо у воқеаларга ҳали бор. Биз ҳозир 1930 йиллар бошларидамиз. Ўша пайтдаги пойтахт Самарқандда ўқиётган, хаёлчан ва ниҳоятда кўҳли бир қиз Пискент, Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен, Паркент, Ўрта Чирчиқ қишлоқларини кезиб юрибди. У энди 21 ёшга тўлган, юрагида халқ ижодига бўлган улкан муҳаббат барқ уриб турарди.

У ҳар айтимчи момо, гурунгчи бобо, ўланчи бахшининг дарагини эшитса ҳузурига бориб, кўҳна ўланларни ёзиб олади, Эвалекдан Берди бахшининг олдига бориб, "Алпомиш"нинг Тошкент вариантини авлодларга сақлаб қўяди, узун оқшомларда эса буюк Чўлпонга хатлар ёзади: "Халқимизнинг мероси нақадар буюк экан, шоирим..."

Ўзбек халқ оғзаки ижодининг буюк намояндаси, Тошкент воҳаси одамларининг 100 йил олдинги ҳаёти, сўзлашувлари, маросим қўшимларини тарихга иншо этган машҳур олима, минглаб-миллионлаб ёш қизларга йўлчи юлдуз бўлиб келаётган пискентлик бу машҳур олима аёлнинг исми...

Музайяна эди, Музайяна Алавия эди.

Маълумот учун: Бугун шоира, фольклоршунос олима Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Музайяна Алавия таваллуд топган кун

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

📚 ЎҚИМАЙДИГАН БОЛА ҲАМ ЎҚИЙДИ БУ КИТОБНИ

📖 Китоблар даври тугади, дейилганда ҳам “Гарри Поттер” серияси миллионлаб нусхада чоп этилганди. Ҳануз Жоанна Кетлин Роулинг хонимнинг асари дунё бўйлаб тинимсиз ўқилмоқда.

🤩 Яқинда "Minalima" компанияси томонидан замонга мос дизайнда чиқарилган китобни эса том маънода сеҳрли дейиш мумкин.

Yoshlar kundaligi
#биласизми

АЛАМИНИ БУТУН ДУНЁДАН ОЛГАН РАССОМ

📌1905 йилда Адольф Гитлер исмли ёшгина йигит таниқли рассом бўлиш орзусини рўёбга чиқариш учун пойтахт Венага кўчиб келади, кириш имтиҳонларини кўнгилдагидек топширса-да, Тасвирий санъат академиясидан икки маротаба рад жавобини олиб, ўқишга қабул қилинмайди.

Онасининг бевақт ўлимидан сўнг порлоқ келажакдан буткул умидини узган ҳаваскор рассом Венанинг камбағаллар яшайдиган даҳасига кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Йиллар ўтиб ўзининг машҳур "Mein Kampf" асарини ёзиш асносида ўша пайтдаги кечинмаларини ҳам тилга олади : "Ўзимга, қобилиятимга қаттиқ ишонганим сабабли имтиҳондан йиқилиш мен учун улкан кутилмаган зарба бўлди, ўша пайтлардаги ҳис қилган изтироб ва аламларимни ҳеч қачон унута олмадим."

🖼Орадан уч йил ўтгач, Адольф яна бир бор академияга ҳужжат топшириб кўради ва бу сафар ҳам талабалик бахтига муяссар бўла олмайди, тушкунликка тушади. Шундан кейин то Мюнхенда аскарлик хизматига кирмагунча, квартирама-квартира кўчиб юриб, асосан табиат манзаралари тасвирланган портретларини арзон-гаровга сотиб кун кўради.

🔷Гитлер кейинчалик армияга ҳарбий хизматга олинади ва Германия ҳарбий полицияси аъзоси даражасигача кўтарилади, лекин ундан олдин яна бир бор мағлубият аламини тортади: зобитлар унинг ўта заифлигини ва қурол-яроғ ишлатишда нўноқлигини рўкач қилиб, армиядан четлаштирмоқчи бўлишган.

☝️Шундай қилиб, Гитлерга Германия миллий социалистик ишчилар партияси деб номланган кичик гуруҳ ичига кириб олиб, жосуслик қилиш вазифаси юклатилади ва унинг сиёсат оламига саёҳати аста-секин бошланади, бешафқатлиги билан танилган фашистик партия тузиб, дунё тинчлигига чанг солади. Шундан кейинги воқеалар ривожи эса кўпчиликка аён бўлса керак.

⚡️Гувоҳи бўлганингиздек, агар 1905 йилда Гитлер ўша Тасвирий санъат академиясига қабул қилинганида, балки бинойидек рассом бўлиб етишган, қашшоқлик азобини ҳис қилмаган ва, энг муҳими, унда одамларга нисбатан нафрат уйғонмаган бўлар, оқибатда дунё жаҳон уруши домига тортилиб, мислсиз йўқотишларга учрамас эди.

🔖Шундай экан, кейинчалик афсус-надомат чекишнинг олдини олиш учун ҳам кўзларида умид ва ўзига нисбатан ишонч порлаб турган ёшларни жеркиб ҳайдамасдан, уларга ўз қобилиятини намойиш этишга имкон берилиши керак. Зеро, умид ўлган жойда нафрат уйғонади.

Yoshlar kundali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Айни дамда Қизилтоғ ҳудудида плоггинг акцияси бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг ташаббусига респект!😊👍

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

XXII асрда яшаётган хитойликлар

Хитойликлар бошқа давлатларга қараганда анча ўзиб кетганини яна бир бор исботлайдиган видео.

Техникалар инсон зотига иш қолдирмаяпти, ҳаммаси рақамлашиб бораётганини ўз кўзингиз билан кўринг.

Yoshlar kundaligi
#экология

2 дона тоғ лоласини узган йигит табиатга зарар етказгани учун жаримага тортилди

🔖Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган.

🌷Айтилишича, Оҳангарон тумани “Четсув” МФЙ тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. Қизил китобга киритилган 2 дона тоғ лоласини узиб, табиатга зарар етказган.

📁“Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1 млн. 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланилди”, дейилади бошқарма хабарида.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Қизғалдоғим, қирдан бўлак кошонанг йўқ,
Кокил ёйсанг ердан бўлак тошойнанг йўқ.
Ўксиб-ўксиб турганингда ўзим бориб,
Пешонангдан ўпай десам пешонанг йўқ...


Қўшиқдан.
📷Видео: Мирзоозод Мирзанеъматов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

🤦‍♂ ҲА, "ЭРКАК", "ЭРКАК"...

✔️Яқин ўтмишда йигитлар рақси ўзида жанговар руҳни, муҳаббат изҳорини ва жисмоний имкониятлар намойишини акс эттирган.

🙈Кейин эса йигитлар рақсига бачканалик, телбалик, фаросатсизликни ифодаловчи ҳаракатлар қўшилиб кетди. Натижаси эса видеода кўриняпти.

P.S: Илтимос, тўйга кетаётганда миянгизни уйга ташлаб кетманг!😉🙏🙏

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Қишлоқдаги уйимни минг қасрга алишмайман.

📍Паркент. «Қизилтоғ» қўрғони.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

18 ЁШДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ: ДУНЁ ЁШЛАРИГА НАЗАР

Эртами-кечми, аксарият ёшлар ота-онасининг уйини ташлаб, мустақил ҳаётга киришиши керак. Бу кўпинча таълим , иш бошлаш ёки оила қуриш билан боғлиқ. Дунё ёшларининг балоғатга етгандан кейинги даврига назар ташлаймиз.

🇬🇷 Греция

18 ёшлилар ўртасида ота-оналари билан бир том остида яшовчилар кам учрайди.  Социологларнинг фикрича, ота-оналар фарзандларини шу тариқа мустақил ҳаётга тарбиялайди.

🇮🇹 Италия

Статистик маълумотларга кўра, 18 ёшдан кейин италиялик ёшларнинг ярмидан кўпи, агар улар ишли бўлса ҳам, ота-оналари билан бирга яшайдилар. Ёшлар алоҳида яшашни бошлаганларида ҳам ота-оналаридан тез-тез хабар олиб турадилар.

🇪🇬 Миср

Кўп сонли ёшлар 18 ёшдан кейин ота-онасидан алоҳида яшашга ва турмуш қуришга интилишади. Аммо, маълумотларга кўра, никоҳ ёшидаги ҳар 4-фуқаро ота-онаси билан яшайди. Бунинг унинг моддий аҳволи тўғри келмаслигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

🇺🇸 АҚШ

Ўқишни тугатгандан сўнг, баъзилар ота-оналари билан яшашга қайтадилар, аммо бу ҳолат жамиятда унчалик яхши қабул қилинмайди. Чунки 25 ёшдан кейин ота-оналар билан яшаш ҳар қандай ҳолатда ҳам мумкин эмас, деб ишонилади.

🇸🇪 Швеция

Ёшлар мактабни тугатгандан сўнг ота-оналарининг уйини ташлаб,  квартирага чиқишади. Фарзанд барча харажатларини ўзи қоплаши керак. Ота-оналари билан бир том остида яшайдиган ёшларни мамлакатда "мамбо" деб аташади, бу "онасининг эркатойи" деган маънони англатади.

🧐Хўш, сизнингча болани мустақил ҳаётга қандай тайёрлаш керак?

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инновация

🤖 Келажак робот официантлари: одам гиргиттонлар ишсиз қолиши мумкин

👤 Ресторан эгалари одамлар ўрнига озиқ-овқат етказиб берадиган учувчи роботларни алмаштирмоқчи. Бу албатта чет элда.

Бизда эса ..
- Чой берасан, чой
😁

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

ҲАМДАМ ЯНГИ ҚЎШИҚ ЧИҚАРИБДИ, ЭШИТДИНГИЗМИ?

Оммабоп қўшиқчи Ҳамдам Собировнинг янги қўшиғи ва унга ишланган клип кеча ютубда премьера қилинди. Қўшиқ  "Малоҳат" деб номланади ва яна у ретро йўналишида. Қуйида қўшиқ ҳақида учта ҳақиқатни айтамиз.

Қанақа ашула?

Қўшиқ матни ва мусиқа муаллифи Ҳамдамнинг ўзи. Клипда раққоса қизлар, баҳор манзаралари, таниқли инстаблогерлар ҳамда анъанавий қишлоқ колоритидан унумли фойдаланилган. Хуллас, гўзал кўклам манзаралари, таниқли юзлар, 90-йиллар афсонавий ижрочиларига тақлид. Мусиқадаги янги тренд мана шу тариқа пайдо бўлди.

Ҳодиса қандай пайдо бўлди?

Ўтган беш-олти йилда телефонлар, ижтимоий тармоқлар инсонларнинг вақтига хўжайинлик қилди. Орада карантин вақти ҳам 2-3 йил ижтимоий муносабатларни сустлаштирди. Медиа ҳукмронлиги даврининг одамлари, яъни сизу биз аввалги ҳаёт тарзимизни, ёшлигимизни, реал ҳаётни соғина бошладик. Шунинг учун ҳам Муҳриддин, Охунжон сингари 90-йиллар афсоналари, ижтимоий фаол бўлиб турган 40-50-60 ёшли авлод эслай оладиган кечаги кунлар соғинчи етилди. Жамиятнинг фаол қатлами бугун реал ҳаётни соғинган. Интернет трендлар мана шу мантиқ тақозосига кўра пайдо бўлмоқда ва ривожланмоқда. Ҳамдам Собиров худди мана шу ижтимоий кайфиятни юзага чиқарган қўшиқчидир.   

Эстетика нима дейди?

Афсуски, ўзбек социумида энг кўзга кўринмас, сезилмас мутахассислар бу – эстетлардир. Санъат фалсафаси, мантиғи, жанрий мансублиги, охир-оқибат унинг эстетик қиймати ҳақида тугалроқ гап айтадиган олимларга муҳтожмиз. Билганимиз шуки, қўшиқлар фақат яхши ва ёмонга ажралмайди. Улар фойдали ва зарарли, санъат ва "халтура", вақтинча ва умрибоқий каби сифатларга ажралади. Ҳамдам Собировнинг 90-йиллар афсоналарини мазах қилган кўйи мусиқий тренд чиқаргани – санъатда анаъанавий ижрочилик мактаби чуқур таназзулда эканини билдиради.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

🔖Айни вақтда пойтахтимизда Рақамли технологиялар ассоциацияси ташаббуси билан киберспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

⚡️Тошкент вилояти жамоаси айни вақтга келиб турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Яна иккита ўйин ва биз чемпионмиз.

‼️Эслатиб ўтамиз, вилоятда киберспортни ривожлантиришга оид ишлар бошланган. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков Жиззах вилоятига бориб, киберспортни ривожлантириш бўйича Жиззах тажрибасини ўрганиб қайтган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#факт

Ўзбекистон аҳолиси яқин дақиқаларда 37 млн. бўлади!

📌Бугун, яъни 21 апрелдаги рақамларга кўра, мамлакатимиз аҳолиси 36 999 038 нафарга (эркаклар -18 599 416 нафар, аёллар - 18 344 122 нафар) етди.

✔️Маълумот учун: 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM