Yoshlar kundaligi | Rasmiy
53.5K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Хайрлитонг #Экология

🛣Голландиядаги кўприклар. Табиатга муносабатни кўринг.

⚡️Наҳотки, шундай кўприк қуриш мумкин бўлса?

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани #Экология_қўмитаси

ЯНГИ ҚУРИЛГАН САНАТОРИЙ КАНАЛИЗАЦИЯСИ ТОШКЕНТ ДЕНГИЗИГА ОҚИЗИЛМОҚДА

📍"Дўстлик" маҳалласи Пискент туманида, Тошкент денгизи ("Туябўғиз" сув омбори) қирғоқларида жойлашган.

🏢Яқинда бу соҳилбўйи қишлоққа "Ўзбекнефтгаз" томонидан данғиллама санаторий қурилган. Шу билан аҳолининг бир муаммоси иккита бўлди.

☝️Гап шундаки, ичимлик суви етишмаслигидан азият чекиб турган аҳоли эндиликда сув омборига қуйиладиган ариққа оқизилаётган канализация оқавасининг бадбўй ҳидига ҳам чидашга мажбур.

⁉️Бу санаторийни қураётган, лойиҳалаштираётган одамлар канализацияни нега ўйлашмаган? "Ташморе"га яна кимлар нималарни оқизишмоқда? Саволлар кўп.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Экология

Дарахтлар ҳукмронлиги: яшил макон ва дунё

🌱Юртимизда “Яшил макон” лойиҳасининг бошлангани айни муддао бўлди. Бугун бутун Ернинг яшил бойлиги ‒ дарахтларни кўпайтириш ҳақида бош қотирмоқда. Чунки олдинда инсониятни аномал иссиқ, қурғоқчилик ва бошқа офатлар кутмоқда. Барчасининг умумий ечими эса заминда яшил майдонни кенгайтириш. Хўш, дунё давлатларининг бу борадаги тажрибаси қандай?

🇩🇪Германия

Германиянинг учдан икки қисми ўрмонлардан ташкил топган. Дунёдаги энг зич ўрмонга эга мамлакат ҳам шу. Бироқ глобал исиш натижасидаги ёнғинлар, урбанизациянинг ортиши боис ўрмонларнинг катта қисми йўқ бўлиб кетяпти. Олмонлар келажак аҳволини айни шу дарахтларга боғлиқ эканлиги яхши билади. "Германияда дарахт экиш" лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга кўра ҳисобланган карбонат ангидрид газининг ҳар бир тоннаси учун бир ниҳол экилиши шарт.

🇫🇷Франция

Францияликлар Европанинг энг сердарахт ҳудудида яшашидан фахрланади. Аммо жазирама иссиқ Францияни ҳам четлаб ўтмайди. Шу сабабдан мамлакат 2026 йилгача 170 000 туп кўчат экишни белгилаб олган.

🇸🇬Сингапур

Гарчи ҳудуди нисбатан кичик бўлса ҳам Сингапурда 2030 йилга қадар 130 та стадионга тенг келадиган 130 гектардан ортиқ майдонга дарахт экиш мақсад қилинган.

🇬🇧Буюк Британия

Туманли Альбион расмийлари 2050 йилга қадар Лондоннинг тенг ярмини яшил ҳудудга айлантиришга бел боғлаган. Уй томлари, деворлар ва бинолар оралиғи яшил ўсимликларга ажратилади. Балки келажакда бу жойни “яшил Альбион” деб атармиз.

🇲🇾Малайзия

Гарчи бу давлат ўзининг мўътадил табиати, таълим ва иқтисодиёти билан дунёга машҳур бўлса ҳам яшил дўстларга бефарқ эмас. Келгуси беш йилда "Яшил Малайзия" дастури асосида 100 миллион туп дарахт экиш белгилаб олинган.

🇰🇷Жанубий Корея

Доим янгилик ва яшаришга интилган корейслар экологияни ҳам “ёшартириш” ҳаракатида. Давлат ҳудудидаги ўрмонларда мавжуд 300 миллионгача бўлган қуриш арафасидаги дарахтлар кесилиб, ўрни 3 миллиардгача янги ниҳоллар билан тўлдирилади. Мана сизга корейсча ислоҳот.

Нилуфар Убайдуллаева тайёрлади

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#экология

ЎЗБЕКИСТОНГА АНОМАЛ ИССИҚ КИРИБ КЕЛМОҚДАНИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?

🥵 Энди вазиятнинг ўзгармаслиги муқаррар, дунё катта муаммо билан юзлашди.

"World Weather Attribution" маълумотларига кўра, бу йил ёз Осиё минтақаси мамлакатлари учун жуда оғир келади.

👉Мақолани кирилл алифбосида ўқиш
👉
Maqolani lotin alifbosida o`qish

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#экология

2 дона тоғ лоласини узган йигит табиатга зарар етказгани учун жаримага тортилди

🔖Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган.

🌷Айтилишича, Оҳангарон тумани “Четсув” МФЙ тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. Қизил китобга киритилган 2 дона тоғ лоласини узиб, табиатга зарар етказган.

📁“Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1 млн. 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланилди”, дейилади бошқарма хабарида.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Экология

‼️Чирчиқ дарёси ўзанида қум-шағал қазиб олиш тўхтатилади

🔰 Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

📌 Дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади.

Мораторий даврида қонунбузарлик аниқланса, табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.


📉 2024 йил 1 июнгача Чирчиқ дарёси ўзанини экологик реабилитация қилиш бўйича комплекс лойиҳа ишлаб чиқилади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Экология

"Пойтахт ҳавосининг ифлосланишига Тошкент вилоятидаги иссиқхона ва саноат корхоналари айбдор эмас!" – Бу бизнинг фикримиз эмас, балки лаборатория текширувлари натижаси.

Афсуски, Тошкент яна ҳавоси энг ёмон шаҳарлар рейтингида биринчи. Иссиқхоналар айбдор бўлмаса, сизнингча бунинг сабаби нима?

Yoshlar kundalig
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM