This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
🔓 Дунёда мураккаб механизмли қулфлар турининг сон-саноғига етиш қийин. Видеода эса оддий, лекин жуда ажойиб тузилмага эга бўлган қулфлар акс этган.
🤩 Кўринг ва завқ олинг.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
❤️ ДУНЁ ЕТАКЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ СЕВГИ ТАРИХИ
Дунё лидерлари ўз рафиқаларини қандай ва қаерда учратишган? Бугун биз айрим давлат раҳбарларининг муҳаббат тарихига назар соламиз. Ажабланманг, улар ҳам севишади, уларда ҳам юрак бор.😉
➖ 🇦🇿 Озарбайжон: Илҳом Алиев & Меҳрибон Алиева
Илҳом Алиев ва унинг рафиқасининг севги ҳикояси 1980 йилда Бокуда бошланган. Улар концертда танишиб қолишган. Ўша пайт улар ҳали талаба эди. Биринчи учрашувдан бир неча ой ўтгач турмуш қуриб ажралмас жуфтликларга айланишди.
➖ 🇦🇲 Арманистон: Никол Пашинян & Анна Акопян
Бош вазирнинг рафиқаси Анна Акопян 1978 йил 1 февралда туғилган. 2000 йилда Ереван давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Университетда ўқиб юрган чоғида у бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Никол ҳам журналистика факультетида бешинчи курсда ўқирди,
➖ 🇧🇾 Беларусь: Александр Лукашенко & Галина Лукашенко
Мамлакатнинг биринчи хоними Галина Желнерович 1955 йилда оддий оилада туғилган. У бўлажак турмуш ўртоғи Александр Лукашенко билан мактабда, Рижковичи қишлоғида танишган. Улар Могилев институтининг тарих факултетига бирга ўқишга киришди ва 1975 йилда институтни тугатгандан сўнг, Александр Днепр бўйида Галинага турмуш қуришни таклиф қилди.
➖ 🇰🇬 Қирғизистон: Садир Жапаров & Ойгул Жапарова
Президентнинг рафиқаси Ойгул Асанбоева 50 ёшда, Иссиқкўл вилоятидан экани маълум. Келажакдаги турмуш ўртоқлар қўшни қишлоқларда яшаб, дўстлари билан табиатга саёҳат пайтида учрашишди. Ойгул ўша пайтда 18, Садир эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан кейин улар турмуш қуришди.
➖ 🇺🇿 Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев & Зироатхон Мирзиёева
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қўқон шаҳрида туғилган. Мирзиёев бўлажак рафиқаси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари иститутида танишган. Унда Мирзиёев комсомол қўмитаси котиби, аёли эса талаба эди. Дастлаб қизнинг қариндошлари уларнинг муносабатларига қарши бўлишади. Бироқ бу қаршилик ёшларнинг қарорига ўз таъсирини ўтказолмайди ва улар турмуш қуришади.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
Дунё лидерлари ўз рафиқаларини қандай ва қаерда учратишган? Бугун биз айрим давлат раҳбарларининг муҳаббат тарихига назар соламиз. Ажабланманг, улар ҳам севишади, уларда ҳам юрак бор.😉
Илҳом Алиев ва унинг рафиқасининг севги ҳикояси 1980 йилда Бокуда бошланган. Улар концертда танишиб қолишган. Ўша пайт улар ҳали талаба эди. Биринчи учрашувдан бир неча ой ўтгач турмуш қуриб ажралмас жуфтликларга айланишди.
Бош вазирнинг рафиқаси Анна Акопян 1978 йил 1 февралда туғилган. 2000 йилда Ереван давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Университетда ўқиб юрган чоғида у бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Никол ҳам журналистика факультетида бешинчи курсда ўқирди,
Мамлакатнинг биринчи хоними Галина Желнерович 1955 йилда оддий оилада туғилган. У бўлажак турмуш ўртоғи Александр Лукашенко билан мактабда, Рижковичи қишлоғида танишган. Улар Могилев институтининг тарих факултетига бирга ўқишга киришди ва 1975 йилда институтни тугатгандан сўнг, Александр Днепр бўйида Галинага турмуш қуришни таклиф қилди.
Президентнинг рафиқаси Ойгул Асанбоева 50 ёшда, Иссиқкўл вилоятидан экани маълум. Келажакдаги турмуш ўртоқлар қўшни қишлоқларда яшаб, дўстлари билан табиатга саёҳат пайтида учрашишди. Ойгул ўша пайтда 18, Садир эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан кейин улар турмуш қуришди.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қўқон шаҳрида туғилган. Мирзиёев бўлажак рафиқаси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари иститутида танишган. Унда Мирзиёев комсомол қўмитаси котиби, аёли эса талаба эди. Дастлаб қизнинг қариндошлари уларнинг муносабатларига қарши бўлишади. Бироқ бу қаршилик ёшларнинг қарорига ўз таъсирини ўтказолмайди ва улар турмуш қуришади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
Дунёдаги энг чуқур бассейн
🤿 Дунёдаги энг чуқур бассейн Дубайда жойлашган бўлиб, унинг чуқурлиги 60 метрдан иборат. Бассейн умумий 14 млн литр сув сиғимига эга ва унинг ост қисмида ташландиқ шаҳарни кўришингиз мумкин.
✅ Маълумот ўрнида, Дубайдаги "Deep Dive Dubai" ҳовузи 2021 йилнинг июлида очилгунига қадар дунё рекорди Польшанинг Варшава шаҳридаги "Deepspot" бассейнига тегишли эди. Унинг чуқурлиги 45 метрдан иборат. Муассаса дам олиш ва касбий тайёргарлик учун мўлжалланган.
Yoshlar kundaligi
Дунёдаги энг чуқур бассейн
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😁 Виктор Гюго “Париж ибодатхонаси” (Notre-Dame de Paris) асарини ёзиш чоғида чалғимаслик учун ажойиб усул қўллайди: у соч ва соқолининг ярмини олиб ташлаб, қайчини деразадан улоқтириб юборади.
✅ Адиб шу йўл билан соч-соқоли ўсгунча уйда ўтиради ва романни мўлжалланган вақтда ёзиб тугатади.
Yoshlar kundaligi
❕ Сиз-чи, бирор ишингизни битиргунингизча чалғимаслик учун қандай усул қўллайсиз?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
🏗 Миср эҳромлари қандай қурилган? Бунга оид яна бир тахминни сунъий интеллект бизга тақдим этди.

❕ Нима деб ўйлайсиз, Миср пирамидалари қандай қурилган?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😳 СИЗ СОҒИНГАН ОВОЗЛАР СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТАЛҚИНИДА
🎙 У орқали марҳум дубляж усталари, бугун овоз бермай қўйган актёрларнинг овозларини кино ва сериалларга қайтариш мумкин.

📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ➖ ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?
‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.
➖ ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.
➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ
❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:
🚴♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;
🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;
🥗 Енгил ва мазали нонушта;
☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;
📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.
➖ ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ
📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз, вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

😱 ДУНЁДАГИ ЭНГ ЁШ ВА КЕКСА ТАЛАБА ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
🧑🎓 6 ёшли талаба
Бу ёшда кўпчилик ҳали боғчада юрган бўлади. Аммо Жошуа Бекфорд 3 ёшида инглиз тилини яхши ўзлаштирган, 6 ёшида эса Оксфорд университетига қабул қилинган. Отаси боласининг фавқулодда зеҳни борлиги боис университет маъмуриятига хат ёзиб, текшириб кўришларини сўрайди. Синовдан муваффақиятли ўтган Жошуа фалсафа ва тарих бўйича аъло баҳоларга ўқимоқда.
👵🏻 102 ёшли талаба
Хитойнинг Шандун провинцияси Жинан шаҳрида истиқомат қилувчи Ма Сюиан буви умрини оғир меҳнатда ўтказиб, ниҳоят, бир аср яшаб қўйган вақтда олий таълимга ҳужжат топширди. Ниҳоят, у 2022 йилда Weishan Road олийгоҳида ўқишни бошлади. Бешикдан қабргача илм изла дегандек, бувижонга дипломни муваффақиятли қўлга олишни тилаб қоламиз.
📌 Азиз дўстлар, "ўқишга энди кеч бўлди", "шу ёшда ҳам ўқийманми" ва шу каби баҳоналар билан вақтини ўтказаётган танишларингизга юбориб қўйинг.
✍️ Ўзингиз неча ёшда ва нечанчи уринишда талаба бўлгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

ДУНЁНИНГ ПАҲЛАВОН ЧАҚАЛОҚЛАРИ
🤱 ❤️Кеча Нурафшон шаҳрида сал кам 7 килограммлик чақалоқ (6,85 кг) дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, бундай оғир вазнда туғилган чақалоқ фақат биздами?
➖ 🇨🇦 10,7 кг — чақалоқ Канадада дунёга келган. Бола атиги 11 соат яшади ва энг катта туғилган чақалоқ сифатида тарихга қолди.
➖ 🇮🇩 8,7 кг — Индонезияда яшовчи Акбар Ҳасануддин. 2009 йилда туғилган. Ҳозирда у Индонезия тарихидаги энг оғир вазнда туғилган гўдак саналади.
➖ 🇷🇺 7,75 кг — Россияда яшовчи Надежда Халина. У 2009 йилда туғилган ва оиладаги ўн биринчи фарзанд. Ҳозирда Россия тарихида туғилган энг вазни оғир чақалоқ ҳисобланади.
➖ 🇺🇸 7,7 кг — 2004 йилда АҚШда туғилган. Айни пайтда қизнинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратига муҳтож эмас.
➖ 🇿🇦7,6 кг — Жанубий Африка фуқароси Чеснер Абелс. У оилада тўртинчи эди ва ундан кейин онаси фарзанд кўриш ғоясидан қатъиян воз кечди.
Yoshlar kundaligi
ДУНЁНИНГ ПАҲЛАВОН ЧАҚАЛОҚЛАРИ
Бундай ҳолат Ўзбекистон тарихида илк бор қайд этилгани айтилмоқда. Нима ҳам дердик, паҳлавон чақалоқлар кўпаяверсин.☺️
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😳 СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН КОНСТИТУЦИЯ
🤩 Конституция илк бор қаердан келиб чиққанини биласизми? Бошқа давлатларга тегишли бу муҳим ҳужжат ҳақидаги қизиқарли фактларни билмоқчимисиз? Унда ушбу пост айнан сиз учун.
➖👀 Дунёнинг илк Қобусномаси
1600 йили АҚШ да яратилган Сан-Марино Конституцияси дунёдаги илк қомусдир. У лотин тилида ёзилган ва 6 та китобдан иборат. Муаллифи Камилло Бонелли. Унга охирги марта 2002 йилда ўзгартириш киритилган.
➖🇺🇸 АҚШ
7 моддадан иборат АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг ўзгармасдир. Фавқулодда қонунчиликка бирор бир ўзгартириш киритиш керак бўлган вақтда ҳужжатнинг асосий матнига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди, балки маълум матн охирига алоҳида илова сифатида қўшимча киритилади. Аммо конституцияда “демократия” сўзи умуман учрамайди.
➖🇯🇵 Япония
Япония Конституцияси дунёдаги энг тинчликпарвар деб эътироф этилган. Унинг 9-моддасида Япония келажакда бирор уруш олиб бориш ҳуқуқидан бутунлай воз кечгани алоҳида қайд қилинган.
➖🇫🇷 Франция
Французларнинг ҳозирги конституцияси бешинчи "авлод" бўлиб, 1958 йил 4 октябрда қабул қилинган. Одатда у Бешинчи Республика Конституцияси деб ҳам аталади. Мамлакатнинг илк Конституцияси 1791 йилда ишлаб чиқилган. Аммо содир бўлган инқилоблар натижасида Конституция алмашиб тураверган.
➖🇦🇺 Австралия
Бошқа давлатлар Конституциясидан фарқли Австралия генерал губернатори (Президент) нинг давлатдан оладиган маош миқдори мамлакатнинг асосий қомусида ёзиб қўйилган. Ушбу Конституция Австралиянинг мустамлака даврида, яъни 1900 йилда Британия парламенти томонидан қабул қилинган. Ҳужжатга ўзгартириш киритиш эса тақиқланган.
➖🌐 Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Исроил ва Янги Зеландия каби давлатларда ягона Конституция мавжуд эмас. Бирлашган Қиролликнинг Конституцияси 300 га яқин ҳужжатлардан иборат. Ҳа айтганча, жаҳондаги энг катта ва мураккаб Конституция Ҳиндистон Конституциясидир. У 395 модда, 12 та илова, 500 та тузатишдан иборат.

🎄 Марказий Осиёдаги энг баланд арча Ўзбекистонда(ми?)
🎄 Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Байрам арчалари эса аллақачон ўз жойида. Қуйида Марказий Осиё давлатларидаги энг диққатга сазовор арчалар ҳақида маълумотлар келтирилган.
➖🇺🇿 Ўзбекистон
2024 йилда энг баланд арча Намангандаги “Афсоналар водийси” боғида. Унинг бўйи 43,4 метр. У ноодатий дизайни билан кўпчиликни ҳайратда қолдирмоқда. Ва бу Марказий Осиёдаги энг баланд арча ҳисобланади.
➖🇰🇿 Қозоғистон
Янги йил арчаси Нур-Султонда, Баитерек ёдгорлиги яқинида жойлашган. Унинг бўйи 30 метрга тенг. Шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам кичикроқ арчалар ўрнатилиб, турли маданий тадбирлар ўтказилади.
➖🇰🇬 Қирғизистон
Қирғизистон пойтахти Бишкекда 27 метрли арча Ала-Тоо майдонининг асосий безагидир. Бу арча ҳар йили миллий нақшлар ва ранг-баранг лампалар билан безатилади.
➖🇹🇯 Тожикистон
Тожикистоннинг пойтахти Душанбеда 25 метрли арча Миллий кутубхона ва Исмоил Сомоний майдонида ўрнатилади. Бу арча тожикча миллий нақшлар ва ёрқин ранглар билан ўзига хос тарзда безатилган.
➖🇹🇲 Туркманистон
Янги йил шукуҳи Туркманистонда ҳам давом этмоқда. Мамлакатга ўрнатилган янги йил арчасининг баландлиги 30 метрга тенг. Байрам арчаси Алем маданий-кўнгилочар маркази ёнида.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
🎄 Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Байрам арчалари эса аллақачон ўз жойида. Қуйида Марказий Осиё давлатларидаги энг диққатга сазовор арчалар ҳақида маълумотлар келтирилган.
➖
2024 йилда энг баланд арча Намангандаги “Афсоналар водийси” боғида. Унинг бўйи 43,4 метр. У ноодатий дизайни билан кўпчиликни ҳайратда қолдирмоқда. Ва бу Марказий Осиёдаги энг баланд арча ҳисобланади.
➖
Янги йил арчаси Нур-Султонда, Баитерек ёдгорлиги яқинида жойлашган. Унинг бўйи 30 метрга тенг. Шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам кичикроқ арчалар ўрнатилиб, турли маданий тадбирлар ўтказилади.
➖
Қирғизистон пойтахти Бишкекда 27 метрли арча Ала-Тоо майдонининг асосий безагидир. Бу арча ҳар йили миллий нақшлар ва ранг-баранг лампалар билан безатилади.
➖
Тожикистоннинг пойтахти Душанбеда 25 метрли арча Миллий кутубхона ва Исмоил Сомоний майдонида ўрнатилади. Бу арча тожикча миллий нақшлар ва ёрқин ранглар билан ўзига хос тарзда безатилган.
➖
Янги йил шукуҳи Туркманистонда ҳам давом этмоқда. Мамлакатга ўрнатилган янги йил арчасининг баландлиги 30 метрга тенг. Байрам арчаси Алем маданий-кўнгилочар маркази ёнида.
🎄 Сиз томонларда ҳам Янги йил арчаси ўрнатилдими?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бу_қизиқ
Дунё мамлакатларининг Янги йил таомлари
🍱 Янги йилга ҳам саноқли кун қолди. Ҳар бир давлат ўзининг янги йил таомига эга. Бу уларнинг маданияти ва анъаналари билан боғлиқ. Биз эса сизларга дунёнинг турли мамлакатларининг янги йил таомлари тўғрисида маълумотларни бериб ўтамиз.
➖Америка
🍖 Миллий рождество байрамининг таоми бу пиширилган курка гўштидир ва унга газак сифатида дуккакли ўсимликлар ёки яшил нўхат тортишади. Улар бундай маҳсулотлар бойлик ва омад олиб келишига ишонишади.
➖Италия
🥮 Мамлакатда рождество таомлари ҳар қаерида турлича бўлиб, қуйидаги уч хил овқатлар эса ҳамма учун баробардир. Булар: котекино, ясмиқ ва паннетонедир. Паннетоне – бу хушбўй зираворлар, майиз ва ёнғоқлардан пишириладиган мазали рождество пироги.
➖Япония
🫚Бу мамлакатда каштан омад олиб келишига ишонадилар. Шунинг учун ҳамма таомларига ушбу маҳсулотни қўшадилар. Шунингдек, янги йил дастурхонига денгиз карами, донли маҳсулотлар ва сел балиғи икраси каби егуликларни тортиқ этадилар.
➖Австрия
🥓Бу мамлакатда рождество кечаси парранда гўшти истеъмол қилинмайди, акс ҳолда бахтсизликка дучор бўлишингиз мумкин. Асосий овқат сифатида австрияликлар нордон карам билан тортиладиган ҳар хил колбасаларни қайноқ бульонлар билан истеъмол қилишни ёқтиришади.
➖Польша
🐟 Анъанага кўра дастурхонда 12 хил таом бўлиши керак. Асосий таом эса балиқ. Балиқ бу давлатда оила мустаҳкамлиги рамзи ҳисобланади. Соат миллари 12 га бонг урганда ҳамма сельд балиғидан истеъмол қилиши керак. Сельд балиғи қанчалик аччиқ бўлса, йил шунчалик бахтли келади.
👩🏻🍳Хўш ,сизларда-чи? Янги йил арафасида оилангизда қандай таомлар тайёрланилади ?
Yoshlar kundaligi
Дунё мамлакатларининг Янги йил таомлари
➖Америка
➖Италия
🥮 Мамлакатда рождество таомлари ҳар қаерида турлича бўлиб, қуйидаги уч хил овқатлар эса ҳамма учун баробардир. Булар: котекино, ясмиқ ва паннетонедир. Паннетоне – бу хушбўй зираворлар, майиз ва ёнғоқлардан пишириладиган мазали рождество пироги.
➖Япония
🫚Бу мамлакатда каштан омад олиб келишига ишонадилар. Шунинг учун ҳамма таомларига ушбу маҳсулотни қўшадилар. Шунингдек, янги йил дастурхонига денгиз карами, донли маҳсулотлар ва сел балиғи икраси каби егуликларни тортиқ этадилар.
➖Австрия
🥓Бу мамлакатда рождество кечаси парранда гўшти истеъмол қилинмайди, акс ҳолда бахтсизликка дучор бўлишингиз мумкин. Асосий овқат сифатида австрияликлар нордон карам билан тортиладиган ҳар хил колбасаларни қайноқ бульонлар билан истеъмол қилишни ёқтиришади.
➖Польша
👩🏻🍳Хўш ,сизларда-чи? Янги йил арафасида оилангизда қандай таомлар тайёрланилади ?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
🎉 ЯНГИ ЙИЛ: ҚАЕРДА, ҚАНДАЙ, НИМА УЧУН?
➖🇧🇷 Бразилия
Янги йил байрами куни аҳоли уммон қирғоғига совғалар билан боради. Улар рамзий маънода денгизга туҳфа қилинади. Совғалар қайиқларга жойлаштирилиб сувга қўйиб юборилади. Шу орқали ортда қолган йилга миннатдорлик ва кириб келаётган йилда эҳтиром кўрсатилади.
➖🇬🇷 Греция
Яқин одамлар бир-бирига йирик ўлчамли, аммо кўтарса бўладиган тошлар туҳфа қилади. Шу йўл билан оиласи ва дўстларига моддий фаровонлик тилайди. Анъанага кўра, оғир тош пул тўла ҳамённи англатади. Бу тошлар асосан уйнинг кираверишига қўйилади.
➖🇪🇸 Испания
Испанияликлар тунги 12 га бонг урганда 12 дона узум ейди. Маросим омад келтиради деб ишонилади. Яна бир қизиқ жиҳат: Келгуси йилда молиявий муаммоларни четлаб ўтиш учун байрам қизил кийимда нишонланади.
➖🇮🇹 Италия
Янги йил арафасида италияликлар эски нарсаларни деразадан улоқтиради. Байрам ўтгач синган мебелларга ўхшаш йирик жиҳозларни ҳам кўчаларда учратиш мумкин.
➖🇹🇭 Таиланд
Таиландликлар бахт тилаш учун кўчага чиқиб бир-бирига сув сепади. Қанчалик тез ва кўп ҳўл бўлсангиз янги йилда шунчалик кўп бахт келади, деб ишонилади.
➖🇿🇦 Жанубий Африка
Худди Италиядаги каби, Жанубий Африкада ҳам эски нарсаларни деразадан тўғри улоқтириш орқали қутилишади. Бироқ, сўнгги йилларда расмийлар хавфсизлик нуқтаи назаридан бу анъанани тақиқлашга ҳаракат қилмоқда.
➖🇻🇳 Вьетнам
Вьетнамликлар Янги йилни кексалар билан кутиб олади. Агар етмиш ёшдан ошган одам байрам дастурхонида ўтирса, унинг донолиги барча иштирокчиларга тарқалади, деб ҳисоблашади. Меҳмон қанчалик катта бўлса, унга шунчалик кўп ҳурмат кўрсатилади.
➖🇳🇵 Непал
Непалликлар нарсаларни ташламайди, балки гулханда ёқиб юборади. Тонг отгач, Непал халқи ўзларини нақшлар билан безашади ва ранглар байрамини нишонлаб, рақсга тушиш ва қўшиқ айтишни бошлайдилар.
➖🇯🇵 Япония
Янги йил учун уйларни бамбуклар билан безаш одат тусига кирган. Янги йилнинг биринчи сонияларида японлар йилни қувноқ қилиш учун баланд овозда кулишади.
✍️ Янги йилни кутишга оид яна қандай одатларни биласиз? Изоҳларда ёзиб кетинг ва кайфият учун дўстларингизга мақолани юбориб қўйинг.
Yoshlar kundaligi
➖
Янги йил байрами куни аҳоли уммон қирғоғига совғалар билан боради. Улар рамзий маънода денгизга туҳфа қилинади. Совғалар қайиқларга жойлаштирилиб сувга қўйиб юборилади. Шу орқали ортда қолган йилга миннатдорлик ва кириб келаётган йилда эҳтиром кўрсатилади.
➖
Яқин одамлар бир-бирига йирик ўлчамли, аммо кўтарса бўладиган тошлар туҳфа қилади. Шу йўл билан оиласи ва дўстларига моддий фаровонлик тилайди. Анъанага кўра, оғир тош пул тўла ҳамённи англатади. Бу тошлар асосан уйнинг кираверишига қўйилади.
➖
Испанияликлар тунги 12 га бонг урганда 12 дона узум ейди. Маросим омад келтиради деб ишонилади. Яна бир қизиқ жиҳат: Келгуси йилда молиявий муаммоларни четлаб ўтиш учун байрам қизил кийимда нишонланади.
➖
Янги йил арафасида италияликлар эски нарсаларни деразадан улоқтиради. Байрам ўтгач синган мебелларга ўхшаш йирик жиҳозларни ҳам кўчаларда учратиш мумкин.
➖
Таиландликлар бахт тилаш учун кўчага чиқиб бир-бирига сув сепади. Қанчалик тез ва кўп ҳўл бўлсангиз янги йилда шунчалик кўп бахт келади, деб ишонилади.
➖
Худди Италиядаги каби, Жанубий Африкада ҳам эски нарсаларни деразадан тўғри улоқтириш орқали қутилишади. Бироқ, сўнгги йилларда расмийлар хавфсизлик нуқтаи назаридан бу анъанани тақиқлашга ҳаракат қилмоқда.
➖
Вьетнамликлар Янги йилни кексалар билан кутиб олади. Агар етмиш ёшдан ошган одам байрам дастурхонида ўтирса, унинг донолиги барча иштирокчиларга тарқалади, деб ҳисоблашади. Меҳмон қанчалик катта бўлса, унга шунчалик кўп ҳурмат кўрсатилади.
➖
Непалликлар нарсаларни ташламайди, балки гулханда ёқиб юборади. Тонг отгач, Непал халқи ўзларини нақшлар билан безашади ва ранглар байрамини нишонлаб, рақсга тушиш ва қўшиқ айтишни бошлайдилар.
➖
Янги йил учун уйларни бамбуклар билан безаш одат тусига кирган. Янги йилнинг биринчи сонияларида японлар йилни қувноқ қилиш учун баланд овозда кулишади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😎Ўзбекнинг ёшлари яна трендда!
⚽️“Манчестер Сити” нинг расмий Instagram саҳифасида ўзбек йигити Шоҳрух Суюновнинг видеоси пайдо бўлди. Маълумот ўрнида, клубни инстаграм саҳифасида 56 миллион кузатувчилар бўлиб, бу видео бир кунда 10 миллион мартага яқин томоша қилинди. Бу шунчаки омад эмас, жаҳон футболи саҳнасида катта эътироф!

Яшавор, Шоҳрух! Ўз номинг ва ўзбекнинг шонини дунёларга тарқатавер.✈️😊
Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ
🌹ГУЛЛАРНИНГ НАРХ-НАВОСИ БУ ЙИЛИ ҚАНДАЙ?
8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами яқинлашиб келмоқда. Келинг, бу йилги гул нархларига бир назар ташлаймиз.
➖Атиргулнинг донаси 35 минг сўмдан бошланади. Гулдасталар нархи эса ўртача 350 минг сўм атрофида.
➖Лолалар ҳам байрамда талабгир бўлиб, уларнинг донаси 15-25 минг сўм атрофида сотилмоқда. Гулдаста нархи эса ўртача 200минг сўм этиб баҳоланмоқда.
➖Хризантеманинг донаси эса 10-20 минг сўм атрофида. Гулдасталарининг нархи эса ўртача 150 минг сўм.
➖Кўпчилик қизларнинг севимли гули ҳисобланмиш пиён донаси 60-70 минг сўм. Гулдаста нархлари эса 400 минг сўмдан бошланади.
‼️Нархлар бўйича маълумот жойлардаги гул дўконларидан олинди.
Анора Абдурашидова тайёрлади.

Нима деб ўйлайсиз гуллар шу нархларга арзийдими? Бизнингча эса, аёл-қизларимизнинг таббасуми ҳар нарсадан қимматроқ!☺️
‼️Нархлар бўйича маълумот жойлардаги гул дўконларидан олинди.
Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ
🍀 БАҲОРИЙ БАЙРАМЛАР: БИЗДА НАВРЎЗ, БОШҚАЛАРДА-ЧИ?
📌 21 март БМТ томонидан "Халқаро Наврўз куни" деб эълон қилинган. Наврўз асосан Марказий Осиё минтақасида, туркий ва форсий халқлар яшовчи ўлкаларда, шунингдек, Ҳиндистон, Покистон, Грузия ҳамда бошқа ҳудудларда турли даражада байрам қилинади.
🎉 Хўш, бошқа давлатларда яна қандай баҳорий байрамлар бор?
🇯🇵 Япония
Кунчиқар мамлакатнинг норасмий рамзига айланган сакура дарахтининг гуллаши катта шодиёнага айланиб кетади. Март-апрель ойида бутун дунёдан минглаб сайёҳлар ташриф буюради. Сакура мавсумида “Ханами” фестивали ўтказилади. Бу “Гулдан баҳра олиш” деганидир.
🇪🇸 Испания
Испанлар 15 мартдан 19 мартгача “Фальяс” фестивалини нишонлайди. Бу олов байрами ҳисобланиб, тарихи дурадгорликка бориб тақалади. Унда улкан қўғирчоқлар ясалиб, Валенсия ва бошқа шаҳар кўчалари бўйлаб олиб ўтилади. Мушакбозлик бўлади. Байрам якунида барча қўғирчоқлар ва одамлар омадсизлик келтиради деб ҳисоблаган буюмлар гулханда ёқилади. Бу билан покланиш ва янгиланиш ният қилинади. Шу жиҳатдан зардуштийлик анъаналарини ёдга солади.
🇨🇳 Хитой
“Сариқ аждар” юрти фуқаролари фаслни “Баҳорни тишлаш” билан кутиб олади. Номи антиқа эшитиладиган бу фестивалда одамлар қишнинг тугаши ва баҳор келиши рамзи сифатида дайкон (редиска ёки турп) мевасини тишлашади. Гуруч ва мевалардан ширинликлар тайёрлаш одат тусига кирган. Хитой миллий тақвими бўйича шу кунларда Янги йил нишонланади.
🇫🇷 Франция
Машҳур Ница карнавали 12 февралдан 2 мартгача ўтказилади. Тарихи XIII асрга бориб тақалади. Дунёдаги учинчи энг йирик карнавал ҳисобланади. Шаклан “Фальяс” фестивалини эслатади: улкан қўғирчоқлар, ёрқин либослар, чиройлар томошаси, маскарад ва шоулар.
🇨🇦 Канада
Майда ўтказиладиган Лолалар фестивали баҳор фаслининг энг машҳур ва севимли байрамларидан биридир. Ташриф буюрувчилар байрам дастурларида иштирок этиши, мамлакатнинг маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиши мумкин.
🔗 Яқинларингизга ҳам улашиб қўйинг.

🗓 ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯКШАНБА КУНИ НИМА ҚИЛАДИ? БИЗНИКИЛАР-ЧИ?
➖🇰🇿 Қозоғистон
Қўшни давлатда ўқувчилар дам олиш кунларининг 94 фоизини телефон билан ўтказади. Бу вақтда улар видеоўйин ўйнайди ёки ижтимоий тармоқларда вақти чоғлик қилади.
➖🇩🇪 Германия
Ўқувчи қизларнинг кўпчилиги мусиқага кўнгил қўйган. Улар пианино чалиш ёки қўшиқ айтишни хуш кўради. Йигитлар эса бўш қолдим дегунча, тўп тепади. Немис ёшлари вақтини телефонга сарфлашни хуш кўравермайди.
➖🇲🇽 Мексика
Мексикалик ўқувчилар бўш вақтларида циркка боради. Бундан ташқари якшанба куни қизлар отда сайр қилишни, йигитлар эса гольф майдончасида вақт ўтказишни танлайди.
➖🇪🇸 Испания
Кўпчилик ўқувчилар табиат билан ёлғиз қолиш учун шаҳар ташқарисига чиқади. Ўзлари билан қизиқарли китоб ҳам олиб кетади. Кичик ёшдаги ўқувчилар эса мультфильмлардан кўра қизиқарли комиксларнинг ёрқин саҳифаларини варақлаб дам олишни афзал кўради.
➖🇪🇬 Миср
Ўқувчилар гуруҳ бўлиб савдо марказларини айланади, овқатланади ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади.
➖🇮🇹 Италия
Италиялик ўқувчилар спорт машғулотига боришни танлайди. Қизлар ҳам футбол ишқибози. Стадионлар ҳафтанинг якунида ёшлар билан гавжум бўлади.
📌 Хўш, қайси давлат тажрибаси сизга маъқул бўлди? Сиз ўқувчиларга якшанбани мароқли ўтказиши учун қандай тавсия берасиз?
Yoshlar kundaligi
🗓 ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯКШАНБА КУНИ НИМА ҚИЛАДИ? БИЗНИКИЛАР-ЧИ?
➖🇰🇿 Қозоғистон
Қўшни давлатда ўқувчилар дам олиш кунларининг 94 фоизини телефон билан ўтказади. Бу вақтда улар видеоўйин ўйнайди ёки ижтимоий тармоқларда вақти чоғлик қилади.
➖🇩🇪 Германия
Ўқувчи қизларнинг кўпчилиги мусиқага кўнгил қўйган. Улар пианино чалиш ёки қўшиқ айтишни хуш кўради. Йигитлар эса бўш қолдим дегунча, тўп тепади. Немис ёшлари вақтини телефонга сарфлашни хуш кўравермайди.
➖🇲🇽 Мексика
Мексикалик ўқувчилар бўш вақтларида циркка боради. Бундан ташқари якшанба куни қизлар отда сайр қилишни, йигитлар эса гольф майдончасида вақт ўтказишни танлайди.
➖🇪🇸 Испания
Кўпчилик ўқувчилар табиат билан ёлғиз қолиш учун шаҳар ташқарисига чиқади. Ўзлари билан қизиқарли китоб ҳам олиб кетади. Кичик ёшдаги ўқувчилар эса мультфильмлардан кўра қизиқарли комиксларнинг ёрқин саҳифаларини варақлаб дам олишни афзал кўради.
➖🇪🇬 Миср
Ўқувчилар гуруҳ бўлиб савдо марказларини айланади, овқатланади ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади.
➖🇮🇹 Италия
Италиялик ўқувчилар спорт машғулотига боришни танлайди. Қизлар ҳам футбол ишқибози. Стадионлар ҳафтанинг якунида ёшлар билан гавжум бўлади.
📌 Хўш, қайси давлат тажрибаси сизга маъқул бўлди? Сиз ўқувчиларга якшанбани мароқли ўтказиши учун қандай тавсия берасиз?
Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ
📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ➖ ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?
‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.
➖ ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.
➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ
❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:
🚴♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;
🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;
🥗 Енгил ва мазали нонушта;
☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;
📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.
➖ ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ
📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз, вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.
Yoshlar kundaligi
📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ➖ ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?
‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.
➖ ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.
➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ
❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:
🚴♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;
🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;
🥗 Енгил ва мазали нонушта;
☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;
📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.
➖ ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ
📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз, вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.
Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
Ғалаба амри-ла, мағлуб немиснинг
Генерали қўл қўйди. Уч секунд фақат…
Шу малъун имзода одамлар ўқир
Миллион йил фашистнинг умрига лаънат.
✍ "Вақт" шеъридан
📍Бу воқеа Франциянинг Реймс шаҳридаги мактабда жойлашган хариталар хонаси — иттифоқчиларнинг ҳарбий бошқарув марказида бўлган эди.
🎞 Яқин-яқингача сир сақлаб келинган тарихий манзил ҳақида немис киноижодкорлари “Эркинлик калитлари” номли қисқа метражли фильм суратга олибди.
🔗 Тарихга қизиқувчи яқинларингизга юбориб қўйинг.
Yoshlar kundaligi
Ғалаба амри-ла, мағлуб немиснинг
Генерали қўл қўйди. Уч секунд фақат…
Шу малъун имзода одамлар ўқир
Миллион йил фашистнинг умрига лаънат.
✍ "Вақт" шеъридан
Академик шоир Ғафур Ғулом сатрларида эсланган имзо қаерда қўйилганини биласизми?