Yoshlar kundaligi | Rasmiy
58.3K subscribers
13.1K photos
7.79K videos
52 files
17.9K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#биласизми

💰 КИТОБ ЁЗИБ МИЛЛИАРДЕР БЎЛГАНЛАР

💸 Нафақат китоб ўқиб, балки китоб ёзиб ҳам бойиб кетиш мумкин экан. Қандай дейсизми, ҳозир сизларга дунёнинг энг бой ёзувчи ва публицистлар бешлигини тақдим этамиз.

Жоан Роулинг

🪄 Барчамизга таниш бўлган “Гарри Поттер” сериали муаллифи Роулининг биринчи китоби 1997 йилда 32 ёшида нашр этилган ва китоблар 600 миллион нусхада сотилган. Бугунги кунда Роулингнинг умумий бойлиги – 1 млрд. доллар.

Жеймс Паттерсон

📚 Ўзининг "Ўргимчак келди", "Шовқин”, "Қамоқхона адвокати" номли юридик триллер романлари билан машҳур Жеймснинг умумий бойлиги 750 млн. долларни ташкил қилади. Айнан унинг асарлари асосида ҳар йили 10 га яқин кино суратга олинади.

Кэнди Спеллинг

💸 2009 йил март ойида Кэнди Спеллинг ўзининг "Кэндиланд ҳикоялари" номли автобиографиясини нашр этди. Китоб тезда миллий бестселлерга айланди ва йирик китоб дўконлари томонидан энг яхши китоб деб топилди. Кэндининг умумий бойлиги – 600 млн. доллар.

Даниэлла Стил

🏠 Унинг "Уйга қайтиш" романи 1973 йилда нашр қилинган ва кичик муваффақиятга эришади. Бироқ "Ваъда" романи катта шуҳрат қозониб, унинг келажагини гуллатиб юборган. Бугунги кунда Даниэлланинг бойлиги 600 млн. долларни ташкил қилади.

Пауло Коэльо

🔬 Коэльони китобхонлар орасида танимайдиган одамни топиш қийин. Энг машҳур романи ҳисобланмиш "Алкимёгар" дастлаб португал тилида ёзилган, кейинчалик инглиз ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган. Унинг асарлари дунё бўйлаб 210 миллион нусхада сотилган. Ҳозирда бойлиги – 500 млн. АҚШ доллари.

P/S: Бу гаплардан кейин ҳамма китоб ёзишга ўтиб кетмаса бўлди😁

Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
​​#Биласизми

💐 ГУЛДАСТА. МАРТДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР

💐1 март

Зулфияхоним
(1915-1996) – Ўзбекистон халқ шоири;
Озод Шарафиддинов (1925-2005) – Ўзбекистон Қаҳрамони, адабий танқидчи;
Муҳаммад Али
(1942) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
Ғуломжон Ёқубов (1950) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 2 март

Тошмуҳаммад Қори Ниёзий (1897-1970) – математик, Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти (1943-47).

💐 3 март

Александр Белл (1847-1922) – телефонни ихтиро қилган америкалик олим.

💐 4 март

Антонио Вивальди (1678-1741) – италиялик бастакор, таниқли скрипкачи;
Ориф Гармон Тошматов (1891-1944) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 5 март

Шуҳрат Қаюмов
(1969-2020) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
Гулжамол Асқарова (1978) – таниқли шоира.

💐 6 март

Микеланжело
(1475-1564) – италиялик ҳакалтарош, меъмор ва рассом;
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий
(1889-1929) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
Валентина Терешкова (1937) – биринчи космонавт аёл;
Олмахон Ҳайитова (1940-2014) – Ўзбекистон халқ артисти;
Габриэль Гарсиа Маркес (1927-2014) – адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати.

💐 9 март

Юрий Алексеевич Гагарин
(1934-1968) – космосга парвоз қилган биринчи космонавт;
Лола Муротова (1958-2022) – Ўзбекистон Қаҳрамони, фермер;
Отабек Ҳасанов (1985) – Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари.

💐 10 март

Тўти Юсупова
(1936-2022) – Ўзбекистон халқ артисти;
Зойир Мирзаев (1968) – Тошкент вилояти ҳокими.

💐 14 март

Альберт Эйнштейн
(1879-1955) – физик олим, Нобел мукофоти лауреати.

💐 19 март

Мунис Хоразмий (1778-1829) – мумтоз шоир, тарихчи, таржимон;
Хосият Рустамова
(1971) – шоира, журналист, таржимон.

💐 21 март

Исмоилбек Гаспринский
(1851-1914) – жадидчилик ҳаракати асосчиси;
Абдулла Орипов (1941-2016) – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири;
Роналдино (1980) – бразилиялик таниқли футболчи.

💐 22 март

Мирзо Улуғбек
(1394-1449) – Амир Темурнинг невараси, буюк олим ва ҳукмдор;
Гулсанам Мамазоитова (1981) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 24 март

Шукур Холмирзаев
(1940-2005) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

💐 27 март

Вильгельм Рентген
(1845-1923) – немис физиги, Нобел мукофоти лауреати.

💐 28 март

Бахтиёр Ихтиёров
(1940-2021) – Ўзбекистон халқ артисти;
Максим Горький (1868-1936) – рус адиби ва жамоат арбоби.

💐 29 март

Тамарахоним (1906-1991) – Ўзбекистон халқ артисти;
Миразиз Аъзам (1936) – шоир, адиб ва таржимон.

💐 30 март

Ван Гог
(1853-1890) – голландиялик импрессионист рассом.

💐 31 март

Рене Декарт (1596-1650) – француз файласуфи, математик ва табиатшунос олим.

✍️ Мартда туғилган машҳурлардан яна кимларни танийсиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

"Опен бюджет"га овоз бериш бошангани муносабати билан қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз.

Мазкур жараёнда овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президентнинг тегишли
қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади. Агар сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз 712000600 ишон телефонига хабар қилишингиз мумкин. Айбдорлар албатта жазоланади.

Маълумот ўрнида, овоз бериш 20 март, соат 23:59 га қадар давом этади.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

ЎҚУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ. БИЗНИКИ ҲОЛВА ЭКАН

🇺🇸 АҚШ

Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

🇯🇵 Япония

Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

🇩🇪 Германия

Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

🇰🇷 Жанубий Корея

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

🇬🇧 Буюк Британия


Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

🇫🇷 Франция

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🌏 НАВРЎЗ ҚАЕРДА ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?

🎉 Наврўз фақат Ўзбекистонда эмас, балки Марказий Осиё, Эрон, Туркия каби давлатларда ҳам кенг нишонланади. Хўш, байрамни кутиб олиш нимаси билан фарқ қилади?

🇰🇿 Қозоғистон

Анъанага кўра, ҳаётнинг етти тамойили рамзи сифатида етти хил маҳсулотдан Науриз-кўже тайёрланади. Етти уйда пиширилган Науриз-кўжени татиб кўрганлар йил бўйи бахтли бўлишига ишонилади. Аслида витаминларга тўйинган таом соғлиққа, соғлиқ эса бахтга элтади.

🇰🇬 Қирғизистон

Ўтовларга оқ дастурхон ёзилиб, энг яхши таомлар тортилади. Хусусан, буқа гўштидан пиширилган шўрва кун таоми бўлади. Унга гуруч, нўхат, буғдой, маккажўхори, ун, картошка, тариқ ва зираворлар ҳам қўшилади.

🇹🇯 Тожикистон

Байрамнинг асосий рамзи олов ҳисобланади. Наврўз арафасида ҳар одамлар ўзини поклаш, соғлик, хотиржамлик ва моддий бойликка эга бўлиш учун гулхан атрофида айланади.

🇹🇷 Туркия

Турклар шу куни ёниб турган аланга устидан 7 марта сакраши керак. Бу иш муваффақиятли ўтса, йил бўйи омад ва муваффақият тарк этмайди дейилади ривоятларда.

🇦🇿 Озарбайжон

Байрам дастурхонига Шакярбура (Ой рамзи бўлган таом), пахлава (тўртта асосий йўналиш рамзи) ва яшил буғдой майсалари (Қуёш рамзи) қўйилади. Шунингдек, номи"C" ҳарфи билан бошланган еттита таом ҳам тортилиши муҳимдир.

🇮🇷 Эрон

Байрам арафасида қизил кийимдаги актёрлар шаҳар кўчаларини айланади. Баъзи минтақаларда байрам 13 кунгача нишонланади, Наврўз арафасида балиқ палов тайёрлаш одат тусига киради.

🌞 Турли халқ ўйинлари ва бошқа маросимлар бир-бирига ўхшаш бўлиб, асосан жисмоний чиниқиш ҳамда миллий қадриятларни кўрсатишга хизмат қилади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🌟 АПРЕЛДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР

💠 1 апрель

Николай Гоголь
(1809-1852) – рус ёзувчиси, "Ўлик жонлар", "Ревизор" асарлари муаллифи;
Отто фон Бисмарк (1815-1898) – "Темир канцлер" номини олган германиялик сиёсатчи, давлат арбоби.

💠 2 апрель Ҳанс Кристиан Андерсен (1805-1875) – машҳур эртаклар ёзувчиси, драматург.

💠 3 апрель Малика Аҳмедова (1950) – раққоса, Ўзбекистон халқ артисти.

💠 5 апрель Ҳабиб Саъдулла (1942-2006) – Ўзбекистон халқ шоири.

💠 7 апрель Чан Конг-санг (1954) – Жеки Чан тахаллуси билан танилган гонконглик актёр, кинорежиссёр.

💠 8 апрель Тўхтасин Жалилов (1896-1966) – бастакор, Ўзбекистон халқ артисти.

💠 9 апрель Амир Темур (1336-1405) — буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси.

💠 10 апрель Абдулла Қодирий (1894-1938) – ўзбек романчилигининг асосчиси, публицист, ҳажв устаси, тилшунос ва таржимон.

💠 12 апрель

Шерали Жўраев
(1947-2023) – Ўзбекистон халқ артисти;
Мурод Муҳаммад Дўст (1949) – таниқли ўзбек ёзувчиси, "Лолазор" романи муаллифи.

💠 13 апрель Тўлқин Тожиев (1936) – дубляж устаси, Ўзбекистон халқ артисти.

💠 15 апрель

Леонардо да Винчи
(1452-1519) – итальян рассоми ва олими;
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) – атоқли олим, "Тафсири Ҳилол", "Бахтиёр оила", "Ижтимоий одоблар" каби юзга яқин асарлар муаллифи;
Садриддин Айний (1878-1954) – ёзувчи, олим, жамоат арбоби;
Алла Пугачёва (1949) – Россия халқ артисти.

💠 16 апрель

Чарли Чаплин
(1889-1977) – инглиз комик актёри, режиссёр, бастакор;
Фаррух Зокиров (1946) – Ўзбекистон халқ артисти;
Шоислом Шомуҳамедов (1921-2007) – шарқшунос олим, таржимон.

💠 17 апрель Али Қушчи (1430-1474) – XV асрда илмий фаолият юритган математик ва астроном, Мирзо Улуғбекнинг шогирди.

💠 19 апрель Шуҳрат (1918-1993) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

💠 20 апрель
Маъмуржон Узоқов (1904-1963) – Ўзбекистон халқ ҳофизи.

💠 21 апрель Паоло Коэло (1947) – "Алкимёгар" романи муаллифи.

💠 22 апрель

Ойдин Ҳожиева
(1942-2023) – Ўзбекистон халқ шоири;
Ҳосила Раҳимова
(1975) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

💠 23 апрель Уилям Шекспир (1564-1616) – инглиз драматурги ва шоири.

💠 24 апрель Таваккал Қодиров (1926-1996) – Ўзбекистон халқ артисти.

💠 26 апрель

Ботир Зокиров
(1936-1985) – Ўзбекистон халқ артисти;
Муҳаммад Юсуф - (1954-2001) – Ўзбекистон халқ шоири;
Жамол Камол (1938-2022) – Ўзбекистон халқ шоири.

💠 28 апрель Зулайҳо Бойхонова (1963) – Ўзбекистон халқ артисти.

💠 30 апрель Антонио Гутерриш (1949) – БМТ Бош котиби (2017 йилдан).

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

ЎҚИТУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ


‼️ Ўқувчини жазолашнинг дунё тажрибасини кўриб чиққандик. Аммо меъёридан ортиқ жазо қўлланса ўқитувчиларга ҳам чора кўрилади. Келгусида Ўзбекистонда ҳам бир йилда икки марта болаларга зўравонлик қилган педагоглар таълим соҳасидан четлатилиши мумкин экан.

Бошқа давлатларда бу тизим қандай ишлайди?


🇯🇵 Япония


Аввало педагог расмий йиғилишда, жамоатчилик олдида ўқувчидан бош эгиб узр сўраши шарт. Айрим мактабларда эса айбдорларнинг расми ота-оналар таниб олиши учун ўша ҳудуддаги “шармандалар тахтаси”га илиб қўйилади.

🇩🇪 Германия

Ўқувчиларга нисбатан зўравонлик содир этгани исботланган педагог бутун умр таълим тизимида ишлашдан четлатилади. Шунингдек, улар болалар билан боғлиқ ҳар қандай ташкилотга ишга олинмайди.

🇺🇸 АҚШ

Бу ерда ҳатто, педагогнинг болага тарсаки тушириши ҳам жиноят сифатида баҳоланади. Унинг маълумотлари федерал даражадаги “Child Abuse Registry” тизимига киритилади. Бу рўйхатга кирганлар мактаб ва болалар муассасаларига умуман ишга қабул қилинмайди.

🇮🇳 Ҳиндистон

Болаларга тан жароҳати етказган педагоглар руҳий текширувдан ўтказилади. Махсус комиссия “У болалар билан ишлашга руҳий жиҳатдан тайёрми?” деган саволга жавоб излайди. Кейинги фаолият шунга кўра белгиланади.

🇳🇴 Норвегия

Ўқувчиларга нисбатан қўполлик қилган педагогларнинг болаларга 100 метрлик радиусда яқин келиши мумкин эмас, ҳатто, жамоат жойларида ҳам. Акс ҳолда жазога тортилади.

🇳🇿 Янги Зеландия

Бу давлатда бир марта айбдор деб топилган педагог ҳаётининг қолган қисмида таълим соҳасидан четлатилади. Ҳатто, репетиторлик қилиши ҳам мумкин эмас.

Сиз бу борада қандай фикрдасиз?


✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
#Абитуриентлар_учун

🪪 ID-КАРТА УЧУН ОНЛАЙН АРИЗА ЮБОРИНГ

‼️ Кунлар исиб бормоқда. Идораларга қатнаш, навбат кутиш ҳеч кимга ёқмайди. Айниқса, ёш абитуриентлар учун ҳар бир дақиқа ғанимат.

📌 Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшлиларга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID-карта олишни (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID-карта берилади) тавсия этамиз.

🎞 Бунинг учун онлайн ариза юборишни синаб кўринг. Батафсил видеода.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

Yoshlar kundaligi
​​#Биласизми

🌟 МАЙ ОЙИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР

🎉 1 май

Муҳиддин Қори Ёқубов (1896-1957) — Туркистон халқ ҳофизи, опера хонандаси, миллий мусиқали театри асосчиси;
Яҳё Ғуломов (1908-1977) — биринчи ўзбек археолог-тадқиқотчиси, академик;
Иқбол Мирзо (1967) — Ўзбекистон халқ шоири.

🎉 3 май

Никколо Макиавелли (1469-1527) — италян давлат арбоби, "Ҳукмдор" асари муаллифи;
Мирмуҳсин (1921-2005) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

🎉 5 май

Мутал Бурҳонов (1916-2002) — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи;
Ибройим Юсупов (1929-2008) — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири;

🎉 6 май

Зигмунд Фрейд (1856-1939) — австриялик руҳшунос, психоанализга асос солган;
Ботир Қодиров (1981) — таниқли эстрада хонандаси.

🎉 7 май

Робиндранат Тагор (1861-1941) — адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби;
Тўлепберген Қаипбегенов (1929-2010) — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси;
Озодбек Назарбеков (1974) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 8 май

Маҳмуд Намозов (1960) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 10 май

Ғафур Ғулом (1903-1966) — Ўзбекистон халқ шоири, академик.

🎉 12 май

Муҳаббат Шамаева (1944) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 14 май

Марк Цукерберг (1984) — Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси.

🎉 15 май


Михаил Булгаков (1891-1940) — таниқли рус ёзувчиси;
Абдусаид Кўчимов (1951) — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори.

🎉 17 май

Ҳалима Худойбердиева (1947-2018) — Ўзбекистон халқ шоири;
Қасим-Жомарт Тоқаев (1953) — Қозоғистон Республикаси Президенти.

🎉 19 май

Мустафо Камол Отатурк (1881-1938) — Туркия Республикаси биринчи президенти.

🎉 20 май

Оноре де Бальзак (1799-1850) — таниқли француз ёзувчиси;
Турсуной Охунова (1937-1983) — биринчи ўзбек механизатор аёли.

🎉 21 май

Охунжон Мадалиев (1963-2000) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

🎉 22 май

Артур Конан Дойл (1859-1930) — таниқли инглиз адиби.

🎉23 май

Анатолий Карпов (1951) — халқаро гроссмейстер.

🎉 24 май

Абдулла Арипов (1961) — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири.

🎉 26 май

Шерзодхон Қудратхўжа (1974) — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори.

🎉 29 май

Шоҳруҳхон (1985) — эстрада қўшиқчиси.

🎉 30 май

Миртемир (1910-1972) — Ўзбекистон халқ шоири.

🎉 31 май

Мукаррам Турғунбоева (1913-1978) — Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси.

✍️ Сиз ҳам ўзингиз билган май юлдузларини ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
​​#Биласизми

🛎 БИТИРУВ ОҚШОМИ: ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ НИМА ҚИЛАДИ?

🇩🇪 Германия

Битирув кечалари норасмий равишда имтиҳонлардан олдин бошланади. Ўқувчилар ўқитувчилар учун кўнгилочар дастурлар уюштиради, дарсларга байрамона либосларда боради.

🇫🇮 Финляндия

Битирувчилар катта юк машиналарини ижарага олиб шаҳар бўйлаб ҳаракатланишади. Шунингдек, йўл-йўлакай томошабинларга ширинликлар тарқатиб кетишади. Бу йигит-қизларнинг келгуси ҳаёти тотли бўлсин деган маънога эга.

🇨🇳 Хитой

Ўқув йилининг тугаши ғайриоддий анъана билан нишонланадиган муҳим воқеадир. Имтиҳонлар ўтгач ўқувчилар китоб-дафтар, ручка ва бошқа ўқув қуролларини деразадан улоқтиради. Бу ўқув йили якунидаги қийин синовларни унутиш истагини англатади.

🇺🇸 АҚШ

Бу ерда бал ўтказилади. Ўқувчилар унга жуфт-жуфт бўлиб келади, директор оқшом қироли ва қироличасини эълон қилади, махсус совғалар тарқатилади.

🇦🇷 Аргентина

Битирувчилар бир-бирига кетчуп, йогурт ёки сироплар сепади. Кийимларини қайчи билан кесиб қийиб ташлайди. Шунинг учун ҳам байрам оддий либосда нишонланади.

🤔 Хўш, сиз битирув оқшоми ҳақида нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🏢 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 37,7 млн киши (2024 йилда 37 млн киши)
🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 18,7 млн киши (2024 йилда 18,4 млн киши)
🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 19 млн киши (2024 йилда 18,6 млн киши)

🌇 Шаҳарда яшовчилар – 19,2 млн киши (2024 йилда 18,9 млн киши)
🏘 Қишлоқда яшовчилар – 18,5 млн киши (2024 йилда 18,1 млн киши).

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🧪 ХАЛҚАРО МЕНДЕЛЕЕВ КИМЁ ОЛИМПИАДАСИ: ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА УЧУН?

Олмалиқ шаҳридаги “Бухоро мактаби”нинг 11-синф ўқувчиси Иброҳим Темуров Бразилияда ўтказилган 59-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Хўш, ўзи бу қандай олимпияда?

📜 Тарих

Халқаро Менделеев Кимё Олимпиадаси (IMChO) 1967 йилда СССРда ташкил этилган. Алл-Унион Кимё Олимпиадасининг давомчиси ҳисобланади.

🎯 Мақсади

Иқтидорли ёш кимёгарларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва илмий салоҳиятларини ривожлантиришдир.

🏛 Ташкилотчилар

Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети ва Андрей Мелниченко жамғармаси.

🇺🇿 Ўзбекистон ва IMChO

Ўзбекистон 2008 йилдан бери IMChOда қатнашиб келмоқда. 2022 йилда Тошкент шаҳри 56-Халқаро Менделеев Кимё Олимпиадасига мезбонлик қилди. Ўзбекистонлик ўқувчилар шу кунгача жами 84 та медални қўлга киритган, шундан 29 таси сўнгги 5 йилда қўлга киритилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🎉 18 май – Халқаро музейлар куни

🏛 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЕР ОСТИ МУЗЕЙИ ОЧИЛДИ

📍Манзил: "Nurafshon Business City", “Ватанпарвар” боғи
Иш вақти: Ҳар куни, 9:00 дан 21:00 гача

Локация

🎞 Видео: Отабек Турсунқулов

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

😳Қашқадарёда мактабни фақатгина бир нафар ўқувчи тамомлади


Қашқадарё вилояти, Китоб туманида 15 нафар ўқувчи таълим оладиган мактаб ҳақида эшитганмисиз? Жорий йилда 1 нафар ўқувчи 11-синфни битирган эмиш.


Ушбу битирувчининг исми Муслима Тоштемирова. Минг марта гапиргандан бир марта кўрган афзал. Батафсил видеода.


Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🌞ИЮНДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР — СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📅 Таниқли шахслар ўз халқининг қуёшлари, йўлчи юлдузлари ҳисобланади. Июнь ойи ҳам машҳурлар таваллудига бой.

🎉1 июнь Мерилин Монро (1926-1962) — америкалик актриса, қўшиқчи ва модель.

🎉4 июнь Анжелина Жоли (1975) — америкалик актриса, уч карра “Олтин Глобус” ҳамда “Оскар” мукофоти соҳибаси.

🎉 5 июнь

Федереко Гарсиа Лорка (1898-1936) — испан шоири ва драматурги;
Адам Смит (1723-1790) — инглиз иқтисодчиси ва файласуфи;
Анорқул Назаров (1950) — композитор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби.

🎉 6 июнь

Александр Пушкин (1799-1837) — шоир, ёзувчи, рус адабиётининг офтоби;
Фердинанд Браун (1850-1918) — немис физиги, "Браун ҳаракати"ни кашф этган Нобел мукофоти соҳиби.

🎉 7 июнь

Жордано Бруно (1548-1600) — итальян мутафаккири, файласуф ва астроном;
Хушнуд Худойбердиев (1989) — ЎзА бош директори ўринбосари, ҳуқуқшунос, блогер.

🎉 9 июнь Абдуҳошим Исмоилов (1952) — созанда, бастакор, Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 10 июнь

Саид Аҳмад (1920-2007) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони;
Носир Фозилов (1929-2018) — ёзувчи, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.

🎉 11 июнь

Жак Ив Кусто (1910-1997) — француз океанографи, акваланг ихтирочиси;
Мухтор Ашрафий (1912-1975) — ўзбек композитори, дирижёр.

🎉 12 июнь Қувондиқ Санақулов (1957) — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони.

🎉 14 июнь

Даврон Файзиев (1983) — спорт журналисти ва шарҳловчиси. 

🎉15 июнь Си Цзиньпин (1953) — Хитой Халқ Республикаси Раиси.

🎉 16 июнь Митхун Чакраборти (1950) — ҳинд актёри.

🎉 18 июнь Нуриддин Ҳамроқулов (1946-2023) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 19 июнь

Блез Паскаль (1623-1662) — француз математиги, физик, ихтирочи, файласуф ва адабиётчи;
Оксана Чусовитина (1975) — ўзбек гимнастика устаси, Олимпиада чемпиони,

🎉 20 июнь Гулҳида Жўраева (1987) — тележурналист, "Ош бўлсин" кўрсатувини олиб борган.

🎉 22 июнь

Эрих Мария Ремарк (1898-1970) — немис ёзувчиси, "Уч оғайни", "Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ" каби асарлар муаллифи;
Ден Браун (1965) — америкалик ёзувчи, "Рақамли қалъа", "Да Винчи коди" асарлари муаллифи.

🎉 23 июнь

Анна Ахматова (1889-1966) — рус шоираси, таржимон ва адабиётшунос;
Зинедин Зидан (1972) — франциялик футболчи.

🎉 24 июнь

Лионел Месси (1987) — Аргентиналик футболчи, саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби.
Ҳасанбой Дўстматов (1993) — боксчи, уч карра Осиё чемпиони.

🎉 25 июнь Жорж Оруэлл (1903-1950) — инглиз ёзувчиси ва публицисти, "1984", "Молхона" романлари муаллифи.

🎉 26 июнь Ойбарчин Бакирова (1950-2020) — киноактриса, дубляж устаси.

🎉 27 июнь Замира Суюнова (1958) — Ўзбекистон халқ артисти. 

🎉 28 июнь Илон Маск (1971) — муҳандис ва тадбиркор, Space X бош директори.

🎉 29 июнь

Антуан де Сент-Экзюпери (1900-1944) — француз ёзувчиси ва учувчиси;
Гурбангули Бердимуҳамедов (1957) — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси;
Элдор Шомуродов (1995) —  ўзбек футболчиси, ҳужумчи.

🎉 30 июнь

Майк Тайсон (1966) — америкалик боксчи, жаҳон чемпиони.

📌 Июнда туғилган машҳурлардан яна кимларни биласиз?

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🤔 ИЮНДА ҚАНДАЙ САНАЛАР НИШОНЛАНАДИ?

👭 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

🏕5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. 1972 йил 15 декабрда БМТ томонидан таъсис этилган.

🎖10 июнь — Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган.

🩸14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни. 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида маъқулланган.

⚽️ 19 июнь — Бутунжаҳон болалар футболи куни. 2001 йилдан Халқаро футбол федерацияси ва БМТ Халқаро болалар жамғармаси келишувига биноан нишонланади.

📜 20 июнь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган кун.

🤽🏻 23 июнь — Халқаро Олимпиада куни. 1894 йилда барон Пьер де Кубертен томонидан асос солинган.

26 июнь — Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши курашиш куни.

🎉 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.

🇺🇿 30 июнь — Ўзбекистон Республикасида Ёшлар куни.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз
сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🌞 ҚУЁШ АВЛОДЛАРИ — ИЮЛДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР

📅 Июль ёзнинг қоқ ўртаси, энг иссиқ, Қуёш бор меҳрини мўл-кўл сочадиган пайти. Ана шу жазирамада тобланган машҳурлар рўйхатини туздик.

🎉 1 июль Тоҳир Содиқов (1973) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

🎉 2 июль Дилнозахон Каттахонова (1991) — Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари, сиёсий фанлар бўйича фан доктори.

🎉 5 июль Франц Кафка (1883) — чех файласуфи, ёзувчи.

🎉 7 июль Шаҳрам Ғиёсов (1993) — бокс бўйича жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ифтихори.

🎉 8 июль

Жон Рокфеллер (1839) — америкалик саноатчи, расмий доллар ҳисобида биринчи миллиардер;
Баҳодир Жалолов (1994) — бокс бўйича жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси.

🎉 10 июль

Никола Тесла (1943) — дунёга машҳур физик ва ихтирочи;
Равшан Намозов (1961) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

🎉 11 июль Алишер Саъдуллаев (1994) — Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори.

🎉 12 июль

Абдулла Авлоний (1878) — маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби.
Малала Юсуфзай (1997) — тинчлик бўйича энг ёш Нобел мукофоти соҳиби.

🎉 14 июль Нодар Думбадзе (1928) — таниқли грузин адиби, "Ҳелладос", "Абадият қонуни" асарлари машҳур.

🎉 16 июль Омон Мухтор (1941) — ёзувчи, шоир ва драматург.

🎉 17 июль Неъмат Аминов (1937) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

🎉 18 июль Нелсон Мандела (1918) — тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби.

🎉 20 июль

Франческо Петрарка (1304) — италиялик шоир;
Комилжон Отаниёзов (1917) — хонанда, созанда, актёр ва бастакор, Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 21 июль Эрнест Хемингуэй (1899) — америкалик ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби, "Чол ва денгиз" қиссаси машҳур.

🇺🇿 24 июль Шавкат Мирзиёев (1957) — Ўзбекистон Республикаси Президенти.

🎉 26 июль Бернард Шоу (1856) — Нобел ва Оскар мукофотларини олган ягона ёзувчи.

🎉 27 июль Ҳусан Шарипов (1937) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 29 июль Иван Айвазовский (1817) — машҳур рассом, асосан денгиз манзараларини чизган.

🎉 31 июль Ҳабиб Абдуллаев (1912) — геолог, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.

✍️ Сиз ҳам июлда туғилган машҳурларни ёзиб, рўйхатни тўлдиришга ҳисса қўшинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚽️ Месси чўмилтирган футбол вундеркенди Ламин Ямал 18 ёшда

⚽️ Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клубининг ёш яримҳимоячиси Ламин Ямал нафақат Евро-2024 мусобақасининг энг ёрқин футболчиларидан бири, балки бутун авлодининг энг истеъдодлиларидан бири сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

‼️Ламин Ямал (тўлиқ исми — Ламин Ямал Насрауи Эбана) 2007 йил 13 июлда Барселона вилоятига қарашли Эсплугес-де-Льобрегат шаҳрида таваллуд топган. Отаси марокашлик, онаси эса Экваториал Гвинеяда туғилган. Ямал етти ёшида “Барселона” футбол клубининг академияси Ла Масияга қабул қилинди.

Асосий жамоадаги дебютини 15 ёшида амалга оширган. “Реал Бетис”га қарши ўйинда охирги дақиқаларда майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист қила олмаган (ўйин “Барселона”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган). Бироқ у Ла Лигада дебют қилган клуб тарихидаги энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Ёши жуда кичик бўлгани учун Ламин Ямалнинг деярли ҳар бир самарали ҳаракати (баъзан эса шунчаки майдонда пайдо бўлиши) навбатдаги рекордга айланарди.

Масалан, у Испания чемпионатида асосий таркибда ўйин бошлаган энг ёш футболчи, Ла Лига ва Испания Суперкубигида гол урган энг ёш футболчи,

Чемпионлар Лигасида голли пас узатган энг ёш футболчига айланди. Бу эса унинг ютуқларининг тўлиқ рўйхати эма

с.

Ямалнинг Евро мусобақасига дарсликлари билан жўнаб, турнир авжига чиққан пайтда мактаб аттестатини олиш учун Испанияга бориб-келгани ҳақидаги ҳикояни барча футболсевар мухлислар эшитган. Бироқ шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, у чемпионатга Испания терма жамоасининг асосий юлдузларидан бири сифатида йўл олган. Ушбу мақомини эса Хорватияга қарши биринчи ўйиндаёқ тасдиқлади: голли пас узатди ва испанияликларга 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди
.

Шу кунларда тарқалган миш-мишларга қараганда, франциялик
л

ар Ямал учун рекорд даражадаги пул 250 миллион евро таклиф қилишган. Аммо сўнгги йилларда жиддий молиявий муаммоларга дуч келаё
т
ган “
Барселона” ўзининг энг иқтидорли футболчисидан воз кечмоқч

и эмас.

😉 Ҳа, уни футбол афсонаси Лионел Месси чўмилтирган. 2007 йилда ЮНИСЕФ томонидан ташкиллаштирилган хайрия тадбирида 20 яшар Месси ҳали гўдак Ямални чўмилтириб қўйганди. Улар тасвирланган сурат эса: “Икки афсонанинг ибтидоси”, дея номланганди. Бугун, 13 июлда, Ламин Ямал 18 ёшга тўлди. “Олтин тўп”нинг келажакдаги эгасига айланиши кутилаётган футбол вундеркендининг барча зафарлари ҳали олдинда...

✍️ Сарвар Раҳимий тайёрлади

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

💫 АВГУСТДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР: СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

🎉 1 август Нуриддин Ҳайдаров (1957-2004) — Ўзбекистон халқ артисти, Оққўрғон туманида туғилган.

🎉 2 август Сайёра Рашидова (1943) — кимёгар олима, академик, Шароф Рашидовнинг қизи.

🎉 3 август Улуғбек Қодиров (1983)  — актёр.

🎉 5 август

Ги де Мопассан (1850-1893) — француз ёзувчиси, "Азизим" романи машҳур;
Нил Армстронг (1930-2012) — америкалик космонавт, Ойга қадам қўйган биринчи одам;
Ўткир Ҳошимов (1941-2013) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Икки эшик ораси", "Дунёнинг ишлари" каби қирққа яқин бадиий асарлар муаллифи;
Абдулла Шер (1943) — Ўзбекистон халқ шоири, Чиноз туманида туғилган.

🎉 6 август

Кавсар Турдиева (1958) — болалар шоири, кўплаб болалар учун қўшиқлар сўзи ва байрам сценарийлари муаллифи;
Дилдора Рустамова (1978) — таниқли журналист, сухандон.

🎉 7 август Раъно Зокирова (1969) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 8 август Шахзода Матчанова (1987) — ўзбек ва қорақалпоқ актрисаси.

🎉 9 август

Уитни Хюстон (1963-2012) — дунёга машҳур америкалик қўшиқчи;
Равшан Эрматов (1977) — ўзбекистонлик футбол ҳаками.

🎉 10 август

Эркин Малик (1941) — ёзувчи, болалар ва ўсмирлар учун 4 жилдли "Шайтонваччанинг найранглари" маърифий қиссаси машҳур;
Эркин Аъзам (1950) — "Тафаккур" журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, драматург;
Тошпўлат Маткаримов (1960) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Оҳангарон туманида туғилган.

🎉 12 август

Бўрибой Аҳмедов (1924 - 2002) — манбашунос, тарихчи-шарқшунос, тарих фанлари доктори;
Раъно Шодиева (1979) — Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 13 август

Иоганн Фридрих Мискер (1844 -1895) — ДНКни кашф этган олим;
Усмон Азим (1950) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург.

🎉 14 август

Эрнест Сетон Томпсон (1860 -1946) — канадалик ёзувчи ва рассом, "Ёввойи йўрға" китоби машҳур;
Миркарим Осим (1907) — ёзувчи ва таржимон, тарихий қиссалари билан машҳур;
Яйра Абдуллаева (1930-2019) — актриса, Ўзбекистон халқ артисти.

🎉 15 август

Наполеон Бонапарт (1769-1821) — Франция императори, сиёсатчи, ҳарбий арбоб;
Аваз Ўтар (1884 -1919) — маърифатпарвар шоир;

🎉 16 август Мадонна (1958) — америкалик қўшиқчи, актриса.

🎉 17 август

Ал Пачино
(1940) — америкалик актёр, режиссёр;
Муслим Магомаев (1942 - 2008) — Озарбайжон халқ артисти, опера ва эстрада хонандаси.

🎉 18 август Чингиз Аҳмаров (1912-1995) — мономенталист, рассом.

🎉 19 август Виктор Успенский (1879-1949)  — композитор, жамоат арбоби;

🎉 21 август

Афзал Рафиқов
(1948 ) - Ўзбекистон халқ артисти.
Усейн Болт (1986) — ямайкалик енгил атлетикачи, 8 карра Олимпия чемпиони.

🎉 23 август

Александр Грин (1880 -1932) — нео-романтик ёзувчи;
Ҳалима Ёқуб (1954) — Сингапур Президенти.

🎉 24 август

Пауло Коэло
(1947) — бразилиялик ёзувчи, "Алкимёгар" асари муаллифи;
Солижон Шарипов
(1964 ) — биринчи ўзбек космонавти.

🎉 25 август Ҳожибой Тожибоев (1955-2008) — сўз устаси.

🎉 26 август Тереза она (1910-1997) — тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳибаси.

🎉 27 август

Теодор Драйзер (1871 - 1945) — ёзувчи, "Америка фожиаси" романи машҳур;
Ўразбой Абдураҳмонов (1949) — Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси.

🎉 28 август

Иоганн Волфганг Гёте (1749-1832) — немис ёзувчиси, шоири ва мутафаккири, "Фауст", "Ёш Вертернинг изтироблари" асарлари машҳур;
Рўзи Чориев (1931-2004) — ранг-тасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми.

🎉 29 август

Ингрид Бергман
(1915 - 1982) — швед киноактрисаси, Оскар мукофоти совриндори;
Майкл Жексон
(1958-2009) — америкалик қўшиқчи, раққос, бастакор, "поп қироли".

🎉 31 август

Маҳмуд Тоир
(1952) — Ўзбекистон халқ шоири, сенатор, Паркент туманида туғилган.

⁉️ Августда туғилган машҳурлардан яна кимларни биласиз?


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM