Yoshlar kundaligi | Rasmiy
58.3K subscribers
13.1K photos
7.79K videos
52 files
17.9K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Қўшниларда нима гап?

Остонада ўтказилиши режалаштирилган халқаро форум бекор қилинди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг Х (собиқ Твиттер) саҳифасида бу ҳақда маълум қилди.

“Қозоғистонда мисли кўрилмаган сув тошқини ва кенг кўламли вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш ва мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли мен шу йилнинг 13-14 июн кунларига режалаштирилган Остона халқаро форумини бекор қилишга қарор қилдим. Умид қиламанки, тадбирга таклиф этилган иштирокчилар ушбу қарорни тўғри тушунишади. Форум 2025 йилда ўз ишини давом эттиради”, дейилади хабарда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Экотуризм

ЭКОТУРИЗМ. ВАЗИЯТ ЎЗГАРДИ

Чиқинди қутиларини ўрнатмай туриб сайёҳлардан маданият талаб қилиш қанчалик адолатли?

🗑 Бугун Тошкент вилоятида ички туризм мавзуси атрофидаги "чиқинди", "тирбандлик", "ноқулайлик" экан сингари эски мавзулар ўзгарди.

🌱 Йўл белгилари, яшил ҳудудлар, чиқинди қутилари ва биоҳожатхоналар сайёҳларга қулайлик яратмоқда.

📍Паркент, Қизилтоғ. Келаверинг, сизни экологик тоза саёҳат кутмоқда.😉

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Ўқитувчига ақл ўргатадиган одамлар кўпайиб кетди - Аброр Зоҳидов

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Яна баҳор қайтармикан сен қайтмасанг,
Қушлар қўшиқ айтармикан сен айтмасанг...


✍️Қўшиқдан
🎬Образда: Зилола Ҳакимжонова


Yoshlar kundaligi
#Халқаро_ҳаёт

🔥 ЭРОН ИСРОИЛГА ОШКОРА ҲУЖУМ ҚИЛДИ

🇮🇷🇮🇱 Шанба оқшомида Эрон томонидан Исроилга 200 дан ортиқ ракета ва дронлар учирилган. Бу икки давлатнинг биринчи марта очиқча урушга кириши бўлди.

🔰 Бу воқеадан сўнг:

АҚШ Президенти Жо Байден Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини айтди;

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эрон ҳужумини қоралади;

Исроил элчиси талаби билан бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши ўтказилади;

Исроил мудофаа вазири "Эроннинг тўғридан-тўғри ҳужумини Исроил жавобсиз қолдирмаслигини" маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу давлатдаги юртдошларимизни заруратсиз ташқарига чиқмаслик бўйича огоҳлантирди.

⚡️ Яқин Шарқдаги вазият қалтислигича қолмоқда. Исроил-Фаластин можаросига учинчи томоннинг ошкор аралашуви дунё эътиборини ўзига қаратди.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

😢 СОҒИНСАК ШЕРАЛИНИ ИЗЛАЙЛИК ҚАЕРЛАРДАН...

🎞 Афсонавий санъаткор, марҳум Шерали Жўраевнинг иккинчи ўғлидан премьера.

Зоҳиржоҳнинг "Соғинсам отажоним" таронасига олинган клип бир кунда юз мингдан кўпроқ кўрилди.


💠 Бу қўшиқ бир муддат олдин "Хотин-қизлар куни" тадбирида ҳам куйланган эди. Ўшанда бутун зал ҳофиз соғинчидан кўзига ёш олганди. Клипдаги ижро ҳам жуда таъсирли. Зеро, дард битта.

Зоҳиршоҳ дейилганда, кибрдан йироқ, гап-сўзи бутун, мулоҳазали, оғир-босиқ йигит қиёфаси гавдаланади. Бу ижродан кейин эса у шууримизга отасига муносиб санъаткор фарзанд сифатида намоён бўлди.

💠 Қўшиқни бутун вужуд билан тинглаш керак. Шунда Шералининг "дев"и бошқаларга эмас, айнан Зоҳирга мерос ўтгани сезилади. Характер ва овоз борасида у отасига кўпроқ тортибди. Ҳақиқий баҳони эса доимгидек мухлислар беради.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

🤩 Ўзбек қизи кенг далада, яшил гилам тўшалган қирда от чоптирса, борлиқ унга суқланиб қарайди. ❤️

Видеода: «Ўзбекистон24» телеканали журналисти Мухлиса Солижонова.


📍 Манзил: Паркент тумани, Ҳожикўл (Аччиқкўл) атрофларидаги қир-адирлар.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Борлиқ кийиб олган мовий бир либос,
Ел эсар – баҳорнинг пилдироқлари.
Қалбингда уйғотар ажиб эҳтирос,
Апрель осмонининг қалдироқлари.


Шеър: Абдулла Орипов
🎞 Видео: Бахтиёр Қурбон

Манзара танишми? Ким борган?


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

🐎 Отларнинг ёшлари ва ҳолати бўйича номланиши ҳақида нималарни биламиз?


1️⃣Қулун – отнинг янги туғилганидан бир ёшгача бўлган боласи.
2️⃣Тойчоқ – отнинг бир ёшдан икки ёшгача бўлган боласи.
3️⃣Той – икки яшар боласи.
4️⃣Ғўнон – уч яшар от, айғир.
5️⃣Дўнон – тўрт яшар от.
6️⃣Тўлон – беш яшар от.
7️⃣Айғир – 3-4-5-6-7 ёшли эркак от.
8️⃣Чирға – олти яшардан ошган от.
9️⃣Толлон – 12 ёшли от.
🔟Қирчанғи – қариб қолган от.

📌 Отлар ҳақида сизда яна қандай маълумотлар бор? Изоҳда ёзинг.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА?

🇨🇳Хитой

Мамлакатда ўқитувчилар қадрланади ва ушбу касб "муқаддас" саналади. Ўқувчилар кўча-кўйда ҳам ўқитувчини учратганда таъзим қилиб, салом беради. Бундан ташқари, Хитойда ўқитувчилар куни дабдабали нишонланади. (Қизиқарли факт: қадимги даврларда болалар ўқитувчисига ҳурмат белгиси сифатида оёқларини ювишган экан).

🇹🇷Туркия

Турк ота-оналари болани мактабга олиб келганларида ўқитувчига: "болам энди сизники", деб айтишади. Улар ўқитувчилар билан дўстона муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилишади. Шунингдек, бу ерда ўқувчилар миннатдорчилигини изҳор этиш учун ўқитувчиларнинг қўлларини ўпишади.

🇫🇷Франция

Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида катта масофа бор. Ҳаттоки ўқитувчини бориб қучоқлаш ҳам мумкин эмас. Шунингдек, мактаблардаги ўқитувчи ва ўқувчилар алоҳида ажратилган жойларда чекишади.

🇩🇪Германия

Ўқитувчилар учун бир нечта аниқ қоидалар мавжуд, уларга риоя қилмаслик ишдан кетишига олиб келиши мумкин. Масалан, бу ерда ўқитувчига овозини кўтариш, болаларни таққослаш, бошқаларга ўқувчининг баҳоси ҳақида айтиш ва ўқувчилар томонидан берилган совғани олиш мумкин эмас. Уларда бу поранинг бир тури ҳисобланади.

🇯🇵Япония

Кадрлар етишмаслиги сабабли япон ўқитувчилари бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларига қараганда кўпроқ ишлашга мажбур. Ўқитувчилар ҳафтасига ўртача 54 соат ишлайди — бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Шунга яраша ўқитувчилар ҳар ой 4 фоиз миқдорида мукофот оладилар.

Yoshlar kundaligi
#Факт

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, бир километр квадрат жойга ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келмоқда.

Бу ўтган йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирганда ўртача 1.8 кишига ортган. (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв км га 80.2 киши).

Қўшимча маълумот ўрнида, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 36.8 млн кишига етган.

Yoshlar kundaligi
#Сиёсат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканлигини билдирди.

"Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради", дейилади ТИВ баёнотида.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз — ТИВ.


Yoshlar kundaligi
#Иқтисод

Жаҳон банки Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашишини, Осиё Тараққиёт Банки эса ўсишини прогноз қилмоқда.

Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш 2024 йилда 5,3%, 2025 йилда эса 5,5% кўринишида бўлиши прогноз қилинган.

Осиё Тараққиёт Банкининг прогнозига кўра эса 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,5% га, 2025 йилда эса 5,6% га ўсади.

Шунингдек, Жаҳон банки ўз ҳисоботида Ўзбекистон 2024 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар қаторига киришини прогноз қилган.

Yoshlar kundaligi
ЎзГидроМет маълумотига кўра, 16-22 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиши мумкин.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари (Чотқол тизмаси тоғлари)да қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Барчангиздан хавфсизлик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Yoshlar kundaligi
​​#Бир_севги_афсонаси

РАССОМ ВА МАРГАРИТА: жавобсиз муҳаббат, миллион атиргул ва ёқилган мактублар

Кечиккан севги

Парижлик актриса Маргаританинг ташрифи бутун Тбилисида шов‑шув кўтарди. Йигирма ёшли қиз қўнғироқдай овози, гўзал чеҳраси, қушдай енгил ҳаракати билан томошабинлар қалбига чўғ соларди. Юраги куйганлардан бири машҳур грузин рассоми Нико Пиросмани эди.

Аммо Нико ҳарчанд ҳаракат қилмасин актрисанинг кўнглига йўл тополмади. Ҳар куни концертига борар, изидан эргашиб юрар, хатлар ёзарди. Шуҳрат фазосида учиб юрган Маргарита эса уни назарга илмади. Ахир, рассом бу пайтда 43 ёшда эди. Шунда ҳам Нико таслим бўлмади ва бир куни тонгда ҳаммаси ўзгариб кетди.

Миллион атиргул ва бир бўса

1905 йил. Бир тонг Маргарита одамлар шовқинидан уйғониб кетди. Хонасига тўлган ёқимли ифор билан бирон француз атири беллаша олмасди. Ёқимли бўйдан сармаст қиз пардаларни суриб, деразаларни очиб юборди. Аввалига қуёш нуридан кўзи қамашди, кейин ҳовлидаги манзарадан донг қотди. Меҳмонхонанинг каттагина ҳовлиси бир кечада гулзорга айланганди. Ял‑ял товланаётган атиргуллар, шамолда титраётган лолалар, акация новдалари, оқ қалпоқли лилиялар, япроқлари фатила пионлар юқори қаватдан ҳам аниқ кўриниб турарди. Кўрмаслик мумкин эмасди бу мўъжизани.

Маргарита югуриб пастга тушди‑ю кўзи бир четда табассум қилиб турган Нико Пиросманига тушди, бу мўъжиза яратувчисини таниганди у. Ҳаяжонланган актриса рассомга ягона бўса ҳадя этди. Тамом. Мана шу оний лаҳза учун рассом бутун уй‑жойи, дўконлари ва картиналарини сотиб юборганини қизи тушмагур билмасди. Билишга ҳам улгурмади, чунки кечасиёқ шаҳардан жўнаб кетганди.

Тушларимда кўриб йиғлайман...

Шу воқеадан кейин Пиросмани ўзгариб қолди. Тунлари безовталикдан тўлғанар, тушларида Маргаританинг дилбар чеҳрасини кўриб чиқарди. Уйғонганда эса кўзидан ёш оқаётган бўларди ҳар гал. Ниҳоят 1909 йилда Нико кўнглидаги қиз аксини “Актриса Маргарита”га кўчирди. Картина битгач унинг қалби ҳувиллаб қолди. Кўп ўтмай қийинчилик, тушкунлик ва кутишдан чарчаган рассом 55 ёшида вафот этди.

Дунёнинг ишларини қарангки, 1968 йил Лувр музейида, Маргаританинг юртида Нико Пиросмани асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Бир куни ўткинчи кампирнинг “Актриса Маргарита” картинаси ёнида узоқ вақт туриб қолгани музей қўриқчиларида шубҳа уйғотди. Балки у айғоқчидир, балки ўғридир, ким билсин. Масъуллар етиб келганда аёл тинмай йиғлар, ҳатто кўз ёшлардан либослари ҳўл бўлиб кетганди. Маълум бўлишича, бу кампир Нико миллион‑миллион гул ҳадя қилган Маргаританинг ўзи экан. У ўзининг картинаси билан суратга ҳам тушди.

Ўшанда Маргарита нега йиғлади? Ўша романтик тонгни эсладими ёки Никога берган рад жавобидан афсусландими? Балки суратга боқиб ўтган ёшлигига куйгандир?

Мактублар мозори

Маргарита хоним ва Луврдаги кўргазмада қатнашаётган Грузия вакиллари ўртасида шундай суҳбат бўлган экан.

‒ Жаноблар, менда Пиросманининг йиллар давомида ёзилган мактублари бор. Мен қариб қолдим, уларни йўқолиб кетишини истамайман. Илтимос, уларни олиб кетинг.
‒ Кечирасиз хоним, бунинг иложи йўқ. Хатлар қанчалик қимматли бўлмасин, уларни СССР ҳудудига олиб кириш бизга ҳам қимматга тушади. Таваккал қилолмаймиз. Афсус...
‒ Лекин, жаноблар...
‒ Хоним, агар Никонинг ҳамюртларига яхшилик қилмоқчи бўлсангиз, бу суҳбатни сир тутинг.

Шундан сўнг Маргарита барча мактубни йиғиб, уларни ўзи билан қўшиб кўмишларини васият қилади. Аммо хатлар шу даражада кўп эдики, охири уларни ёқиб, кулини Маргаританинг қабрига сепишга тўғри келди. Ўша қабр қаерда экан ҳозир? Ўша хатларда нималар ёзилган экан? Буни билмаймиз, энди ҳеч қачон билолмаймиз.

Аммо Маргарита ва Нико қиссаси дунё адабиёти ва санъати вакилларига чексиз илҳом бағишлади. Ўтган вақт мобайнида уларга атаб ўнлаб фильмлар, романлар, шеърлар ва қўшиқлар яратилди. Андрей Вознесенский шеъри билан Алла Пугачева куйлаган “Миллион алых роз...” қўшиғи ана шундай дурдоналардан бири эди...

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

Маълумот учун: бугун рус Примадоннаси - Алла Пугачёва таваллуд топган кун


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултоновнинг туғилган куни.

"Ёшлар кундалиги" жамоаси вилоят йигит-қизларининг чинакам лидери, дўсти Миразиз Баҳромовичга узоқ умр, касбий муваффақият тилайди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги_2024

Маҳалладан катта футболгача... ⚽️🏃‍♂️

Янги футбол юлдузлари маҳаллалардан сараланади. Бу борада ДХХ кубоги мусобақалари ёшлар учун катта бир имконият бўлиб, энг чекка ҳудудлардаги чинакам истеъдодларнинг профессионал спортга кириб боришига хизмат қилмоқда.

🥅Бугун 2024 йилги мавсум Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳарларида бир вақтнинг ўзида старт олди. Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимига вилоятнинг 1025 та маҳалласидан ёшлар онлайн уланишди.

💪Биз ҳам икки мавсумдан буён Республика босқичида ўз кучини кўрсатиб келаётган вилоятимиз жамоаларига омад тилаб қоламиз.

Барча тахминлар қабул қилинади. Сизнингча, бу йилги чемпионлик қайси жамоага насиб этаркин?😉

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Мана, биз бор дунёда,
Мана, сиз бор дунёда,
Яшашга ундагувчи
Ўша қиз бор дунёда —
Надомат йўқ дунёда,
Надомат йўқ дунёда.


Шеър: Муҳаммад Сиддиқ

📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образларда: Раъно Саъдуллаева, Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Уй-жой кодекси, Шаҳарсозлик кодекси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўзгартиришга кўра, ҳеч ким суднинг қарорисиз, қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати, у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланмоқда.

Қонун хусусий мулкнинг ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кафолатларини кучайтиришга, тадбиркорлик фаолиятини эркин амалга ошириш учун қўшимча кафолатлар ҳамда шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.


Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

🎓 ДИҚҚАТ, СЕССИЯ: ДУНЁ ТАЛАБАЛАРИНИНГ НООДАТИЙ АНЪАНАЛАРИ

Сессия - талабалар тили билан айтганда "ё ҳаёт, ё мамот масаласи". Истаймизми, йўқми, имтиҳонга кириш олдидан омад келтиради деган умидда баъзи иримларга ишониб қўямиз. Дунё мамлакатларида ҳам шундай иримлар, одатлар мавжуд.

🇰🇷 Жанубий Корея

Бу ерда аксарият талабалар имтиҳон олди бошини ювмайди. Сабаби: бу нарса ақлий фаолиятни кучайтиради, деб ҳисоблашади. (Нима деймиз, ҳар бир пингвин ўзича бахтли🐧)

🇪🇸 Испания

Европанинг энг қадимги университетларидан бири Саламанка шу ерда жойлашган. Деворларда қурбақа тасвири яширинган. Агар талаба безаклар орасидан уни топса, машғулотларда юқори балл олади, деб ишонилади. (Кусто ҳайратда🐸)

🇬🇪 Грузия

Олийгоҳларда "Жўровозда қичқирамиз" анъанаси мавжуд. Бу жараён ўн дақиқагача давом этади. Талабалар имкон қадар қаттиқроқ қичқиради. Бу орқали сессия қийинчиликларига руҳий тайёргарлик кўрилади. (Илтимос, шу келинингиз кулмасин😂)

🇨🇳 Хитой

Қизил ранг
омад келтиришига ишонган хитойлик талабалар имтиҳон куни алвон кийимларда ўқишга боради. (Қизил кўйлагим сен учун эмас💃)

🇵🇱 Польша

Бу ерда имтиҳонлар давридан олдин Талабалар куни нишонланади. Анъанавий фестиваль юқори кайфиятда ўтказилади. Шундан сўнг дам олган йигит-қизлар синовларга киради. (Тўй эрталабгача бўлади🎉)

🇯🇵 Япония

Талабалар "Кит-Кат" шоколадини сотиб олишади, лекин уни емай тумор қилишади. Чунки бу сўз япон тилида "албатта, муваффақият қозонаман" деган маънони билдиради. (Иккаласи ҳам қирсилдоқ🍫)

Хўш, сиз қандай усуллардан фойдаланасиз?

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

Yoshlar kundaligi