Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Оилага, ота-онага, дўстларга, ҳатто ўқишимиз ва ўз устимизда ишлашимиз учун ҳам вақт қолдирмаяпти бу интернет.

😕Сизга ҳам шу сезиляптими?


Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

🎶Дунёнинг энг машҳур юлдузларидан бири бўлмиш Эминем 2003 йилда “8 миля” фильмига куйлаган саундтреки учун Оскар мукофотига лойиқ топилади. Аммо у тақдирлаш маросимига бормайди. Репердан бунинг сабабини сўрашганида:

‼️Ўша куни қизи билан бирга мультфильм кўришга ваъда берганини айтади.


Оскар кинооламдаги энг нуфузли мукофот ҳисобланса-да, Эминем ўз фарзандининг қизиқишини ундан ҳам баланд қўйди. Бу ҳолат эса хонандага кутилгандан ҳам кўпроқ машҳурлик келтирди.

🌐Маълумот учун, ушбу қўшиқ YouTube тармоғида ҳозиргача 1,5 миллиардга яқин томоша қилинган.


Сизчи, сиз ҳурматли кузатувчи? Фарзандингиз хоҳиши, қизиқиши ва интилиши билан қанчалик ҳисоблашасиз?


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

"ТЎЙ"

😉 Бўйдоқлар ва бўйқизлар учун ёш сценарийнавис ва режиссёр Шоҳруҳ Норқуловдан ажойиб мастер класс.

😳 Дарвоқе, дабдаба ва дабдала сўзлари фақат қофиядош эмас, баъзан маънодошга ҳам айланиб қолади.

Сиз нима дейсиз?


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

📌 Халқ борки, ҳукумат бор. Халқ ва ҳукуматга бирдай садоқат билан хизмат қила оладиган ходимлар етарли бўлсагина, Давлат қудратли бўлади.

Нима дедингиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

✍️ Доғистоннинг буюк шоири Расул Ҳамзатов ўзининг "Менинг Доғистоним" асарида шундай ёзади:

...Парижда мен тасодифан бир доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим. Инқилоб йиллари у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан. Мен ундан сўрадим:
— Нима учун ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:

— Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим, энди қуруқ суякнинг ўзини ватанга қандай қайтараман?

Уйга қайтгач, мен ўша парижлик ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим. Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган онаси ҳалиям ҳаёт экан.

— Сизлар авар тилида гаплашдингларми? — деб қўқисдан сўради кампир мендан.

— "Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида, у эса француз тилида"
— деб жавоб бердим мен.


Онаизор ўйчан, анча муддат жим сукут сақлади. У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса шунақа қиладилар. Яна бироз жим тургач, у кескин тарзда деди:

— Расул, сен адашибсан, ўша одам менинг ўғлим эмас, у аллақачон ўлиб кетган. Менинг ўғлим ўзим ўргатган она тилини унутиши мумкин эмас!

Бу диалогдан сиз қандай хулосага келдингиз?


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

🔠 “Алифбони ўзгартириш халқни яна саводсизга айлантиради”

🎞 Ўзбекистон Қаҳрамони, санъат арбоби Иброҳим Ғафуров алфавит ҳақидаги фикрларини билдирди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

🤨Тилимизни асраш ўзлигимизни асраш демакдир. Ёки сиз бошқача фикрдамисиз?

Yoshlar kundaligi
​​#Мулоҳаза

МИЛЛИЙ МУЛЬТФИЛЬМЛАР НИМАГА КЕРАК?

⚡️ Саида Мирзиёева етакчи анимация студиялари вакиллари билан учрашиб, болалар учун сифатли миллий контент яратиш бўйича амалий таклифларни эшитди.

"Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси икки йил олдин мавзуга оид "Паришон болалар, ғамгин болалар" мақоласини эълон қилганди.

‼️ Унда икки жиҳат танқид остига олинган:

Хориж мультфильмларининг руҳиятга салбий таъсири оқибатида 2‑7 ёшдаги ўғил‑қизларнинг кўзлари ғамгин, хаёллари паришон бўлиб бораётгани;

Улар билан рақобат қила оладиган миллий мультфильмларни яратиш устида масъуллар ишламаётгани, "Ўзбекмультфильм" отлиғ давлат унитар корхонасининг бор-йўқлиги ҳам билинмай кетгани.

Энди ушбу муаммолар ўз ечимини топишига ишонамиз.

📌 Саида Мирзиёева болалар учун ўзбек тилидаги қўшиқлар, миллий қадриятларимизга хос мультфильмлар ва таълимий контентлар етишмаётганини таъкидлади.


📌 Мазкур йўналишда фаолият юритаётган “Donocha” каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.



Тез орада ижобий натижаларни кутиб қоламиз. Зеро, бугун болаларга нимани қўйиб берсак эртага ўшани ўзимизга кўрсатади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

❗️Эркак киши жангoвaр қуролдан фойдаланишни билиши керак. Қизлар ҳам ўрганиб қўйса зиёни йўқ. Айниқса, бугунги серташвиш замонда бу муҳим.

🤔 Сиз нима дейсиз?

📍P.S. Видео Чирчиқда ўтган «Шижоат ва ғайрат» ҳарбий спорт мусобақасидан.


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

😳 "ЎН ЕТТИ ЁШДА МАЖБУРЛАБ ТУРМУШГА БЕРИШМОҚЧИ, НИМА ҚИЛАЙ?
"

‼️ Ўзбекнинг оташнафас воизи, оила илмининг нодир олимаси Турсуной Содиқовадан ота-оналарга дангал жавоб.

🔗 Қариндошлар гуруҳига юбориб қўядиган жойи экан.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

– Ўзбек тилини яхши биласизми?
– Да...


🔰 Кундалик мулоқотга сингиб кетган русча сўзлар таржимаси ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

✍️ Ўзингиз билган сўзлар ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини изоҳларда қолдиринг.


Дарвоқе, билмаслик айб эмас, билишга интилмаслик айб.


📍 Олмалиқ шаҳри

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

⁉️ XXI АСРДА ТИЛ ЎРГАНИШ НИМАГА КЕРАК?

🔤 “ChatGPT саволларимга жавоб бериб турса, таржималар қилиб берса, нега инглиз тилини ўрганишим керак?” сўраб қолди 10 яшар қизча. Оталари нима деб жавоб беришни билмабдилар.

Калькулятор сотувга чиққанига юз йилдан ошди. Математика ўқишни тўхтатмадик. Фақат кучайтирдик. Математика калькулятор ўрнини босиш учун ўрганилмайди. Математика фикрлашни чархлайди.


📌 Тил ҳам таржима учун ўрганилмайди.

💠 1. Тилни ўрганиш ўша муҳитга тушиш дегани. Ўша тил эгаларидек ўйлай олиш дегани. Яъни янги дунёқараш.

💠 2. Меҳнати билан тил сертификати олган, бошқа ишларни ҳам қилиши осонлашади. Университетлар бекорга шу сертификатларга қараб грантлар бермайди.

💠 3. Тил биладиган одам ўша чатни бир неча баробар яхшироқ ишлата олади. Математикани билган калькуляторни яхшироқ ишлатгани каби.


🤔 Куннинг охирида ҳасса билан ёки ўзи юриш ҳамманинг шахсий танлови. Фақат ҳасса билан қанчалик узоққа борса бўлади?

📜 Яна устига Гёте ҳам айтганди: бирорта чет тилини билмаган, ўз тилини ҳам билмабди.

✍️ Азиз РАҲИМОВ

Чет тилларини ўрганишни ортга сураётганларга юбориб қўйинг.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

😊 ҲАММАСИНИ ЯХШИЛИККА ЙЎЙИНГ!

📰 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган даҳшатли терактдан бир йил ўтгач, Америка газеталаридан бирида қуйидаги қисқа эслатмалар чоп этилди. Агар сиз арзимас нарсалардан тез-тез асабийлашадиган одам бўлсангиз, уларни бир неча марта ўқишни тавсия қиламиз.

📌 ЭСЛАТМАЛАР:

⚜️ Йирик компаниялардан бирининг раҳбари 11 сентябрдаги ҳужумлардан омон қолганини билсангиз керак, чунки у ўша куни ўғлини биринчи марта боғчага олиб борганди.

⚜️ Бошқа бир йигит эса бўғирсоқ олиш учун навбатда қолиб кетгани учун омон қолди.

⚜️ Бир аёл эса соат уйғотгичи кечикиб жиринглагани учун ухлаб қолди ва ишига кечикди. У ҳам тирик қолди.

⚜️ Кимдир эса Нью-Жерсидаги тирбандликда қолиб кетди.

⚜️ Яна биров автобусга кеч қолди.

⚜️ Бир аёл кийимига кофе тўкиб юборгани учун, кийимини алмаштиришга кўп вақт сарфлаб юборди. У ҳам омонда.

⚜️ Кимнингдир машинаси ўт олмагани, яна кимдир қўнғироққа жавоб бериш учун изига қайтгани сабабли ҳамон тирик.

⚜️ Қайсидир бир тирик жон такси тутолмай қолди.

⚜️ Ўша куни эрталаб янги пойабзал кийиб, турли йўллар билан ишга келган, лекин у ерга етиб боришдан олдин оёғида қабариқ пайдо бўлган одам мени, айниқса, ҳайратда қолдирди. У дорихонада кириб, дока сотиб олди! Ўша ерда анча ушланиб қолди. Шунинг учун у ҳозир тирик.

‼️ ...Кейинги сафар тонгингиз ғалати бошланганини ҳис қилсангиз, болалар секин кийинаётган бўлса, машинангизнинг калитини топа олмаётган бўлсангиз, ҳар бир светофорда қолиб кетаверсангиз, хафа бўлманг ёки жаҳлингиз чиқмасин, ўзингизни қўлга олинг: Худо сизни ҳимоя қилмоқда. Ҳаммасини яхшиликка йўйинг.

✍️ Игорь Губерман
Сарвар Раҳимий таржимаси

Майда-чуйда нарсаларга ҳам асаби бузиладиган танишларга юбориб қўйинг.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

‼️ ЁШЛАР, ВАҚТНИ БОЙ БЕРМАНГ!

Эшқобил Шукур: – Бугунги ўзбек ёшларига айтадиган энг муҳим гапингиз?..


❗️ – Бугунги ёшлар билан ҳамқадам, ҳамнафас бўлгим, режаларини яхшилаб англагим келади. Улар фурсатни бой бериб қўймасликларини жуда истайман. Одам вақтга жуда қаттиқ боғланган. Миллион-миллион ришталар билан чамбарчас боғланган. Вақт шакллантиради: қиёфани ҳам, қалбни ҳам шакллантиради. Ақлли одам вақтни бой бермайди. Вақтни бой берган ҳеч қачон ақлли бўлмайди. Ҳар ким ўзига савол берсин: мен вақт ичида қандайман: борманми, йўқманми? Бунга жавоб топган доим ютуқда.

📌 Яна бир гапим: ёшлар асл устозлар этагини маҳкам тутсинлар. Устоз бор жойда ҳаёт бор, келажак бор, тараққиёт бор.

✍️ Иброҳим ҒАФУРОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони


"Маънавий ҳаёт" журнали, 2025 йил, 1-сон

Yoshlar kundaligi
​​#Мулоҳаза

🤔 ҲЕЧ БЎЛМАСА БИР МАРТА ШУ ҲАҚИДА ЎЙЛАГАНСИЗ...

🛤 26 ёш... Худди қўлда билетинг билан поезддан қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшайсан. Тенгдошларинг илгарилаб кетишган, сен эса кейинги поездни кутяпсан...

❤️‍🔥 Дўстларинг сараги саракка, пучаги пучакка ажралиб бўлган. Инсонларга пул, мансаб, кўриниши эмас, феъл-атвори ва қалбига қараб муомала қила бошлайсан, кўнгил одамига айланасан бутунлай...

👩‍🍼 Оила масъулиятини янаям чуқур англайсан, шайтон васваса қилган пайтлари... аёлинг билан фарзандинг келади энди хаёлингга.

Ҳаа, ортиқ улғайдинг, ёш бола эмассан, кўз очиб юмгунингча 30 ёш ҳам эшик қоқади...

Тақвимни унутасан, фақат соатга қараб яшай бошлайсан, уям бўлса ишга бориш ва ишдан чиқиш пайтингни билиш учун...

😴 Аввал яқинларинг кўп ухлайсан деб койиган бўлса, энди нимага ухламайсан, дея тергай бошлайди...

🤦‍♂ Кўринишинг ёш бола, одамлар уйланганингга, фарзандинг ҳам борлигига ишонмайди, айтсанг, ҳайратланиб қарашади ҳатто.

👀 Кибринг аллақачон ўлиб кетган, аввалгидек бу иш менга тўғри келмайди деган тушунча фит-филлионинчи ўринга тушади...

Бир қараса, сендан бахтли одам йўқ, бир қараса, аросатдасан, қаерга кетаётганинг, нималар қилиб юрганингни англолмай қоласан...

Сен ҳаётинг мазмуни деб ўйлайдиган жуда кўп хаёлларинг пуч бўлиб чиқади. Энди ўз ҳаётингдан маъно қидиришга тушасан, оиланг, қилаётган ишингдан завқ олишга интилиб бошлайсан, шундай қилмасанг ҳам бўлмайди-да...

📌 Энди сени пул топишдан ҳам кўра уни қандай қилиб манфаатли ва сердаромад йўлларда сарфлаш қизиқтира бошлайди.

Абдулазиз АҲМАД

Қайси бекатга келган бўлсангиз ҳам бир нафас тўхтанг: ўтган кунингиз, бугунги вазиятингиз ва келажакдаги режаларингизга назар солинг.

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

✉️ РИМ ПАПАСИНИНГ СЎНГГИ МАКТУБИДАН ПАРЧАЛАР

💠 Касалхона деворлари, черков деворларига қараганда кўпроқ самимий дуоларни эшитган...


💠 Айнан касалхонада ўзига тўқ врач қашшоқ бир кимсанинг ҳаётини сақлаб қолганлигини кўриш мумкин. Полициячи ва маҳбус бир палатада ётиб, бир хил ёрдам олади. Жигар кўчириб ўтказишни кутиб ётган бой-бадавлат инсон камбағал бир донорнинг жигарини қабул қилишга шай бўлиб туради.

💠 Касалхона – бу одамлар юзларидан ниқобни ечиб қандай бўлсалар шундайликларича ўзларининг асил башараларини намойиш қиладиган жой.


💠 Бу ҳаёт тез ўтиб кетади, шу боис уни одамлар билан курашишга сарфламанг. Ўз вужудингизга ҳадеб танқидий кўз билан қарайверманг. Ҳаддан зиёд нолийверманг.

💠 Моддий бойликлар ҳар бир инсонинг ўзи томонидан ҳалол меҳнат билан ишлаб топилиши керак – мерос йиғиш ва қолдиришга муккангиздан кетманг.


💠 Ўзингизни ҳурмат қилинг, ўзгаларга эҳтиром кўрсатинг. Тақдир пешонангизга ёзган йўлдан юринг, бошқалар сиз учун танлаган йўлга қадам босманг. Танбеҳ берманг, ҳукм чиқарманг, бировнинг ишига аралашманг – одамларни ҳурмат қилинг.

✍️ Папа Франциск (1936-2025)
Жалолиддин Сафоев таржимаси

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
​​#Мулоҳаза

‼️ ЎТКИР ҚИЗЛАРГА УЙЛАНИНГЛАР, ёрқин қизларга уйланинглар, дейман ука жўраларимга.

😳 Табиий танланиш қонуни шундай: ҳар бир тур кучли насл қолдириш учун кучли жуфт танлайди. Фақат биз ижтимоий жонзотлар хотинимиз ўзимиздан заифроқ, ақлсизроқ, уқувсизроқ бўлишини хоҳлаймиз. Оилада устунликни бериб қўйишдан қўрқамиз. Қўрқоқмиз.

Дилором Каримова "Пўртана" кинороманида шахс аёллар фарзандсиз ўтиши, бундайроқлар кетма-кет туғиб ташлаши, оқибатда инсоният майдалашиб бораётганидан ёзғирган. Тўғри!

📌 Кучли аёл ўзидан кучли эркакни қидиради. Кучли эркак эса меҳрибон аёл қидиради. Дюма айтганмиди?! Охир-оқибат ақлли (смарт) қизлар оила қуриши кечикади. Бундан ҳам аянчлиси, тоқ ўтади кўпи...

📌 Ука-жўраларимга бот-бот айтарим: Сизлар ёрқин қизларга уйланишдан қўрқиб миллат генофондига, инсоният генофондига хиёнат қиляпсизлар!!!

Фаррух Жабборбек

🔰 Сиз бу ҳақида қандай фикрдасиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг онасин соғинганларга.


Гулжамол Асқарова
🎙 Дилноза Кубаева


Якшанба оқшомини оила даврасида ўтказинг. Кундузи улгурмаган бўлсангиз, оқшом онангизни хурсанд қилинг. Ёшингиздан қатъий назар бағрингизга босиб яхши кўришингизни айтинг, оёғига бош қўйиб янги ҳафтадаги янги ишлар учун куч олинг!

Онангизга охирги марта қачон гул бердингиз?


Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

ЯХШИ ТУРМУШ ЎРТОҚ ОСМОНДАН ТУШМАЙДИ

💥Марк Цукерберг – дунёдаги энг машҳур ва энг бадавлат ўнта инсондан бири. У “Facebook” ижтимоий тармоғининг асосчиси. Турмуш ўртоғи эса хитойлик муҳожирлар оиласидан чиққан Приссилла Чан.

👑 Кўплар бу жуфтликни "Золушка ва шаҳзода" эртагига ўхшатади: бой ва машҳур йигит камбағал қизга ошиқ бўлади, муҳаббат ғалаба қилади. Аммо бу ҳикоя унчалик оддий эмас.

Приссилла Чан Америкага келган оддий муҳожирлар оиласида туғилган. Қийинчиликлар, тил ва иқтисодий муаммоларга қарамай, у ўзини илмга бағишланган. Ақли, меҳнати ва интилиши сабаб Гарвард университетига юз фоизлик грант билан қабул қилинади. Бу жуда катта ютуқ.

📌Мана шу нуқта унинг тақдирини ўзгартирди. Гарвардда у ўша пайтда оддий талаба бўлган Марк Цукерберг билан танишади. Кейинроқ Марк университетни ташлаб, Facebook лойиҳасини ривожлантиради ва бутун дунёга машҳур бўлади. Аммо Приссилла уни танлаганида, Марк ҳали юлдуз эмасди. Бу — ишонч, сабр ва муҳаббат натижаси эди.

📚Бу оила Лев Толстойнинг машҳур сўзларини эслатади: “Бахтли оилаларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди". Севги, сабр, бағрикенглик, қаноат билан яшайди.

Эътиборли жиҳат: агар Приссилла Чан билимга интилиб, Гарвардга кирмаганида, эҳтимол Марк билан йўллари кесишмасди.

❗️Шунинг учун унутманг: яхши турмуш ўртоқ осмондан тушмайди — уни ҳаётдаги танловларингиз, меҳнатингиз ва шахсий ривожингиз орқали учратасиз.

Бугун, 14 май – Facebook асосчиси, ҳозирда “Meta” платформасининг эгаси Марк Цукерберг таваллуд топган кун.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

🎧 “Dame un grr” – НИМА БУ? НИМА САН-САН?

🎵 Ҳозирги трендларга бир қаранг: ҳамма “Dame un grr” деб қўшиқ айтяпти, видео қиляпти, мем қилиб юборяпти.

😎 Аммо қўшиқни таржимаси билан қизиқиб кўрдингизми?

‼️Аслида бу қўшиқ испан ва инглиз тилида, маъноси очиқ-ойдин 18+. Қўшиқда эркак ва аёл ўртасидаги яширин “сигналлар”, шаҳвоний чақириқлар, хаёлни булғайдиган мазмун яширинган.


Ачинарлиси маъносини тушунмасдан такрорлаяпмиз. Нима учун? Чунки “тренд” экан.

Агар "мода" деган баҳонада ҳар қандай маданиятсизликни қабул қилсак, эртага қандай жамиятни қурмоқчимиз?

🎭 Замонавий бўлиш – бу ҳушёр ва маданиятли бўлиш. Шундай эмасми?


🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM